Bosh prokuratura
36.6K subscribers
42.8K photos
5.87K videos
10K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти прокуратураси томонидан кўчма озиқ-овқат савдо ярмаркаларининг ташкил қилиниши юзасидан. (Видеолавҳа)

👉
@uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан кўчма озиқ-овқат савдо ярмаркаларининг ташкил қилиниши юзасидан. (Видеолавҳа)

👉
@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқ ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан ҳарбий қисмда арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг кўчма савдо ярмаркалари ташкил қилинди. (Видеолавҳа)

👉
@uzbprokuratura
​​Ерни давлат заҳирасига қайтариш ҳақидаги прокурор аризаси асоссиз кўрмасдан қолдирилди

Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги қонунининг 2-моддасига кўра, прокуратура органларининг асосий вазифаларидан бири давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

Мазкур қонуннинг 41-моддасига кўра, прокурор давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ариза фуқаролик процессуал қонунчиликда белгиланган тартибда судда кўриб чиқилади.

Прокурорнинг шундай аризасини асоссиз равишда кўрмасдан қолдириш амалиёти ҳам судларда учрамоқда.

Жумладан, Навоий вилояти Қизилтепа тумани “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган давлатга тегишли ер майдонига ўзбошимчалик билан фуқаро С.О. томонидан қурилган қурилмани бузиш ва ерни давлат заҳирасига қайтариш ҳақидаги Қизилтепа туман прокурорининг аризаси фуқаролик ишлар бўйича Навоий вилоят суди томонидан ФПКнинг 122 - моддаси 2-бандига (ариза ваколатсиз шахс томонидан берилган) асосан кўрмасдан қолдирилган.

Суд ушбу хулосага келишда ФПКнинг 50 - моддасининг 1 - қисмида кўрсатилган, яъни “Агар фуқаро соғлиғининг ҳолати, ёши ёки бошқа сабабларга кўра судда ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини шахсан ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлмаса, прокурор фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга” деган қоидага асосланган.

Ушбу моддада “фуқаро” манфаатида судга мурожаат қилинадиган аризалар ҳақида сўз юритилмоқда. Прокурор эса аризани давлат манфаатида киритган.

Ушбу суд қарорига нисбатан Бош прокуратура томонидан протест келтирилди.

Протест Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 17.03.2020 йилги ажрими билан қаноатлантирилиб, асоссиз суд қарори бекор қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 16-моддасига кўра, ер давлат мулки - умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат томонидан муҳофаза этилади.

👉 @uzbprokuratura
МАНСАБДОР ШАХСЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ

Жорий йилнинг 3 ойи давомида республика бўйича жами 87 та жиноят иши бўйича 115 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.

Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 4 нафари вилоят ва 111 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 50 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 21 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 7 нафари фирибгарлик, 6 нафари мансаб сохтакорлиги, 3 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 1 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш
ва 27 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 51,3 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 18,3 млрд. сўми ундирилган.
СТАТИСТИКА ДОЛЖНОСТНЫХ ПРЕСТУПЛЕНИЙ

В республике за первые три месяца текущего года по 87 уголовным делам к уголовной ответственности привлечены 115 должностных лиц.

Из них 4 должностных лиц являются сотрудниками областных и 111 сотрудниками районных (городских) подразделений министерств, ведомств и организаций.

Привлеченными к уголовной ответственности совершены такие преступления, как хищение чужого имущества путем присвоения и растраты (50 лиц), получение и дача взятки, посредничество во взяточничестве (21), мошенничество (7), должностной подлог (6), халатность (3), злоупотребление служебным положением (1) и другие преступления (27 лиц).

В результате должностных преступлений государственным и общественным интересам причинен ущерб в размере 51,3 млрд. сумов, в ходе предварительного следствия взыскано 18,3 млрд. сумов.
​​Расмий баёнот

Жорий йил 01 май куни Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш ДХХ органларига юклатилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 3 май –Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан табриги.

👉
@uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Поздравление Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан в связи с 3 мая - Всемирным днем свободы печати.

👉
@uzbprokuratura
САХОВАТЛИ ХАЛҚИМИЗДАН МИННАТДОРМИЗ

Батафсил:
https://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=284

👉 @uzbprokuratura
Академия мутахассислари сув тошқинидан талофат кўрган аҳолига психологик кўмак беришда иштирок этмоқда
https://proacademy.uz/uz/posts/0416

Участие специалистов Академии в оказании психологической помощи пострадавшему от стихии населению
https://proacademy.uz/ru/posts/0416
БИРГАЛИКДА ЕНГАМИЗ

2020 йил 1 майда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиши натижасида кўплаб ватандошларимиз жабр кўрди.

Санитария-эпидемиологик мураккаб даврда юзага келган бу жараёнда тошқиндан азият чеккан юртдошларимизга мадад бўлиш, ғамхўрлик кўрсатиш ва елкадош бўлиб офат оқибатларини бартараф этиш учун Президентимиз бошчилигида бутун Ўзбекистон халқи оёққа турди.

Шу қаторда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ташаббуси билан ҳарбий прокуратура ходимлари ҳам "Биргаликда енгамиз" шиори остида инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга бел боғлади.

Жумладан, ходимларимиз ихтиёрий равишда ўз ҳисобларидан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоб, антисептик ва санитария-гигиена воситалари, болалар ва катталар учун кийим-кечаклар, идиш-товоқ ва бошқа зарур анжомларни ёрдам сифатида жўнатишди.

Зеро, бирдамликда катта ҳикмат бор. Биз халқимиз билан жипсликда ва ҳамжихатликда ҳар қандай шароитда ҳар қандай қийинчиликни биргаликда енгиб ўтамиз.

👉 @uzbprokuratura
​​СИРДАРЁ ХАЛҚИГА ИНСОНПАРАВАРЛИК ЁРДАМИ

“Сардоба” сув омборидаги фалокат туфайли кўплаб юртдошларимиз азият чекди. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳозирги мураккаб шароитда бу ҳодиса халқимиз бошига тушган яна бир синов бўлди.

Ана шундай вазиятда Ўзбекистон халқи Президентимиз раҳбарлигида чинакам ҳамжиҳатлик ва бирдамликни, олийжаноблик ва фидойиликни намоён қилди. Бу жараёнда ҳар бир соҳа вакиллари, ҳар бир фуқаро, улар хоҳ мамлакат ҳудудида, хоҳ ташқарисида бўлсин, тошқиндан жабр кўрганларга ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ёрдам беришга ошиқмоқда.

Прокуратура органлари ходимлари ҳам халқимиз билан елкама-елка туриб, сув тошқинидан зарар кўрган фуқароларимизга ёрдам қўлини чўзишга киришдилар.

Хусусан, Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини “Сардоба” сув омбори талафотларини бартараф этиш бўйича ташкил этилган ҳомийлик ҳисоб рақамига беғараз ўтказиб бердилар.

Зеро, Сирдарё аҳли бугунги шароитда ёлғиз эмасликларини ва ҳар қандай қийинчиликни ҳамжиҳатликда енгиб ўтишимизни қалбан ҳис қилишлари муҳим аҳамиятга эга.

👉 @uzbprokuratura
ПРОКУРАТУРА ХАЛҚ БИЛАН БИРГА!

Жорий йил 1 май куни Сардоба сув омборида юз берган тошқин оқибатида Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида яшовчи аҳолига жиддий талофат етказилган.

Давлатимиз раҳбари бошчилигидаги жойига етиб борган комиссия томонидан ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг 60 мингдан зиёди яқин туман ва қўшни вилоятларга жойлаштирилиши таъминланган.

Ҳозирда вақтинчалик кўчирилган аҳолини яшаши учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Хусусан, уларга тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилмоқда, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклар билан таъминланмоқда.

Тошқиндан талафот кўрган фуқароларнинг 23 346 нафари Жиззах вилоятининг туман-шаҳарларига жойлаштирилган.

Ҳозирда Бош прокурор раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ушбу фуқароларнинг аҳволи, уларга яратилган шароитлар, кўрсатилаётган тиббий хизмат, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак маҳсулотлари билан таъминлаш аҳволи ҳамда бу жараёнда карантин қоидаларига риоя қилиниши жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда ва амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Бош прокуратуранинг бошқарма бошлиқлари А.Имомназаров, Л.Жалов ва Д.Аҳмедовга тақсимлаб берилган ҳудудларга жойлаштирилган фуқароларга ҳар томонлама кўмак берилиб, ҳомийлик ишлари ташкиллаштирилган.

Ҳозирда ушбу тадбирлар давом эттирилмоқда.

👉 @uzbprokuratura