UzA | Tezkor xabarlar
30.8K subscribers
10.1K photos
1.11K videos
34 files
1.62K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️Навоийда қурилаётган Марказий Осиёдаги энг йирик ШЭС учун Хитойдан ускуналар олиб келинмоқда

БААнинг «Masdar» ҳамда Хитойнинг «Goldwind» компанияси Навоий вилояти Томди туманида қурилаётган шамол электр станцияси учун 111 дона турбина етказиб бериш бўйича келишувга эришган.

Шунга кўра, Хитойнинг Ланжоу шаҳридан Ўзбекистонда қурилаётган ШЭС учун шамол генератор ва турбиналари махсус транспорт воситалари орқали олиб келинмоқда.

Мазкур электр станция 2023 йил якунида ишга туширилади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси бўлиши кутилмоқда.

ШЭС тўлиқ ишга туширилгач, йилига 1 млрд 800 млн кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида бир йилда 540 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилади ва атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси ошди

Марказий банк 2023 йил 23 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари +24,94 сўм ошди — 11 309,94 сўм;

1 Евро курси +33,79 сўм ошди — 12 249,80 сўм;

1 Россия рубли +0,72 сўм ошди — 164,71 сўм.

Каналга уланиш:
   @uzauz
⚡️⚡️⚡️Ангрен шаҳар прокурорига нисбатан интизомий жазо қўлланилди

Тошкент вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, Ангрен шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов фаолиятда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун интизомий жазога тортилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистонда пиёз экспорти вақтинча чекланди

2023 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистонда 4 ойга пиёз экспортига вақтинча чеклов жорий этилди.

Ушбу қарор ички истеъмол бозор нархини арзонлаштириш, аҳолининг истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Бугунги кунда ҳудудларда жами 319 минг тонна пиёз маҳсулоти борлиги тасдиқланмоқда. Бу эса жойларда пиёз захираси мавжудлигини кўрсатмоқда.

Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, аҳоли истеъмол талаби доирасида мавжуд захирага қўшимча 26,5 минг тонна пиёз кераклигини кўрсатмоқда. Ушбу маҳсулотларни импорт қилиш бўйича хорижий давлатлардаги соҳавий ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Энди Ўзбекистон мактабларида 64 хил касб ўргатилади

20 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда таъкидланишича, эндиликда туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчиларга мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касблар ўргатилади.

Ҳокимликлар 2 мингдан ортиқ танлаб олинган мактабларда касб-ҳунар устахоналари ташкил этиб, уларни жиҳозлайди ва зарур ашёлар билан таъминлайди. Бунга ёшлар етакчилари ва тадбиркорлар ҳам жалб этилади, Ёшлар жамғармасидан маблағлар йўналтирилади.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари шу куни тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларига қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш борасида масъулият ва назоратни кучайтириш лозимлигини кўрсатиб ўтди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️2010 йилгача берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари 31 мартдан ҳақиқийлигини йўқотади

Ҳукуматнинг 2022 йил 12 апрелдаги [178-сон] қарорига асосан эски намунадаги барча ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича белгиланган:

— 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 31 мартгача;

— 2010-2012 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 июнгача;

— 2013-2015 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 сентябргача;

— 2015 йилдан кейин берилганлари — 2023 йил 31 декабргача.

❗️Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб топилади.

Каналга уланиш:

@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️ДХХ Наманганда наркотик моддалар ноқонуний айланмасига чек қўйди

«Тошкент – Наманган» йўналишида ҳаракатланаётган «Cobalt» машинаси Поп туманида текширилганида, унинг юкхонасида 1 кг 874 гр «опий» моддаси борлиги ва у машинада йўловчи сифатида кетаётган фуқарога тегишли экани маълум бўлди.

ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда божхона бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирда аниқланишича, ушбу модда Тошкент вилояти Бекобод туманига Тожикистондан учинчи шахслар орқали ўтказилган.

Шунингдек, «Наманган – Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган «Lacetti» автомобили ҳам Поп туманида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, 901 гр «опий» моддаси борлиги ва у машинада йўловчи сифатида кетаётган шахсга тегишли экани маълум бўлди.

Аниқланишича, ушбу наркотик модда Наманган вилоятига учинчи шахслар орқали Қирғизистондан ўтказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Восиджон Эргашев Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунгача у Тошкент давлат юридик университети профессори эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Президенти Беларусь Президентини дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан табриклади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️«Tata Steel Chess-2023»: Абдусатторов ва Синдоровдан навбатдаги ғалабалар

Нидерландия мезбонлик қилаётган шахмат мусобақасида Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Эригаиси Аржун устидан ишончли ғалабага эришиб, «Master» гуруҳидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади. Энди унинг ҳисобида 7 турдан сўнг 5.5 очко мавжуд.

Шунингдек, «Chellenjer» гуруҳида қатнашаётган Жавоҳир Синдоров ҳам навбатдаги ютуққа эришди. Жавоҳир мезбон Элин Роберсни мағлуб этиб, очколарини 5 тага етказиб олди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Бугун ҳаво ҳарорати -5 даражагача совуқ бўлади

22 январь куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -3+2, баъзи жойларда -5 даражагача совуқ бўлади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-2 даражагача совийди.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда , бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -2-7 даражагача совуқ бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Электрдан қарзи бор истеъмолчилар 27 январдан бошлаб тармоқдан узилади

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг маълум қилишича, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) 27 январдан бошлаб қайта ишга туширилади.

❗️Мазкур тизимнинг ишга туширилиши натижасида электрдан қарздорлиги мавжуд истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактаблар учун онлайн таълимга рухсат берилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг хабар беришича, 23 январдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги мактабларда III чорак дарслари бошланади.

❗️Иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактаблар ҳолат яхшилангунига қадар ўқишни вақтинча масофадан олиб борилишига рухсат этилади.

Қайси мактаблар вақтинча масофадан таълим олишлари ҳақида ҳудудларнинг ижтимоий тармоқ каналлари ҳамда мактаб раҳбарлари томонидан бевосита ота-оналарга хабар берилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Тошкент шаҳридаги 57 та мактабда дарслар онлайн бошланади

Туманлар кесимида рўйхат:

Бектемир: 345, 346, 347, 348-сонли мактаблар;
Миробод: 83, 94-сонли мактаблар;
Мирзо Улуғбек: 54, 209-сонли мактаблар;
Олмазор: 1, 28-сонли мактаблар;
Сергели: 33, 68, 269, 352-сонли мактаблар;
Учтепа: 199, 251-сонли мактаблар;
Чилонзор: 79, 101, 114, 138, 162, 163, 168, 173, 178, 179, 181, 182, 183, 184, 188, 201, 202, 232, 270, 280, 281-сонли мактаблар ҳамда 4-сонли махсус мактаб-интернати;
Шайхонтоҳур: 19, 39, 59, 82, 85, 92, 132, 141, 167, 169, 180, 186-сонли мактаблар;
Юнусобод: 87, 259-сонли мактаблар;
Янгиҳаёт: 2, 3, 334-сонли мактаблар;
Яшнобод: 145-сонли мактаб ҳамда 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернет.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини тиклади

2023 йил 21 январдан Туркманистон Ўзбекистонга газ беришни қайта тиклади.

12 январь куни «Галканиш» газ конида авария ҳолати қайд этилган ва Ўзбекистонга газ етказиб бериш тўхтатилган эди.

Аста-секин етказиб беришнинг кунлик ҳажми 16 млн метр кубгача ошади — кескин совуқ тушишидан олдин шунча газ етказиб берилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️717 та мактабда III чорак онлайн шаклда бошланди

Бугун, 23 январдан Ўзбекистондаги барча мактабларда ўқиш жараёнлари бошланди. Синф хоналарда ҳаво ҳароратини меъёр даражасида сақлаш имконияти бўлмаган мактабларда ўқув жараёнлари вақтинча онлайн шаклда олиб борилади.

Ҳудудлардан олинган маълумотларга кўра, айни дамда 10 104 та мактабдан 9 387 тасида ўқув жараёнлари анъанавий шаклда, 717 тасида онлайн шаклда бошланди.

Қуйидаги ҳаволаларда ҳудудлар кесимида ўқув жараёнлари масофавий ҳамда анъанавий шаклда ташкил этилган мактаблар рўйхати келтирилган:

Қорақалпоғистон Республикаси;
Андижон вилояти;
Бухоро вилояти;
Фарғона вилояти;
Жиззах вилояти;
Хоразм вилояти;
Наманган вилояти;
Навоий вилояти;
Қашқадарё вилояти;
Самарқанд вилояти;
Сирдарё вилояти;
Сурхондарё вилояти;
Тошкент вилояти;
Тошкент шаҳри.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистонда бензин нархини асоссиз оширган 109 та «заправка» аниқланди. Уларга биржа савдоларида чеклов қўйилди

Энергетика вазирлиги махсус ишчи гуруҳи томонидан тадбиркорлик субектларига тегишли 109 та хусусий АЁҚШларда бензин нархини асоссиз равишда ошириб сотиш, камомадга йўл қўйиш, сифатсиз маҳсулот тарқатиш ва кам қуйиш ҳолатлари аниқланди.

Уларга аниқланган камчиликларни бартараф этгунига қадар биржа савдолари орқали Аи-80 русумли бензин харид қилишга чекловлар ўрнатилди ва назоратга олинди.

Йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz