UzA | Tezkor xabarlar
30.3K subscribers
10.2K photos
1.12K videos
34 files
1.63K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️Ўзбекистонлик шоира Хосият Рустамованинг учта китоби АҚШнинг amazon.com сайтида сотувга қўйилди

Хосият Рустамованинг учта китоби - “Ўн учинчи ой” Мексикада, “Рангли кўзёшлар” Лондонда, “Мени юраклардан топ” АҚШда кўп минг нусхада нашр этилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Педагоглар тиббий кўрикдан ўтиши шарт

“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 46-моддасига асосан педагоглар тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши шарт.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида вазирлик ва идоралар бу борадаги тартиб-қоидалар ижросига шу вақтгача етарлича эътибор қаратмаётгани танқид қилинди. Эндиликда Қонуннинг мазкур моддаси жиддий назоратга олинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#Президент_қарори

⚡️Давлат томонидан чорвадорларга ҳар бир бош наслдор қорамол учун 2 миллион сўм субсидия берилади

2023 йил 1 сентябрдан 2025 йил 31 декабргача
давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади:
Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Янги ўқув йилидан эътиборан, “Kundalik.com” платформаси ўз фаолиятини “e.maktab.uz” сифатида давом эттиради.

e.maktab.uz” нафақат электрон кундаликни ва электрон журнални, балки ўқитувчилар учун “кундалик смарт” тизимини ҳам ўз ичига олган.

Каналга уланиш:
@uzauz
UzA | Tezkor xabarlar
Янги ўқув йилидан эътиборан, “Kundalik.com” платформаси ўз фаолиятини “e.maktab.uz” сифатида давом эттиради. “e.maktab.uz” нафақат электрон кундаликни ва электрон журнални, балки ўқитувчилар учун “кундалик смарт” тизимини ҳам ўз ичига олган. Каналга уланиш:…
E.maktab.uz” платформасига ўтиш ўқитувчини ортиқча қоғозбозлик ташвишидан озод этади. Шаффофликни таъминлайди. Энг асосийси, ота-оналар фарзандининг таълим олиш жараёнини назорат қилишга жалб қилинади.
Олдинги ҳолатда баҳоларни ўзгартириш, ўқувчи кундаликни йўқотиб қўйиш каби муаммолар кўп учраган.  “E.maktab.uz” платформасида бу муаммолар бўлмайди. Бу платформада ҳар бир ўзгартириш ўз изини қолдиради.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди

МУКОФОТЛАНГАНЛАР РЎЙХАТИ⬇️

https://uza.uz/uz/posts/514714

Каналга уланиш:
@uzauz
#QUTLOV
ЎзА жамоаси ҳамкасбини юксак давлат мукофоти билан табриклайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг ахборот узатиш хизмати бошлиғи ўринбосари, Харченко Ольга Ивановна «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️ ОБ-ҲАВО: ҳаво ҳарорати пасайиши ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда

27 август кунлари
республика ҳудуди бўйлаб шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга 23-25 метргача кучайиши мумкин.  
27-28 август кунлари ҳавонинг кундузги ҳарорати 23-28 даража илиққача пасаяди.  
26 август куни республиканинг шимол ва чўл зоналарида, 27-28 август кунлари эса қолган ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғирлар бўлади.  
Кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли 27-29 август кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.  

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Тошкент бўйича айрим туманларда сув босими пасайиб, тўхтатилади

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ томонидан 2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ичимлик суви босими пасайтириладиган ва вақтинча тўхтатиладиган манзиллар рўйхати:

Мирзо Улуғбек тумани
Учтепа тумани
Яккасарой тумани
Шайхонтоҳур тумани
Яшнобод тумани
Бектемир тумани
Олмазор тумани
Чилонзор тумани
Сергели тумани
Янги ҳаёт тумани
Миробод тумани
Юнусобод тумани

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўзбекистон муфтийси Қирғизистонда “Бирдамлик” медали билан мукофотланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Нуриддин Холиқназар Қирғизистон мусулмонлари диний идораси томонидан “Ынтымак” (Бирдамлик) медали билан тақдирланди.

Мукофот 27-август куни Бишкекда ўтказилган Қирғизистон мусулмонлари идораси янги биносининг очилиш маросимида топширилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

МУКОФОТЛАНГАНЛАР РЎЙХАТИ ⬇️

https://uza.uz/uz/posts/514857

Каналга уланиш:
@uzauz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

МУКОФОТЛАНГАНЛАР РЎЙХАТИ ⬇️

https://president.uz/uz/lists/view/6621

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водисий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-28° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24-26° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади.Ҳарорат 13-18° бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️1 сентябрдан кўп квартирали уйлардаги ўзбошимчалик билан қурилган конструкциялар текширилади

2023 йил 1 сентябрдан сейсмик фаол зонада жойлашган сейсмик хавфсизлиги III-IV тоифага кирувчи кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланиладиган жойларда (зинапоя йўлаклари, чердак ва умумий фойдаланишдаги ошхоналарда) ўзбошимчалик билан қурилган конструкциялар;

Шу жумладан, кўп квартирали уйларнинг, шу жумладан уларнинг ертўла ва биринчи қаватидаги зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан киритилган ўзгартиришлар аниқланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
#2023_йил_1_сентябрдан

⚡️1 сентябрдан ногиронлиги бор шахслар учун протез-ортопедия воситаларини олиш енгиллаштирилди

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашда ногиронлиги бўлган шахслардан тиббий хулоса талаб қилиш бекор қилинади.

Маълумот учун: 2022-2026 йилларда аҳолининг муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш даражасини 60% га етказиш режалаштирилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
#талабалар_диққатига

⚡️ 1 сентябрдан юридик йўналишдаги ОТМларининг талабаларига ишлашга рухсат берилади

Президент фармони билан битирувчи курсдаги юридик олий таълим муассасалари талабаларига жорий йилнинг 1 сентябридан ўқишдан бўш вақтда адвокатнинг ёрдамчиси сифатида ишлашга рухсат берилади.

Бундан кутилаётган мақсад – адвокатура соҳасига ёш кадрларни фаол жалб қилиш ва уларнинг билим ва кўникмаларини бойитишдир.

Каналга уланиш:
@uzauz
#2023йил_1_сентябрдан

⚡️1 сентябрдан болалар учун музейга кириш бепул бўлади

Ўзбекистон фуқароси ҳисобланган ва 18 ёшгача бўлган болаларнинг маданий мерос объектларига, жумладан кўргазмалар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, шунингдек, давлат музейларига тўловсиз кириш тартиби жорий этилмокда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2023 йил 29-31 август кунлари уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

Нақд пул шаклида
пенсия ва нафақа олувчиларга тўловлар 2023 йил 4 сентябрь кун бошидан Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда таълим сифатини янада ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш ҳамда ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Олтин ва кумушдан тайёрланган янги эсдалик тангалар сотувга чиқарилмоқда

Марказий банк томонидан жорий йилнинг 29 августидан бошлаб “Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 825 йиллиги” мавзусига бағишланган олтиндан тайёрланган 15 ва 20 грамм оғирликдаги ҳамда кумушдан тайёрланган 31,1 грамм оғирликдаги эсдалик тангалари сотувга чиқарилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
#йиғилиш_бошланди

⚡️6 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони 23 мингга етди - Президент

Ўтган даврда муаллимларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 2,5 баравар ошди.

Жумладан, чет тили, IT, математика, кимё, биология бўйича миллий ва халқаро сертификати бор ўқитувчиларга устама, чекка ҳудудга бориб ишлаган муаллимларга алоҳида тўлов жорий этилди.

Натижада 6 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони 23 мингга етди, 10 миллион сўмдан юқори ойлик олувчилар 1 мингдан ошди. Яна 2 мингга яқин ўқитувчиларга вазир жамғармасидан қўшимча устамалар тўланяпти.

Мактаблар юкламасини камайтириш мақсадида 700 минг ўқувчи ўрни яратилди. Бу – аввалги йилларга нисбатан 15 баравар кўп.

Каналга уланиш:
@uzauz