UzA | Tezkor xabarlar
30.8K subscribers
10.1K photos
1.11K videos
34 files
1.62K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️Эртадан халқаро йўналишлардаги автобус қатновлари қайта тикланади

Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, эртага Ўзбекистондан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари об-ҳаво шароити ҳамда ҳаракат йўналиши бўйлаб автомобил йўлларидаги мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда қайта тикланади.

Қуйида 19 январдан бошлаб «Тошкент» автовокзалидан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи автобус қатновлари рўйхати келтирилган.

12:00 | Тошкент – Москва чипта нархи 1011000 сўм;
16:00 | Тошкент – Олмаота чипта нархи 200 000 сўм;
16:00 | Тошкент – Остона чипта нархи 361 000 сўм;
17:00 | Тошкент – Туркистон чипта нархи 111 000 сўм;
18:00 | Тошкент - Қизилўрда чипта нархи 161 000 сўм;
18:00 | Тошкент – Олмаота чипта нархи 200 000 сўм;
18:00 | Тошкент – Бишкек чипта нархи 261 000 сўм.

Маълумот учун телефон: (71) 207-87-00.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Бугун Қашқадарё ва Сурхондарёнинг тоғли ҳудудларида қор ёғиши мумкин

19 январь куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсиб, ҳарорат -3+2, баъзи жойларда +3+5 даражагача илиқ бўлади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +2+4 даражагача кўтарилади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0+5 даражагача исийди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️«Centrum Air» лоукостерининг илк самолётлари «Тошкент» аэропортига келиб қўнди

18 январь куни хусусий авиакомпания — «Centrum Air»нинг иккита самолёти «Тошкент» халқаро аэропортига келиб қўнди. Airbus A320-232 компаниянинг биринчи йўловчи самолётлари бўлди.

«Centrum Air» ўзини лоукостер сифатида таништирган бўлиб, арзон ички ва ташқи ташувларни амалга ошириш ҳамда рақобатбардош сифатга эришишни мақсад қилган.

«My Freighter» хусусий юк компанияси томонидан ташкил қилинган авиаташувчи яқин келажакда яна бир йўловчи борти — Boeing 737 ни сотиб олишни режалаштирган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#TAYINLOV

⚡️Ўзбекистон телерадиокомпанияси раисига янги ўринбосар тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ғани Валиевич Рахматов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Шерзод Батиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Тошкент шаҳрида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги чекланди

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни 2023 йил 17 январь куни тасдиқланди.

Мазкур баённинг 1 иловасига кўра, Тошкент шаҳри бўйича Кичик ҳалқа йўли ичида жойлашган кўчаларда транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 2023 йил 20 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари -6,03 сўм тушди — 11 285,00 сўм;

1 Евро курси -57,34 сўм тушди — 12 216,01 сўм;

1 Россия рубли -0,33 сўм тушди — 163,99 сўм.

Каналга уланиш:
   @uzauz
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистонлик шифокорлар илк бор сиам эгизакларини ажратиб олди

Неонатал хирургия ўқув-даволаш-методик марказида амалга оширилган ўта мураккаб амалиёт натижасида қирғизистонлик сиам эгизаклари бир-биридан ажратиб олинди.

Мутахассислар томонидан болаларнинг аҳволи стабил деб баҳоламоқда. Яқин кунларда чақалоқларни яшаш жойига чиқаришга умид қилинмоқда.

Маълумот учун, гўдаклар яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ, яъни опа-сингилларнинг фарзандларидан дунёга келган.

Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
⚡️⚡️⚡️Тошкент шаҳрида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги чекланди Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни 2023 йил 17 январь куни тасдиқланди. Мазкур баённинг 1 иловасига кўра, Тошкент шаҳри…
⚡️⚡️⚡️Шунингдек, Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2023 йил 17 январь куни тасдиқланган 3-сонли баёни билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларнинг айрим ҳудудларида ҳам транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

Транспорт воситалари учун ҳаракатнинг юқори тезлиги чекланадиган кўчалар рўйхати.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Тожикистондан келтирилган қарийб 5 кг наркотик модда мусодара қилинди

Навоий вилояти Кармана туманида «Спарк» русумли автомашина тўхтатилиб текширилганида, унда йўловчи сифатида кетаётган, Урганч туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган, муқаддам судланган А.Б.нинг ёнида 992 гр «гашиш» моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида у наркотик моддани Ургут туманида истиқомат қилувчи, 1996 йилда туғилган, муқаддам судланган Т.М.дан сотиб олганлиги маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинди.

Ўз навбатида ушбу наркосавдогар ажал оғусини Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаролардан харид қилганлиги аниқланди ва унинг иштирокида назорат остида олиш тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.

Жумладан, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган аёл Х.Х. ва унинг турмуш ўртоғи, 1982 йилда туғилган Х.Ф. 2 кг 966 гр «гашиш» моддасини 21 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида ушланди.

Бундан ташқари, тезкор тадбир давомида Булунғур туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган Х.М. ҳам 954 гр «опий» моддасини Самарқанд шаҳрида сотаётган вақтида қўлга олинди.

Текширувлар давомида ушбу гиёҳвандлик воситалари Тожикистондан контрабанда йўли билан келтирилгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтаётган «Tata Steel Chess» халқаро турнирининг 5-турида мусобақанинг марказий учрашувларидан бири классик шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ҳамда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ўртасида кечди.

Классик шахмат «дуэли»да илк бор куч синашаётган ҳар икки шахматчи учун баҳс ўта мураккаб тарзда бўлиб ўтди.

Нодирбек гарчи қора доналарда ҳаракатланган бўлса-да тажрибали Карлсенни ҳимояланишга мажбур қилди.

Сўнгги дона суришларда битта пиёда устунлигига эга бўлган Абдусатторов охир-оқибат Карлсен устидан ишончли ғалабага эришди ва халқаро турнирнинг якка пешқадамига айланиб олди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Бугун ҳарорат пастлаши мумкин

20 январь куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин.

Баъзи жойларга туман тушиб, йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -3+2 даража илиқ бўлади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0+2 даражагача илиқ бўлиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин.

Баъзи жойларга туман тушади, йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5 даража совуқ бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz