Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.45K photos
2.58K videos
39 files
8.05K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Фарғона вилоятида бугун эрта тонг 0-6,7 мм гача қисқа муддатли жадал ёмғир ёғиб ўтган.

Энг кўп ёғин вилоятнинг Олтиариқ туманидаги кузатув пунктида қайд этилган (6.7 мм). Қўқонда 2 мм, Фарғона ва Қува станцияларида 1 мм гача ёмғир ёққан.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун куннинг иккинчи ярмида пойтахт атрофида қуюн (смерч) ҳодисаси кузатилгани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда юқоридаги видео айланмоқда.

@uzb_meteo
Тошкент шимоли-шарқий қисмида кузатилган қуюн ҳодисасига кўпчилик "торнадо" деган таърифни беришмоқда.

Бу ҳодиса торнадо эмас. Торнада ҳодисаси ҳақида Ўзгидромет бу ерда тушунтириш бериб ўтган. Торнадо ҳодисалари диаметри 100 метрдан кўп ва улар тўп-тўп вертикал булутлар билан биргаликда кузатилади.

Бу, қуюн ҳодисаси ҳисобланади. Қуюн ёки гирдоб ҳодисасига чўл ва чалачўл ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли жуда кўп дуч келишган.

Ўзгидрометнинг кўплаб станциялари ҳам бу каби ҳодисаларни смерч, вихрь ҳодисалари кўринишида архивлаган.

Узоқ муддат ёғинсиз ва иссиқ ҳароратли ёз ойларида қуюнлар чанг массаларини юқорига кўтариб, баъзан қудратлироқ кўринади. Чўллашиш, яшиллиликни камайиши мазкур ҳодисани келгусида кўпроқ бўлишини таъминлайверади.

Ўзбекистонда шу яқин икки уч йилликда кузатилган шу каби ҳодисалар (1, 2, 3, 4)

@uzb_meteo
🕗 20:00

Фактик об-ҳаво.

Антициклоннинг жанубий чекка қисми таъсирида республика аҳолиси ҳаво ҳароратини реал ҳароратдан худдики 6-7 даражага пастроқ ҳис қилмоқда.

Республиканинг катта қисмида "комфорт" биоиқлимий ҳиссиёт шароити кузатилмоқда...

Республикага куз бошидаги тунги салқинликлар қайтди.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
🕔 05:00

Фактик об-ҳаво.

Кўплаб марказий шаҳарларда салқинлик.

Тошкент, Жиззах, Гулистон, Нурафшон каби марказий шаҳарларда ҳаво ҳарорати +14 +18 даража атрофида илиқ кузатилган.

Мазкур даражадаги ҳаво ҳарорати антициклон периферияси даврида "совуқ" биоқлимий ҳиссиёт шароитини беради. Бунда енги калта кўйлак кийинган инсон танаси қўлининг очиқ қисмлари совуқдан жунжикади.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Кеча Ироқда +51 +52 даражали иссиқ ҳаво ҳарорати қайд этилган.

@uzb_meteo
Ўзбекистонда ёғинларнинг ярмидан кўпи дам олиш кунларида кузатилади.

Ҳеч эътибор берганмисиз, Ўзбекистонда ёғинларнинг (ёмғир-қор) 70% га яқини айнан шанба-якшанба яъни дам олиш кунларига тўғри келар экан. Шунақа қизиқ тенденция бор.

Мустақиллик йиллари бошида бу тўғрида бир илмий тадқиқотчимиз мақола ҳам ёзган дейишади, аммо мен ўша материални топа олмадим.

Каналимизда ўтказган сўровномада ҳам сўровномада қатнашганларнинг 71 %и ёғинларнинг асосий қисми дам олиш кунларига тўғри келишини таъкидлаган.

Қизиқ томони, ўтган асрларда ҳам шу тенденция бўлган дейишади. Бежизга халқимиз орасида "Бир ҳафтада бир бозор, уни ҳам ёмғир бузар" деган нақл пайдо бўлмаган.

@uzb_meteo
20230813_172300.jpg
858.9 KB
Бугун Тибeтда хитойлик олимлар гуруҳи 101,2 метр баландликка эга сарв арчасини топиб олишди.

Унинг тахминий ёши 1500 йилга тенг деб ҳисобланмоқда.

Дарахтни кесиш орқали унинг йиллик халқалари ўзгаришига қараб, Тибетнинг сўнги 1.5 минг йиллик иқлимий даврини "тиклаб" чиқиш мумкин.

@uzb_meteo
Uzb_Meteo
20230813_172300.jpg
Дарахтни кесмасдан туриб, унда дентохронологик метеорологик кузатув ишларини олиб борса бўлар экан.

Андижон Гидрометеорология бошқармаси собиқ бошлиғи Хитойга уюштирган хизмат сафарида бу усул билан танишган.

@uzb_meteo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорахонийлар даврининг гуркираган пайтларида Зоминнинг Суффа платосида одамлар яшаган.

Ҳа, археологик қазилмалар натижасида денгиз сатҳидан 2400 метр баландликдаги Суффа платосида топилган ёдгорликларнинг ёши Қорахонийлар даврига бориб тақалган.

Ёдгорликлардан кўринишича, тахминан 1000 -1150 йиллар тоғ учида қорахоний қабиласи жуда яхши яшаган. Кейин эса улар йўқ бўлиб қолган. Шу шу бу баландликда бошқа даврларда аҳоли яшамаган.

Археологларни қорахонийларнинг 150 йил давомида баланд тоғликда яшаш сабаблари қизиқтирмоқда.

Японларнинг кипарис дарахти устида ўтказилган дентохронология тадқиқотлари 1119-1320 йил дарахт ўзининг умумий яшаш даврида энг ноқулай ҳис қилгани, унда деярли ўсув бўлмаганини кўрсатади. Яъни бу даврда Японияда жуда иссиқ иқлим кузатилган. Ҳаттоки, ҳозирги иқлимий шароитларга яқинроқ ҳароратлар бўлган.

Балки, бу даврда ҳам Ўзбекистонда ғайритабиий иссиқликлар кузатилиб, қорахонийлар бир муддат тоғ учини макон айлагандир. Суффадаги ҳудуддаги минг йиллик арчалар бунга жавоб беради.
Қишдаги аномал совуқнинг узум кўчати шохларига таъсири жорий йил узумнинг юқори нархларда сотилишида кўринмоқда.

Узум пишиқчилик даврида бозор рaсталарида узум навлари жуда қиммат сотилмоқда.

@uzb_meteo
🕔 05.00

Қамчиқ довони тоғ станциясида ҳаво ҳарорати +9 дарaжагача пасайган.

@uzb_meteo
🕔 05:00

Фактик об-ҳаво.

Кўплаб марказий шаҳарларда салқинлик.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Иш ҳафтаси учун кутилаётган об-ҳаво прогнози

16 августдан бошлаб жойларда аста-секин кунлик максимум ҳароратлар инсон танаси ўртача ҳароратидан юқори кўтарилиб боради.

17-18 август кунлари республиканинг катта қисмида ҳаво ҳарорати максимумлари +37 +39 даражага кўтарилиши кутилмоқда. Водий вилоятларида суткалик максимумлар +35 даражагача кўтарилиши мумкин.

Жорий ҳафтада антициклон чекка қисми республикадан чекиниб, тунги ҳаво ҳароратлари ҳам кўтарилиб боради.

Ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмалари мавжуд эмас.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
Кеча тунда дунё аҳолиси "метеор ёмғири" ҳодисасига гувоҳ бўлишибди.

Мазкур метеор ёмғирлари хавфсиз бўлиб, уларнинг ергача етиб келиш эҳтимоли нолга тенг бўлган.

@uzb_meteo
Uzb_Meteo
Кеча тунда дунё аҳолиси "метеор ёмғири" ҳодисасига гувоҳ бўлишибди. Мазкур метеор ёмғирлари хавфсиз бўлиб, уларнинг ергача етиб келиш эҳтимоли нолга тенг бўлган. @uzb_meteo
Ижтимоий тармоқлар ва Uzb_meteoда тарқалган "метеор ёмғири" сарлавҳали осмон жисми аслида Россиянинг Союз-2 ракетасининг атмосферага киришида ёнишидан ҳосил бўлган қолдиқлари бўлиб чиқди.

Мазкур ҳодисани Австралиянинг Мельбурн шаҳри аҳолиси кузатган ва ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Воқеа 7 августдан 8 агустга ўтар кечаси рўй берган.

Юқорида янглиш хабар учун ўқувчиларимиздан узр сўраймиз.

@uzb_meteo
Метеор ёмғирлари ёғмоқда.

Сайёрамиз шу кунларда Свифт-Таттл кометасининг орбитасини кесиб ўтмоқда ва комета чанг зарраларидан иборат улкан ҳудуд Сайёрамиз атмосферасида метеор ёмғирлари ҳосил қилмоқда. Шу кунларда метеор зарраларининг Ер атмосферасига кириш интенсивлиги соатига 150-200 тани ташкил қилади.

Буни кўриш учун шунчаки осмоннинг Ойсиз қисмига қараш кифоя. Кейинги кунларга бориб метеорлар интенсивлиги камайиб боради ва бу шоу 24 августга қадар давом этади. Гўзалликдан баҳра олинг !

Астроном Камолиддин Эргашев

@uzb_meteo
20.40

Жиззахнинг Зомин тумани тоғли Суффа платосида ҳаво ҳарорати +8°C гача пасайди.

data.meteo.uz

@uzb_meteo