Bosh prokuratura
37.1K subscribers
43.6K photos
5.97K videos
10.3K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
​​Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Президент Фармонига кўра прокуратура органларининг қуйидаги ходимлари давлат мукофотлари билан мукофотланди:

“Содиқ хизматлари учун” медали билан:

Мавлонов Санжар Абдирахимович - Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокурори

Меликулов Ахрор Норкулович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани бўлими бошлиғи

Нарзиев Парда Бурханович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ижтимоий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси катта прокурори

Науризбаев Байрам Сарсенбаевич - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи|

Хакимов Хусниддин Умматали ўғли - Наманган вилояти Поп тумани прокурори

“Шуҳрат” медали билан:

Авазов Неъматжон Хужамберганович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хоразм вилояти Урганч шаҳар бўлими бошлиғи

Джумаев Анвар Олтинович - Навоий вилояти Хатирчи тумани прокурорининг ўринбосари

Жамалов Жанабай Кенгесбаевич - Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани прокурорининг ўринбосари

Лукмонов Рустамали Мирзамақсуд ўғли - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси ходими

Бош прокуратура жамоаси номидан ҳамкасбларимизни ушбу мукофотлар билан муборакбод этиб, келгуси фаолиятларида зафарлар тилаймиз!

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдамлар берилмоқда

👉 @uzbprokuratura
Қонунийликка қатъий амал қилиш керак

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси ташаббуси билан
Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ташқи ишлар вазирлиги, ИИВ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва бир қатор соҳага алоқадор идоралар ҳамкорлигида Тошкент марказий вокзалида тарғибот тадбири ўтказилди.

Маълумки, Республика махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқороларини юртимизга олиб келиш белгиланган. Шунга асосан айни вақтда Ўзбекистон ҳаво йўллари ва темирйўл транспорти орқали хорижда қолиб кетган фуқаролар навбати билан чартер рейслар орқали Ватанга қайтарилмоқда.

Бўлиб ўтган тадбирда чартер рейсларни ташкил қилиш ва уларни амалга оширишда қонунчиликка қатъий риоя қилиш лозимлиги таъкидланди. Жумладан, чартер рейсларда хизмат кўрсатаётган мутасадди ходимлар ва ишчиларга ҳозирги пандемия даврида йўловчиларни ташишда санитария-гигиена ва хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш лозимлиги ҳақида тегишли кўрсатмалар берилди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, айрим нопок кимсалар бундай шароитдан фойдаланиб қолишни кўзлашларини ҳам инкор этиб бўлмайди, яъни бу билан юртимизга турли контрабанда маҳсулотларини олиб ўтиш хавфи ошади. Шу каби ҳолатлар инобатга олиниб, чартер рейслар ходимлари хушёрликни янада оширишлари уқтирилди.

Тадбир якунида Республика махсус комиссиясиянинг топшириғига асосан ташкил этилган Тошкент-Кинел-Тошкент чартер рейси хориждаги юртдошларимизни ватанига қайтариш учун йўлга кузатилди.

👉 @uzbprokuratura
Ҳар бир бола – эътиборда !

Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ташаббуси билан Бош прокуратура, БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорликда энг улуғ, энг азиз умуммиллий байрамимиз – Мустақиллик кунининг 29 йиллиги муносабати билан Зангиота туманидаги 24 - сонли вояга етмаганлар жазони ижро этиш колонияси ва бошқа болалар учун махсус жойларда тадбир ўтказилди.

Тадбирда муассасада болаларни сақлашнинг шарт - шароитларига ҳамда пандемия ҳолатида санитария -гигиена қоидаларига риоя этилиши аҳволи ўрганилиб, зарур бўлган тиббий ҳимоя воситалари топширилди.

Бундан асосий мақсад – болаларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тўлақонли таъминлаш, улар давлатнинг эътибори ва ғамхўрлигида эканлигини ҳис қилиши учун барча шароитлар яратиш ҳисобланади.

Тадбир санитария - гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўтказилиши таъминланди.

👉 @uzbprokuratura
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН КАФОЛАТЛИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 29 август куни Бош прокурор раҳбарлигида Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ҳудудий прокурорлар иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга доир чора-тадбирлар ижросини ташкил этиш, мазкур соҳада мавжуд амалиёт ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Пандемия билан боғлиқ мураккаб ва синовли даврда аҳолига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилишини, бозорларда маҳсулотлар хилма-хиллиги ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш вазифасига прокуратура органларининг энг асосий куч ва воситаларини жалб этиш белгиланди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ишларининг ташкил этилиши аҳволини ўрганиш бўйича Бош прокуратура ва Департамент ходимларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳ олдига аниқ вазифалар қўйилди.

Хусусан, ишчи гуруҳ аъзоларига ҳудудий прокуратура органлари билан биргаликда қисқа муддатда барча ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини ташкил этиш борасида мавжуд амалиёт ва муаммоларни чуқур таҳлил қилиш топширилди.

Бош прокуратурада ташкил этилган Штабга эса, ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари билан биргаликда аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича самарали механизмларни жорий этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш юклатилди.

Шунингдек, йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар, бу соҳада мутасадди идоралар масъулиятини ошириш ҳамда қатъий назорат тизимини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар батафсил муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан ҳудудий прокурорларнинг тушунтиришлари, таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.

Жойлардаги прокурорлар ва Департаментнинг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари зиммасига 2020-2021 йил қиш-баҳор мавсуми давомида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга доир вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилди.

👉 @uzbprokuratura
Хабар қилинганидек, Республика комиссиясининг пойтахтимиз туманлари бўйлаб куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Бугун бу жараён Учтепа ва Олмазор туманларида бошланиб, аҳолининг долзарб муаммоларини аниқлаш, уларнинг ечимини топиш ва ижобий ҳал этиш таъминланмоқда.

Мазкур тадбирларда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 1-ўринбосари А.Холмахматов ва Бош прокурорнинг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Ш.Ш.Узаков томонидан барча соҳаларда, жумладан ўрганилаётган коммунал ва ижтимоий соҳаларда тегишли қонун ҳужжатлари талаблари ижросини сўзсиз таъминлаш, шунингдек, Республика комиссиясининг ўрганишлар натижалари бўйича кўрсатмаларининг тезкор бажарилишига эришиш, аниқланган муаммолар ҳамда камчиликлар ечимини энг қисқа муддатларда ижобий ҳал қилиш учун бор куч ва воситаларни сафарбар этиш ҳамда барча имкониятлардан самарали фойдаланиш борасида таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

Амалий тадбирлар давом этмоқда.
Расмий баёнот

Фарғона вилояти прокуратураси томонидан жорий йилнинг май ойида Сўх туманида содир бўлган оммавий тартибсизликлар ва бошқа ҳолатлар юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов давомида 6 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 219 ва 244-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шу билан бирга, фуқаро Хайдаржон Бобохайдаров (блогер) жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 226-моддаси тартибида ушланган.

Тергов давомида Х.Бобохайдаровга процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган ва ҳимоя ҳуқуқи (адвокат) таъминланган.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

👉 @uzbprokuratura
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественном собрании, посвященном 29-й годовщине независимости Республики Узбекистан


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter