This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолини сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш Самарқанд вилояти мисолида. 5.1 МБ
👉 @uzbprokuratura
👉 @uzbprokuratura
Аёллар ва ёшлар муаммолари диққат марказда
Прокуратура органлари томонидан иш билан банд бўлмаган аёллар ва ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, уюшмаган ёшларни спорт, маданият ва санъатга қизиқтириш ҳамда бошқа йўналишларда бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Мисол учун, Наманган шаҳар 2-сектор ҳудудида “Аёллар дафтари”га киритилган 2220 нафар хотин-қизларнинг 1702 нафари, “Ёшлар дафтари”даги 877 нафар ёшларнинг 283 нафари ишсиздир.
Жорий йил 4 февраль куни ушбу ишсиз фуқароларни доимий иш билан таъминлаш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. 400 дан ортиқ ишсиз аёллар ва ёшлар иштирок этган ярмаркада 32 нафар иш берувчи 965 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.
Шунингдек, ярмаркада таъминотчи корхоналар ва тижорат банкларини ҳам иштироки таъминланди. “Меҳнат ярмаркаси”га ташриф буюрган ишсиз фуқаролар “Даштбоғ” кичик саноат зонасига ҳам олиб борилди ҳамда бу ердаги бўш иш ўринлари ва ишчиларга яратилган шароитлар билан таништирилдилар. Меҳнат ярмаркасида 35 нафар аёлларга ҳамда 27 нафар ёшларга ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди.
Тадбирнинг иккинчи қисми 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида давом эттирилиб, бу ерда ўсмирлар ва ёшларга яратиб берилган шароитлар билан танишилди, иқтидорли ёшларни сахна кўринишларидан бахраманд бўлинди. Мактабда чолгу асбобларига бўлган эҳтиёж мавжудлиги сабабли, шаҳар прокурори томонидан мактабга миллий чолғу асбоблари совга қилинди ҳамда 20 нафар “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандлари мусиқа ва санъат мактабига ўқишга жалб қилиниб, уларга сертификат ва совгалар топширилди.
Бундан ташқари, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси билан хамкорликда “Аёллар дафтари”га киритилган 2076 нафар аёллар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 71 нафари рақамли рентгенга тушурилган бўлса, 36 нафарига стационар тартибда ҳамда 138 нафарига амбулатор тартибда даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Тадбирлар “Нодирабегим” номидаги ахборот ресурс марказида Наманган шаҳрида ўтказилган “Ёш китобхон” кўрик танлови голибларини тақдирлаш маросими билан якунланди.

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛМОҚДА
Ўзбекистоннинг янгиланган сиёсати айнан инсон қадр-қимматини олий даражага кўтариш, жамиятда адолат ва қонун устуворлигини сўзсиз таъминлаш каби юксак ғояларга таянмоқда.
Бироқ, афсуски, бу йўлдаги ислоҳотлар натижадорлигига салбий таъсир кўрсатаётган, тараққиётга тўсиқ бўлаётган бир қатор омиллар, иллатлар сақланиб қолмоқда.
Ҳеч шубҳасиз, улардан бири ва энг хавфлиси коррупциядир.
👉 https://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=695

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг жорий йил 20 январдаги топшириғига асосан Бош прокурор раҳбарлигида тузилган 2-ишчи гуруҳга Тергов жараёнини такомиллаштириш, қийноқ қўлланишининг олдини олишга қаратилган самарали чораларни белгилаш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича вазифалар юклатилган.
Тасдиқланган режа-графикка асосан жорий йилнинг 8 февраль кунидан ишчи гуруҳ Хоразм вилоятида ўрганиш ишларини бошлади.
Шунга кўра, Хоразм вилояти прокуратурасида ишчи гуруҳ штаби раҳбари - Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Алишер Имомназаров бошчилигида ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда вилоят суди, шунингдек вилоятнинг тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга ошируви органлари масъуллари иштирокида ўрганишни ташкил этиш масалалари муҳокама қилиниб, мутасаддиларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги ПФ-6041-сонли Фармони, унинг мазмун-моҳияти, унда қўйилган талаблар барча иштирокчиларга тушунтирилди.
Фармондан келиб чиқадиган вазифалар, унинг ижроси, амалиётдаги мавжуд муаммолар савол-жавоб тарзда муҳокама қилинди.
Ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар давом эттирилмоқда.