ҚАРОР ИЖРОСИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ, ЯНГИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Табиийки, ҳозирда давом этаётган коронавирус пандемияси бутун дунёда транспорт ва туризм соҳасига катта зарар етказди. Дунё ҳамжамияти транспорт ва туризм соҳасида хавфсизлик ва қулайликнинг “янги норма”ларини қабул қилган ҳолда ўзгаришни талаб қилмоқда. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳалар жаҳон талабларидан келиб чиққан ҳолда янгиланиши ва такомиллашиши талаб қилинмоқда.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 30 ноябрь куни ҳудудларда жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинганди.
Бу борадаги ҳолатни жойларга чиққан ҳолда ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ, Тошкент вилоятининг Транспорт, Туризмни ривожлантириш ҳамда ИИБ ЙҲХ бошқармалари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида махаллий туризмни ривожлантириш ва чет эл сайёҳлари учун яратилган транспорт хизмати шароитлари билан танишишди.
Ушуб жараёнда соҳада ҳал қилинмаган қатор муаммолар мавжудлиги кўзга ташланди. Жумладан, тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланган автотранспорт воситалари аниқланди.
“Ходжикент” темир йўл бекатидан сайёҳларни йўналишсиз таксиларда ташишни ташкил этиш мақсадида, автотураргоҳ учун ер майдони ажратиш, шу билан бирга Тошкент шаҳридан ташриф буюрадиган сайёҳларни Амирсой, Белдерсой, Чимён ва Чорбоғларга олиб бориш учун сайёҳлик фаолияти билан шуғyлланувчи тадбиркорлик субъектлари ҳам жалб этилиши белгиланди.
Туристларни ташишда асосий воситалардан бири бўлган транспорт хизматлари тизими қанчалик яхши йўлга қўйилган бўлса, туристларнинг дам олишлари ва саёҳат қилишлари шунчалик қулай бўлиши ҳамда туристларнинг Тошкент вилоятига ташрифлари учун кенг имконият яратилишига келишиб олинди.
Тадбир давомида туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаоллигини янада рағбатлантириш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш, туризм ташкилотларига қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш бўйича Фармоннинг мазмун ва моҳияти очиб берилди.
👉 @uzbprokuratura

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Корея Республикаси Коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссияси ўртасида имзоланган коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми доирасида жорий йилнинг 9-11 декабрь кунлари коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқув семинари ўтказилди.
Ўқув семинарида Бош прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ходимлари ҳамда Корея Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик хуқуқларига риоя қилиш бўйича комиссиясининг экспертлари иштирок этишди.
Уч кун давом этган ўқув семинарида хорижий экспертлар томонидан Кореяда коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан коррупцияга қарши ташаббусни ва коррупция хавф-хатарларини баҳолаш ҳамда давлат хизматчиларини коррупцияга қарши ўқитиш бўйича маърузалар қилинди.
Шунингдек, Кореяда юқори даражадаги давлат хизматчилари томонидан содир этилган коррупцияга оид жиноятларни тергов қилиш ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш ва уларни рағбатлантириш тартиблари тўғрисида тақдимотлар бўлиб ўтди.
Бош прокуратура вакиллари томонидан хорижий экспертларга Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир якунида Корея Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича комиссия билан коррупцияга қарши курашиш мақсадида ҳамкорликни давом эттириш ва Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш ишларини янада такомиллаштириш бўйича ўзаро тажриба алмашинишга келишилди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этди.
Ўзбекистонга ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш масаласи кўриб чиқилди ва бу ҳақда бир овоздан қарор қабул қилинди. Бирлашма доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида ЕОИИ билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета.
Рассмотрен вопрос и единогласно принято решение о предоставлении Узбекистану статуса наблюдателя при ЕАЭС. Обсуждены актуальные аспекты дальнейшего развития многопланового сотрудничества в рамках этого объединения.
В своем выступлении глава государства обозначил приоритетные направления взаимовыгодного сотрудничества с ЕАЭС.
#Mirziyoyev #sammit #EOII #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли яшаш шароитини янада яхшилашга қаратилган ишлар. 4.5 МБ
👉 @uzbprokuratura
👉 @uzbprokuratura
Расмий баёнот
Бош прокуратура томонидан Бухоро шаҳридаги тадбиркорнинг Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги аризаси текширилмоқда.
Муаллиф аризасида шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг тазйиқи билан Бухоро шаҳрида қурган йирик савдо мажмуасидан 1 метр квадратининг ҳақиқий нархи 20 млн. сўм бўлган савдо дўконини унга 5 млн. сўмдан сотганлигини, орадан бир йил ўтиб, яъни 2020 йил октябрь ойида шу нархдан яна битта дўконни сотишини талаб қилганлигини, рад жавобини берганлиги учун Ж.Фозилов уни терговга чақириб, жавобгар қилиш билан қўрқитаётганлигини билдирган.
Ушбу ҳолат бўйича Ж.Фозиловга нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, текширувнинг холисона ва адолатли ўтказилишини таъминлаш, иш ҳолатларига тўлиқ ойдинлик киритиш, ҳар қандай аралашув ва таъсирларнинг олдини олиш мақсадида у 2020 йил 2 декабрь куни хизмат вазифаларини бажаришдан вақтинча озод қилинган.
Текшириш давомида аризада келтирилган барча важлар, шу жумладан Ж.Фозиловнинг 2020 йил 11 декабрь куни ижтимоий тармоқлардаги баёнотида билдирган ҳолатларга тўлиқ ва ҳаққоний баҳо берилади.
Шу билан бирга, Бош прокуратура мурожаат ва баёнотда билдирилган барча масалалар бўйича шаффоф ва ошкора ўрганиш ўтказилишини, бунда жамоатчилик назоратини таъминлаш учун доимий ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилади.
Текшириш натижаси бўйича қўшимча равишда маълумот берилади.

Буюртма қотилликнинг олди олинди
2020 йил 7 декабрь куни шахсини сир сақлашни сўраган “Х” исмли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, таниши тадбиркор Ж.З. (1994 й.т., муқаддам судланган) уни муқаддам “Босқинчилик” жинояти учун судланганлигидан хабар топиб, ўзига рақобатчи деб билган тадбиркор М.Д.ни ўлдиришга буюртма қилиб, эвазига 5.000 АҚШ доллари беришни ваъда қилгани, таклифини рад қилган тақдирда бошқа шахсларни ёллаб бўлса ҳам уни ўлдиришини айтгани ва олдиндан 1.000 АҚШ доллари бермоқчи бўлганлигини маълум қилиб, уни жиноят содир қилишга ундаётган Ж.З.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
2020 йил 10 декабрь куни Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Х” исмли шахс Гулистон шаҳрида жойлашган қабристон яқинида тадбиркор М.Д.ни қотиллик аломатлари билан ётган, юз ва бош қисми грим қилинган жасади ва уни вафот этгани сунъий равишда яратилган фото суратини кўрсатгач, буюртмачи тадбиркор Ж.З. Мирзаобод тумани Боғистон маҳалласи ҳудудида унга 4.000 АҚШ долларини берган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан Ж.З.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи Ж.З. процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган 103-сонли ёрдамчи интернат-мактаби тарбияланувчиси калтакланганлиги ҳақида видеоёзув тарқалган.
Видеоёзувда тасвирланган ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан ўрганиш ишлари бошланганлиги маълум қилинади.
Натижаси ҳақида хабар қилинади.

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Абдухалим Холмахматов ва Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шухратжон Собировлар томонидан Чилонзор туманида “Жиноятчиликка қарши курашиш, уни олдини олиш ва профилактика қилиш” бўйича амалга оширилаётган масалалар танқидий кўриб чиқилди.
Мажлисда жиноятчиликка қарши курашиш, уни олдини олиш бўйича Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғи, туман прокурори ва бошқа мутасадди идора раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.
👉 @uzbprokuratura
Мажлисда жиноятчиликка қарши курашиш, уни олдини олиш бўйича Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғи, туман прокурори ва бошқа мутасадди идора раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.
👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Шухрат Узаков ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Чиноз тумани ёшлари иштирокида ўтказилган "Прокурор ва ёшлар учрашуви", оммавий қабул ва меҳнат ярмаркаси. 2.9 МБ
👉 @uzbprokuratura
👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МИБ Мингбулоқ туман бўлими томонидан суд ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. 4,6 МБ
👉 @uzbprokuratura
👉 @uzbprokuratura