Uzb_Meteo
14.1K subscribers
9.76K photos
3.14K videos
44 files
9.88K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги энг баланд тўғон (335 метр) Роғун ГЭС тўғонининг қурилиш жараёнидан лавҳалар.

Ушбу тўғон Амударёнинг йирик ирмоғи Вахш дарё ўзанида қурилаётган бўлиб, тўғон битгач, Роғун ГЭС сув омбори 13 км кубга яқин сувни тўплаш қувватига эга бўлади.

#Гидрологик_ишлар
Амударё тоғ хавзасида 28 февраль ҳолатига қор қоплами билан боғлиқ вазият меъёрий қийматга яқинлашибди.

Модснов

#Гидрологик_ишлар
2023 йилда Ўзбекистон сув етишмовчилиги ва сув танқислиги ортидан 5 млрд АҚШ доллари зарар кўрган.

Кун.ўзнинг Қўштепа канали ҳақидаги долзарб материалида бу тўғрисида тўхталиб ўтилган.

Материал анча маълумотлар билан бойитилибди.

"Амударё ҳавзасида мавжуд ерусти сувларининг умумий қисқариши Қўштепа канали ва иқлим ўзгариши ҳисобига 2028 йилда 18,9 фоизгача, 2030 йилда 29,4 фоизгача етиши мумкин. Сув танқислиги минтақа учун жиддий оқибатларни келтириб чиқаради" — дейилади нашриёт хабарида.

#Гидрологик_ишлар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Орол, Каспий ва Қора денгизлари сув сатҳларининг сўнгги 30 минг йилликдаги ўзгариши.

Тадқиқотчилар, scopus базасида юқори индексланган халқаро илмий журналларда чоп этилган кўплаб илмий мақолалар асосида Орол, Каспий ва Қора денгизи сув сатҳларининг сўнгги 30 минг йилликда денгиз сатҳига нисбатан қандай четланганлигини ҳар 5 йиллик интервалда 1950 йилгача бўлган давр учун ишлаб чиққанлар.

Бунинг учун тадқиқотчилар Орол денгизи, Каспий денгизи, Қора денгизи сув сатҳлари тебраниши билан боғлиқ турли илмий мақолалар ҳамда Nature журналидаги иккита мақола (1,2) асосида "тиклаб" чиққанлар.

Графикдан ҳам кўришингиз мумкинки, бу уч йирик сув объектлари яқин ўтмишда ўзининг ҳажмини тез-тез ўзгартирган. Орол денгизи эса тез қуриб ҳамда тез сувга тўлиб қолишлари яқин 30 минг йилликда бир неча марта рўй берган.

#Гидрологик_ишлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятидаги энг катта сув объекти Чорвоқ сув омбори қишги энергетик режимдан чиқиб, жуда кўп сув массани йўқотди

Юқоридаги ҳодиса айни ҳозирги мавсум учун ҳар йили кузатиладиган ҳолат. Сўнгги йиллар эса бу янада кучлироқ кўринмоқда. Чунки, қишда Тошкент вилоятини энергетик таъминлашда Чорвоқ сув омбори имкониятлари максимум потиллатиб фойдаланилмоқда

Чирвоққа қуйилувчи Пском, Чотқол каби йирик дарёларда жорий йил Сирдарё дарё ҳавзасидаги бошқа дарё тоғ ҳавзаларидаги каби сув билан боғлиқ вазият у қадар таранг эмас. Яъни Чирчиқ дарё ҳавзаларида қор заҳираси ҳозирда меъёр атрофида шаклланган.

Аммо, иқлим ўзгариши, иқтисодиётнинг кенгайиб кетаётгани, сув хамда электр энергияга бўлган талабнинг ҳаддан ташқари ортаётгани Чорвоқни ҳар йили бу каби "бўшатиб қўйиш" яхши эмаслигини хам айтиб ўтиш керак

Қолаверса, Пском ва Чотқол дарёларида қурилаётган янги гидроагрегат режимдаги сув омборлари келгусида Чорвоқни бу каби бўшатиб қўйиш яхши оқибатларга олиб келмаслигини чуқур англаш лозим

#Гидрологик_ишлар
Сирдарё вилоятидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсига қум-шағал қазиб олиш бўйича ўрнатилган мораторий бекор қилинди.

Бу Президентнинг 2025 йил 6 мартдаги ПҚ 93-сонли қарорида белгиланган.

Ўтган йили биринчи майдан айнан Сирдарё дарёсидан қум—шағал қазиб олиш учун мораторий жорий қилинганди

#Гидрологик_ишлар
Uzb_Meteo
Сирдарё вилоятидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсига қум-шағал қазиб олиш бўйича ўрнатилган мораторий бекор қилинди. Бу Президентнинг 2025 йил 6 мартдаги ПҚ 93-сонли қарорида белгиланган. Ўтган йили биринчи майдан айнан Сирдарё дарёсидан қум—шағал қазиб олиш…
Ўзан тозалаш ишлари сел—сув хавфини камайтиради.

Сирдарё дарёсида ўзан тозалаш ишлари яъни дарё ўзанидан қум—шағал қазиб олишга қўйилган чекловнинг бекор қилиниши кузатувчилар томонидан турлича талқин қилинмоқда. Тартиб асосида белгиланган жойдан белгиланган миқдорда дарё ўзани ичида қум—тош—шағал массасини "юлиб" олиш — бу, аксинча дарё қирғоқларига бўлган хавфни кескин камайтириб, турли фавқулодда вазиятлар юз бермаслигини келтириб чиқаради.

Азалдан йирик дарё—сойларда дарё—сой ўзанида тозалаш ишлари мунтазам амалга ошириб келинган. Сўнгги йилларда эса давлат дастурлари асосида дарё ўзанини тозалашдан кўра, дарё қирғоқларини тиклаш, дамба кўтариш ишларига куч бериш "мода" бўлди. Бунинг учун бюджетдан жуда ҳам катта маблағлар керак бўлса бир жойнинг ўзига бир неча марта дамба тиклаш учун йўналтирилаверди.

Бу йўналиш ичида юрганлар яхши билади, ўзан ичида йиғилган ортиқча массани тозалашни ўзи қирғоққа бўлган сел—сув тошқин хавфини кескин камайтиради. Чунки, ўзан ичидан тозаланган жойдан асосий сув оқимини (жуда тез оқадиган оқимни) оқизиш, сел сув тошқинларини ўзан ичидан талофатсиз ўтиб кетишини кафолатлайди.

Қурилишларга куч берган Ўзбекистон сўнгги йиллар дарё ўзанларидан қум-тош-шағал қазиб олишга куч берди. Белгиламаган жойдан ёки лойиҳада белгиланган бўлиб, аммо ундан четланиб ўтиш натижасида дарё ўзанлари таниб бўлмас даражага келиб қолди. Бу амалиёт экология, атроф—муҳит мухофазаси , ҳатто ер ости сувлари сатҳигача таъсир кучига эга бўлиб қолди. Ва ҳукумат бу каби ишларни тўхтатиш учун йирик дарёларга мажбурий мораторий эълон қилди.

Аммо, мораторий дарёнинг тўлиқ хамма қисми учун амал қилмаслиги керак эди. Моратррий кўплаб дарёлар ўзанида деярли ҳар йили шағал йиғилиб, қирғоқларга реал хавф туғдирувчи ҳудудлар учун белгиланмаслиги керак эди. Бу ҳудудларда тозалов, ўзандан қум-шағал-тош массаларини мунтазам олиб кетиш керак бўлади.

Бу каби ҳудудларни гидрологик ва гидрогеологик қидирув тадқиқот ишлари орқали аниқлаб, картаси ишлаб чиқилиши ва фақатгина шу худудлардагина қум—шағал—тош массасини олиш яъни мавсуммй ўзан тозалаш ишларини амалга оширишни белгилаб қўйиш керак бўлади.

Шунда сел—сув тошқин даврида биз талофатларсиз уни ўтказиб юборишга эришамиз.

Айтганим, Сирдарё дарёсининг нафақат Сирдарё вилоятидан оқиб ўтган, балки Намангандан оқиб ўтган қисмида ҳам ўзан тозаланиши шарт бўлган худудлар илмий ўрганилиб, тадбиркорлар куч ресурси асосида ўзанни тартибга келтириш керак. Бу каби амалиётни мораторий эълон қилинган бошқа дарёларга ҳам қўллаш мумкин.

Бу сизлар ўйлагандек, дарёнинг ҳамма қисми титиб ташланади дегани эмас. Агар белгиланган жойдан ортиқча массани олиш жараёнини кучли назорат қила олсак, биз ҳам иқтисодий бюджеть пул ресурсларини тежаган, ҳам аҳоли саломатлиги, турли фавқулодда вазиятлар олдини олган бўламиз.

#Гидрологик_ишлар
Ўтган январь ойида Амударёнинг сув миқдори сўнгги йилларнинг шу даврига қараганда сезиларли даражада юқори бўлган.

Эль—Ниньодан кейинги йилда одатда, Амударёда кўп оқим шаклланади. Бу ўша 2016 йил кучли Эль—Ниньо кузатилган даврдан кейинги 2017 йилда ҳам рўй берган бўлиб, Амударё суви ҳатто ўшанда Орол денгизигача етиб бориб, Оролнинг шарқида сувликни ҳосил қилганди.

Амударёда жорий январдаги оқим сўнгги 5 йилликдаги январдаги оқимдан кўп, 2019 йилдагига жуда яқин бўлган.

Январнинг биринчи ўн кунлигида дарёнинг Қорақум каналига кириш оқими 1 км кубни ташкил этди, бу гидрологлар олдинроқ прогноз қилган рақамдан 0.365 км куб кўпдир. Туямўйин сув омборига кириш ҳажми ҳам прогноздан 0.231 км куб га юқори эди. Туямўйин сув омбори ҳажми январнинг 10—санасида 5.1 км кубга тенг бўлган.

Ойнинг иккинчи ўн кунликда ҳам Амударё оқими 1.09 км кубни ташкил етади, бу хам прогноздан 0.423 км кубдан кўп эди. Бу даврда ҳам Туямўйин сув омборига прогноздан кўп сув кирди ва сув хажми январнинг 20—санасида 5 км кубга тенг эди.

Учинчи ўн кунликда Амударё оқими 1.169 км куб га етди, бу ҳам гидропрогноздан кўп эди. Туямўйин сув омборида январнинг сўнги кунида 5 км куб сув бор эди.

Таъкидлаш жоизки, Амударёнинг январ ойидаги сув миқдори 2020, 2021, 2022 ва 2023, 2024 йилларга қараганда анча юқори эди. 2025 йилда сув оқими ҳажми 3,36 км3 ни ташкил этди.

Шу билан бирга, 2020 йил январида – 2,398 км куб, 2021 йилда -2,569 км куб, 2022 йилда – 2,586 км куб, 2023 йилда – 2,566 км куб, 2024 йилда – 2,124 км куб бўлган.

"Амударё" БВО маълумотлари

#Гидрологик_ишлар
Сув омборларига 13 км куб сув қамалди.

Бу йиллик сув истеъмолимизнинг 33% қисмидир. Шу билан бирга бу йил асосий дарё ва сойларда сув билан боғлиқ вазият кам бўлиши прогноз қилинган. Бу ҳақида сув хўжалиги вазирлиги маълум қилган.

2025 йилнинг 18 март ҳолатига республикамиздаги сув омборларига жами 13 млрд. куб метр сув йиғилди. Таққослайдиган бўлсак, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу, 20 фоизга кўпдир.

Гидрометеорология хизмати агентлигининг таҳлили ва дастлабки гидропрогнозларига кўра, Амударё ва Сирдарё ҳавзаларининг кўпчилик дарёларида 2025 йил суғориш мавсумида кутилаётган сув миқдори меъёрга нисбатан кам бўлиши, хусусан Қашқадарё дарёсида 65-75 фоиз, Сурхондарё, Қорадарё, Чирчиқ ва Оҳангаронда 70-80 фоиз, Зарафшон ва Фарғона водийси шимолидаги дарёларда 75-85 фоиз, Вахш ва Норин дарёсида 90-100 фоиз, Фарғона водийси жанубидаги дарёларда меъёрдан 95-105 фоиз бўлиши кутилмоқда.

Шу билан бир қаторда вазирлик сув билан боғлиқ жорий зарбдор йилда бетонлаштириш тадбирларига куч бериб, шу йилнинг ўзида 10 км куб сувни иқтисод қилмоқчи экан

#Гидрологик_ишлар
Қўштепа канали бўйича Ўзбекистон ва Афғонистон томон чуқур ҳамкорликда ишлашда давом этишмоқда.

Бу хақида сув хўжалиги вазирлигида ўтган йиғилишда сув хўжалиги вазири сўзларига таъяниб, Газета.ўз ёзмоқда.

Газета.ўз га кўра, сув хўжалиги вазири канал қурилиши 2028 йилга бориб тўлиқ битишини, толибон ҳукуматининг ҳам канал сувидан фойдаланишга ҳаққи борлигини айтган. Келгусида тўрт мамлакат ўртасида Амударё дарёси сувини тақсимлашда Афғонистон ҳукумати томон ҳам бунга қўшилишига умид борлигига шаъма қилинган.

Бизнинг қўлимиздаги ҳужжат нусхасида 2024 йил 1 октябрдан 2025 йил 1 октябрга қадар Амударё сувини тақсимлаш лимити режасида Афғонистон томонининг ҳали бу тақсимотга қўшилмагани келтирилган. Жорий даврда Ўзбекистон ва Туркманистон томони Амударё сувидан тенг яъни 22 км кубдан, Тожикистон томони 9 км кубдан кўпроқ фойдаланиши кўрсатилган.

Демак, олдинроқ ишлаб чиқилган гидропрогнозга кўра, 2024 йил 1 октябрдан 2025 йил 1 октяьрь даврига қадар Амударёда тахминий 55 км куб сув шаклланиши мумкинлиги тахмин қилинган.

#Гидрологик_ишлар