Bosh prokuratura
37.3K subscribers
43.1K photos
5.92K videos
10.2K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
“Саховат ва кўмак” акциялари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратурасининг ташаббуси билан Фарғона транспорт прокуратураси томонидан Қўқон минтақавий темир йўл узели ҳамда ҳудудий касаба уюшмаси билан ҳамкорликда темир йўл тизимида ишлаб нафақага чиққан, ҳимояга мухтож ҳамда кам таъминланган оилаларнинг 194 аъзолари ҳолидан хабар олиниб, “Саховат ва кўмак” хайрия акцияси доирасида уларга зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотлардан иборат моддий ёрдамлар кўрсатилди.

👉 @uzbprokuratura
​​50 нафардан ортиқ Мўйноқлик ёшлар иш билан таъминланди
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан Мўйноқ туманида интенсив усулда балиқ етиштиришни босқичма-босқич йўлга қўйиш ва рағбатлантириш, мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва туманда балиқчилик тармоғини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида туманнинг “Бозатаў” ОФЙ “Қизил жар” қишлоғидаги собиқ Мўйноқ консерва комбинатига тегишли бўлган ва 25 йилдан буён фаолият кўрсатмаётган 1 000 гектар майдонда янгидан балиқчилик ҳўжалиги ташкил қилинди.

Бунинг учун ҳовузлар тозаланиб, уларга сув етиб келувчи 13,7 км узунликда канал ва ариқлар қазилиб, трубалар, сувни меъёр асосида тамба (затвор) бериш учун ускуналар ва 2 та сув насоси ўрнатилди.

Мазкур хўжалик негизида 10 та фермер ҳўжалиги ташкил этилиб, 50 нафардан ортиқ маҳаллий ёшлар иш билан таъминланди.

Ҳозирги кунга келиб, фермер хўжаликлари томонидан жами 10 тонналик балиқлантириш ишлари амалга оширилган бўлиб, жараён давом этмоқда.

👉 @uzbprokuratura
Бош прокуратура Академияси ташкил топганлигининг икки йиллиги
https://proacademy.uz/uz/posts/0421

Вторая годовщина со дня основания Академии Генеральной прокуратуры
https://proacademy.uz/ru/posts/0421
ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

Жорий йил 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда, Давлатимиз раҳбари томонидан карантин чекловларини енгиллаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда иқтисодиётни тиклаш бўйича жорий йилнинг 7 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, карантин шароитида ҳудудлардаги прокурорлар секторларида эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш борасидаги ишларнинг ҳолати танқидий таҳлил қилинди.

Йиғилишда қайд этилганидек, Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармон ва қарорлари ҳамда бевосита кўрсатмалари асосида амалга оширилаётган қатъий чора - тадбирлар пандемия хуружига қўйилган тўсиқ сифатида унинг мудҳиш оқибатларининг олдини олмоқда.

Пандемиянинг мамлакатимизга таъсирини юмшатишга қаратилган ишларда прокуратура органлари ҳам ҳисса қўшмоқда.

Айниқса, ҳозирги шароитда озиқ - овқат хавфсизлигини таъминлаш ва бунинг учун қишлоқ хўжалигидаги ишларни ўз вақтида амалга ошириш, тадбиркорларни, жумладан экспортёрларни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш, карантин қоидаларига риоя этилишини қатъий назорат қилиш борасида прокуратура ходимлари фидокорона меҳнат қилмоқда.

Ўз навбатида, жойлардаги прокурорлар зиммасига ўзлари раҳбарлик қилаётган секторлар ҳудудларидаги эҳтиёжманд оилаларни аниқлаб, уларга зарур амалий ёрдамни манзилли кўрсатиш бўйича алоҳида масъулият юклатилган.

Хусусан, пандемия ва карантин шароитида ҳар бир сектор раҳбари эҳтиёжманд оилаларни қўллаб - қувватлаш ишларини аниқ кундалик режалар асосида, ҳар бир оила кесимида амалга оширади. Натижалар ҳақидаги маълумотларни махсус дафтарда қайд этиб боради ва шу тариқа сектор ҳудудидаги бирон - бир эҳтиёжманд оиланинг эътибордан четда қолмаслиги таъминланади.

Бундай механизм эҳтиёжмандларга кўрсатилаётган моддий ва бошқа турдаги ёрдамнинг тўлиқ, ўз вақтида манзилга етиб бориши, бу борада турли суиистеъмолчилик, талон - торож, сохтакорлик ва кўзбўямачиликларнинг олдини олишга ҳам хизмат қилади.

Шу кунга қадар прокурорлар секторларидаги 80 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилага бевосита уларнинг хонадонига кириб, моддий, ҳуқуқий ва бошқа тарздаги амалий ёрдам кўрсатилиши таъминланди.

Йиғилишда мазкур йўналишларда прокурорлар секторларида олиб борилаётган ишлар туман ва шаҳарлар кесимида таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, амалга оширилаётган чора - тадбирлар кўламини янада кенгайтириш бўйича мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Бош прокуратура Матбуот хизмати

👉 @uzbprokuratura
Бош прокуратура жамоаси барча ватандошларимизни 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади!

👉 @uzbprokuratura
Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет всех соотечественников с 9 мая - Днем Памяти и почестей, а также с 75-летием Победы во Второй мировой войне!

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мўйноқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан. (Видеолавҳа)

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Oliy Majlis Senati
Бош прокурор ҳисобот берди
https://senat.uz/uz/lists/view/1411

Генеральный прокурор представил отчет
https://senat.uz/ru/lists/view/1411

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/senatuz

Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботи тингланди. (Видеолавҳа)

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Саховат ва кўмак” акциялари давом этмоқда. (Видеолавҳа)

👉 @uzbprokuratura
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари прокуратура ҳимоясида

Батафсил:
https://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=289

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сардобаликларга “Саховат ва кўмак” карвони

👉 @uzbprokuratura