“Қоракўлчилик” уюшмаси раҳбарияти тасдиқланди
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№564, 17.09.2020й) билан қуйидагилар Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси раҳбар
лавозимларига тасдиқланди:
Эркин Шаймардонович Хайитов Республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг раиси этиб тасдиқланди ва шу муносабат билан Бахром Қурбонович Шариповга Республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг раиси вазифасини бажариш юкланганлиги бекор қилинди;
Хасан Акбарович Комилов Уюшма раисининг биринчи ўринбосари этиб тасдиқланди;
Қўччиев Улуғбек Мирзамашрабович Уюшма раисининг чорвачилик ва наслчилик масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди;
Оламгир Жаҳонгир ўғли Тошпўлатов Уюшма раисининг қайта ишлаш, ташқи савдо ва инвестиция масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди;
Насилло Асадович Бобокулов Уюшма раисининг илм-фан бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди.
Каналга уланиш:
➡️ @uzauz

Айрим туманлар ҳокими ҳамда биринчи ўринбосарлари пул мукофоти олди, айримлари эса жазо
✅ Ҳукуматнинг тегишли фармойиши (421-Ф, 17.09.2020й) билан, 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини таъминлагани учун қуйидаги туман ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилди:
👉 Андижон вилоятининг Избоскан ва Қўрғонтепа туманлари;
👉 Бухоро вилоятининг Ромитан тумани;
👉 Наманган вилоятининг Норин тумани;
👉 Сурхондарё вилоятинннг Музработ ва Қумқўрғон туманлари;
👉 Хоразм вилоятининг Янгибозор тумани.
Ушбу туманлар ҳокимлари 10 млн сўм миқдорида, уларнинг биринчи ўринбосарлари 8 млн сўм миқдорида пул мукофоти оладиган бўлди. Мазкур рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
❗️Шунингдек, мазкур фармойиш билан 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўтган йилга нисбатан ўсиш суръатлари таъминланмаганлиги учун қуйидаги туманлар ҳокимлари огоҳлантирилди, уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига эса ҳайфсан берилди:
👉 Бухоро вилоятининг Бухоро ва Жондор туманлари;
👉 Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани;
👉 Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани;
👉 Самарқанд вилоятининг Булунғур;
👉 Самарқанд ва Жомбой туманлари;
👉 Тошкент вилоятининг Чиноз ва Ўрта Чирчиқ туманлари;
👉 Фарғона вилоятининг Данғара, Риштон ва Ёзёвон туманлари.
‼️2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари асосида юқоридаги рўйхатда қайд этилган туман ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари фаолиятига баҳо бериш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чоралари қўлланиши белгиланди.

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-4832, 18.09.2020й) биноан, Шерзод Хабибуллахўжаевич Хабибуллаев Гидрометеорология хизмати марказининг Бош директори лавозимига тайинланди.
Ш.Хабибуллаев бунга қадар Давергеодезкадастр қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ш.Хабибуллаев бунга қадар Давергеодезкадастр қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев вафот этди
Бугун давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев 56 ёшида вафот этди.
________
Скончался заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан Уктам Барноев
Сегодня, на 56 году жизни скончался государственный и политический деятель, заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан Уктам Барноев.

Ўзбекистонда фильмларини суратга олган хорижий кинокомпанияларга харажатларининг бир қисми қайтарилади
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№568, 19.09.2020й) билан, Ўзбекистон ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларининг бир қисмини қайтариш (“rebate”) тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Унга кўра, Ўзбекистон Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан хорижий кинокомпанияларга республика ҳудудида амалга оширилган харажатларнинг 20 фоизи миқдорида қайтарилади.
Бироқ хорижий кинокомпания томонидан ҳар бир фильмни ишлаб чиқариш учун сарфланган харажатларнинг қайтариладиган қисми 300 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлмайди.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги хорижий кинокомпанияларга харажатлар қисмини қайтаришни мувофиқлаштирувчи масъул давлат органи ҳисобланади.
Низомга кўра, фильм деганда бадиий тўлиқ метражли, бадиий қисқа метражли, ҳужжатли ва хроникал, илмий-оммабоп, бадиий-публицистик, мультипликацион аудиовизуал маҳсулот, ижтимоий видеороликлар, кино, теле ва видеофильм, клип, мультфильм, анимелар тушунилади.
Ўзбекистон ҳудудида ўз фильмларини яратиши учун Давлат бюджетидан маблағ ажратилган хорижий кинокомпаниялар рўйхати (реестри) “Ўзбеккино” веб-сайтига жойлаштирилади.

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№570, 21.09.2020й) билан, Ғолибшер Мелибоевич Зияев Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди.
У тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасидаги Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Инспекциянинг аввалги бошлиғи Асаджон Ходжаев июль ойида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори этиб тайинланган ва шу муносабат билан Инспекция бошлиғи лавозимидан озод этилган эди.

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№571, 21.09.2020й) билан, Абдумалик Абдуқодирович Алламурадов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири этиб тайинланди.
У бунга қадар Сурхондарё вилоятидаги Тадбиркорлар қабулхонаси мудири вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасидаги котибиятнинг аввалги мудири Ғолибшер Зияев Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди.

Кадастр агентлиги директорининг ўринбосарлари тайинланди
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№569, 21.09.2020й) билан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг ўринбосарлари лавозимига тайинланди. Унга кўра:
Атабек Валиджанович Аллаберганов Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб;
Тулқин Мансурович Абдуллаев Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари этиб;
Мирсаид Садикович Мирмаксудов Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари этиб;
Абдушукур Хамидович Абдуллаев Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари - “Геоинновация маркази” давлат унитар корхонаси директори этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг тегишли қарори билан (ПҚ-4834, 18.09.2020й) Халилилло Собиржонович Турахужаев Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланган эди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳайъати таркиби тасдиқланди
Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№567, 19.09.2020й) мувофиқ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳайъати аъзоларининг сони 9 (тўққиз) нафардан иборат бўлиши белгиланди ва қуйидаги таркибда тасдиқланди:
1. Абдухакимов Азиз Абдукахарович – раис
2. Аққулов Абдулазиз Ўролбаевич – раиснинг биринчи ўринбосари
3. Давруков Фахриддин Умарович – раис ўринбосари
4. Азамов Улуғбек Ахмадович – раис ўринбосари
5. Лавозими бўйича – раис ўринбосари
6. Исакулов Шухрат Наркулович – Туризм соҳасида режалаштириш ва инсон ресурсларини ривожлантириш масалалари бўйича департамент бошлиғи
7. Мирзахмедов Бобиржон Батирович – Молия-иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи
8. Бердимуратова Надира Бахтияровна – Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси бошлиғи
9. Каримова Махлиё Убайдулла қизи – Халқаро келишувларни юридик экспертиза қилиш ва инвесторларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи

Дизель ёқилғиси учун нархлар туширилади
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи жорий йилнинг 22 сентябридан белгиланган муддатга ишлаб чиқарилаётган дизель ёқилғиси учун нархларни тушириш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда заводнинг матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур қарорга асосан заводнинг ўзидан бир тонна маҳсулот учун акциз билан 5 миллион 600 минг сўмгача (якуний истеъмолчига худди шу миқдор акцизсиз 5 миллион 201 минг сўм), республика ҳудудида жойлашган "Ўзбекнефтгаз" АЖ нефть базаларидан акциз билан бир тонна маҳсулот учун 5,500 минг сўмгача (якуний истеъмолчига ҳудди шу миқдор, акцизсиз 5 миллион 101 минг сўм) этиб белгиланди.

Андижоннинг учта туманида ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизими жорий қилинди
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№576, 21.09.2020й) билан, тажриба тариқасида Андижон вилоятининг Андижон шаҳри, Қўрғонтепа ва Шаҳрихон туманларида ипотека кредитларининг соддалаштирилган тизими жорий қилинади.
Унга кўра, Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан “Ипотека- банк” АТИБ ва “Қишлоқ қурилиш банк” АТБлар томонидан аҳолига ипотека кредитлари ажратиш бўйича қуйидагиларга розилик берилди:
👉 мижознинг танловига кўра, хўжалик усулида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредити қарз олувчининг банк пластик карточкасига босқичма-босқич ўтказиш йўли билан ажратилади;
👉 қурилиш даври учун 6 ой имтиёзли давр белгиланади;
👉 даромадлари тўғрисида камида охирги уч ой учун иш жойидан берилган маълумотномалар, иш берувчи томонидан берилган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсия тўловлари, фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган доимий тарздаги даромадлар давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича декларациялар билан бирга ва халқаро пул ўтказмалари тизими орқали келиб тушган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромадлар қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) кредитга лаёқатлилигини ҳисоблашда инобатга олинади;
👉 кредитнинг мақсадли ишлатилиши банк ва қарз олувчи ўртасида дастлаб имзоланган уй-жой қурилишини бажариш режа-жадвали асосида бажарилган ишлар сифатида қабул қилинади;
👉 кредит ажратиш учун якка тартибдаги уй-жойларнинг тегишли лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда асосий турдаги қурилиш материаллари қиймати асос сифатида қабул қилинади;
👉 якка тартибдаги уй-жойларнинг молиявий смета ҳисоб-китобининг 10 фоизи миқдорида бошланғич бадал сифатида қарз олувчининг маблағлари, мавжуд қурилиш материаллари, ишчи кучи ва бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қабул қилинади.

Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси ташкил этилди
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№573, 21.09.2020й) билан, Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси ташкил этилди.
Қарорга кўра:
👉 давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар бўйича қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар ўз қарз тўловларини вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган ҳолатларда мазкур қарздорлик, биринчи навбатда Кафолат жамғармаси маблағлари, Кафолат жамғармаси маблағлари етарли бўлмаган тақдирда эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади;
👉 Кафолат жамғармаси маблағлари ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланган қарздорлик, ҳисобланган пеня ва жарима тўловлари қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар томонидан мос равишда Кафолат жамғармаси ёки Давлат бюджетига қайтарилади.
Шунингдек, қарор билан Кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

⚡️Бюджет ташкилотлари ходимларига 1 январга қадар айрим тўловлар тўлаш тўхтатиб турилади
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№575, 21.09.2020й) билан, бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалар, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3-разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга режалаштирилган моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, шу жумладан, бюджетдан ташқари ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобига тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди.
Шунингдек, бюджет харажатлари қуйидагича мақбуллаштирилади:
👉 Республика бюджети – 848,9 млрд сўмга;
👉 Қорақалпоғистон бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари – 325,9 млрд сўмга;
👉 Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида – 503,1 млрд сўмга;
👉 Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари – 224,2 млрд сўмга.