Bosh prokuratura
36.6K subscribers
43K photos
5.88K videos
10.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Эртага, 30 октябрь куни соат 17:30 да "Ўзбекистон тарихи" телеканали орқали “Тарихий хотира беқиёс" китобининг 1-жилдига "Ислоҳотчи прокурор" номи билан кирган Абдураҳим Юсуфзоданинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган махсус кўрсатув намойиш этилади.

Абдураҳим Юсуфзода - Ўзбекистон ривожи учун илк бор авиация қатновини ташкил этган, темирйўлларни узайтирган, тарихимизда илк маротаба кино ва журнал фаолиятини йўлга қўйган, тарихий обидалардан қамоқхона ўрнида фойдаланишни таъқиқлаб, ўрнида музейларни ташкил этган прокурор саналади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов раҳбарлигида вилоят прокуратураси органларида ишларни ташкиллаштириш, ижро ва меҳнат интизомига риоя этиш, келгусидаги бажарилиши лозим бўлган вазифалар, ҳудудларда камбағалликни қисқартириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, вилоят прокуратурасининг таркибий тармоқ раҳбарлари, туман (шаҳар) прокурорлари иштирок этиб, амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, оғир аҳволдаги оилалар билан ишлаш, камбағал оилаларга бириктирилган раҳбарлар томонидан реестрга киритилган эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларни бартараф этиш юзасидан бажарилган ишлар муҳокама қилиниди.

Тадбир якунида, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
28 октябрь - “Халқаро дзюдо куни” муносабати билан Бухоро шаҳрида "Бирдамлик" шиори остида байрам тадбири ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда, Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамов, вилоят ҳокими Б.Зарипов, соҳа фидойилари, спортчи ёшлар, дзюдо ривожи йўлида ҳисса қўшаётган жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ушбу сана муносабати билан мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларидаги дзюдо спорт турига ихтисослашган мактабларда, тўгаракларда турли мусобақалар, маҳоратли спортчиларнинг чиқишлари, Олимпия ва жаҳон чемпионларининг ёш спортчиларга кўргазмали машғулотлари, маҳорат дарслари ўтказилиши белгиланган.

Шу билан бирга юқори натижаларга эришиб келаётган спортчилар ва уларнинг мураббийларига эҳтиром кўрсатиш анъанага айланган. Ҳозирга қадар ушбу спорт туридан 30 нафарга яқин спортчилар олимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлишган. Улар орасида Бухоро фарзандлари Камол Муродов, Ришод Собиров сингари бир неча бор совриндорлар бор.

Шунингдек, 2024 йил Париж шаҳрида ўтган паралимпия ўйинларида пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида Ж2 классида-60 кг вазн тоифасидаги баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган ва якунда олтин медалга эга чиққан Шерзод Намозовнинг ютуқлари ҳам алоҳида қайд этилди.

Бундан ташқари, жорий йилда ёшлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришган спортчилар ва уларнинг мураббийлари пул мукофотлари билан тақдирланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида масъул раҳбарлар ҳамроҳлигида эҳтиёжманд оилалар турмуш тарзи билан танишди.

Камбағал оилаларга ажратилган имтиёзли кредит ва субсидия маблағлари мақсадли сарфланиши, оилаларнинг даромад манбалари ўрганилди.

Айни вақтда, шаҳарда 45 мингта оилаларда 147 минг нафар аҳоли истиқомат қилаётган бўлиб, 1 528 та оила "Ижтимоий ҳимоя Ягона реестри"га киритилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги шчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳрида энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш, қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш давом этмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ҳамда қиш мавсумини беталофат ўтказиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 148 ҳолатда 1 млрд. 623 млн. сўмлик ресурс талон-торож қилинганлиги фош этилиб, 56 та маъмурий ва 2 та жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, 1600 кВт қуёш панели, 106 та компенсация батареяси ўрнатилди, 974 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 2 579 та ускуна энерготежамкорига алмаштирилди, 591 та газ тақсимлаш, 32 та электр трансформатор пункти, 1 та қозонхона, 6,8 км электр, 5,5 км газ, 0,5 км ичимлик суви, 0,4 км иссиқлик таъминоти тармоғи таъмирланди. Натижада, 13,3 млн кВт соат электр энергияси, 0,2 млн. куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилди.

Бу борадаги ўрганишлар ҳамда амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Наманган вилояти прокурори У.Мадрахимов бошчилигида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқат қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Наманган туманида сайёр қабул ўтказилди.
 
Сайёр қабулда 43 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг 48 та масаладаги мурожаатларидан 20 таси жойида ижобий ҳал этилди, 2 таси бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди, 26 та мурожаат қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилганлиги учун иш юритувига қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook