Тунги салқинликлардан иборат қуруқ кунлар давом этади.
Ўзгидрометнинг 1 сентябргача эълон қилган об—ҳаво прогнозларида келтирилишича, сентябрнинг 2—санасига қадар ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
Жойларда ҳаво ҳарорати аста—секин кўтарилиб бориб, ой сўнги ва янги ой бошларида кундузги ҳаво ҳарорати +36 даражагача кўтарилиб, тунги минимумлар +13 даражагача ўзгаради. Тоғларда тунги минимум ҳароратлар +10°С га пасаяди.
Ҳозирда қишлоқ хўжалигида айни об—ҳаво муҳити муҳим рол ўйнайдиган момент ҳисобланади. Қуруқ ёғингарчиликсиз об—ҳаво муҳити керак.
Узумчилик сектори учун қуруқ кунлар жуда зарур бўлса, жорий ёзнинг сўнгги ёзлардан бироз салқин келиши пахтачилик тармоғида дефоляция ишларига куч бериш кераклигини англатади.
Чунки, эндиликда ёзда тўпланган пастроқ фойдали эффектив хароратлар йиғиндиси ғўза учидаги кўсакларнинг сунъий очтиришга куч бериш кераклигини англатади.
#Богдорчилик
#пахтачилик

Далада терилмай қолган пахта толалари паст сортга айланмоқда.
Аҳоли кўп истиқомат қилувчи ҳудудларда жорий кузатилаётган тинимсиз ёғин омили афсуски, катта пахта даларига хам таъсир қилиб, кўплаб фермарларнинг таъбини хира қилди.
Шундоқ ҳам фермер ва кластер ўртасидаги пахта шартнома шартлари ва терим учун белгиланган нарх муаммолари тугаб—тугамасдан туриб, энди мана бу табиат омили уларнинг йил бўйи йиғиб юрган сўнгги умидларини ҳам тўлиқ пучга айлантирди.
Аслида, кузнинг ўтган 1.5 ойи пахтани далалардан териб олиш учун жуда хам қулай об—ҳавони тақдим этган эди. Аммо, эндиликдаги тинимсиз ёғин омили ўша ҳосилни пахта далаларидан териб оладиган "кучнинг" йўқлиги сабаб, хатто биринчи терим бошланмаган баъзи пахта далаларида оппоқ толани сифатсиз толага айлантиришда давом этмоқда.

Forwarded from Эркин Абдулахатов
Зиёнли пахта ва фойдали қўнғиз ҳақида
Фанда Curculionidae ёки Anthonomus grandis деган қўнғиз бор. Кўсак ейиш унинг асосий вазифаси...
Мана шу қўнғизнинг пахтачиликка зиёни — АҚШ жанубида пахта монокультурасига чек қўйгани айтилади. Америка пахтакорларини пахта экишдан воз кечишга ва бошқа экинларни экишга мажбур қилган бу қўнғиз уларнинг кейинчалик бойиб кетишига ҳам олиб келган. Шунинг учун АҚШнинг энг пахтакор штатларидан бири Алабамада унга яъни аракунанда қўнғизга бағишлаб ҳайкал ўрнатишган.
#пахтачилик
@uzb_climate

Пахта ҳосили шартномавий режа топшириқ бўйича неча фоизи хирмонга топширилди?
Олдинлари 2016—2020 йиллар Наманган вилояти Гидрометеорология бошқармасида раҳбар бўлиб ишлаганимда кузги ёмғирли мавсумни қандайдир ёмон кўрардим.
Чунки, пахта ҳосилини териб олиш учун масъул тузилмалар, вилоят хокимигача менга жуда ҳам юқори стрессли иш муҳитини яратарди. "Қаерда, қанча ёғин ёғади?". "Қачон бошлаб, қачон тугайди?" Мен сизларга айтсам, бу сўроқлар метеоролог учун кони зарар азизлар!
Балки шу талабчанлик ҳам мени шу нуқтагача олиб келгандир. Ким билсин.
Айтганим, ҳозир хам фермерлар пахта терим даврида шу каби метеоролог, синоптиклар тавсияси ёки турли мобил иловалардаги об—ҳаво прогнозидан фойдаланиб, режалар тузишадими? Масалан, теримчиларни пахта далаларига жалб этиш, кузги буғдой экиш ишларида об—ҳаво билан ҳисоблашиш масалаларига қандай қарашади?
Ўзи жорий йил жойларда пахта терими қандай кетяпти? Бугунги кунгача республика неча фоиз шартномавий-режа топшириқни бажарди?

Жорий йил жами 3.1 млн тонна пахта дала майдонларидан териб олинган.
Унинг 1 млн тоннаси тоза пахта толасидир.
#Пахтачилик

Қишлоқ хўжалиги вазири И.Абдураҳмонов
#Пахтачилик
3.1 млн тонна пахта ҳосили ўтган йилларга нисбатан кўпми ёки кам?
Албатта кам. Буни қишлоқ хўжалиги вазири ҳам нима учун кам бўлганини яхши билса керак. Бу об-ҳаводан эмас.
Агарда, ҳосилдорлик кам бўлса, унинг сабаблари ҳам айтилиши керак эди. Жорий йил пахта толаси бўлиқ-бўлиқ етилишида жорий иқлим пахта физиологияси учун жуда ҳам комфорт бўлди. Жорий Эль-Ниньо даврида ёзда пахтанинг кўсакчаларидан тортиб, гулигача тўкиб ташлайдиган иссиқ, қурғоқчил ҳаволи гармсел кузатилмади ҳисоб, сув ресурслари билан боғлиқ вазият ҳам сезиларли барқарор кузатилди. Йил пахта учун зўр келди.
Аммо, пахта сиёсати билан боғлиқ муаммолар сабаб, минглаб тонна пахта толлалари далаларда қолиб кетди. Аслида, биз жорий йил ўтган ва ундан олдинги йилларга нисбатан кўпроқ ҳосил яратишимиз мумкин эди.
Масалан, 2023 йили республика 3.62 млн тонна пахта ҳосили 17 октябрдаёқ хирмонга топширилган. 2022 йил эса қарийиб 3,5 млн тонна пахта ҳосили 28 октябрь кунига келиб яратилган. Рақамларни кўряпсизми?
Пахтанинг шартномавий режадаги ҳосили 2019 йил 2 млн 958 минг, 2020 йил 3 млн 101 минг ва 2021 йил 3 млн 406 тонна белгиланган бўлса, 2021 йил ҳам қарийиб 3,4 млн тонна пахта ҳосили хирмони яратилган. Кўриб турганингиздек, сўнгги 3 йилда йилдан йилга ўсиш тенденцияси рўй берган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмаларининг пахта селекцияси устида чуқур илмий ютуқлар асносида республикада ўтган йиллари далалардан кўп пахта ҳосили яратилаётган эди. Аммо, жорий йил ундай бўлмади. Бунга сабаб аниқ об-ҳаво эмас...

"Об—ҳаво ва қишлоқ хўжалиги, деҳқонлар қандай йўл тутиши керак" мавзусида давра суҳбати.
Айни кунларда баҳорги экин текинларни экиш, парвариш қилишда жорий мавсум иқлими қандай бўлиши деҳқон—боғбонлар диққат марказида.
2024—йилни иқтисодий қийинчиликлар билан ўтказган пахтачилик ва буғдойчилик секторидаги фермерлар учун кун.ўз студиясида "об—ҳаво ва қишлоқ хўжалиги, деҳқонлар қандай йўл тутиши керак" мавзусида тўғридан-тўғри эфир узатилмоқда.
Унда соҳага таалуқли соҳа мутахасислари қатнашмоқда. Хусусан, канал админи ҳам...
Ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.👇👇
https://youtube.com/live/MXp-o8jzZLw?feature=share
#Бугдойчилик

YouTube
2025 йил бошида дехқончилик учун об-хавонинг келиши қандай бўлиши мумкин?
Ўзбекистонда экинлар, хусусан чигитни экиш учун оптимал муддат қачондан бошланади?
"Республика фермерлари" каналида бу ҳақида умумий тавсиялар бериб ўтилди.
Албатта, ҳар бир ҳудуд ерга уруғ қадашда тупроқ намлик миқдори, тупроқ ҳарорати, ўртача суткалик ҳарорат ва кутилаётган 10 кунлик учун об—хаво прогнозлари асосида ўзлари учун оптимал муддатларни белгилашади.
Қизиққанлар учун: https://youtu.be/lwbr6DZECJw?si=pnHG2SAt-0vbKBEs

2025-йил экиш мавсумини бошлаймизми?
Фермер деҳқонлар учун иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов экиш мавумига оид тавсиялар берди! #агроном #пахта #2025 #cotton #agro #буғдой #suv #ekologiya #dehqonchilik #агро
Фермерлар очиқ далаларда чигитни қачон экиши керак?
Кун.ўзнинг об—ҳаво ва қишлоқ хўжалиги туркуми навбатдаги сонида худди шу мавзуда суҳбат қурдик.
Жорий баҳорнинг кечроқ бошланаётгани, март бошидаги совуқлик барибир ойнинг иккинчи ўн кунлиги иссиқ ва қуруқ кутилаётганига қарамай, жойларда заминга уруғ қадашни бироз кечроққа томон "суриши" бор гап.
Қолаверса, жорий баҳор боши шундай даврки, баҳорий иссиқлик ортидан, шимол ва ғарбдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари совуқ уришига олиб келадиган совуқ оқимларнинг минтақага кириб келишга мойил давр ҳисобланади.
Қолаверса, алдамчи баҳорларга ишонмайдиган қалдирғоқ аталмиш "баҳор элчиси" ҳали минтақага учиб келмади.
Материални кўринг, тўғри, у Украина ва АҚШ президентлари ўртасидаги суҳбат мавзуси каби жамият учун "жуда актуал" бўлмаслиги мумкин. Аммо, кейинроқ дастурхонларимиз турли нози—неъматлар билан тўлиши, фермерларимиз чўнтаги пулга қаппайиши учун қандайдир маънода манфаатли бўлиши мумкин.
https://youtu.be/dEt-kGW8Ok0?si=ae9P-1qgsPGJ5hqQ

“Chigit ekish muddatini majburan belgilab berish noto‘g‘ri” — mutaxassislar
Ob-havo va qishloq xo‘jaligi mavzusidagi turkum ko‘rsatuvlarning uchinchisida mutaxassislar metereologik prognozlarni dehqonlarga yetkazish tizimi hamon mavjud emasligi, agrotadbirlar o‘tkazish kunlari hanuzgacha ma'muriy buyruqbozlik bilan belgilanayotgani…
Uzb_Meteo
10 март ҳолатига Термизда замин қарийиб чигит уруғи қадаш учун тайёр холатга келибди. Лекин, ишонч билан айтадиган даражада эмас Чунки, тупроқдаги намлик бунга тўлиқ жавоб бермайди. Ва келаётган 4 кунлик хам бугунгидан иссиқ бўлиши ва ўша кун ўткачгина барча…
Хуллас, 10 март холатига республиканинг бирор бир нуқтасида очиқ дала ер майдонларида чигит экиш учун оптимал муддат кузатилмади.
#пахтачилик
#пахтачилик
Чигит экиш оптимал муддатлари прогнози.
Кун.ўз нинг об—ҳаво ва қишлоқ хўжалиги туркум кўрсатуви навбатдаги сонида бу ҳақида тўхталиб ўтдик.
Чигит экиш учун оптимал муддатни белгилашда 4 та шарт бажарилиши кераклиги ҳақида олдинги постларда ҳам бўлишиб ўтгандик.
Жорий йил қишлоқ хўжалигидаги иқлим кутилмалари ҳамда ўтган йили фермерларимизнинг пахтачилик йўналишида иқтисодий вазиятлари таранглашганидан келиб чиқиб, жорий йил чигит экиш старт босқичидан ҳосилни териб олгунга қадар биз фермерларга умумий агрометеорологик маслаҳатлар бериб боришни мақсад қилдик.
Ҳудудлар кесимидаги ҳар бир майдон учун профиссионал агрометорологик маслаҳатларни фермерлар Ўзгидромет ва унинг ҳудудий бошқармаларидан олиши мумкин. Айниқса, тупроқнинг 10 см чуқурлигидаги тупроқ харорати маълумотлари айни деҳқонларнинг чигитни ерга қадаши учун жуда зарур маълумотдир.
Юқоридаги туркум кўрсатувнинг навбатдаги сонида фермерлар учун чигит экишнинг оптимал муддатлари ҳудудлар кесимида кўрсатиб ўтилди.
Республика пахта далаларида жорий йил Сурхондарё вилояти айрим туманларида 15—20 мартдан, республика шимоли, тоғ этакларига яқин айрим туманларда 10—15 апрель, ҳатто 15 апрелдан сўнг ерлар чигит экиш учун оптимал муддат кузатилиши прогноз қилинди.
Карта тузишда ўз ёрдамини аямаган укаларимиз, кун.ўз нашриёти ҳамда фермерлар томонидан вакил Камолиддин акага миннатдорчилигимни билдираман.
Тупроқнинг 10 см чуқурлигида ҳароратнинг +12...+14 даражадан аста ортиши бу нафақат очиқ ер далаларида чигит экиш, балки бошқа турдаги экинларни экиш учун ҳам анчайин қулай шароит ҳисобланади. Шу мақсадда ушбу материал кўпчиликка манфаатли бўлади деб ўйлайман.
Кўринг: https://youtu.be/YBFhZas4Ngg?si=uVc3tmghF75mh6mF

Chigit ekadigan payt keldi, ammo barcha hududlarda emas
Iqlimshunos Erkin Abdulahatov Kun.uz studiyasida ob-havo bilan bog‘liq joriy vaziyatni tahlil qildi va O‘zbekistonning qaysi hududlari chigit ekishga tayyor ekani borasida ma’lumotlar bilan bo‘lishdi.
Rasmiy vebsayt: https://kun.uz
Telegram kanalimiz: ht…
Rasmiy vebsayt: https://kun.uz
Telegram kanalimiz: ht…
Бу ёғи аста республиканинг катта қисмида экинларни экиш учун намлик ва хароратнинг кўтарилиб бориш омили оптимал муддатларни бера бошлайди.
23 мартдан 28 март куни оралиғида республикага кириб келган навбатдаги намлик сериялари айрим ҳудудларга ҳаддан ташқари кўп намликни тақдим этди. Айрим экин майдонларида ёмғир сувлари тупроқнинг 15 см чуқурлик қисмигача жиққа сув бўлишига олиб келди.
Айрим кунлари тинимсиз майдалаб ёғиб берган ёмғир буғдой майдонларидаги ниҳоллар жонига оро кирди.
Кун.ўзнинг об—ҳаво ва қишлоқ хўжалиги мавзусидаги навбатдаги рукнида шу ҳақида гаплашдик. Апрель ойи бошларида минтақага навбатдаги +30, воҳаларда +33 лик иссиқлик тўлқинлари кириб келаётгани билан боғлиқ кутилмани айтиб ўтдик
Кўринг: https://youtu.be/JSQ0p1B4qFE
#Бугдой

Aprelda ob-havo qanaqa bo'ladi?
Mart oyida qor ham yog‘di, anchagina issiq ob-havo ham, ketma-ket yomg‘irli kunlar ham bo‘ldi. Xo‘sh, dehqonlar apreldan qanday ob-havoni kutishlari mumkin? Sinoptiklar nima demoqda? Kun.uz studiyasida iqlimshunos Erkin Abdulahatov sharhi.
Rasmiy vebsayt:…
Rasmiy vebsayt:…
Фермер ва кластерлар муаммоси ҳануз кун тартибида.
Кун.ўз студиясида Бекобод туманидан келган иккита ёши катта фермерлар кластерлардан азият чекаётгани билан боғлиқ ички дардларини тўкиб сочишибди.
"Ёшим 68 да, узоқ йиллар фермерлик билан шуғулланаман. 2023 йил табиий офат, аниқроғи сув етишмовчилиги сабаб, ердан фойда бўлмади, 2024 йил йил об-ҳавоси яхши бўлгани билан кластер билан ғалла-пахта шартномаларининг тез ўзгариши сабаб яна фойда ололмадим. Бу йил эса ўтган йилдаги электр-энергия, солиқлар ва бошқа қарздорлик сабаб, айни чигит экадиган пайт техникаларимни тортиб қўйишмоқда. Шунча йил фермер бўлиб, бундай қийинчиликлар йўқ эди" - дейди фермерлардан бири.
Кўрсатувни кўра туриб англадимки, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, шу вазирлик қоўидаги илмий-тадқиқот институтлари, агентликлар ҳамда ҳукуматнинг масъуллари келаётган 2026-2030 йилллар учун қисқа муддатли истиқболда қишлоқ хўжалик тармоғидаги асосий бўғин пахтачилик ва ғаллачиликда олдиларига қандай мақсадлар қўйгани билан боғлиқ стратег режаларни халққа очиқлашлари керак эканини тушундим.
Ушбу тармоқ келажаги қандай? Нима қилишмоқчи ўзи? Буни келажагини тузишда масъуллар иқлим сценариялари, минтақада сув билан боғлиқ вазият, дунёдаги эхтимолий иқтисодий ўзгаришлар, эҳтимолий геосиёсий прогнозлар, маҳсулотга талаблар, ғалла ва пахтачиликдаги илмий ютуқларни амалиётга жорий қилиш механизми, қайси навни қачон ва қаерга экиш режалаштирилаётгани, пахтадан вос кечиб ўрнига қачон ва қай ҳудудларга бошқа экин турлари экиш режалаштирилаётганини очиқлашлари керак. Пухта таҳлилий прогнозлар бордир...
Хуллас, озиқ-овқат хавфсизлик масалаларини барқарорлаштиришда тизим қандай стратег режа тузгани, у қандай кетма-кетликдан иборат эканини айтиши лозим.
Кўринг: https://www.youtube.com/watch?v=4Sgom-EqrIE&t=1375s

Bekobodlik fermerlar “yorildi”
Qishloq xo‘jaligini to‘g‘ri isloh qilish, eski davrdan qolib ketgan uslublar va boshboshdoqlikdan voz kechish davlat va jamiyat oldida turgan muhim vazifalardan biri. Kun.uz tahririyatga kelgan bekobodlik ikki fermerning dardini tingladi. Aytish mumkinki…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
@agro_meteo_bot ишга тушди.
Кейинги қадамлар турли дастурий маҳсулотларни тизимга интеграция қилиш ва фермер, деҳқонларга автоматик агромаслаҳатларни бериш механизмини яратиш бўлади.
Эсингизда бўлса, кун.ўз нинг об—ҳаво ва қишлоқ хўжалик мавзусидаги навбатдаги материалда бу хақида айтиб ўтган эдик.
Хохлаган турдаги экинларни экиш жараёнини ўша жойдан расмга олиб, ботга юкланг, жой номлари, телефон рақами, геолокацияни белгиланг.
Бизда сизнинг дала майдонингиздаги экинларнинг архив маълумоти шаклланади.
Сиз ҳам маълумотларни ушбу бот орқали архивга муҳрлашингиз мумкин. 👉 @agro_meteo_bot

Forwarded from Uzb_Meteo

Хорижий ғўза навлари экилган пахта далалар четида зараркунандалар хавфини камайтирувчи "қочоқ" майдонлар ташкил этилиши керак.
"Хорижий Bt–ғўза навлари экилган майдонлар ёнида оддий анъанавий навлар “қочоқ” (бошпана) майдонларни ташкил этиш амалиёти жорий этилган" — деб ёзмоқда Республика фермерлари канали.
Ҳа, минг маротоба айтиб ётибмиз, қишлоқ хўжалик секторида қандайдир хорижий навларни минтақага олиб келмоқчимасан, аввал у устида камида 6 йил илмий тадқиқот ўтказ. Олиб келинаётган навинг қурғоқчил йил, намгарчил йил, зараркунанда хавфи, 'миллий' аномал иссиқлик тўлқинларини бир кўрсин, тупроқ шароитига мослашсин.
Бу илмий тадқиқотлари орқали ҳал этилади. Шунда тизим яратилади, механизм ишлаб чиқилади.
Мана масалан голланд далаларидаги лолазорларга эътибор қаратинг. Турли ранглар, турли навлардан иборат лола майдонларига гувоҳ бўласиз. Бу гўзаллик учун қилинмаган. Бу бир-бирининг касаллиги, бир-биринг зараркунанлалари бир-бирига ўтиб кетмаслиги учун ўйлаб топилган ечим.
Ҳа, бизда ҳам энг катта аграр сектор пахтачиликда ўтмишда ҳар бир тадбир жуда чуқур ўйлаб кўрилиб, йиллар давомида унинг устида илмий тадқиқотлар ўтказилиб кейин амалда тадбиқ қилинган. Биргина пахта далалари четидаги тутзордан иборат ихота деворининг 6 та вазифаси бўлган.
Келинг, шуларни сизга санаб ўтсам:
➖ Тутзорлар дала ичига шамол тезлигини пасайтириш мақсадида ихота вазифасини бажариб, бу суғорилган намликни ҳавога тез буғланиб кетиш олдини олган.
➖ Тутзор барглари дала чет йўлидаги оғир юк машиналари ҳаракатидан кўтарилган чангни ушлаб қолиш вазифасини ўтаган.
➖ Тут барги пиллачилик тармоғини ривожлантириш учун асосий хом—ашё бўлган.
➖ Тут ўзидан турли моддалар ажратиб, ғўза зараркунандаларини биринчи ўзига жалб этган, айримларини йўқ қилган.
➖ Тут дарахти йиллар ўтиб, ўтин вазифасини бажарган.
➖ Қалин тут ихоталари чорва молларининг пахта далаларига кириб кетиши олдини олган.
Ҳа, кейин биз пахта далалари ўрнига аста боғдорчиликни кенгайтиришга куч бердик. Тутзорларни кесдик, унинг ўрнига эса сим тўсиқ, панжараларни тикладик. Ҳеч шунга ақлим етмайди, ўзи бу ғоя қайси олим ёки академикдан чиққан, ҳайронман. Уни қанақа афзаллиги бор?
Сим тўсиқ деворларининг фойдали томонлари ҳақида сизда бирор бир маълумот бўлса изоҳларда қолдирсангиз. Балки менга бу инновацион ечимнинг кўринмаётган фойдали томонлари сизга кўринаётгандир?!

👍50☃2
1991 йил дарҳақиқат қишлоқ хўжалиги учун оғир йил бўлган.
1991 йил май ойида нафақат жануб ва водий вилоятларидаги табиий офатлар, балки Қорақалпоғистоннниг энг олис тумани Қўнғирот туманида ҳам майнинг иккинчи ярмидаги табиий офат яқиндагина экилган чигит кўчатларини ер билан тўлиқ яксон қилган.
Ҳа, биз олдинлари шимолий ярим шарнинг энг шимолий нуқтасида ҳам пахта экиб, ҳосил ола олиш мумкинлиги билан боғлиқ бир нечта самарасиз эспрементларни амалга оширганмиз. Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятлари тоғ этакларидаги районларда чигит экиш ишлари доим ўзининг иқтисодий самарадорлигини бермаган бўлсада, биз доим қандайдир уринишларни амалга оширишга интилаверганмиз.
Мустақиллик бошларидаги қаҳатчиликка сабаб бўлган иқтисодий оғир йилларда табиат инжиқликлари ҳам бунда етарлича муаммоларни келтира олган экан.

Telegram
Тарихий карточка
Аҳвол ўнгланмоқда
"Қўнғирот райони наинки жумҳуриятимиздаги, балки бутун жаҳондаги пахта етиштириладиган районларнинг энг шимолида жойлашган. Бу ерда баҳор кечикиб, чигит ҳам бироз кечроқ экилганди. Шунга қарамай, уруғ қийғос ундириб олинганди. Лекин май…

🐳3⚡1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида кузатилган кучли дўл ҳодисаларининг пахта даласига таъсири.
#пахтачилик
#пахтачилик
☃23👍6👎5🔥3🐳2
Фермерлар дала четларига қишлоқ хўжалиги экинларини экмаса, 3 баробар катта солиқ ундириш бўйича қонун кескин норозиликларни келтирмоқда.
Мана ана ўша қонун лойиҳасининг муҳокамаси кондиционер, салқин саройда қандай ҳал этилди.
Фермерлар хуқуқини химоя қилишда энг олғир, фракциясида уларни ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятини яхшилаш бўйича 5 йиллик мондатида жон кўрсатиши керак бўлган Либерал демократик партиясининг барча депутатлари ушбу қонунни 100% қўллаб қувватлаган. 50 та ОМҚП ЛиДеп депутатлари бир овоздан қонунни маъқуллабди. Фермерлар қандай депутатларни сайлагани шу картинкада ҳам кўринган.
Яъни шундоқ ҳам сувчисиз қолдирилган, ўтган йили пахтадан фойда ола олмаган, бу йил майдаги жазирамада буғдой ҳосилининг катта қисми пучга айланиб, катта ҳосилидан айрилган, жорий айни кунлардаги иссиқлик сабаб, кўз ўнгида пахта кўчатларида шиддатли гул, шона, тугунак кўсакчалари тўкилаётган ва ҳосил камайиши мумкинлигини ич—ичидан ҳис қилиб, сўнгги умидидан айрилаётган фермерга яна бир ўлганни устига тепгандек катта юклама. Камига жазоси билан. Экмасанг, катта жарима.
Давлетов телеграм канали муаллифи, Қобил Хидиров ёзяпти: "Хоп, дала четига шундай экин экиш керак экан, фермер қандай экин эксин, уни қандай суғорсин, қандай парваришласин, унга сувни қаердан олсин, дала учун сув йўқку, ҳудудлар кесимида турли экин экишлар бўйича қандай илмий асос бор?"
Ҳа, биз ўтиб кетган 20 йил ичида шу дала четларига қандайдир ошқавоқ, макка ва яна бошқа кўргазмали экинларни экиб кўришганини, ундан ҳеч қандай фойда олинмаганини ҳам кўрдик! Шулардан келиб чиқиб, аввал бу экин экиш бўйича 'сих ҳам кабоб ҳам куймайдиган' бир чуқур илмий тадқиқотлар асосида механизм ишлаб чиқилмайдими?
Бу нуқтада туб мақсадни тушуниш қийин, яна такрорий хато қилиб, фермерни хонавайрон қилишми, ерга бўлган муҳаббатини сўндириб, сўнг ундан ҳосилдор ерини тортиб олиб, бизнесга топширишми, билмадим.
Аввал фермерларни ўтган йили пахта ҳосилидан фойда ола олмагани, йил иқлими зўр бўлсада тентак қарорларни деб катта ҳосилни хирмонга топшира олмаган бечора фермерларни 'қуш хуқуқи' ҳимоя қилиниб, ўша пайт хато қарор чиқариб қўйганлар жазога тортилмайдими?
Иқлим ўзгариб, сув таранглашаётган бир пайтда фермерни ёлғиз қолдириб, жуда ҳам расво иш қилиняпти. Ҳудудларда иқлим каруселлари сабаб, йиллар ўтиб, бечора фермер ўзи сувчи, ўзи аграном, ўзи буғгалтер, ўзи пахта терувчи бўлиб қолди. Балки, улар устидан қарорлар чиқаришда у билан жазирама икки кунликда бирга ёнма ён юриб, уларни чуқур ҳис қилиш амалиётига ўтарсизлар?!

ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ
❤️🔥ПАРТИЯЛАР ҚАНДАЙ ОВОЗ БЕРДИ?
Фермерларни тушкунликка туширган "Дала четига қарамасанг 3 карра солиқ" тўғрисидаги қонунга партиялар берган овозга кўра Халқ Демократик Партияси тўлиқ фермерлар тарафида.
Шунингдек, маълум бўлишича Адолат 30% фермерлар…

👍62🔥14⚡2👎2
Туркманистонда қуруқ тропик иқлим.
Қўшни мамлакатнинг катта қисмида ўтган кунлари жуда ҳам юқори намлик кузатилмоқда. Бу каби юқори намлик кундузги максимум ҳароратни жуда юқорига кўтарилиб кетишини чекласа—да, тунги ҳароратни юқори бўлишини таъминлаб қўймоқда.
Ашхабодда масалан кеча максимал қиймат +36 даражага хам етмади. Аммо, бу пайтдаги намлик сабаб аҳоли бу ҳарорат таъсирини +45 дан кам ҳис қилмади. Тонгги муддатлардаги минимал қиймат +30 даражага яқин бўлди. Бундай пайтда намлик қарийиб 50% атрофида бўлди. Ҳақиқий димланиш ҳолати.
Ҳа, Ўзбекистонда ҳам жорий иссиқлар ўтмишдошларидан фарқли равишда намгарчиликнинг бироз кўпроқ бўлиши билан ҳам алоҳида ажралиб турибди. Аҳоли иссиқ фаол бўлган пайтда ҳатто 'тропик тун' холатига гувоҳи бўлишди. Янги иқлимий ҳолатлар рўй бермоқда.
Бу хақида кун.ўз нинг об—ҳаво ва қишлоқ хўжалиги рукнида тўхталиб ўтдим. Айтмоқчи, рукнни кўринг, чунки у ерда 2—5 июль кунларидаги иссиқликни ҳаво қурғоқчилик, стандарлаштирилган ёғингарчилик ва нормаллаштирилган яшиллик индекслари асосида ҳудудларда қишлоқ хўжалик экинлари, хусусан пахта ва боғдорчилик тармоқлардаги эҳтимолий зарарлар билан таништириб ўтганман.
Кўринг: https://youtu.be/pQPXOFX_pPw?si=XD6vlRUZIjAMYoZJ

Jazirama ortda qoldi. Oldinda – mo‘tadil yoz
O‘tgan hafta O‘zbekistonning ayrim hududlarida meteorologik rekordlarni yangilagan anomal issiqlar o‘rnini bu hafta salqin ob-havo egallaydi, nabotot va hayvonot yengil tortadi. Kun.uz'da ob-havo prognozi bilan – iqlimshunos Erkin Abdulahatov.
Rasmiy vebsayt:…
Rasmiy vebsayt:…
👍11👎2⚡1🔥1🐳1