Ҳар бир бола – эътиборда !
Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ташаббуси билан Бош прокуратура, БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорликда энг улуғ, энг азиз умуммиллий байрамимиз – Мустақиллик кунининг 29 йиллиги муносабати билан Зангиота туманидаги 24 - сонли вояга етмаганлар жазони ижро этиш колонияси ва бошқа болалар учун махсус жойларда тадбир ўтказилди.
Тадбирда муассасада болаларни сақлашнинг шарт - шароитларига ҳамда пандемия ҳолатида санитария -гигиена қоидаларига риоя этилиши аҳволи ўрганилиб, зарур бўлган тиббий ҳимоя воситалари топширилди.
Бундан асосий мақсад – болаларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тўлақонли таъминлаш, улар давлатнинг эътибори ва ғамхўрлигида эканлигини ҳис қилиши учун барча шароитлар яратиш ҳисобланади.
Тадбир санитария - гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўтказилиши таъминланди.
👉 @uzbprokuratura

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН КАФОЛАТЛИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Жорий йилнинг 29 август куни Бош прокурор раҳбарлигида Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ҳудудий прокурорлар иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга доир чора-тадбирлар ижросини ташкил этиш, мазкур соҳада мавжуд амалиёт ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Пандемия билан боғлиқ мураккаб ва синовли даврда аҳолига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилишини, бозорларда маҳсулотлар хилма-хиллиги ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш вазифасига прокуратура органларининг энг асосий куч ва воситаларини жалб этиш белгиланди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ишларининг ташкил этилиши аҳволини ўрганиш бўйича Бош прокуратура ва Департамент ходимларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳ олдига аниқ вазифалар қўйилди.
Хусусан, ишчи гуруҳ аъзоларига ҳудудий прокуратура органлари билан биргаликда қисқа муддатда барча ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини ташкил этиш борасида мавжуд амалиёт ва муаммоларни чуқур таҳлил қилиш топширилди.
Бош прокуратурада ташкил этилган Штабга эса, ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари билан биргаликда аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича самарали механизмларни жорий этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш юклатилди.
Шунингдек, йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар, бу соҳада мутасадди идоралар масъулиятини ошириш ҳамда қатъий назорат тизимини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар батафсил муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масала юзасидан ҳудудий прокурорларнинг тушунтиришлари, таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.
Жойлардаги прокурорлар ва Департаментнинг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари зиммасига 2020-2021 йил қиш-баҳор мавсуми давомида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга доир вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилди.

Хабар қилинганидек, Республика комиссиясининг пойтахтимиз туманлари бўйлаб куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Бугун бу жараён Учтепа ва Олмазор туманларида бошланиб, аҳолининг долзарб муаммоларини аниқлаш, уларнинг ечимини топиш ва ижобий ҳал этиш таъминланмоқда.
Мазкур тадбирларда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 1-ўринбосари А.Холмахматов ва Бош прокурорнинг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Ш.Ш.Узаков томонидан барча соҳаларда, жумладан ўрганилаётган коммунал ва ижтимоий соҳаларда тегишли қонун ҳужжатлари талаблари ижросини сўзсиз таъминлаш, шунингдек, Республика комиссиясининг ўрганишлар натижалари бўйича кўрсатмаларининг тезкор бажарилишига эришиш, аниқланган муаммолар ҳамда камчиликлар ечимини энг қисқа муддатларда ижобий ҳал қилиш учун бор куч ва воситаларни сафарбар этиш ҳамда барча имкониятлардан самарали фойдаланиш борасида таклиф-мулоҳазалар билдирилди.
Амалий тадбирлар давом этмоқда.

Расмий баёнот
Фарғона вилояти прокуратураси томонидан жорий йилнинг май ойида Сўх туманида содир бўлган оммавий тартибсизликлар ва бошқа ҳолатлар юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов давомида 6 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 219 ва 244-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шу билан бирга, фуқаро Хайдаржон Бобохайдаров (блогер) жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 226-моддаси тартибида ушланган.
Тергов давомида Х.Бобохайдаровга процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ва ҳимоя ҳуқуқи (адвокат) таъминланган.
Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
—
Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественном собрании, посвященном 29-й годовщине независимости Республики Узбекистан
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Мухтожларни уй-жой билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда
Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўғил-қизлар мустақил ҳаётга қадам қўйишлари билан айрим муаммоларга дуч келадиларки, буни уларнинг ўзлари ҳал қила олмайди. Ўз манфаатларини ҳимоя қилиш, шу жумладан уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқини амалга ошириш шулар жумласидандир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2010 йилдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар-жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 164-сонли қарори билан таcдиқланган Низомга кўра, ўзларига бириктирилган турар-жойга эга бўлмаган ва турар-жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, улар тоифасига кирадиган 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган шахслар белгиланган тартибда турар-жой олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Фарғона вилоят прокуратураси томонидан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турар-жой билан таъминланиши аҳволи таҳлил қилиниб, ўрганилганда айрим масъул шахслар томонидан уларнинг бу борадаги ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига етарли эътибор қаратилмаганлигини кўрсатди.
Хусусан, вилоят ҳудудида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 13 нафар болалар турар-жой билан ўз вақтида таъминланмасдан келинганлиги аниқланди ҳамда вилоят прокуратурасининг амалий ёрдами билан уларнинг барчасига уй-жой ажратиб берилиши таъминланди.
Жумладан, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, Марғилон шаҳар, 1-сонли “Меҳрибонлик” уйи битирувчиси Т.О.нинг турар-жойга доир ҳуқуқлари тикланиши таъминланиб, унга Фарғона шаҳридан бир хонали турар-жой ажратилди ва хонадони зарур жиҳозлар билан таъминланди.
Бу борадаги назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.