Uzb_Meteo
13.3K subscribers
8.9K photos
2.74K videos
40 files
8.64K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Охирзамон омбори.

Норвегия Арктика уммонидаги Шпитсберген оролида бебаҳо хазинани сақлайди.

Ер қаърига 150 метр чуқурликда қурилган ва махсус ҳароратда ушлаб турилувчи бу жойда озиқ-овқат экинлари уруғларининг энг катта омбори жойлашган.

Музликлар остидаги бу жойга “охирзамон омбори” дея ном берилган, чунки урушлар ва табиий офатлар экинларни йўқ қилган тақдирда, мана шу ердаги уруғлардан уларни яна кўпайтириш мумкин бўлади. Time журнали ёзишича, ўтган 50 йил ичида биз ҳосилни оширдик, лекин биотурфахиллик кескин камайтирдик.

Нафақат қишлоқ хўжалигининг замонавийлашиши, балки йирик урушлар ҳам экин турларини йўқотяпти. Масалан, Суриядаги уруш Ҳалабдаги йирик уруғ омборини вайрон қилди. Ироқдагиси ҳам йўқолган. Ҳозирда суриялик олимлар уруш хавфи етмайдиган мана шу музости омборларга ўз экин уруғларини яна йиға бошлашган. У ерда 13 минг йиллик экин уруғлари бор, демак Ўзбекистон ерларидан ҳам бўлиши керак..

©Ибрат Сафо (журналист)

@uzb_meteo
Пахтачилик тадқиқотлари бўйича етук олимнинг соҳага раҳбар бўлиши - мантиқли тўғри иш.

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, генетик, биология фанлари доктори бўлган қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов молекуляр геномика соҳасидаги ютуқлари жамланмаси билан табиий фанлар соҳасидаги ЮНЕСКО – Экваториал Гвинея халқаро мукофоти билан тақдирланган. Бу мукофот инсон ҳаётини яхшилашга хизмат қилганларга берилади.

Абдураҳмонов ғўзанинг касалликларга чидамлилиги, тола сифати ва ҳосилдорлиги каби фойдали хусусиятларини аниқлаш имконини берадиган молекуляр маркерларни ишлаб чиққани учун мукофотланган.

Fermer_uz

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ернинг кейинги 250 млн йилликдаги тектоник келажаги.

"Материклар сузиб юради" назариясига кўра, тектоник силжишлар натижасида 250 млн йиллардан сўнг сайёрада яна яхлит суперконтинент пайдо бўлиши мумкин экан.

Унга олимлар ном ҳам қўйиб улгуришибди. Пангеа-Ултима.

@uzb_meteo
Эртага шимол, Бухоро ва Навоий вилояти ҳудудуларидан ташқари жойларда ёғингарчилик кутилмаси бор.

Батафсил.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Амударё ўрта ва қуйи оқимларида сентябрнинг икки декадасида сувдан фойдаланиш.

"Метеожурнал"нинг ёзишича, сентябрнинг иккинчи ўн кунлигида Амударёнинг Қорақум каналига сув олиш қисмида ўн кунлик оқим 1.4 км куб ни ташкил этди. Дарёнинг ўрта оқимида Ўзбекистонга сув таъминоти сув олиш чегарасидан 28% паст бўлди, қизиқ томони, Туркманистонда бу ҳодиса яна рўй бермади (улар квотада белгиланган норма бўйича сувдан фойдаланишди). Сентябрнинг ўртасида Туркманистоннинг қуйи оқимида сув танқислик рўй берди. Бу шу давр учун сув олиш чегарасининг 17% ини ташкил этди.

Сентябр ойининг учинчи ўн кунлигида Амударёнинг Қорақум каналига сув олиш қисмидаги оқим 1.4 км кубни ташкил этди. Бу даврда ҳам Ўзбекистонда дефицит рўй берди ( 17%), Туркманистон яна меъёрий сув квотасидан фойдаланди. Дарёнинг қуйи оқимида мазкур даврда Туркманистонда дефицит 27% (64 млн. м куб) ни ташкил этган бўлса, Ўзбекистонда бу каби дефицит рўй бермади.

Ойнинг сўнги декадасида Туямўйин гидроэлектр мажмуасининг сув омбори ҳажми 3,5 км куб сатҳда қолди. Сув омборига ҳақиқий оқим кириши прогноз қилинган квотадан қарийиб 0.3 км куб га кам эди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон сентябрда Амударёнинг ўрта оқимида қўшни Туркманистондан фарқли равишда, келишув прогнозларида белгиланган сув олиш квотасидан кам сувдан фойдаланди.

#Гидрологик_ишлар

@uzb_meteo
Куннинг биринчи ярмида Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, куннинг иккинчи ярмида водий вилоятларида бироз ёғингарчилик кутилмаси. 💧💦

Ўзгидромет

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мексиканинг Акапулко курорт шаҳрига ёпирилган Отис тропик циклон оқибатлари.

Тропик циклон қарийиб 700 минг аҳоли истиқомат қилувчи курорт шаҳарга 5-даражали хавф билан яқинлашиб, ҳаддан ташқaри кучли шамол ва мўл ёғин берди.

Ҳозирги маълумотларга кўра, 16 киши офат қурбонига айланган.

@uzb_meteo
Ўзгидрометнинг сўнги пайтдаги қисқа муддатли (1-5 кун учун) об-ҳаво прогнозларининг оқлаш даражасини неча фоизга тенг деб ҳисоблайсиз?
Anonymous Poll
20%
90-98%
31%
80-90%
26%
70-80%
19%
50% дан бироз кўп.
15%
50% дан кам.
Марказий Осиёда юқори иссиқлик ва чўллашиш омили аср сўнгига бориб, ҳавода чанг заррачаларининг ҳаддан ташқари кўпайиши, чанг бўронлар хавфининг ортишига олиб келиши айтилмоқда.

Аср сўнгига бориб, Гоби чўлидан Марказий Осиёгача бўлган ҳудудларда чанг миқдори ортиши кутилмоқда, дейилади Жаҳон метеорологик ташкилоти бюллетенида.

Шунингдек, экспертлар қум ва чанг бўронларининг пайдо бўлишига сув ва ердан нотўғри фойдаланиш ҳам таъсир кўрсатаётганини таъкидлашган.

Жаҳон Метеорологик ташкилоти

@uzb_meteo
Пойтахтда иситиш мавсумига қачон старт берилади?

Пойтахт ҳокимлиги бу ҳақида ахборот берган. Ҳокимлик ҳукуматнинг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига асосан, "ўртача суткалик ҳаво ҳароратининг орқама-кетин 5 кун +8 даражадан пасайиб кетиши пойтахт учун иситиш мавсумига старт бериш учун етарли" дея хабарга қўшимча қилган.

Аммо, ноябрь ойи бошларида кутилажак бироз совуқлик тўлқини ҳам пойтахтда бу каби паст ҳарорат фонини бермайди. Аммо, юқорироқ намлик ва биоиқлимий ҳис қилиш нуқтаи назардан, нафақат инсон танаси балки, бино иншоотлар таг "суяк қисми" ҳам бу совуқликни юқори қабул қилади.

Ҳокимлик балки ҳукумат қарорига ўзгартириш киритиш кераклиги, ўртача суткалик ҳаво ҳароратининг +8 даража эмас, балки +10 даражадан пасайиб кетиш фонида бу амалиётни бошлаш кераклигига эътибор қаратган.

Бу бўйича пойтахт ҳокимлиги телеграмм каналида сўровнома ҳам қолдирган. Сўровномада қатнашганларнинг 80% и буни маъқуллаган. Тўғри, ҳозирги ташқи биоиқлимий стресслар ва аҳолининг ўз саломатлигига юқори эътибор бериши, бу каби нормаларни янгилашни тақазо этади.

Октябрнинг бироз илиқроқ келиши сўнги беш йилликда пойтахтда ҳар қачонгидан кечроқ иссиқлик мавсумига старт берилишига олиб келди. Сўнги беш йилликда Тошкентда энг кеч иссиқлик мавсумига ўтиш 25 октябрь санасига тўғри келган экан.

Демак, пойтахт ҳокимлиги барибир, ноябрь ойи бошидаги кутилажак бироз совуқлик тўлқинида шаҳарда ижтимоий, иқтисодий объектлар ҳамда кўп қаватли хонадонларда иситиш мавсумига старт бергани маъқул.

Маълумот ўрнида, 2019 йилда Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми 25 октябрь, 2020 йилда 15 октябрдан, 2021 йил 12 октябрдан, 2022-йил 22 октябрдан бошланган.

@uzb_meteo
Ой сўнгида Ўзбекистон жанубдан иссиқ ҳаво тўлқинлари сериясини қабул қилади.

29-30 октябрь кунлари республика бўйлаб юқори ҳарорат кузатилиши маълум қилинмоқда.

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 29 октябрь куни республиканинг дерли барча вилоятларида +27 даражагача, жанубда қарийиб +30 даражагача иссиқ ҳарорат кутилади.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Бугун Тошкент ва Фарғона водий вилоятларида ёғин ёғиб ўтиши прогноз қилинмоқда.

Бошқа ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
🕗 08.00

Сирдарё ва Жиззах вилоятининг баъзи туманларида ҳам ёмғир ёғиб ўтмоқда. 💧💦

Тошкент МРЛ

@uzb_meteo
Отис тропик циклони оқибатлари.

Мексикага ёпирилган Отис тўфони натижасида вайрон бўлган 130 млн долларлик бизнес марказ.

Тўфон курорт Акапулко шаҳрига секундига 75 метр тезликдаги шамол кучи билан таъсир қилган.

@uzb_meteo
Кеча Миср, Исроил, Саудия Арабистонида +40°C ли иссиқликлар рўйхатга олинди.

Кипр, Туркия, Марказий Осиё (хусусан Туркманистонда), Эронда +35°C иссиқликлар қайд этилди. Бу мавсум учун ғайритабиий иссиқликлардир.

Юқоридаги ранглар шу кун учун меъёрдан четлашиш иссиқликлар. Кунлик максимал қийматлар эмас...

Иссиқлик тўлқинлари ҳали ноябрда ҳам кўплаб, ой учун иссиқлик рекорд ёзувларини янгилайди.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида ёмғир ёғмоқда.💧💦

Довондан ҳаракатланишда оралиқ масофани сақлаш, ҳайдовчилардан тезликги оширмасдан ҳаракатланиш сўралмоқда.

@uzb_meteo
Амазонка дарёсида сувнинг чекиниши 2000 йиллик олдинги тарихларни очиб бермоқда.

Гап шундаки, Амазонияда кучли қурғоқчилик фонида дарё сатҳи кескин пасайиб, қирғоқлардаги тошлар кўриниб қолган ҳамда унда 2 минг йил олдинги ҳиндуларнинг тасвирий санъат асарлари мужассамлашган.

Демак, милодий йил бошларида мазкур нуқтада иқлим ҳам иссиқ, қуруқ ва дарё сатҳи ҳозиргидан ҳам анча пастда оққан.

Америка қитъасидаги цивилизациялар мени доим қандайдир таажубга солиб келади. Милоддан аввалги 1000 йиллик ва милодий 1500 йилликда майялар қолдирган цивилизация мазкур давр учун сайёрада мисли кўрилмагани бўлган. Ҳар ҳолда дунёнинг бошқа нуқталарида майялар, атстеклар қолдирган жўшқин цивилизация нуқталар шу давр учун бўлмаган. Улар равнақда ҳаёт кечиришган.

Уларнинг бу каби ҳар бир ижобий ҳаракатлари, цивилазацион ўсишларига иқлим омиллари, тўфонлар, давомли қурғоқчилик, сув етишмовчилиги ва уларни четлаб ўтишга уринишлар сабаб бўлган деб ҳисоблайман. Бекорга Америка қитъасининг марказий ҳудудлари иқлим омилларидан ҳозир ҳам энг кўп талофат кўрадиган "оловли" нуқта эмас. Бу тарихдан ҳам олдиндан бўлиб келганига шубҳа йўқ. Палеоиқлимшунослар ҳам фикримни тасдиқлайди.

Масалан, майя ҳиндулари милодий йил бошлари ва X асрларга қадар симоб моддасидан кенг фойдалана олишган (балки шу симобдан нотўғри фойдаланиш, кейинроқ уларнинг қирилиб кетишига олиб келгандир), 3-5 асрларда улар 1 млн метр кубгача бўлган сув омборларни барпо этишиб, унинг сувини турли ўтлар ёрдамида филтирлаш, ичимлик суви сифатида фойдаланишни билишган. Бу давр жуда қурғоқчил, кам ёғин ўтганидан далолат.

Палеоиқлимшунослик бу ажойиб соҳа, ўтмиш даврларидаги иқлимни тиклаш бизга пировард режалар тузишда ас қотади. Кейинроқ, шогирдлар билан албатта, Ўрта Осиёнинг сўнги икки минг йиллик иқлимини турли усуллар ёрдамида тиклаб чиқмоқчимиз. Биз минтақада иқлим қандай ўзгаргани, унинг тарихини билишимиз шарт.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бульвар.

Самарқанд шаҳри.

@uzb_meteo