Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.45K photos
2.58K videos
39 files
8.05K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Forwarded from davletovuz
Президент дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун янги санкциялар кўзда тутилган қонунни рад этди. Бунга жарималар миқдорининг камлиги сабаб бўлиши мумкин.

"Дарахтни ноқонуний кесганлик учун АҚШда 100 минг, Францияда 150 минг, Саудияда 8 миллион АҚШ долларигача жарима белгиланган. Бизда бу ҳаракат учун 1000 АҚШ долларигача жарима кўзда тутилган қонун Президент томонидан рад этилди. Эътироз тўғри, қонунни қайта кўрамиз", деб ёзган парламент қуйи палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, Сенатнинг 3 майдаги мажлисида маъқулланган қонун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар киритилган эди. Хусусан, дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ёш ниҳолларни ноқонуний кесиш, илдизи билан суғориш, шикастлаш, нобуд қилиш ёки кўчириб ўтказиш учун фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (аввал 5 бараваридан 10 бараваригача эди), мансабдор шахслар учун эса 15 бараваридан 20 бараваригача (аввал 10 бараваридан 15 бараваригача эди) жарима белгиланиши кўзда тутилган эди.
Орол денгизи ҳавзасида сунъий ёмғир ёғдириш технологияларини қўллаш масъул вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда муҳокама қилинди.

Эсингизда бўлса, Ташқи ишлар вазирининг БАА мамлакатига ташрифи чоғида уларда анчадан бери қўллаб келинаётган сунъий ёмғир ёғдириш технологияларини Ўзбекистонда ҳам қўллаш истиқболлари ҳақида тўхталиб ўтилган эди.

Бугун БАА нинг мазкур технология имкониятларидан фойдаланган тузилмалари билан ўзбек томони масъул вазирлик, идора, халқаро ташкилотлар ходимлари ўртасида суҳбат бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг ноябрь ойларида БАА дан мутахасислар делегациясининг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

@uzb_meteo
Жорий йил қирғиз тоғларида ҳаво ҳарорати тоғ музликларини етарлича эришига олиб келмади.

Сув боши Қирғизистонда ҳам сув тақчиллиги тобора кучаймоқда.

Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Қирғизистонда сув ресурслари заҳираси 460 км кубга яқин. Уларнинг 85 фоизи музликларда жойлашган. Дарё ва кўлларда сақланаётган сув ҳажми 52 км куб бўлиб, унинг 39 км куби қўшни давлатларга оқиб кетади.

Сув заҳиралари Тўхтағул, Кампиробод, Киров, Ўртатўқай ва бошқа сув омборларида тўпланиб, улардан йилига Ўзбекистон 25 км куб, Хитой 7, Қозоғистон 5 ва Тожикистон 2  км куб сув олади.

Мамлакатда бу йил оқар сувларнинг кескин камайиши оқибатида пойтахт Бишкекда ҳам сув танқислиги вужудга келди. Қирғиз расмийлари буни қизиқ ҳолат билан изоҳлашмоқда. Бутун дунёда, жумладан, Қирғизистонда ҳам музликлар эриб бораётгани ташвиш туғдираётган бир пайтда Қирғизистон парламентида сув танқислигига айнан музликлар эримаётгани сабаб бўлаётганини келтирилди.

Бу қирғиз ва қозоқ ҳукуматлари ўртасида сув масалалари доирасида кўп маротаба тилга олинаётган Чу ҳавзасидаги Киров сув омборига қуйиладиган сой оқимининг кескин камайишида ҳам кўринган. Ўтган йилнинг мос даврида секундига 13,7 метр куб ҳажмда сув келтирган мазкур сойда хозирда секундига 1 метр куб сув оқиб тушмоқда холос. Қирғиз баланд тоғликларида ўтган июлда муз эриши, бошқача айтганда, дарё ва сой ирмоқларида гляциал оқим деярли юз бермади.

Денгиз сатҳидан 3.7 км баландда жойлашган Тян-шань қирғиз тоғ метео кузатув пунктида 14-15 июль кунларини ҳисобга олмаса, тўлиқ июль ойида тунги минимум ҳароратлар +0 -2 даража совуқ атрофида паст бўлди. Натижада, музликларнинг эриши жуда секинлашди.

Норин дарёси ҳам июлда Тўхтағул сув омборига секундига 600-800 метр куб сув қуйди. Ваҳоланки, июнда Норин юқори қисмида секундига 1500 метр кубгача сув оқими шаклланиб, қарийиб 15 кун давомида катта сув оқими Тўхтағул сув омборига қуйилган эди.

Мутахасислар ҳудудларда сув танқислигини барқарорроқ ҳолатга қайтиши учун куз-қиш мавсумларида ёғингарчиликнинг кўпроқ ёғишидан умид қилишмоқда.

#Гидрологик_ишлар

@uzb_meteo
БАА нинг сунъий ёмғир ёғдириш технологияларини Орол денгизи атрофида қўллаш нималарни беради?

Кўпчилик бу технология Орол атрофида қўлланилса, қуриган кўлда сув тўпланиб, Орол денгизи тикланиб қолади деган янглиш фикрда юрар экан. Ҳеч бир мамлакат сунъий ёмғир ёғдириш технолгияларини қўллаб, сув захирасини барқарор ҳолатга олиб келмаган. Ҳатто, бунинг замонавийлари ҳам сув тақчиллигини йўққа чиқармайди. Демоқиман, сунъий ёмғир ёғдириш технологиялари қурғоқчил мамлакатлар учун ечим эмас.

БАА бу каби технолгиядан 2010 йилдан буён фойдаланиб келади. Масалан, араблар биргина 2010 йилдаги бир нечта тажрибага 11 млн АҚШ доллар сарфлаган. Ҳозиргача йилига 186 тадан 247 тагача атмосферага таъсир ўтказилиб, сунъий ёмғир ёғдирилган. Ҳар бир таъсирга ўртача 3000-4000 АҚШ доллари маблағ сарфланади. Ўтмиш тажрибалари кўм-кўк осмондан, булутли осмонга таъсир кўрсатиш фонида кечган. Самарадорлик йўқ жойдан ёмғир ёғдиришда 35% гача, нам ҳавога таъсир кўрсатиб, 15% гача кўпроқ ёғин ҳосил қилинган. БААда ўртача йиллик ёғин 100 мм атрофида ёғиши хисобга олинса, бу кўрсаткич атиги 135 мм га етишини оддий мактаб ўқувчиси ҳам тушуниб етади.

Орол бўйи атрофида ҳам йиллик ёғин 100 мм эканлигини ҳисобга олсак, БАА технологиялари бизга нари борса йиллик ёғинни 140 мм га етказиб беради. Солиштириш учун, пойтахтда йилига 444 мм, Тошкент вилояти тоғларида 1000 мм га яқин ёғин ёғади.

Демак, БАА нинг сунъий ёмғир ёғдириш технологияси Оролда сувни тўлдириш учун эмас, у ердаги яшил массани бироз ушлаб туриш учун ёрдам бериши мумкин.

Айтмоқчи, 2020 йил БАА сунъий ёмғир ёғдиришда АҚШ билан ҳамкорликда нано материаллардан фойдаланиб, атмосферага таъсир кўрсатган. Бир сўз билан айтганда, араблар "булут экиш"нинг деярли барча усулларини (реагентлар сепиш, электр зарядланиш, акустик таъсир) ўзида қўллаб кўрган мамлакатдир. Ва доим ҳам бу ижобий натижа беравермаган.

Энг хатарлиси мазкур тажрибалар ҳаво массаларининг глобал миқёсда ўзгаришига олиб келиши мумкин. Ундан ташқари, тўсаддан кўп ёғин, сув тошқинига тайёр бўлмаган мамлакатга етарлича иқтисодий зарар ва экологик муаммоларни чақирган ҳолатлар ҳам кузатилган.

Ўзбек олимлари эса ҳукуматга тутатиш усули билан ҳудудларда сунъий ёмғир ёғдириш мумкинлигини анчадан бери айтиб келади. Бу ҳам анчайин арзон ва самарали усулдир.

@uzb_meteo
Африканинг умиди: Буюк яшил девор лойиҳаси.

Иттифоқининг ушбу геоинжинеринг лойиҳаси Африканинг таназзулга учраган ландшафтларини тиклаш ва дунёнинг энг қашшоқ минтақаларидан бири — Саҳрои Кабирда миллионлаб одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган.

Ушбу лойиҳа қандай бошланди ва ҳозир у билан нима содир бўлмоқда? Ўзининг амбициялари билан ноёб бўлган геоинжинеринг мега лойиҳа 8 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ маблағни жалб қилди. Ва аллақачон Африканинг 20 дан ортиқ мамлакатларида бу амалга оширилмоқда. Ушбу ташаббус Африка Иттифоқи комиссияси ва Буюк яшил девор учун Пан-Африка агентлиги раҳбарлигида Aфрика мамлакатлари ва халқаро шерикларни бирлаштиради.

Лойиҳа ғояси ўтган асрнинг 70 — йилларида пайдо бўлган, кейин Буркина-Фасо президенти Тома Санкара ўз мамлакатида ерларнинг чўлланишга қарши курашни бошлаб берган. Унинг ҳукмронлиги даврида саҳро қумларининг жанубга кенгайиши тўхтатилиб, 10 миллиондан ортиқ дарахт экилган.

Шу билан бирга, Кенияда йўқ бўлган ўрмонларни тиклаш билан шуғулланадиган "яшил камар" нодавлат ташкилоти ҳам пайдо бўлди.

70-йилларнинг охирига келиб, Саҳро чўлининг Жанубий чеккасидаги Саҳел минтақасидаги улкан унумдор ерлар тез қурий бошлади. Бир неча йил ичида кўп йиллаб миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб келаётган гуллаб-яшнаган яшил минтақа - иқлим ўзгариши, аҳоли сонининг кўпайиши, ердан мантиқсиз фойдаланиш усулларининг биргаликдаги таъсири туфайли қуруқ ва бепушт бўлиб қолди.

Бу, унумдор ерларнинг узоқ муддатли қисқариши, озиқ-овқат ва сувнинг кескин танқислигига, табиий ресурслар учун қуролли курашга, оммавий ишсизлик ва мажбурий кўчишга олиб келди. Борган сари ёмонлашиб бораётган шароитда жамоат раҳбарлари ва сиёсатчилар узоқ муддатли ечим излай бошладилар.

1980-йилларда минтақанинг таназзулга учраган ландшафтларини "Буюк яшил девор" ёрдамида ўзгартиришнинг ғайриоддий ғояси тузилди. У Африканинг бутун кенглиги бўйлаб, Ғарбда Сенегалдан Шарқда Жибутигача чўзилиши керак эди. 2007 йилда Африка Иттифоқи раҳбарлигида минтақа мамлакатлари ниҳоят "Буюк яшил девор"деб номланган ташаббусни имзолади.

Бугунги кунда Сахроий Кабирда 135 миллион киши истиқомат қилади. Бундан ташқари, Саҳел аҳолиси тез ўсиб бормоқда (аср охирига келиб у 3 баробардан кўпроқ ўсади), шу туфайли яшаш учун зарур бўлган озиқ-овқат ва бошқа табиий ресурсларга талаб ҳам ортиб бормоқда.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Африка ерларининг 46 фоизи энди қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлади. Бу қитъа аҳолисининг деярли учдан икки қисмини хавф остига қўяди. Келгуси йигирма йил ичида миллионлаб одамлар озиқ-овқат, иш жойларининг етишмаслиги ва турмуш даражасининг кескин пасайиши туфайли Африканинг қуриган ҳудудларидан кўчиб ўтишлари кутилмоқда.

Ҳозирга қадар девор тахминан 18%га битди ва кўп йиллик иш натижалари аста-секин кўрина бошлади. Шундай қилиб, қурғоқчиликка энг мойил бўлган мамлакатларда — Сенeгал, Эфиопия, Нигерия, Нигер ва Буркина-Фасода 25 миллион гектар (га) дан ортиқ тупроқ аллақачон тикланган.

Сенегалда 18 миллиондан ортиқ дарахт экилган ва Нигерда лойиҳа туфайли қўшимча равишда 2,5 миллион кишини боқиш ва 330 000 дан ортиқ иш ўринлари яратиш мумкин бўлди. 2030 йилга келиб, девор 100 миллион га қуриган ерни тиклашга, йилига 250 миллион тонна углеродни ўзлаштиришга ҳамда қишлоқ жойларда 10 миллион иш ўрни яратишга ёрдам бериши керак.

Бундан ташқари, ушбу ташаббус БМТнинг 2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда бевосита ҳисса қўшади. Булар дунё раҳбарлари томонидан қашшоқликни тугатиш, ҳамма учун фаровонлик, фаровонликни тарғиб қилиш, сайёрадаги иқлимни ҳимоя қилишга қаратилган 17 та мақсад йўналишларига мос тушади.

Африка лойиҳаси улардан ўн бештасининг ютуғига бевосита таъсир қилади — қашшоқлик, очлик, касаллик, гендир ва ижтимоий тенгсизликка қарши кураш, арзон таълим, турмуш даражасининг барқарор ўсиши, товарларни онгли равишда ишлаб чиқарилиши ва уларни истеъмол қилиш билан инфратузилмани ривожлантириш ҳамда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш рўй беради.

Марказий Осиё мамлакатлари ҳам бирлашиб, шу каби мега лойиҳаларга қўл урса ёмон бўлмасди.

@uzb_meteo
Салқинлик.

Ўзгидрометнинг вилоят марказий шаҳарларида ўрнатилган кузатув станцияларида соат 05.00 ҳолатига ҳаво ҳарорати +14 +22 даражани ташкил этмоқда.

Августнинг иккинчи ўн кунлиги республикада салқин ўтмоқда. Масалан, пойтахт Тошкентда 12 августдан буён куннинг ўртача суткалик ҳарорати иқлимий меъёрдан 2-4 даража паст кузатилмоқда.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуёшли ёз кунидан бир зумга қорли қиш даврига ўтиб қолиш.

Ижтимоий тармоқларда шу каби бир ракурсдан олинган фасллар ўзгариши билан боғлиқ видеоматериаллар челенжи давом этмоқда.

@uzb_meteo
Иссиқлик индекси - бу ҳаво ҳарорати ва ҳаво нисбий намлик қийматлари асосида ҳаво ҳароратини ҳис қилинишидир.

Намлик юқори кўтарилган сари плюсли ҳаво ҳароратини инсон танаси ҳис қилиши реал ҳаво ҳароратдан юқорироқдек туйилаверади.

Инсон танаси одатда терлаш ёки тери ажратиш орқали танасини совутиб туради. Бунда тернинг буғланиши билан танадан иссиқликни чиқариб юборади. Қуруқ ҳавода бу ҳодиса фаол кузатилади. Бироқ, юқори ҳароратда юқорироқ нисбий намлик тер буғланиш тезлигини кескин камайтиради. Тер танадан "қутилмайди". Натижада, тана ички иссиқлигини ташқарига чиқариш функцияси бузилади. Бу кишиларда ҳаддан ташқари қизиб кетиш ҳиссини келтириб чиқаради.

Аммо, ушбу таъсирлар субъективдир. Ҳамма бу жараённи ҳар хил ўтказади. Масалан, тана шаклидаги фарқлар, метаболик фарқлар, ҳомиладорлик, менопауза, гиёҳванд моддалар таъсиридаги тана ҳиссиётни ҳар хил қабул қилдиради.

Иссиқлик индекси ҳам ҳаво нисбий намлиги ҳамда ҳаво ҳарорати қийматлари ҳисоб китоб усуллари асосида ҳисобланади. Бу, индекс юқорида айтиб ўтганимиздек, субъективдир.

Ундан ташқари, дунёда 160 га яқин ташқи муҳитдаги иссиқликни ҳис қилиш билан боғлиқ биоиқлимий индекслар ишлаб чиқилган. Ҳар бир индекс ҳаво ҳарорати, шудринг нуқтаси ҳарорати, нисбий намлик, сув буғи парциал босими, қуёш радиацияси, шамол тезлиги каби параметрларни инобатга олиб, ҳисоблаб чиқилгандир.

Камина ҳам илмий жамоам билан ўзбек олимлари таклиф этган термогигрометрик коэффициент орқали биоиқлимий иссиқлик ҳиссиёт шароитларини тадқиқ этишга киришганман. Менинг тадқиқот ишимда ҳаво ҳарорати, шудринг нуқтаси ҳарорати ва шамол тезлиги омили ҳисобга олиниб, 6 та иссиқлик ҳиссиёт зоналари таклиф этилмоқда. Кейинроқ бу ҳақида постларда улашаман.

Яна қайтараман, дунёдаги энг замонавий биоиқлимий индекслар ҳам мукаммал эмас. Чунки, кишилар ташқи муҳитдаги ҳароратни турлича ҳис қилади. Бу йўналишда тадқиқотлар давом этмоқда.

Икки кундан буён рус ОАВлари ҳам ҳаво ҳарорати ва иссиқлик идекслари билан боғлиқ янглиш хабарларни бўртирилган кўринишда тақдим этмоқда. Гўёки кеча Туркияда +50 даражалик рекорд ҳаво ҳарорати қайд этилган. 14-15 август кунлари Туркиянинг Эскишехир провинциясида ҳаво ҳарорати максимуми +40,8°C кузатилган. Ҳароратни ҳис қилиш 14.00 муддатда замонавий биоиқлимий индекс бўйича +49,5°C га етган (бу ҳаво ҳарорати эмас).

Эроннинг Форс қўлтиғидаги Кешм ороли халқаро аэропорт кузатув пунктида кеча +81°C иссиқлик кузатилди деган хабарлар ҳам ижтимоий тармоқни "портлатмоқда". +81°С иссиқлик индекс кўрсаткичи бўлиб, ҳаво ҳароратининг қизиб турган сирт юзасидан қайтаётган иссиқликнинг юқори намлик фонидаги ҳис қилиш жараёнидан биридир. Бу ҳам ҳаво ҳарорати қиймати эмас...

@uzb_meteo
Ўзбек ОАВлари ҳам "Эроннинг Кешм оролида ҳаво ҳарорати +81 даражагача кўтарилди" деган хато маълумотларни тарқатмоқда.

Бу ҳаво ҳарорати эмас, иссиқлик индекс қиймати. Бу ҳақида юқоридаги постда ёздик.

Дунёда энг юқори рекорд даражадаги иссиқ ҳаво ҳарорати АҚШнинг Ажал водийсида кузатилган ва у +56,7 даражагача кўтарилган. Ҳозирча бу рекорд янгиланмади.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахт Тошкeнтнинг марказий кўчаларидан бири. 1998-йил

@uzb_meteo
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати юқори кўтарилиши ҳамда қуруқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Узоқ кузатилган салқинликлардан сўнг республиканинг катта қисмига кундузги ҳаво ҳароратининг +37 даражадан юқори кўтарилиши билан боғлиқ иссиқлик қайтди.

Ўзгидрометга кўра, 19-20 август кунлари республика жанубида ҳаво ҳарорати максимуми +39°C га етиши прогноз қилинди. Бошқа жойларда ҳаво ҳарорати максимумлари +37 +38 даражага етиши кутилмоқда. Тунлари эса комфорт об-ҳаво бўлиши мумкин.

Юқорида 20 август соат 14.00 да республикада кутилаётган ҳаво ҳарорати кўрсаткичлари тасвирланган.

@uzb_meteo
Ўзбекистонда кластерлик тизими жорий этилгач, пахтачилик секторида 1 гектар майдондан 26 центнердан 34 центнергача ҳосил олишга эришилди, водий вилоятларида бу кўрсаткич 40 центнерга етди — президент.

#Пахтачилик

@uzb_meteo
Мўғилистон ва Хитойда тарқалган қора ўлат Ўзбекистонга хавф солмаяпти.

Инсоният ўз эврилишларида мазкур офат жуда кўпчиликнинг ёстиғини қуритган. Одатда, ўлатнинг турли турлари жойдаги ўчоқ худудларда муттасил юқори ва қуруқ ҳароратнинг давомли кузатилишида авж олади.

Республика санэпидқўмитаси (Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги) шарқий мамлакатлардаги мазкур 3 тадан бубонли ўлатнинг (пневмоник вабо) республикага хавф солмаётганини маълум қилди.

Олдинроқ, Хитой шимоли-ғарбида кузатувлар тарихидаги энг юқори +50 даражадан юқори иссиқ ҳарорат кузатилганини маълум қилгандик

@uzb_meteo
Музликларнинг эриши улкан янги экотизимлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Янги илмий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, музликларнинг эриши музликларга боғлиқ бўлган кишилар ва бошқа мавжудотларга салбий таъсир қилади, аммо муз чекиниши билан у янги улкан экотизимларни шакллантириш имкониятларини очиши мумкинлигини тушиниб етиш лозим. Бу, янги ерлар дегани.

Nature журналида чоп этилган сўнги тадқиқотга кўра, музликларнинг эриши Финляндия катталигидаги улкан янги экотизимларни ҳосил қилиши мумкин экан.

Швейцариялик олимларнинг фикрича, 2100 йилга бориб сайёра музликларининг ярмидан кўпини йўқотишини айтиш мумкин. Бироқ, эриш шу пайтгача муз остида қолиб кетган ҳаёт учун потенциал зоналарни яратади. Фактлар эриш ортидан янги ернинг тахминан 78% қуруқликда, 14% — сув ҳудуди ва 8% — чучук сув майдонлари устида ҳосил бўлади.

Бироқ, бу зоналарнинг ҳаммаси ҳам яшаш учун қулай замин бўлмайди. Қолган ҳудудлар иқлим ўзгаришига мослашадиган янги экотизимларни шакллантириши мумкин. Масалан, шундай жойлардан Исландия ва Жанубий Америкадаги Анд тоғлари учун янги биосистемаларнинг пайдо бўлиши эҳтимолини оширади.

Тадқиқот маълум даражада ноаниқлик билан тўла бўлса-да, бу янги ҳудудларни ҳимоя қилишни талаб қилади, чунки улар иқлим ўзгариши туфайли пайдо бўлган янги яшаш жойларини ифодалайди. Ушбу зоналарнинг баъзилари углеродни сақлаш учун яхши жой бўлиб хизмат қилиши мумкин, бу эса иқлим ўзгариши таъсирини камайтиришга ёрдам беради.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Паркент тумани тоғ этакларидаги Сўқоқ аҳоли яшаш посёлкаси томорқасига айиқ тушиб келгани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда бу каби хабарлар тез тарқалмоқда. Сўнги пайтлар, айниқса сўнги йиллар айиқларнинг тоғли ва тоғ этакларидаги аҳоли яшаш объектларида тез-тез "кўриниш" бериши одатий бўлиб бормоқда.

Кўпчилик буни ҳозир биз интернет асрида эканлигимиз ва хабарларни тез англаётганимиз билан изоҳлашмоқда. Гўёки, олдин ҳам тоғ айиқларининг қишлоқларга бу каби "ташрифи" тез-тез рўй берган.

Аммо, айиқларнинг сўнги йиллар тоғ этакларида кўриниш бераётган локацияларида истиқомад қилувчи ёши улуғлар бу фикрга қўшилмайди.

Тошкент вилояти тоғ музликларига доимий айни бир даврда экспедиция уюштирадиган тадқиқотчиларимиз ҳам жорий мавсум айиқларга жуда кўп дуч келишганини айтишмоқда. Тоғларимизда айиқ, ҳатто қор барси, тоғ қўйлари қандайдир кўпайиб бораётгандек таасурот уйғотмоқда.

Иқлим ўзгариши Олтой тоғ тизмаларидаги фауна оламини бизни тоғларга кўчириб ўтгандек туйилмоқда менга.

@uzb_meteo
Кеча "Тошкент-Урганч" йўналишидаги самолёт Урганч аэропортида чақмоқ ҳодисаси кузатилаётгани туфайли Нукус аэропорти аэродромига йўналтирилган.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Бурчмулла қишлоқ манзаралари.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Панама каналининг иккала томонида 200 дан ортиқ кемалар тиқилиб қолган. Кемалар ост қисми тубга тегиб қолган.

Каналдаги сув сатҳининг кескин пасайиши минтақа учун сўнги 100 йил ичида энг кучлиси деб ҳисобланмоқда. Бунга қурғоқчилик асосий омил сифатида қаралмоқда

@uzb_meteo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мана яна бир юртимизнинг ажойиб тоғ қишлоқларидан бири.

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумaни, Ғелон қишлоқ манзараси.

@uzb_meteo
Келаётган янги иш ҳафтаси ҳам қуруқ ва бироз иссиқ ўтиши ойдинлaшмоқда.

Душанба куни респулика шимоли, Бухоро ва Навоий вилоятларида бироз булут, айрим ҳудудларда кам миқдорда ёмғир ёғиб ўтиши маълум қилинмоқда. Бошқа кунлари республикада ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +35 +37 даража (жанубда +40 даражагача) иссиқ бўлиши, тунлари салқин бўлиши прогноз қилинмоқда.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳисор тоғ тизмаларида Северцов (Ботирбой) музликлари борлигидан хабарингиз борми?

Рус олими Северцов Николай Алексеевич 1880 йилларда Ҳисор тоғ тизмасидаги Ҳазрати Султон чўққисига яқин катта музликлардан бирини кашф қилади. Бу музликка олимни Ботирбой исмли маҳаллий чўпон ҳамроҳ бўлиб олиб чиққани учун "Ботирбой музлиги" ҳам дейилади.

Рус олими Северцов зоолог, зоогеограф бўлган. Қизилқум чўли, Помир тоғлари фауна дунёсини ўрганган. Тянь-Шан тоғ тизмасида ҳам яна бир музлик, Пётр-1 тоғ тизмасида бир чўққи унинг шарафига қўйилган. Шаҳрисабздаги ҳозирги Кул метеорологик станция ҳам Северцов музлиги номи остида очилган.

Музлик Ўзбекистондаги энг катта музликлардан бири бўлиши мумкин. Унинг бир қисми қўшни Тожикистонда жойлашгани учун сўнги йилларда бу музлик гляциолог олимлар томонидан тўлиқ ўргананилмаяпти.

Шу кунларда ҳаваскор сайёҳлар Ҳисор тоғ тизмасидаги Ботирбой музлиги устига чиқишибди.

@uzb_meteo