Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклаймиз!
====
Поздравляем с 27 июня - Днём работников печати и средств массовой информации!
👉 @uzbprokuratura

Коррупцияга қарши курашиш фаолияти юзасидан ахборот тингланди
Бугун, 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлиси ўтказилди.
Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Бош прокуратура ҳамда онлайн тарзда Олий ва ўрта махсус таълим, Қурилиш, Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари иштирок этишди.
Мажлисда таълим, қурилиш ва соғлиқни сақлаш соҳаларида коррупция қарши курашиш бўйича фаолият юзасидан Бош прокурор ўринбосари Э.Т.Юлдашевнинг ахбороти эшитилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан 2019 йил август ойидан бошлаб олий таълим ва капитал қурилиш соҳаларида “коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш борасида Бош прокуратура томонидан тегишли мутахассислар ва экспертларни жалб қилган ҳолда тасдиқланган “Йўл харитаси” бўйича қатор самарали ишлар амалга оширилган.
Жумладан, олий таълим муассасаларида жамоатчилик кенгашлари шакллантирилиб, коррупция муҳитини келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш учун аноним сўровлар ўтказиш йўлга қўйилди. Тўғридан-тўғри муассаса раҳбарияти ёки вазирликка электрон шаклда мурожаат қилиш (шу жумладан аноним тарзда) имконияти яратилди.
Капитал қурилиш соҳасида эса “Қурилишдаги назорат” қуйи тизими Тошкент шаҳрида синов тариқасида ишга туширилиб, қурилиш назоратини амалга ошириш жараёнида электрон ҳужжат алмашинувини босқичма-босқич жорий этиш белгиланди.
Соғлиқни сақлаш соҳасида мижозларни овқат билан таъминлаш, кир ювиш, бино ва иншоотларни сақлаб туриш, шунингдек, уларни муҳандислик-техник тизимларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳамда тиббий буюмларни зарарсизлантириш хизматлари аутсорсингга ўтказилди.
Шунингдек, тадбирда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида янги замонавий электрон тизимини жорий этиш, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари имкониятларидан тўлақонли фойдаланиб, тарғибот-ташвиқот ишларини янада жадаллаштириш, коррупция иллатини батамом йўқ қилиш мақсадида ҳамжиҳатликда комплекс назорат чораларини кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Наманганда 28 000 АҚШ доллари эвазига “симоб” сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида, таркибида симоб моддаси мавжуд деб шубҳаланилган, кукун шаклидаги ашёни харидор Ж.га фирибгарлик йўли билан 28 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, бир дона шиша идишдаги кукунсимон моддани 18 000 АҚШ доллари ва 101 млн сўмга ўтказган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу кукунсимон модда аслида “симоб” эмас, балки “алюминон” моддаси эканлигини тасдиқлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан О.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганч шаҳридаги ёшлар марказида «Прокурор ва ёшлар» учрашуви ўтказилди (Видеолавҳа).10 МБ
👉 @uzbprokuratura
👉 @uzbprokuratura
ЁШЛАР КУНИГА БАҒИШЛАНГАН УЧРАШУВ
Республикамизда 30 июнь “Ёшлар куни” деб эълон қилинганлиги муносабати билан ушбу кунни кўтаринки рухда ўтказиш мақсадида, Ховос транспорт прокуратураси томонидан Ёшлар иттифоқининг жойлардаги вакиллари билан ҳамкорликда 2500 йиллик тарихга эга бўлган “Ховособод” зиёратгоҳида темир йўл корхона ва ташкилотларида ишловчи ёшлар билан “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Тадбирда асосий эътибор ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва уларнинг истеъдодини юзага чиқаришга қаратилди.
Учрашув давомида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун адабий китоблар совға қилинди. 21 нафар иқтидорли ёшларнинг саводхонлигини юксалтириш ва адабиёт соҳасидаги билимларини янада ошириб боришлари мақсадида, темир йўл Маданият уйида мавжуд кутубхонага аъзо бўлишлари таъминланди.
Шу билан бирга, зиёратгоҳнинг яратилиш тарихи хақида маълумотлар берилиб, ушбу масканда ёшлар учун саёҳат ташкил қилинди.

Жорий йил 1 июль куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Андижон шаҳрида содир бўлган воқеа ва бу борада олиб борилаётган тергов ҳаракатлари юзасидан ахборот беришга бағишланган брифинг ўтказилди.
Оn-line тарзда бўлиб ўтган тадбирда Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳ.Н.Шамсутдинов иштирок этиб, мазкур йўналишда батафсил ва ишончли маълумотларни берди.
Баёнотнинг тўлиқ матни
👉 @uzbprokuratura
Оn-line тарзда бўлиб ўтган тадбирда Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳ.Н.Шамсутдинов иштирок этиб, мазкур йўналишда батафсил ва ишончли маълумотларни берди.
Баёнотнинг тўлиқ матни
👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳрида содир бўлган воқеа ва бу борада олиб борилаётган тергов ҳаракатлари юзасидан ўтказилган брифинг. 82 МБ.
Манба: UZREPORT TV
👉 @uzbprokuratura
Манба: UZREPORT TV
👉 @uzbprokuratura
Расмий баёнот
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг 64/18-сонли муассасаси (Сангород)да қийноққа солинган маҳкум Ф.Хидиров вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.
Аниқланишича, маҳкум Хидиров Фаррух Анварович 2020 йил 03 июнь куни Навоий вилоятида жойлашган 11-сон жазони ижро этиш колониясидан даволаниш учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг Маҳкумлар учун ихтисослаштирилган касалхонасига келтирилиб, сил касалликлар бўлинмасига даволаниш учун жойлаштирилган.
2020 йил 18 июнь куни соат 05:45да шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай у вафот этган.
Маҳкум Ф.Хидиров 27.11.1975 йилда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида туғилган. Муқаддам тўрт маротаба судланган.
Сўнгги, яъни 5-маротаба 18.10.2010 йилда жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан махрум қилиниб, ўта хавфли рецидивист деб топилган.
Шифокорларнинг берган тиббий хулосасига кўра, мархум маҳкум Ф.Хидиров иккала ўпка яллиғланган сили, сурункали вирусли гепатит (С), ўпка юрак етишмовчилиги ҳамда бошқа бир қатор инсон ҳаёти учун ўта хавфли бўлган касалликларга чалинган бўлиб, уларнинг аксарияти унинг саломатлигига бир мунча аввалроқ жиддий салбий таъсир ўтказиб юборган.
Хусусан, унинг шифохонада вафотига юқорида кўрсатиб ўтилган инсон ҳаёти учун ўта хавфли касалликларнинг сурункали кучайиши оқибатида юзага келган асоратлар сабаб бўлган.
Маҳкум Ф.Хидировнинг ўлими ҳолати юзасидан Тошкент махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, унинг вафот этганлиги ҳолатида бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли 26.06.2020 йилда жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ўз навбатида Ўзбекистон қонунчилигида ёлғон ва нотўғри ахборотларни тарқатганлик учун тегишли жавобгарлик белгиланганлигини, шунингдек ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқлари қаторида мажбуриятларини ҳам тўлиқ англаб етиши лозимлигини билдириб ўтамиз.

Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида турли мутасадди ташкилотлар томонидан тадбирлар ўтказилмоқда (Видеолавҳа) 20 МБ.
👉 @uzbprokuratura
👉 @uzbprokuratura
ҲАРБИЙЛАРНИНГ ХИЗМАТ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Ш.Ш.Узаков жорий йилнинг 29 июнь – 2 июль кунлари Шарқий ҳарбий округ ҳудудида жойлашган Фарғона ва Андижон вилоятларидаги ҳарбий қисмларда бўлди.
Сафар давомида ҳарбий хизматчиларнинг хизматни ўташлари учун яратилган қулайликлар, уларнинг оила аъзоларининг яшаш шароитлари ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалалари бевосита ўрганилди.
Шунингдек, Ш.Ш.Узаков ҳарбий қисмлардаги кутубхоналар фаолияти, шахсий таркиб ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ва мутолаа маданиятини юксалтириш ҳамда ёшларни ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган ишлар, шу билан бирга кучайтирилган санитария-эпидемиология қоидалари ижроси аҳволи билан яқиндан танишди.
Ўрганишлар якунида ҳарбий округ қўмондонлиги ва ҳарбий қисмлар командирларига тегишли тавсиялар берилди.