Бош прокуратура Ишчи гуруҳи томонидан Мирзо Улуғбек тумани 2-секторидаги 12 та маҳаллада ижтимоий - иқтисодий соҳадаги муаммолар аниқланиб, ҳал қилинди ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.
Хусусан, кўп қаватли уйлар олдида 5 та янги болалар ва 3 та "Workout" майдончалари барпо этилиши, 10 та видеокузатув мосламаси, 55 та ўриндиқлар ҳамда чорраҳаларга 10 та қўшимча йўл ҳаракати белгилари ўрнатилиши ва чизилиши таъминланди.
Шу билан бирга, кўп қаватли уйларнинг 1.000 кв.м том қисми, 31 тасининг ертўласида муҳандислик-коммуникациялари, 7 та трансформатор капитал, 13 та газ тақсимлаш пунктлари жорий таъмирланди, 3.000 м газ тармоқлари бўялди, 6.411 м янги бордюрлар ўрнатилди, 51.300 кв. м асфальт қопламаси ҳамда 5.670 кв. метр йўлакларга (тротуар) бетон қопламаси ётқизилди, 527 та дарахтларга шакл берилиб, оқланди ва 70 та объектлар дезинфекция қилинди.
Шунингдек, "Ҳумоюн" маҳалласидаги 80 та хонадондан иборат 13, 14-кўп қаватли уйларда иситиш қозонхоналари яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги оқибатида ушбу уйлар 3 йилдан ортиқ вақт давомида иситиш тизими ва иссиқ сув таъминотидан узилиб қўйилганлиги аниқланиб, ишчи гуруҳ ташаббуси билан мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида, 700 метр қувурлар ўтказиш ишлари ташкиллаштирилди.
Секторда мавжуд 11 та бўш бинолар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, 2 та бўш бино ишга туширилиши ва 2 та корхона фаолияти қайта тикланиши орқали 104 та иш ўрни яратилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, 518 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди, шундан 6 нафарига бепул даволаниш учун ордер, 1 нафарига ногиронлик аравачаси, 1 нафарига эшитиш мосламаси, 25 нафарига дори-дармонлар берилди, шунингдек, фуқароларнинг 17 нафарига электр печи, 2 нафарига электр тикув машинаси, 1 нафарига музлаткич, 9 нафарига сув тўгарагига тўловсиз рухсатнома, 5 нафарига уяли телефон аппарати, 50 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 5 та оилага 5 млн.сўмдан моддий ёрдам берилди.
Тадбирлар давом этмоқда.
👉 @uzbprokuratura

“Effeсt.uz” сайтида “Самарқанд прокуратураси ва ИИБ ходимлари ким тарафда?” сарлавҳали видеохабар эълон қилинган.
Ушбу видеохабарда фуқаро А.Муминов томонидан билдирилган важлар Бош прокуратура томонидан ўрганиб чиқилган.
Батафсил
👉 @uzbprokuratura
Ушбу видеохабарда фуқаро А.Муминов томонидан билдирилган важлар Бош прокуратура томонидан ўрганиб чиқилган.
Батафсил
👉 @uzbprokuratura
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маъруфхон Ходжаев Хоразм вилоятига амалга оширган хизмат сафари давомида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қарашли бўлган "Темир йўл обод” чорвачилик ва паррандачиликка ихтисослаштирилган комплекси фаолияти билан танишди.
Мазкур комплекс 2012 йилда ташкил қилинган бўлиб, умумий ер майдони 1819,4 гектарни ташкил қилиб, шундан экин ер майдони 1541,6 гектар, боғзор 8,2 гектар, бўз ерлар 8 гектар, мелиоратив ҳолатидаги қурилиш ерлари 9,9 гектар, ариқ ва зовурлар 193,6 гектар, йўллар 30,5 гектар, ижтимоий бино, кўча ва майдонлар 7,3 гектар, қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган бошқа ерлар 20,3 гектарни ташкил қилади. Ҳозирда комплексда жами 3,018 та бош қорамоллар мавжуд.
Бундан ташқари, жорий йилнинг март ойида ушбу комплексда Германия Федератив Республикасидан олиб келиб, ўрнатилган техникаларда кунига 800-1,000 литр сут қайта ишланиб, қатиқ, айрон, қаймоқ, сметана, йогурт ва творог маҳсулотлари тайёрланади.
Транспорт прокурори комплекс раҳбари ва масъул ходимлар билан суҳбатлашиб, ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитларни ўрганди.
Келгусида комплекс фаолиятида муаммолар юзага келса, прокуратура органлари томонидан қонуний тартибда амалий ёрдам кўрсатилиши билдирилди.

Сирдарё вилоят прокурори Шохрух Аминов томонидан Гулистон туманида сайёр қабул ўтказилиб, унда 62 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан 20 та мурожаатлар келиб тушди.
Ушбу мурожаатларнинг 5 таси жойида қаноатлантирилди, 1 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда ўрганиш вақт талаб қиладиган 14 та мурожаат ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, жиноят содир этишга мойил ва профилактик ҳисобга олинган 5 нафар ёшлар билан суҳбат ўтказилиб, 1 нафарига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун кредит ажратилишида амалий ёрдам берилди.
Тадбир сўнггида, "Ёшлар дафтари"га киритилган 10 нафар ёшга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва ўзини-ўзи банд қилиши учун микротўлқинли печ ва мотокультиватор ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномалари олиш учун тўлов сертификатлари топширилди.
Куннинг иккинчи ярмида вилоят прокурори тумандаги 70-сон мактаб интернатнинг ўқувчилари билан учрашиб, ўқувчилар ва ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитларни ўрганди.
Ўқувчиларга вилоят прокурори совғалари, хусусан ўқув қуроллари жамланмаси ҳамда интернат ётоқхонасига телевизор топширилди.