Bosh prokuratura
37.1K subscribers
43.9K photos
5.99K videos
10.4K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Жорий йилнинг 14 январь куни Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Рахимов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2021 йилдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарори ҳамда ер, сув ва тўлов интизомини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари ижроси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда масъулларга 2022 йил ҳосили учун экинларни ер балансидан келиб чиққан ҳолда жойлаштириш, пахта ва ғалладан қисқартирилаётган ер майдонларида боғдорчилик, узумчилик, полиз ва сабзавотчилик, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш соҳасида экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш орқали ушбу ерлардан самарали фойдаланиш тизимини яратиш, тўлов интизомига, ер ва сув қонунчилигига риоя этилиши юзасидан назорат ўрнатиш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, Андижон вилоятининг Андижон, Избоскан ва Улуғнор туманларида амалга оширилган қишлоқ хўжалиги ислоҳотларини ўрганиш натижалари кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари ўртасида ўз вақтида ҳисоб – китобларни амалга оширишда бир қатор муаммолар мавжудлиги кўрсатди.

Кластер корхоналари томонидан фермер хўжаликларидан бўлган қарздорликнинг 41 млрд. сўми тўлаб берилиши таъминланди.

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.

👉 @uzbprokuratura
Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Рахимов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2021 йилдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарори ҳамда ер, сув ва тўлов интизомини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари ижроси бўйича Наманган вилоятида йиғилиш ўтказди.

Унда вилоят ҳокимининг соҳавий ўринбосари, вилоят прокурори ўринбосари, қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги бошқармалари, тижорат банклари бошлиқлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Масъулларга 2022 йил ҳосили учун экинларни ер балансидан келиб чиққан ҳолда жойлаштириш, пахта ва ғалладан қисқартирилаётган ер майдонларида боғдорчилик, узумчилик, полиз ва сабзавотчилик, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш соҳасида экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш орқали ушбу ерлардан самарали фойдаланиш тизимини яратиш, тўлов интизомига, ер ва сув қонунчилигига риоя этилиши юзасидан назорат ўрнатиш бўйича топшириқлар берилди.

Ўрганишда кластер корхоналарининг фермер хўжаликларидан ўтган йилги пахта якуний маблағларидан бўлган қарздорликлари ҳисобидан 100 млрд. сўми тўлаб берилиши таъминланди.

Бу борада ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
Асака туманида фуқаро МИБ ходимига пичоқ билан жароҳат етказганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.

Жиноят кодексининг 219-моддасига кўра,
қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш жинояти содир қилган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Барча фуқароларни қонунларга оғишмай риоя қилишларини сўраймиз.

👉 @uzbprokuratura
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

С.Эшқувватов тайинловга қадар Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

═══════════

НОВОЕ НАЗНАЧЕНИЕ

В соответствии с приказом Генерального прокурора Республики Узбекистан старший советник юстиции Эшкувватов Сирожиддин Каршибаевич назначен прокурором Андижанской области.

С.Эшкувватов ранее занимал должность первого заместителя прокурора Намаганской области.

👉 @uzbprokuratura
Ижтимой тармоқларда Андижон вилоят перинатал маркази ҳудудида ноқонуний равишда дарахтлар кесилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган.

Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Бош прокуратура томонидан ишчи гуруҳи тузилди.

Ишчи гуруҳ томонидан хабарда кўрсатилган ҳолатлар ўрганилмоқда, натижаси бўйича маълумот берилади.

👉 @uzbprokuratura
​​Қонунчилик тарғиботи

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш, фуқароларда қонунларга ҳурмат ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини кучайтириш, прокуратура органлари фаолиятига ошкоралик бериш, жамоатчилик билан алоқаларни таъминлаш, ҳуқуқий ахборотни етказиш борасида қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, бу борада 2021 йил давомида фаолиятнинг асосий йўналишларидан бири сифатида қаралиб, прокуратура органлари томонидан жами 136.338 та қонунчилик тарғиботи тадбирлари амалга оширилди, шундан 96.108 таси маъруза, суҳбат ва бошқа шаклдаги оғзаки тадбирлардан иборат бўлиб, 40.230 тасини оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар ташкил қилган.

Халқ олдида ҳисобот бериб бориш ҳамда жамоатчиликка холис ахборот етказиш мақсадида халқ депутатлари Кенгашлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига қонунийлик аҳволи ҳақида 934 та ахборот киритилди.

Прокуратура органлари томонидан интернет ижтимоий тармоғидаги чиқишларга асосий эътибор қаратилиб, Бош прокуратуранинг расмий сайтида жами 2.091 та маълумотлар, шунингдек, “Facebook”, “Telegram” ва "Instagram" ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларига 4.210 та хабарлар, янгиликлар, видеоролик ва инфографикалар жойлаштирилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Ўзбекистон Ҳарбий ва Транспорт прокуратураларнинг “Телеграм” ижтимоий тармоғида ўз каналлари ташкил қилиниб, амалга оширилган ишлар ва фаолиятга оид маълумотлар жойлаштириб борилмоқда.

Бош прокуратуранинг Матбуот хизмати бошлиғи сифатида телеграм мессенджерида яратилган t.iss.one/HShamsutdinov каналида 289 та хабарлар, янгиликлар, видеороликлар жойлаштирилган.

Бундан ташқари, оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан интернет тармоқларида чиқаётган танқидий мақолалар доимий равишда ўрганиб борилмоқда ва ўрганиш натижаси бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, прокуратура органлари томонидан 500 дан ортиқ танқидий мақолалар аниқланиб, улар юзасидан тегишли баёнотлар берилган.

Танқидий мақолалар ўрганиш натижасига кўра 61 нафар фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланган.

👉 @uzbprokuratura
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.12.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-сон қарорида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан доимий прокурор назорати ўрнатилган.

Хусусан, Қашқадарё вилоят прокурори Эркабай Таджиев раҳбарлигида ушбу соҳага бағишлаб йиғилиш ўтказилди.

Унда Давлат дастурларидаги ҳар бир лойиҳанинг тўғри танланишидан бошлаб, фойдаланишга топширилгунга қадар барча босқичларида таъсирчан назорат ўрнатиш, ажратилган бюджет маблағларини мақсадли ишлатилишини таъминлаш ва талон-торож этилишини олдини олиш эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолиятини ташкил этиш, уларга фаолиятини йўлга қўйишда шарт-шароит яратиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятида аҳолининг ҳуқуқий ҳимояси таъминланмоқда

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов бошчилигида ишчи гуруҳ томонидан Сергели туманида амалга оширилаётган ижтимоий ва иқтисодий ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, ҳудуддаги 300-сонли умумий ўрта таълим мактабидан олиб борилаётган қурилиш ва капитал таъмирлаш ишлари жараёни билан танишилиб, пудрат корхонаси ва коммунал соҳа ташкилотлари раҳбарларига топшириқлар берилди.

Сўнгра, туман бандликка кўмаклашиш маркази фаолияти ўрганилиб, фаолиятда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ва маҳаллабай ишларни ташкил этиб, ишсизларни аниқлаш ҳамда бандлигини таъминлаш ҳақида кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси масъули раҳбар ходимлари иштирокида “Белариқ” маҳалласида жойлашган марказий поликлиниканинг “Ўзгариш” филиали кўздан кечирилиб, бинони капитал таъмирлаш ва тиббий хизмат сифатини тубдан яхшилаш бўйича таклиф ва фикрлар билдирилди.

👉 @uzbprokuratura
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти перинатал маркази ҳудудида ноқонуний равишда дарахтлар кесилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги "Республика кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-46-сонли Фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган.

Шунга қарамасдан, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Ш. томонидан Андижон вилояти перинатал маркази ҳудудидаги "Элдор қарағойи" (Pinus eldarica) навли 12 туп дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга 115,5 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

Ўтказилган текшириш натижасига кўра, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
Жорий йилнинг 18 январь куни Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Рахимов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2021 йилдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарори ҳамда сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва тўлов интизомини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари ижроси бўйича идоралараро видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги вазири ўринбосарлари, Кадастр агентлиги директори ўринбосари ва уларнинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари, тижорат банклари, кластер корхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокурорларининг соҳа бўйича ўринбосарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Масъулларга пахта ва ғалладан қисқартирилаётган ер майдонларида боғдорчилик, узумчилик, полиз ва сабзавотчилик, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш соҳасида экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш орқали ушбу ерлардан самарали фойдаланиш тизимини яратиш, тўлов интизомига риоя этиш ва сув тежовчи технологияларнинг жорий қилинишида қонунчилик талабларига риоя этишлари бўйича тегишли топшириқлар берилди.

👉 @uzbprokuratura
​​Қидирув тадбирлар натижасида қарздорликлар ундирилмоқда

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро Бюроси ваколатига тааллуқли ишлар бўйича терговга қадар текширув ва суриштирув, шунингдек, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

Хусусан, Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув фаолият натижасида 2021 йилда жами 250 нафар жисмоний шахслар ва 116 та автотранспорт воситалари топилиб, қарздорлардан 3,8 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағлари ундирилган.

Бюро томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулклари турган жойини аниқлаш, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида самарали ва тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов бошчилигида ишчи гуруҳ томонидан Сергели туманида амалга оширилаётган ижтимоий ва иқтисодий ишлар аҳволи ўрганилмоқда.

Хусусан, Зангиота туманидан ўтган “Белариқ” маҳалласи ҳудудида фуқаро Ж.Азаматовга тегишли мебель ишлаб чиқариш цехи кўздан кечирилиб, газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш ҳамда ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган фуқаро М.Носиров билан учрашиб, унга яшаш хонадонида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси ташкил этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш ҳақида топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, “Белариқ” маҳалласида “Delta Biznes” қўшма корхонаси томонидан барпо этилаётган коттеджлар ва фуқаро Ф.Казакбаев томонидан ташкил этилаётган қушхона бинолари кўздан кечирилиб, мутасадди ташкилотларга мазкур объектларга ер ажратилиши ва қурилишларнинг қонунийлигини ўрганиш бўйича топшириқлар берилди.

👉 @uzbprokuratura
Андижон вилоят прокурори С.Эшқувватов, Хонобод шаҳрининг оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган “Янги ҳаёт” МФЙда олиб борилаётган бунёдкорлик, қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ўрганиш жараёнида “Янги ҳаёт” МФЙда жорий йилда 13 км кўчаларни асфалтлаш ва ёритиш, 9 км ичимлик суви тармоғини реконструкция қилиш, 5.2 км электр тармоғи тортиш,
4 та трансформаторни таъмирлаш ва 2 та янги қўйиш, ҳудудни ободонлаштириш, уяли алоқа сифатини яхшилаш ишларини амалга ошириш зарурлиги белгилаб олинди.

Шунингдек, мазкур ҳудудда амалга оширилиш режалаштирилган ишларни жадаллаштириш ва сифатли амалга ошириш борасида тегишли маъсул ходимларга кўрсатмалар берилди.

👉 @uzbprokuratura