Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.86K photos
2.71K videos
40 files
8.59K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Қорақалпоғистон Республикасида совуқ антициклон таъсирида совуқлик тўлқини жойларда ернинг чуқур музлашига олиб келяпти.

Ўзгидромет кузатув станциялари маълумотига кўра, 6 декабрь ҳолатига Чимбойда тупроқ 35 смга, Нукусда 24 смгача бўлган қатламда чуқур музлаган.

Тупроқнинг бу каби чуқур музлаши, ер остида қишлаётган турли зараркунанда ғумбаклари нобуд бўлишига олиб келади.

@uzb_meteo
01:45

Тошкент вилояти осмонида нам ҳаво оқимлари ривожланган.

Оқимлардан жойда "ҳўл" қор ёғмоқда.

Хусусан, пойтахтда паға-паға қор ёғиши кузатилмоқда.

Тошкент МРЛ

@uzb_meteo
“Бу об-ҳавода режали чекловлар киритмасак, эртага бундан-да жиддийроқ талафот бўлиши мумкин” — бош вазир ўринбосари

Kun.uz ёзмоқда: Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов энерготаъминотдаги узилишлар юзасидан изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги об-ҳаво шароити жиддийроқ талафотларнинг олдини олиш мақсадида режали чекловлар ўрнатишни тақозо этмоқда.

@uzb_meteo
Кундузи Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахда, куннинг иккинчи ярмида Фарғона водий вилоятларида қор ёғиши мумкин. ❄️

Кечга томон Сурхондарёда ёмғир ёғиб ўтиши кутилмоқда. Бошқа вилоятларда ёғингарчилик йўқ.

Кундуз куни ҳаво ҳарорати бугун ҳам нол даражадан паст бўлади. Шимолда -4 -9 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин.

Ўзгидромет.

@uzb_meteo
07:45

Тошкент вилояти тоғли ҳудудлари, пойтахтда ҳам давомли қор ёғиши кузатилмоқда.

Масалан, пойтахт Тошкентда 8 декабрдан 9 декабрга ўтар кечаси ҳам қор кутилмалари бор.

Тошкент МРЛ.

@uzb_meteo
Ўзгидромет 7 декабрь соат 08:00 ҳолатига жойларда қор қоплами қалинлиги маълумотини очиқлади.

Батафсил: https://hydromet.uz/uz/node/2746

@uzb_meteo
Бу ишлар ёзда қилиниши керак эди.

Фарғона водий истеъмолчиларини табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида, "Янгиер-Оҳангарон" магистрал газ қувурида қурилиш монтаж ишлари давом эттирилаётган экан.

Олдинроқ Қамчиқ довонидан кесиб ўтган "Оҳангарон-Пунгон" магистрал газ қувури олдига водийга газ ҳажмини ошириш мақсадида яна бир труба ётқизиб, вазиятни барқарорлаштириш мумкинлиги ҳақида пост қолдиргандим.

@uzb_meteo
Аномал совуқлилик.

7 декабрь кунига қадар шимолий вилоятларда аномал совуқ ҳарорат кузатилаётган эди. Энди 9-12 декабрь кунлари бу совуқлик республика бўйлаб тарқалади.

7-8 декабрь кунлари республика шарқи, жанубидаги нам ҳаво оқими чекинишидан сўнг совуқ антициклон ҳудудларга "чуқурроқ" кириб келади ва республика катта қисмига ғайритабиий совуқликни тақдим этади.

Ўзгидромет бу тўғрида огоҳлантириш хабари ишлаб чиқди.

9-10 декабрь шимолда тунлари ҳаво ҳарорати -24 даражагача совуққа пасаяди.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазири Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилаётган АЭСнинг имкониятлари ҳақида гапирди.

Энергетика вазирига кўра, Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилган Атом электр станцияси умумий қуввати 2,4 ГВт бўлиб, мазкур қувват ҳозирги мавжуд энерготизмнинг 22 % гача электр энергиясини қоплаш кучига эга. АЭСнинг йиллик ток ишлаб чиқиш қуввати 18 млрд КВт/с бўлади.

Агарда, АЭС қурилиши ҳозирдан бошланса, келгусида қурилиш тугаб бўлган даврдан унинг қуввати республика эҳтиёжини 10-15% гача қоплаши мумкин.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондаги энерго тақчиллик четдан, атайлаб уюштирилганми?

Бугунги кунда кузатилаётган электр энергияси ва газ етишмовчилигининг сабаби — Ўзбекистон-Қозоғистон-Россия газ иттифоқини ташкил этиш ва халқни бунга ихтиёрий рози қилиш мақсадида энергия соҳасида сунъий тақчиллик яратилди, деган фикрлар янграмоқда.

Бироқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бу фикрларни рад этди.

«Бу ҳолат ташқи факторларга боғлиқ эмас. Тақчилликнинг сабаби — аҳоли сони ва ички эҳтиёжининг ортгани, ишлаб чиқаришнинг камайгани. Бу эҳтиёжни етарли даражада қондира олмаганимиз эса бизнинг айбимиз», — дея таъкидлади вазир.

@uzb_meteo
8 декабрга ўтар кечаси ва 8 декабрь тушга қадар Андижон вилоятида "яхшигина" қор ёғиб ўтиши кутилмоқда.

Ўзгидромет Об-ҳаво прогнозининг "COSMO-CA" сонли иқлим модел маълумотларига кўра, Андижон вилояти, Фарғона ва Наманган вилояти шарқий туманларида 12 соатликда умумий 5-8 мм гача қор ёғиши мумкин. Мазкур қиймат жойларда 10 см гача қалинликда қор қопламини ҳосил қилиши мумкин. Кузатамиз.

@uzb_meteo
Наманган вилояти кўплаб туманларида қор ёғишни бошлаган.❄️

Нам ҳаво оқими шарққа Андижон вилояти томон секинлик билан ҳаракатланмоқда.

@uzb_meteo
Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида ер ости суви сатҳи 5 метргача пасайиб кетган.

Президент кўрсатмасига биноан, ер ости суви сатҳи 5 метрдан зиёд пасайган ҳудудларда қудуқлар бурғилаш ва ер ости сувларидан фойдаланишга мораторий жорий қилинади.

Ҳозирги кунда қудуқларнинг 90 фоизида ҳисоблагич йўқлиги сабабли ер ости сувлари сарфи тўғрисида аниқ маълумот тўплаш имкони бўлмаяпти. Шунинг учун ер ости сувларидан фойдаланувчиларга 2024 йил 1 январга қадар ўз тасарруфидаги иншоотларни сув ҳисоблагич билан жиҳозлаш мажбурияти қўйилмоқда.

@uzb_meteo
🕔 05:00

Термизда ёмғир, Фарғона водий вилояти марказий шаҳарларида қор, Нукусда -17 даража совуқ ҳарорат кузатилмоқда.
Ўзгидромет бугун республиканинг баъзи жойларида қор ёғишини маълум қилди. ❄️

Республика шимолидан ташқари жойларда қор ёғиб ўтиши мумкин.

Кундуз куни ҳаво ҳарорати +2 даража илиқ, -3 даража совуқ, шимолда -4 -9 даража совуқ бўлади.

Туман тушади. Йўлларда яхмалак ҳодисалари кузатилади.

Ўзгидромет.

@uzb_meteo
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 5-7 декабрь кунлари учун энг паст ҳаво ҳарорати қийматлари янгиланди.

Урганч шаҳрида метеорологик кузатувлар бошлангдан буён 5-7 декабрь кунлари ҳозирги каби ҳаво ҳароратининг энг паст қийматлари рўйхатга олинмаган.

Олдинроқ, декбарь ойининг биринчи ўн кунлигида шимолда давомли аномал совуқ ҳарорат тўлқини сақланаётгани ҳақида хабар қолдирган эдик.

Урганч кузатувлар тарихида энг паст ҳаво ҳарорати эса 1952 йил 1 декабрь куни қайд этилган, ўшанда ҳаво ҳарорати минимум қиймати -27.8 даража совуққа пасайган эди.

@uzb_meteo
Фарғона вилояти Фарғона тумани Шоҳимардон метеорологик кузатув станцияси.

Айни дамда тоғ станциясида ҳаво ҳарорати -3 даража совуқ, қор ёғмоқда.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуёш панелларидан иборат тоғ тизмаси.

Хитой - алтернатив қуёш фотоэлектр станцияларидан электр токи олишда юқори марралар томон одимлаётган давлатлардан ҳисобланади.

Умуман олганда, "Россия-Украина" муносабатларидан сўнг, Европа мамлакатлари ҳам охирги ўн йилликда шамол ва қуёш электр станцияларидан энг кўп ток ишлаб чиқа олишди.

@uzb_meteo
Нам ҳаво оқимининг сўнги босқичи.

Бу оқим республиканинг шимоли-шарқи, шарқи ва тоғларига қор беради.

Кейин эса эртадан антициклон чекка қисми республика катта қисмига "чуқур" кириб келиб, келаётган 4 кунлик учун аномал совуқ об-ҳавони тақдим этади.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахт кўчаларида охирги қиш мавсумларида деярли кўриниш бермаётган қор тозаловчи техникалар.

Улар мавжуд, дея ёзмоқда Аъзамхўжаев.

@uzb_meteo
7 декабрь куни Ўзбекистон электр энергия станциялари суткасига 227,3 млн кВт/с ток ишлаб чиққан. Истеъмолчиларга эса 154,4 млн куб метр табиий газ етказилган.

Мазкур кўрсаткич, жорий куз-қиш мавсуми учун энг юқори кўрсаткич эмас албатта. Кеча тунда ўтказилган йиғилишдан сўнг энергетика вазирлигининг эртанги 8 декабрь куни учун ишлаб чиққан ҳисоботида қандайдир ўзгаришлар бўлишидан умидвормиз.

Аммо, ток бўйича умумий қувватнинг кўпайишида қандайдир ўзгаришлар рўй беришига ишониш қийин, истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш бўйича эса бугунги чиқишлардан сўнг рақамлар ўзгарса керак. Кузатамиз.

Келинг, минтақада кузатилаётган аномал совуқ тўлқини биздан совуқ қўшни тоғли мамлакатлар энергетика тизимида қандай ўзгаришлар келтириб чиқараётганини кўриб чиқамиз.

Қирғизистон. Қирғизистон ток ишлаб чиқишда асосий генерация бу "Тўхтағул" сув омбор сатҳи билан боғлиқ вазият. Жорий мавсум қирғиз тоғларидаги меъёрдан кўп ёғин сув омборлари сув балансини нормаллаштирди. Ҳозирда Тўхтағул с/о қирғиз электр эҳтиёжи учун етарли ток ишлаб чиқиш сатҳда ва агрегатлари ҳам аномал совуқ учун шай ҳолатда. Тўхтағулда 8 декабрь ҳолатига 12,5 млрд метр куб сув бор. Тўғондан секундига 800 метр кубга яқин сув ташланмоқда. Бу сув омборининг 90 % гача агрегатлари ишлаши учун етарли миқдор. Қирғиз ижтимоий тармоқлардаги "кайфиятдан" ҳозирда уларда энергия танқислиги билан боғлиқ вазият мавжуд эмас.

Тожикистон. Жорий йил Тожикистон электр энергия экспортидан охирги 10 ойликда 101 млн долллар фойда олди. Ток экспорт қилиш ҳам ўтган йилдан 10 % га кўп. Тожик сув омборларида ҳам ток ишлаб чиқиш сув омборларидаги сув ҳажмининг етарли бўлгани учун ижобий ҳолатда турибди. Ўз ўзидан уларда электр танқислиги билан боғлиқ салбий ҳолатлар кузатилмайди.

Умуман олганда, Гидроэлектр станцияларида аномал совуқлик ва иссиқликда ҳам ток ишлаб чиқиш фойдали иш коэфиценти ИЭСларга нисбатан юқори бўлади. Чунки, улар фақат сув омборларидаги сув миқдорига боғлиқ.