UzA | Tezkor xabarlar
30.8K subscribers
9.98K photos
1.09K videos
33 files
1.61K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига Абдуллаев Абдурасул Неъматович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

А.Абдуллаев бунга қадар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари - "Ўзбекчорванасл" агентлиги бош директори вазифасида фаолият юритган.


➡️ @uzauz
Қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосарлар тайинланди

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Президент Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

👉 Рўзметов Максуд Исмаилович Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди;

👉 Ходжаев Саидкамол Саидкаримович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди;

👉 Мирзаев Шуҳрат Шахабутдинович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди;

👉 Сулаймонов Ботиржон Абдушукурович Вазирнинг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш бўйича ўринбосари - Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори этиб тайинланди.


➡️ @uzauz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қайси бинода ўтириши маълум бўлди

Ҳукуматнинг тегишли фармойишига биноан, тугатилаётган “Ўзпахтасаноат” АЖга тегишли Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 8а-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан бирга янги ташкил қилинган Коррупцияга қарши курашиш агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилади.

Бунда, объект баҳоланган қийматда “Ўзпахтасаноат” АЖнинг Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб- қувватлаш жамғармаси олдидаги қарзининг бир қисми камайтириш ҳисобига берилади.


➡️ @uzauz
Қурбанмурат Холмуратович Тапаров Молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Қ.Тапаров тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳокимият вакиллик органлари ва сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси етакчи инспектори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.


➡️ @uzauz
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳайъати таркиби тасдиқланди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№554, 15.09.2020й) кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳайъати аъзолари сони 9 нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилди ҳамда вазирлик ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқланди:

1. Маматов Рахмат Тошназарович - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири;
2. Маруфова Гулнора Махмудовна - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари;
3. Икрамов Азизбек Исраилович - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи;
4. Турдиев Содиқжон - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари;
5. Парпиев Батир Рахматович- маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари;
6. Каршиев Элмурод Ахмедович - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ташкилий-назорат ва ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи;
7. Эгамбердиева Нодира Мелибаевна - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти директори;
8. Турманов Сағындық Турганбаевич - Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири;
9. Мухторова Назира Абдусатторовна - Жиззах вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи.


➡️ @uzauz
Аграр университетнинг Самарқанд филиали ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№556, 16.09.2020й) биноан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди.

Жорий йилда ушбу филиалга жами 515 та қабул квотаси ажратилди. Жумладан:

👉 бакалавр — 475 та (95 та давлат гранти, 380 та тўлов-контракт);
👉 магистратура — 40 та (барчаси давлат гранти).

Филиалда кредит-модуль тизими жорий этилади. Ҳафтада беш кунлик ўқиш бўлади ҳамда шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади.

Филиалда Беларусь Республикасининг Гродно давлат аграр университети билан қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма таълим дастурлари (double degree) амалга оширилади.

Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги Самарқанд агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи бинолари Филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Август ойида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль аниқланди

Ўзбекистонда жорий йилнинг 8 ойида жами 52 минг 202 дона “Cobalt” русумли автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 144,9% ўсиш суръатига эга бўлди.

Жумладан, август ойида эса энг кўп – 7 минг 301 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 82 тага кўп.

Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-август ойларида 46 минг 904 дона “Nexia T-250” (93,6 фоиз), 35 минг 150 дона “Lacetti-Gentra” (127,9 фоиз), 35 минг 322 дона “Damas” (110,2 фоиз), 18 минг 275 дона “Spark” (128,6 фоиз) ҳамда 5 минг 327 дона “Labo“ (105,7 фоиз) автомобиллари ишлаб чиқарилди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Эксперимент тариқасида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади

Наманган шаҳри, Марҳамат ва Қарши туманларида эксперимент тариқасида бюджетдан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилади.

Марказлар Наманган шаҳрида 5 та, Марҳамат туманида 4 та, Қарши туманида 3 та штат бирликлари (бошлиқ ва етакчи юрисконсульт лавозимлари)дан иборат бўлади.

25 сентябрга қадар марказлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ўзаро ишни ташкил қилишнинг ягона электрон тизими ишга туширилади.

Мазкур марказлар очилиши муносабати билан Наманган шаҳрида 9 та, Марҳамат ва Қарши туманларида 7 тадан, жами – 23 та юридик хизмат штат бирлиги қисқартирилади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
⚡️Хоразмда янги халқаро университет ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№558, 17.09.2020й) билан, Урганч шаҳрида халқаро “Binary” университети ташкил этилди. Мазкур олий таълим муассасаси Малайзиянинг “Binary” университети филиали ҳисобланади.

Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ва ўқиш инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Филиалда бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шакллари ҳамда магистратура бўйича кадрлар тайёрланади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон ва Малайзияда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 5 фоизидан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни бепул (Филиал гранти асосида) ўқишга қабул қилиш учун ажратилади.

Шунингдек, Филиалда профессор-ўқитувчилар таркибининг 40 фоизидан кам бўлмаган қисми малакали хорижий профессор- ўқитувчилар билан тўлдирилади.

Филиал Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, А.Баҳодирхон кўчаси, 195-уй манзилидаги Урганч давлат университетининг бино ва иншоотларида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Давлат тест марказининг янги таркибдаги ҳайъати тасдиқланди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№562, 17.09.2020й) билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳайъати аъзолари сони 9 нафардан 11 нафарга кўпайтирилди ҳамда янгиланган ҳайъат қуйидаги таркибда тасдиқланди:

1. Каримов Маджит Маликович — Директор
2. Раджабов Сардор Бахтиёрович — Директор ўринбосари
3. Батиров Шерзод Негмуратович — Директор ўринбосари
4. Бобоев Орзиқул Мирзаевич — Директорнинг матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси
5. Ражабов Барна Жўракулович — Тест синовларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи
6. Дусназаров Умиджон Муминжонович — Тест технологияларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи
7. Ураева Эльвира Усмановна — Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси бошлиғи в.б.
8. Элмуродов Хусан Элмуродович — Юридик бюро бошлиғи
9. Нуралиев Хабибулла Самадуллаевич — Тест синовларининг дастурий-техник таъминоти бўлими бошлиғи
10. Абдиназаров Улуғбек Муяссарович — Ишлар бошқармаси бошлиғи
11. Нурманов Улугбек Анорбаевич — Умумтаълим фанлари бўйича тест топшириқларини шакллантириш бўлими бошлиғи


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Тест тизимига оид Ҳукумат қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг «Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (№562, 17.09.2020й) қабул қилинди.

Қарорга кўра:

👉 Давлат тест маркази ҳузурида “Илмий-ўқув амалий маркази” давлат муассасаси ташкил этилди.

Марказни ташкил этишдан мақсад тестология ва педагогик ўлчовлар, чет тилидан малака ошириш курсларини ташкил этиш ҳамда соҳада етакчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, Марказий Осиёда тестология бўйича минтақавий илмий мактаб яратишдир.

👉 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Давлат тест маркази бошқарув ходимлари лавозим маошлари оширилади, яъни ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядлари бўйича тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорида қўлланади;

Бу билан боғлиқ қўшимча харажатлар Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;

Шунингдек, Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгариш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан:

👉 Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга абитуриентлар улар учун белгиланган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида, танлаган биринчи олий таълим муассасасининг бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши белгиланди. Агар алоҳида етарли балл тўплай олмаса, унда ўзи тўплаган баллари билан умумий тартибда танловларда иштирок этади.

👉 Давлат тест маркази ҳайъати аъзолари сони 9 нафардан 11 нафарга кўпайтирилди ҳамда янгиланган ҳайъат таркиби тасдиқланди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Президент Фармонига биноан, Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов тайинланди.

С.Саидкаримов бунга қадар Бош прокурор ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Президент Фармонига биноан, Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Турабов Баходир Тухтамишович тайинланди.

Б.Турабов тайинловга қадар Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
❗️Ўзбекистон чегаралари 1 октябрдан очилмоқда

Республика махсус комиссияси қарорига биноан, 2020 йил 1 октябрдан мавжуд карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикасига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди.

Бунга қадар халқаро туризмни ташкил этишга нисбатан қўлланилган чекловлар бекор қилинди.

Ўзбекистонга хорижий давлатлар фуқаролари бўлган туристларни олиб келиш фаолияти билан шуғулланаётган туристик фирмалар улар томонидан мамлакатимизга туристик гуруҳ (5 кишидан кам ва 15 кишидан ортиқ бўлмаган ва турли касалликлар, жумладан, Covid-19 қамраб оладиган тўлиқ суғуртаси бўлиши шарти билан) сифатида ташкил этилаётган туризм саёҳатларини амалга оширишдан аввал туристларни ПЗР тест текширувидан ўтказилишини таъминлаши ҳамда ПЗР тест текшируви натижаси манфий бўлган туристларга нисбатан 14 кунлик карантинда сақлаш бўйича чеклов қўлланилмаслиги ҳамда Ўзбекистонга киришда коронавирус инфекциясига ПЗР, экспресс-тест ёки антиген текширувларидан ўтказилмаслиги белгиланди.

Шу билан бирга Ўзбекистонга кириш вақтида коронавирус инфекциясининг аломатлари (йўтал, иситма ва б.қ.) пайдо бўлганда хорижий турист ўтказиш пункти (аэропорт, вокзал ёки бошқа) ҳудудида ўз ҳисобидан коронавирус инфекциясига ПЗР ёки экспресс-тест ёки антиген текширувидан ўтиш учун намуна топширади, бунда тест натижалари мусбат чиқадиган бўлса ўз ҳисобидан карантинга олиниб даволанишдан ўтади ёхуд ўз мамлакатига қайтади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Яшил, сариқ ва қизил давлатлар рўйхати янгиланди

Cўнгги 14 кун давомида:

🟢 “яшил” давлатда (Хитой, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финляндия, Латвия, Австрия ва Япония) бўлиб турган шахслар – Ўзбекистон ҳудудига тўғридан-тўғри киритилади;

🟡 “сариқ” давлатдан (Озарбайжон, Беларусь, БАА ва Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно) ҳамда 🔴 “қизил” давлатлардан (қолган барча давлатлар) кириб келаётган шахслар – сўнгги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига киритилади.

❗️Шахс сўнгги 72 соат ичида коронавирус инфекциясига текширувдан ўтмаган бўлса ёхуд шахсда коронавирус инфекциясининг аломатлари (йўтал, иситма ва б.қ.) мавжуд бўлса, Ўзбекистонга келганидан сўнг ўтказиш пункти (аэропорт, вокзал ёки бошқа) ҳудудида ўз ҳисобидан коронавирус инфекциясига ПЗР ёки экспресс-тест ёки антиген текширувидан ўтиш учун намуна топширади ҳамда Ўзбекистон ҳудудига киритилиб, 14 кунга меҳмонхонага ёки уй карантинига юборилади.

🚙 Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ҳамда Афғонистон билан чегарада жойлашган автойўл ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кираётган шахслар санитария қоидаларига ва нормаларига қатъий риоя этган ҳамда коронавирус инфекциясига ПЗР ёки экспресс-тест ёки антиген текширувидан ўтган ҳолда 14 кунга меҳмонхона ёки уй карантинига юборилади.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
ЖИДУга янги ректор тайинланди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№563, 17.09.2020й) билан, Комилжон Хамидович Каримов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори лавозимидан озод қилинди.

Абдужабар Абдусаттарович Абдувахитовга Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори вазифасини бажариш юклатилганлиги бекор қилинди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№563, 17.09.2020й) билан, Бахром Равшанович Миркасимов Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори этиб тайинланди.

Университетнинг аввалги ректори Комилжон Каримов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ректор этиб тайинланган эди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№563, 17.09.2020й) билан, Шухрат Жумаевич Тешаев Бухоро давлат тиббиёт институти ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Институтда аввал ушбу лавозимда ишлаган Амрилло Иноятов июль ойида Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган эди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раҳбарияти тасдиқланди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№565, 17.09.2020й) билан қуйидагилар “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раҳбар
лавозимларига тасдиқланди:

Бахром Қурбонович Шариповга “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси вазифасини бажариш юклатилди;

Олимжон Садуллоевич Жумаев Уюшма раисининг истиқболли ривожлантириш ва иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари этиб тасдиқланди;

Хамид Орифович Очилов Уюшма раисининг озуқа базасини ривожлантириш ва пилла тайёрлаш масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди;

Гул Моҳибуллаҳ Раҳман Уюшма раисининг гиламчиликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди;

Шуҳрат Абдулазизович Абдулазизов Уюшма раисининг илм-фан бўйича ўринбосари - Ипакчилик илмий-тадқиқот институти директори этиб тасдиқланди.

Шунингдек, ушбу қарор билан Асан Азиевич Жарасбаев “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раисининг ишлаб чиқариш ва экспорт масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz