Bosh prokuratura
36.6K subscribers
42.8K photos
5.87K videos
10K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
​​Расмий баёнот

Жорий йил 01 май куни Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш ДХХ органларига юклатилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 3 май –Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан табриги.

👉
@uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Поздравление Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан в связи с 3 мая - Всемирным днем свободы печати.

👉
@uzbprokuratura
САХОВАТЛИ ХАЛҚИМИЗДАН МИННАТДОРМИЗ

Батафсил:
https://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=284

👉 @uzbprokuratura
Академия мутахассислари сув тошқинидан талофат кўрган аҳолига психологик кўмак беришда иштирок этмоқда
https://proacademy.uz/uz/posts/0416

Участие специалистов Академии в оказании психологической помощи пострадавшему от стихии населению
https://proacademy.uz/ru/posts/0416
БИРГАЛИКДА ЕНГАМИЗ

2020 йил 1 майда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиши натижасида кўплаб ватандошларимиз жабр кўрди.

Санитария-эпидемиологик мураккаб даврда юзага келган бу жараёнда тошқиндан азият чеккан юртдошларимизга мадад бўлиш, ғамхўрлик кўрсатиш ва елкадош бўлиб офат оқибатларини бартараф этиш учун Президентимиз бошчилигида бутун Ўзбекистон халқи оёққа турди.

Шу қаторда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ташаббуси билан ҳарбий прокуратура ходимлари ҳам "Биргаликда енгамиз" шиори остида инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга бел боғлади.

Жумладан, ходимларимиз ихтиёрий равишда ўз ҳисобларидан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоб, антисептик ва санитария-гигиена воситалари, болалар ва катталар учун кийим-кечаклар, идиш-товоқ ва бошқа зарур анжомларни ёрдам сифатида жўнатишди.

Зеро, бирдамликда катта ҳикмат бор. Биз халқимиз билан жипсликда ва ҳамжихатликда ҳар қандай шароитда ҳар қандай қийинчиликни биргаликда енгиб ўтамиз.

👉 @uzbprokuratura
​​СИРДАРЁ ХАЛҚИГА ИНСОНПАРАВАРЛИК ЁРДАМИ

“Сардоба” сув омборидаги фалокат туфайли кўплаб юртдошларимиз азият чекди. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳозирги мураккаб шароитда бу ҳодиса халқимиз бошига тушган яна бир синов бўлди.

Ана шундай вазиятда Ўзбекистон халқи Президентимиз раҳбарлигида чинакам ҳамжиҳатлик ва бирдамликни, олийжаноблик ва фидойиликни намоён қилди. Бу жараёнда ҳар бир соҳа вакиллари, ҳар бир фуқаро, улар хоҳ мамлакат ҳудудида, хоҳ ташқарисида бўлсин, тошқиндан жабр кўрганларга ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ёрдам беришга ошиқмоқда.

Прокуратура органлари ходимлари ҳам халқимиз билан елкама-елка туриб, сув тошқинидан зарар кўрган фуқароларимизга ёрдам қўлини чўзишга киришдилар.

Хусусан, Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини “Сардоба” сув омбори талафотларини бартараф этиш бўйича ташкил этилган ҳомийлик ҳисоб рақамига беғараз ўтказиб бердилар.

Зеро, Сирдарё аҳли бугунги шароитда ёлғиз эмасликларини ва ҳар қандай қийинчиликни ҳамжиҳатликда енгиб ўтишимизни қалбан ҳис қилишлари муҳим аҳамиятга эга.

👉 @uzbprokuratura
ПРОКУРАТУРА ХАЛҚ БИЛАН БИРГА!

Жорий йил 1 май куни Сардоба сув омборида юз берган тошқин оқибатида Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида яшовчи аҳолига жиддий талофат етказилган.

Давлатимиз раҳбари бошчилигидаги жойига етиб борган комиссия томонидан ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг 60 мингдан зиёди яқин туман ва қўшни вилоятларга жойлаштирилиши таъминланган.

Ҳозирда вақтинчалик кўчирилган аҳолини яшаши учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Хусусан, уларга тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилмоқда, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклар билан таъминланмоқда.

Тошқиндан талафот кўрган фуқароларнинг 23 346 нафари Жиззах вилоятининг туман-шаҳарларига жойлаштирилган.

Ҳозирда Бош прокурор раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ушбу фуқароларнинг аҳволи, уларга яратилган шароитлар, кўрсатилаётган тиббий хизмат, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак маҳсулотлари билан таъминлаш аҳволи ҳамда бу жараёнда карантин қоидаларига риоя қилиниши жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда ва амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Бош прокуратуранинг бошқарма бошлиқлари А.Имомназаров, Л.Жалов ва Д.Аҳмедовга тақсимлаб берилган ҳудудларга жойлаштирилган фуқароларга ҳар томонлама кўмак берилиб, ҳомийлик ишлари ташкиллаштирилган.

Ҳозирда ушбу тадбирлар давом эттирилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
“Саховат ва кўмак” акциялари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратурасининг ташаббуси билан Фарғона транспорт прокуратураси томонидан Қўқон минтақавий темир йўл узели ҳамда ҳудудий касаба уюшмаси билан ҳамкорликда темир йўл тизимида ишлаб нафақага чиққан, ҳимояга мухтож ҳамда кам таъминланган оилаларнинг 194 аъзолари ҳолидан хабар олиниб, “Саховат ва кўмак” хайрия акцияси доирасида уларга зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотлардан иборат моддий ёрдамлар кўрсатилди.

👉 @uzbprokuratura
​​50 нафардан ортиқ Мўйноқлик ёшлар иш билан таъминланди
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан Мўйноқ туманида интенсив усулда балиқ етиштиришни босқичма-босқич йўлга қўйиш ва рағбатлантириш, мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва туманда балиқчилик тармоғини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида туманнинг “Бозатаў” ОФЙ “Қизил жар” қишлоғидаги собиқ Мўйноқ консерва комбинатига тегишли бўлган ва 25 йилдан буён фаолият кўрсатмаётган 1 000 гектар майдонда янгидан балиқчилик ҳўжалиги ташкил қилинди.

Бунинг учун ҳовузлар тозаланиб, уларга сув етиб келувчи 13,7 км узунликда канал ва ариқлар қазилиб, трубалар, сувни меъёр асосида тамба (затвор) бериш учун ускуналар ва 2 та сув насоси ўрнатилди.

Мазкур хўжалик негизида 10 та фермер ҳўжалиги ташкил этилиб, 50 нафардан ортиқ маҳаллий ёшлар иш билан таъминланди.

Ҳозирги кунга келиб, фермер хўжаликлари томонидан жами 10 тонналик балиқлантириш ишлари амалга оширилган бўлиб, жараён давом этмоқда.

👉 @uzbprokuratura
Бош прокуратура Академияси ташкил топганлигининг икки йиллиги
https://proacademy.uz/uz/posts/0421

Вторая годовщина со дня основания Академии Генеральной прокуратуры
https://proacademy.uz/ru/posts/0421