Bosh prokuratura
37.6K subscribers
51.7K photos
6.57K videos
12.5K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Қурилиш соҳасидаги давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби раҳбари - Бош прокурор ўринбосари Эркин Юлдашев Қашқадарё вилоятида бўлиб, Қарши ва Кўкдала туманларидаги ижтимоий соҳа объектларида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.

Шунингдек, Косон туманида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида олиб борилаётган қурилиш ишлари сифати ўрганилиб, мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Ўрганиш натижалари бўйича вилоят прокуратурасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман (шаҳар) сектор раҳбарлари, барча буюртмачи ва лойиҳа ташкилотларнинг раҳбарлари, техник назорат ва лойиҳа бўлимлари бошлиқлари, 2022 йилда вилоят ҳудудида амалга оширилаётган манзилли дастур объектлари бўйича танлаб олинган пудрат ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.

Унда асосий эътибор 2022 йилда мамлакатимизни ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган объектларда қурилиш-монтаж ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, бюджет маблағларини мақсадли ва манзилли, тежамкорлик билан ишлатиш масалаларига қаратилди.

Шу каби, йиғилишда давлатимиз томонидан ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш учун ажратилган маблағни ўз манзилига етиб боришини таъминлаш, маблағларни мақсадли ишлатиш ва бу орқали халқимизнинг турмуш даражасини янада кўтариш ҳақида алоҳида таъкидланди.

👉@uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятида аҳоли мурожаатлари ҳал этилмоқда

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг турли хил кўринишларини олдини олиш мақсадида тайёрланган видеоролик

👉@uzbprokuratura
Тарих кечирмайди ....

Жорий йилда жиноят қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга кўра, тарихий ёдгорликларни бузиш, шикаст етказиш ва нобуд қилиш учун жавобгарлик чоралари жиддий равишда кучайтирилиб, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

Мазкур қонун мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғида кенг ёритилган бўлишига қарамай, маданий мерос объектларига шикаст етказиш ҳолатлари давом этмоқда.

Жумладан, Қашқадаре вилояти, Яккабоғ тумани, Дархон маҳалласида яшовчи Р.О. масъул идораларнинг бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан, ушбу ҳудудда жойлашган “Кунжутлитепа” археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб, ундан чиққан тупроқни сотиб юбориб, маданий меросга 47,5 млрд. сўмлик зарар етказган.

Ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан 2022 йил 15 август куни Жиноят кодексининг 132-моддаси 3-қисми (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг ажрими билан фуқаро Р.О. қамоққа олинган.

Назорат тадбирлари давом этмоқда.

Маданий мерос объектларига ҳар қандай зарар етказиш жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида яна бир бор эслатиб ўтамиз.

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Генпрокуратура Узбекистана: научное взаимодействие с прокуратурами Кыргызстана и России

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия Федерацияси ва Қирғизистон Бош прокуратураси делегацияларининг юртимизга ташрифи

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Футбол бўйича "Сирдарё вилояти прокурор кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яшнобод туманида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинмоқда

👉@uzbprokuratura
Ўзбекистон Қуролли кучлари тизимида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялаш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, яшаш ва турмуш тарзини яхшилаш, хизмат сифатини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида томонидан сайёр оммавий қабул ташкил этилди.

Республика Ҳарбий прокурорининг ўринбосари Сарвар Мухитдинов раҳбарлигида ўтказилган сайёр қабулда 80 нафардан ортиқ ҳарбий ҳизматчилар, Қуролли Кучлар хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Қабулда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий муаммолари ўрганилиб, мурожаатларни ижобий ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Қабул иштирокчилари томонидан жами 37 та мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг 12 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 5 та мурожаат назоратга олинган ҳолда тегишли ташкилотларга йўналтирилди, 20 нафарига амалдаги қонун талабларига мувофиқ тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида фаолиятида ижобий ютуқга эришган ҳарбий хизматчилар ва спорт хизматчиларга эсдалик қимматбахо совғалар билан тақдирланиб, 2 нафар эҳтиёжманд ходимларнинг ногирон фарзандлари учун ногиронлик аравачаси топширилди.

👉@uzbprokuratura
Тошкент шаҳар прокуратураси органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари манфаатини ҳимоя қилиш йўналишида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада айниқса экспорт билан шуғулланиб, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини кўтаришда ўз ҳиссасини қўшаётган экспортёр корхоналарнинг муаммоларини ўрганиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш орқали, уларнинг экспорт салоҳиятини кўтариш ва экспорт географиясини кенгайтиришга алоҳида аҳамият бериб келинмоқда.

Хусусан, Сергели туманидаги марказий ҳиёбонда қўшилган қиймат солиғини қайтаришда муаммоси бўлган 20 дан ортиқ экспортёр корхоналар билан шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов бошчилигида мутассади идора раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Қабул жараёнида экспортёр корхоналарга 2 млрд. сўмга яқин қўшилган қиймат солиғи қайтарилишига, бундан ташқари уларнинг коммуникация тармоқларига уланишидаги муаммоларини ҳал этилишига эришилди.

Шу билан бирга, қабулда иштирок этган 12 та корхоналарнинг мурожаатлари ижрога учун қабул қилиниб, уларга амалий ёрдам беришнинг барча қонуний чоралари кўрилмоқда.

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатобод туманида аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

👉@uzbprokuratura
#ҳалқаро_ҳамкорлик

Прокуратура органлари ходимларини касбий тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш
https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=1300

Расширение международного сотрудничества в сфере профессиональной подготовки и повышения квалификации работников органов прокуратуры
https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=1300

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube