Uzb_Meteo
13.3K subscribers
8.9K photos
2.74K videos
40 files
8.64K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Отис тропик циклонидан сўнг Акапулко шаҳри.

Эль-Ниньо феномени таъсиридаги иқлим ўзгариш офатларининг Ливиядаги ҳалокатли сув тошқиларидан кейинги иккинчи йирик иқтисодий зарар келтириб чиқарган ҳолати.

@uzb_meteo
2023-2024 йиллар куз-қиш мавсуми давомида 27,6 млрд кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Бунда, 2023 йил ноябрь-декабрь ойларида кунлик ўртача 158 млн кВт•соат ҳамда 2024 йил январь-март ойларида кунлик ўртача 160 млн кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Бунинг учун жами 6,3 млрд куб метр табиий газ (бу, Россиядан импорт қилиниши кутилаётган йиллик газ ҳажмининг 2 баробаридан кўп қиймати), 820 минг тонна мазут ҳамда 670 минг тонна кўмир сарфланиши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги бир суткалик максимум рекорд электр энергия истеъмоли 242.6 млн кВт•соатга тенг бўлган.

Манба

@uzb_meteo
Хозир туғулганлар 70 ёшга тўлгунча 70 йил олдин туғулганларга қараганда жуда ҳам юқори иссиқлик стрессларини қабул қилиб улғайишади.

Хозир туғулаётганлар ва ёш болалар 70 ёшга етганда сайёрада ўртача ҳаво ҳарорати 4 даражага кўтарилиши мумкин.

Ҳозир биз сайёрада 1 даража юқорилаган ҳароратлар таъсиридаги иқлим ўзгариш таъсирида яшаяпмиз.

Жаҳон Метеорологик Ташкилоти

@uzb_meteo
Бугун жойларда ҳаво ҳарорати +27°C гача кўтарилади.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Диссертация ишларим якунланаётгани, шу йил ҳимояга чиқишим инобатга олиниб, илмий ишланмалар (уни расмийлаштириш, ёзиш босқичлари) тиғиз даврлиги ҳисобига, uzb_meteo каналида 10 кунлик танаффус.

10 кунларча каналга постлар жойлаштирилмайди. Канални тарк этманглар, илмий қувватни йиғиб қайтаман яна.

@uzb_meteo
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 октябрдаги 575-сон қарори билан Ибратжон Алижонович Каримов Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директорининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Фируз Бахрамединович Сафаров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директорининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Манба

@uzb_meteo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мана бу кеча тонгда Қозоғистон шимолига жуда ҳам яқин келган шимол қутб ёғдуларининг таъсир зонаси.

Кеча кун ҳисобидан, Бухоронинг Пешку ва Қоракўлидаги чуқурлиги 15 км да иккита 4.7 М ва 3.7 М зилзиланинг рўй бериши магнит бўрони эффекти бўлиши ҳам мумкин.

Сўнги геофизик тадқиқотларга кўра,
ер бетига яқин сейсмик фаол нуқталардаги энергия "тўлиши" ва кейинроқ силкинишларни рўй беришида магнит бўрон частоталари ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланган.

Дўстлар, биз геология, сейсмология йўналишларида керакли тадқиқот мавзуларида илмий изланишларни бошлашимиз керак. Менимча, энди бу ёғига "емаган" мавзулар устида илмий иш қилишдан фойда йўқ.

@uzb_meteo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозир ҳам 5 баллик (ўрта даражада) геомагнит бўрон таъсири остида эканмиз.

Буни Қозоғистон Ионасфера институти датчиклари ҳам тасдиқлайди.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тинч океанида вулқонлар отилиши натижасида янги орол пайдо бўлмоқда.

Қутб қалпоқчаларида музларнинг эриши, иқлим ўзгариш катаклизмлари ортидан океанда сув сатҳи кўтарилиб, баъзи орол мамалакатлар йўқ бўлиб бориш арафасида турганда, Япониядан 1000 км узоқликда уммонда вулқон отилишидан сўнг яхлит қуруқлик пайдо бўлиб бормоқда.

@uzb_meteo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Илм-фан ва медиа.

Орамизда илм-фан ва медиани тенгдан олиб кетаётган жуда кам сонли фидоийларни кўрсам, уларга жуда ўхшашга интиламан.

Осон эмас, "ўзбекона" илм-фан ва медиа оқимида бирдек сузиш. Бунинг учун жуда катта сабр ва матонат керак. Шундай жонкуярлардан бир тилшунос, социолог Элдор Асанов яхши бир лойиҳага қўл урибди.

Эндиликда У илмий сферадаги янгиликлар, кашфиётлар, ишланмалар тор доираларда фақат илм эгалари ўртасида қолиб кетишини эмас, балки медиа билан биргаликда уни оммага тақдим этиш устида янги қадамлар ташланаётгани ҳақида маълум қилмоқда.

Замондош Асановнинг кейинги ишларига омад тилайман ва ўзимни ҳимоям ўтиб бўлгач, камина ҳам жамоам билан биргаликда шу каби кичик, лекин ажойиб ғоя устида ишламоқчиман.

Биз яқинда иқлим ўзгариши, гидрометеорология сферасида тубдан бурилишларни амалга оширмоқчимиз.

@uzb_meteo
8 ноябрь куни водий вилоятларидан ташқари жойларда ёғин кутилмаси.

Кундуз куни ва тонгда шимолда, куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Навоий, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё, Сирдарё, Жиззах ҳамда Тошкент вилоятида ёғинлар бўлиши кутилмоқда.

Ёғинлар чақмоқ-момақалдироқли хусусиятга эга, айрим жойлардакўпроқ ва айрим жойларда умуман ёғмаслиги эҳтимоли ҳам бор.

Юқорида карта кунни иккинчи ярми учун ёғин картаси. Картада сариқ рангли ҳудудларда жала ёғинлар ёғиши прогноз қилинган.

Ўзгидромет


@uzb_meteo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бундан 66 млн йилларча олдин.

Ўша машҳур динозаврлар даврига якун ясаган осмон жисмининг Ерга урилишидан 2-3 кун олдин Ердаги ҳаёт манзаралари...

Ердаги барқарор мувозанатлашган ўтмиш биотизими...

@uzb_meteo
8-9 ноябрь кунлари водий вилоятларида кутилаётган ёғингарчилик миқдори, унинг кузги буғдойни суғоришдаги аҳамияти.

Хабарингиз бор, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури "Марказий Осиёда иқлим ўзгариши ва барқарорлик"  мавзусидаги халқаро лойиҳа "Фарғона водий вилоятлари пахта-ғалла майдонларини иқлим ўзгариши хавфларига чидамлилигини ошириш" мавзуси доирасида Ўзгидромет билан ҳамкорликда илмий-амалий лойиҳа давом эттирилмоқда.

Нам ҳаво оқимлари 8 ноябрь кечаси, 9 ноябрга ўтар кечаси ҳамда 9 ноябрь кунлари водийда бир суткада 2.7-18 мм гача оралиқда (бир гектарда 27-180 м³) ёғин улашиши ойдинлашмоқда.

Мазкур ёғин суви водий шимоли ва жануби ғарбида экилган буғдой унуви, унинг қишловга кириши учун ноябрда истеъмол қиладиган 24 % гача суғориш суви эквивалентига тенг.

#Бугдой

@uzb_meteo
Кеча Япониянинг Токио шаҳрида ноябрь ойи учун 150 йил ичида кузатилмаган энг иссиқ ҳарорат қайд этилди.

@uzb_meteo
Навоий, Самарқанд, Жиззах вилояти баъзи туманларида чақмоқ-момақалдироқли жараёнлар кузатилмоқда.

Баҳорий ёмғирлар ёғиб ўтмоқда.

Бухоро МРЛ

@uzb_meteo
🕔 05:00

Фактик об-ҳаво.

Нукус ва Навоийда ёмғир. 💧💦

Республика марказий ва жанубий вилоятларида ҳаво ҳарорати +15 ÷ +16°C илиқ кузатилмоқда.

Айни дақиқаларда марказий вилоятларда чақмоқ ҳодисалари фаоллашган.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Чақмоқ ҳодисалари кузатилган ҳудудлар (яшил белгилар).

Кун ҳисобидан минтақада соат 06.00 гача жами 337 та чақмоқ чақди.

Чақмоқ-момақалдироқ ҳодисалари давом этмоқда. Жараёнлар ҳаракатланиш йўналиш тамоили шимол, шимоли-шарқ ва шарққа томон йўналишга эга.

@uzb_meteo