Uzb_Meteo
13.3K subscribers
8.88K photos
2.72K videos
40 files
8.6K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Тоғли Тожикистон ва Қирғизистон сув ресурсларидан унумли фойдаланиб, уларни сув омборларида тўплаб, энергия ресурсларини ярата олмоқда.

Ўзбекистонда эса газ захираси мавжуд ва ундан бемалол фойдаланиш орқали энергетика барқарорлигини таъминласа бўлади.

kun.uz бунинг учун жойларда янги газ омборлари барпо этилишига эътибор қаратмоқда.

"Аҳолимизнинг газ истеъмоли 13 миллиард кубметр миқдорга етди, ИЭСларга эса 17 миллиард кубметр ажратиляпти. Бироқ, ишлаб турган газ омборлари сиғими эса 4 миллиард кубметрдан ошмайди. Бошқача қилиб айтганда, омборларимиз табиий газга бўлган талабнинг 14 фоизини қондиришга ярайди, холос" - дейилади хабарда.

Шунинг учун Ўзбекистонда янги газ омборларини барпо этиш керак.
Боку ва Минскдан кўтарилган самолётлар Тошкентда ноқулай об-ҳаво туфайли Самарқандга йўналтирилди.

Тошкент халқаро аэропортида қор бўрон туфайли икки авиарейс Самарқанд аэропортига йўналтирилди.

@uzb_meteo
🕔 05:00

Жиззах, Гулистон, Термиз, Тошкент ва Нурафшонда қор. ❄️

Водий вилояти марказий шаҳарларида майда қор ва туман.

Тошкентда -6 даража совуқ, Нукусда -19 даража совуқ.

@uzb_meteo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахт кўчаларида музлама.

Ҳозирда пойтахтда ҳаво ҳарорати -6 даража совуқ, майдалаб қор ёғиб турибди.

Туни билан гоҳ қор бўрон, гоҳ майда қор ёғиб ўтиши ва унинг автомобил йўлларига қўниши, музлама ҳодисаларини келтириб чиқарган.

Антициклон таъсирида бугун кундуз куни ҳарорат нол даражадан паст совуқ кутилади. Демак, ерларда музлама, яхмалакларни бартараф этиш осон кечмайди.

Шаҳарда автотранспорт қатнови бугун бир мунча қийинлашади.

@uzb_meteo
Тошкентда қорли тунлар.

Пойтахтга анчадан буён бу каби манзара ёт бўлиб қолаётганди.

7-8.12.2022 й.

@uzb_meteo
🕖 07:00

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги "Раушан" мини метеорологик станцияда -23 даражалик совуқ ҳарорат кузатилмоқда.

Шамол 4 м/с тезликка эга. Қўнғиротликлар айни дам ташқаридаги ҳаво ҳароратини -30 даражали совуқ каби ҳис қилишмоқда.

Ўзгидромет data.meteo.uz платформаси маълумотларидан фойдаланилди.

@uzb_meteo
Бугун Ўзбекистон бўйлаб қор ёғиши прогноз қилинмоқда. ❄️

Фақат шимол, Бухоро ва Навоий вилоятларидан ташқари жойларда қор ёғади. Сурхондарё вилоятида ёмғир билан биргаликда қор ёғиши кутилмоқда.

Ўзгидромет

@uzb_meteo
🕗 08:00

Нукусда -20 даража совуқ, Самарқанд, Жиззах, Гулистон, Тошкент, Нурафшон ва водий вилояти марказий шаҳарларида қор ёғиб ўтмоқда.

@uzb_meteo
Шимолий Евроосиё иқлим маркази Ўрта Осиё мамлакатлари учун 2022-2023 йил қиш мавсуми учун мавсумий ёғингарчилик прогноз маълумотларини эълон қилди.

Унда Ўзбекистонда қишда меъёр атрофида ёғин тушиши прогноз қилинган.

Фақатгина Фарғона водий вилоятлари ва Тошкент вилояти ҳудудларида мавсумий ёғингарчилик миқдорида ижобий прогнозлар мавжуд. Ёғин кутилмалари меъёрдан кўп.

Мазкур прогноз картаси 6 та замонавий иқлим модел маълумотлари, хусусан ПЛАВ, ГГО, ИВМ, TCC, CanSIP, CFS2 ларни биргаликда талқин қилиш орқали яратилган.

@uzb_meteo
10-14 декабрь кунлари республиканинг 7 вилояти баъзи ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд.

Бу ҳақида Ўзгидромет бош директори Ш.Ҳ Ҳабибуллаев ўзининг фейсбукдаги саҳифасига хабар жойлади.

@uzb_meteo
9-12 декабрь кунлари Ўзбекистонда ўртача суткалик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёр кўрсаткичларидан 7-12 даража паст кузатилади. 🌡📉

Ўзгидромет

@uzb_meteo
13-14 декабрь кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади.🌡📈

Хусусан, 13-14 декабрь кундуз кунлари Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати +5 даража, жануб Сурхондарё вилоятида +7 даража, Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва Самарқандда эса +3 даражагача кўтарилади.

Ўзгидромет
Нам ҳаво оқимларининг сўнги босқичидан Андижон шаҳрида қор ёғмоқда.❄️

Шу вақтдан бошлаб, республиканинг бошқа вилоятларига совуқ антициклон ўзининг аёз совуғи билан 2-3 кун кучли таъсир эта бошлайди.

Тунлари қуруқ совуқб изғирин, кундуз кунлари ёғинсиз қуёшли аёз кунлар гувоҳи бўламиз.

@uzb_meteo