Bosh prokuratura
37.5K subscribers
52.1K photos
6.59K videos
12.5K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ахборот ҳаққоний ва холис бўлиши зарур

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директори бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Аниқланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Шаҳрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директори Н.Х. музей-қўриқхонада ҳақиқатда ишламаган турмуш ўртоғи Д.В. ва яна 4 нафар фуқарога сохта ҳужжатлар асосида иш ҳақи ҳисоблаб, 62,9 млн. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳолати юзасидан 2020 йил 24 июнда Бош прокуратура Матбуот хизмати томонидан берилган маълумот (расм №1) асосида
Qalampir.uz” сайтида “Давлат музей-қўриқхонаси бош директори ҳибсга олинди” номли асоссиз хабар эълон қилинган (расм №2).

Ҳолбуки, Бош прокуратура Матбуот хизматининг юқоридаги ҳолат юзасидан хабарида жиноят иши доирасида бирон-бир шахснинг ҳибсга олингани ҳақида маълумот берилмаган.

Qalampir.uz” сайти ҳақиқатга тўғри келмайдиган ўз хабари юзасидан жамоатчилик ўртасида кескин мунозара бошланганидан кейингина унинг сарлавҳасини “Давлат музей-қўриқхонаси бош директори жиноий иш фигурантига айланди”, деб ўзгартирган (расм №3).

Бундан ташқари, ушбу сайт ўзининг дастлабки хабарига раддия бериб, Давлат музей-қўриқхонаси бош директори ҳибсга олинмаганлигини билдирган (расм №4).

Ўз навбатида, Давлат музей-қўриқхонаси бош директори ҳибсга олингани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги юзасидан Маданият вазирлиги томонидан 2020 йил 25 июнда
Qalampir.uz” сайтида эълон қилинган хабарга раддия берилган. Шунингдек, вазирлик раддиясида мазкур жиноят иши асоссиз қўзғатилгани ҳақидаги иддаолар ҳам мавжуд.

Эътибор ва эътирозга сабаб бўладиган жиҳат шундаки,
Qalampir.uz” сайти таҳририяти Маданият вазирлиги томонидан айнан шу сайтда эълон қилинган асоссиз хабарга раддия берилган бўлишига қарамасдан, ўзи томонидан йўл қўйилган хатоликни тан олмаган.

Аксинча, вазиятга юзаки ёндашиб, 2020 йил 25 июнда “Шаҳрисабзда нима бўлганди? Маданият вазирлиги Бош прокуратурага фактлар билан раддия берди” сарлавҳали хабарни эълон қилган (расм №5).

Ваҳоланки, Маданият вазирлиги “раддия”ни Бош прокуратурага эмас, сайтда эълон қилинган хабарга нисбатан билдирган. Вазирликнинг жиноят иши асоссиз қўзғатилгани ҳақидаги мулоҳазаларига эса ваколатли тергов ва суд органлари ўз баҳосини беради.

Фурсатдан фойдаланиб, “Qalampir.uz” сайти ижодкорларини 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан самимий табриклаб, уларга “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шартлигини яна бир карра эслатмоқчимиз.

Бош прокуратура Матбуот хизмати

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни доирасида Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда "Биз гиёҳвандликка қаршимиз" шиори остида ўтказилган онлайн мулоқот. 7 МБ

👉 @uzbprokuratura
Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев “Ўзбекистон ва БМТ: Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун ҳамкорлик” мавзусида видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган Халқаро форумда иштирок этди


Ўзбекистон Республикаси томонидан БМТ Низоми имзоланганлигининг 75 йиллигини нишонлаш доирасида “БМТнинг 75 йиллиги: келажакка назар” мавзусида ВКА шаклида глобал мунозаралар Халқаро туркуми ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур тадбир ТИВ, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Парламент ҳамда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилган.
Жорий йилнинг 26 июнь куни “Ўзбекистон ва БМТ: Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун ҳамкорлик” мавзусида Халқаро форум шаклидаги биринчи музокаралар ўтказилиб, унда Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев иштирок этди.

Халқаро форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТнинг 75 йиллигига бағишланган мурожаатномаси ўқиб эшиттирилиши билан очилди.

Бундан ташқари, форум доирасида Ўзбекистонга БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари дастурини, хусусан, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ривожланиш, гендер тенглик, қонун устуворлиги ва бошқа ижро қилиш учун юклатилган мажбуриятлари бажарилишининг тараққиётини таъминлашдаги глобал тенденциялар ҳақида музокаралар олиб борилди.

БМТ ва халқаро ташкилотлар вакиллари, Ўзбекистон ҳаётидаги барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳимлигини таъкидлаб, юртимизда кўрилётган барча чораларни юксак баҳолашди ва Глобал мунозаралар даври ва

Халқаро форум ташкил қилинганлиги учун миннатдорчилик билдириб ўтдилар.

=============

Заместитель Генерального прокурора Э.Т. Юлдашев принял участие в Международном форуме на тему: «Узбекистан и ООН: сотрудничество на пути достижения ЦУР», проведенного в формате видеоконференцсвязи

В честь 75-летия подписания Устава ООН, Узбекистаном в формате ВКС организовано проведение Международного цикла глобальных дискуссий на тему: «75-летие ООН: взгляд в будущее».

Организаторами мероприятий выступили МИД, НЦПЧ, Парламент и Постоянное представительство УНП ООН в Узбекистане.

26 июня т.г. состоялись первые дискуссии в виде Международного форума на тему: «Узбекистан и ООН: сотрудничество на пути достижения ЦУР», на котором принял участие заместитель Генерального прокурора Э.Т. Юлдашев.

Международный форум был открыт оглашением Послания Президента Республики Узбекистан Ш.М.Мирзиёева, посвященного 75-летию ООН.

Кроме того, в ходе форума были организованы дискуссии относительно глобальных тенденций в обеспечении прогресса выполнения Узбекистаном обязательств, взятых для реализации ЦУР, в частности образования, здравоохранения, социального развития, гендерного равенства, принципов верховенства права и других.

Представители ООН и международных организаций, отметив важность проводимых реформ во всех сферах жизнедеятельности Узбекистана, высоко оценили принимаемые в стране меры и поблагодарили за организацию Международного форума и Цикла глобальных дискуссий в целом.

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклаймиз!

====

Поздравляем с 27 июня - Днём работников печати и средств массовой информации!

👉 @uzbprokuratura
Коррупцияга қарши курашиш фаолияти юзасидан ахборот тингланди

Бугун, 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлиси ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Бош прокуратура ҳамда онлайн тарзда Олий ва ўрта махсус таълим, Қурилиш, Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари иштирок этишди.

Мажлисда таълим, қурилиш ва соғлиқни сақлаш соҳаларида коррупция қарши курашиш бўйича фаолият юзасидан Бош прокурор ўринбосари Э.Т.Юлдашевнинг ахбороти эшитилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан 2019 йил август ойидан бошлаб олий таълим ва капитал қурилиш соҳаларида “коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш борасида Бош прокуратура томонидан тегишли мутахассислар ва экспертларни жалб қилган ҳолда тасдиқланган “Йўл харитаси” бўйича қатор самарали ишлар амалга оширилган.

Жумладан, олий таълим муассасаларида жамоатчилик кенгашлари шакллантирилиб, коррупция муҳитини келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш учун аноним сўровлар ўтказиш йўлга қўйилди. Тўғридан-тўғри муассаса раҳбарияти ёки вазирликка электрон шаклда мурожаат қилиш (шу жумладан аноним тарзда) имконияти яратилди.

Капитал қурилиш соҳасида эса “Қурилишдаги назорат” қуйи тизими Тошкент шаҳрида синов тариқасида ишга туширилиб, қурилиш назоратини амалга ошириш жараёнида электрон ҳужжат алмашинувини босқичма-босқич жорий этиш белгиланди.

Соғлиқни сақлаш соҳасида мижозларни овқат билан таъминлаш, кир ювиш, бино ва иншоотларни сақлаб туриш, шунингдек, уларни муҳандислик-техник тизимларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳамда тиббий буюмларни зарарсизлантириш хизматлари аутсорсингга ўтказилди.

Шунингдек, тадбирда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида янги замонавий электрон тизимини жорий этиш, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари имкониятларидан тўлақонли фойдаланиб, тарғибот-ташвиқот ишларини янада жадаллаштириш, коррупция иллатини батамом йўқ қилиш мақсадида ҳамжиҳатликда комплекс назорат чораларини кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

👉 @uzbprokuratura
Наманганда 28 000 АҚШ доллари эвазига “симоб” сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида, таркибида симоб моддаси мавжуд деб шубҳаланилган, кукун шаклидаги ашёни харидор Ж.га фирибгарлик йўли билан 28 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, бир дона шиша идишдаги кукунсимон моддани 18 000 АҚШ доллари ва 101 млн сўмга ўтказган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу кукунсимон модда аслида “симоб” эмас, балки “алюминон” моддаси эканлигини тасдиқлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @uzbprokuratura