Bosh prokuratura
36.6K subscribers
43K photos
5.9K videos
10.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бугун Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Бош прокурор ўринбосари Шохрух Аминов иштирокида бўлиб ўтган брифингдан фотолавҳалар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 28 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Бош прокурор ўринбосари Шохрух Аминов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида Пахтаобод туманида қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилди.

Хусусан, масъуллар тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларига бориб, қиш мавсумига тайёргарлик ва ёнғин хавфсизлиги аҳволи билан танишди.

Ўрганишда, ижтимоий соҳа объектларида қиш мавсумига тайёргарлик, энергия самарадорлигини таъминлаш ва кўмир захираси таъминоти ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш аҳволига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фаолиятга доир бошқа масалалар ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2023 йилдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган "Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш" концепцияси доирасида Бош прокуратурада навбатдаги маърифат тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Ўрмон хўжалиги агентлиги “Яшил ҳудуд” ДУК директори А.Маматкаримов иштирок этиб, ходимларга “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини самарали ташкил этиш масалалари ҳақида маълумот берди.

Иштирокчилар ўзларига қизиқарли бўлган саволларга жавоб олишиб, меҳмонга эсдалик совғалари берилди.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси жамоаси А.Маматкаримовга ташриф учун ўз миннатдорчилигини билдириб, келгуси ишларига муваффақиятлар тилаб қолади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурор ўринбосари И.Адхамов эҳтиёжманд оилаларни Реестрга киритиш ва ундан чиқариш ишларини ўрганиш учун Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида бўлди.

Масъуллар камбағал оилалар хонадонига бориб, уларнинг даромад манбаини ошириш, турмуш тарзини яхшилаш, даврий тиббий кўрикдан ўтказиш юзасидан индивидуал режалар ижроси билан танишди.

Туманда айни вақтда 36 825 та оилаларда 142,4 минг нафар аҳоли истиқомат қилиб, 2 199 та оилалар "Ижтимоий ҳимоя Ягона реестри"га киритилган.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook