UzA | Tezkor xabarlar
29.9K subscribers
10.6K photos
1.17K videos
35 files
1.66K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев:

“Ўтган олти ярим йилда 320 минг хонадонли янги уй-жой барпо этилгани билан, уларга мос қувватдаги мактаблар қурилмади”


Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Президент ОТМларга кириш имтиҳонларида қайд этилган паст натижаларни танқид остига олди

107 та тумандан талаба бўлганлар олийгоҳга кириш имтиҳонларида математика бўйича максимал баллнинг ярмини ҳам йиға олмаган. Физика, кимё ва биология бўйича ҳам бирорта туман ва шаҳарда мақтагулик натижа йўқ.

Ўтган йили 220 минг муаллимдан 86 минг нафари ёки 37 фоизининг билим ва кўникмаси “қониқарсиз” баҳоланган. Айниқса, ҳозирда талаб юқори бўлган информатика, физика, инглиз тили, математика ва кимё фани ўқитувчиларининг билими “қониқарсиз” эканлиги аниқланган.

Каналга уланиш:
@uzauz
Давлат раҳбари ўқитувчиларнинг инглиз тилини билиш даражаси пастлигини қайд этди

51 минг нафар чет тили ўқитувчиларидан атиги 17 минг нафари (33 фоизи) “C-1” даражасига эга. Ваҳоланки, 2025 йилдан бошлаб чет тилидан фақат “С-1” даражаси бор ўқитувчилар дарс ўтиши мумкин бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Шавкат Мирзиёев масъулларни жиддий сўроққа тутди

Бу йил 387 минг нафар ўқувчи мактабни тамомлаган бўлса, шундан:

138 мингтаси олийгоҳларга ўқишга кирган;

яна 54 мингтаси профессионал таълим билан қамраб олинади.

Қолган 195 минг нафар ёшлар-чи? Улар эртага иш топа олмаса, ким бўлади?”, деди Шавкат Мирзиёев ва масъулларни жиддий сўроққа тутди, тегишли вазифаларни белгилаб берди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️31 та туман ва шаҳарда ҳокимлар мактаб таъмири учун пул бермаган

Сўнгги йилларда 70 минг ўринли 350 та хусусий мактаб ташкил этилди (2018 йилгача жами 30 та бўлган).

Тошкент шаҳри ва Фарғонада хусусий мактаблар салмоғи қолган ҳудудлардан анча юқори. Лекин Навоийда атиги 3 та, Сурхондарёда 4 та, Сирдарёда 7 та хусусий мактаб бор. Ёки, қўшимча 150 минг ўқув ўрнига эҳтиёжи бўлган Самарқандда бор-йўғи 6 минг 300 ўринли 35 та хусусий мактаб ишлаяпти.

Ҳокимларга улар мактаб инфратузилмасини яхшилаш тўғрисида бош қотириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, мактабларни таъмирлашга бу йил маҳаллий бюджетдан 135 миллиард сўм ажратилди. Бироқ, 31 та туман ва шаҳарда ҳокимлар ушбу мақсадлар учун маблағ бермаган.

Каналга уланиш:
@uzauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЎҚИТУВЧИ_ОБРЎСИ_ҲАҚИДА

«Ёшлигимизда 5 метр нарига чиқиб ўқитувчига салом берардик» — Шавкат Мирзиёев

«Ҳозир шунақа борми? Нима ўзгарди? Замон тезлашди, компютер кирди, лекин биз ўзлигимизни, урф-одатимизни тиклашимиз керак-ку», — деди давлатимиз раҳбари.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга республика бюджетидан 320 миллиард сўм ажратилади

Мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга республика бюджетидан 320 миллиард сўм ажратилиб, мактабларга 40 мингга яқин компьютерлар олиб берилди.

Янги ўқув йилида ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан яна 200 миллиард сўм ажратилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқариши эълон қилинди

ОТМга киришга иштиёқи бор бўлган 10-11 синф ўқувчиларига "кимё – биология", "математика – физика", "математика – чет тили", "она тили ва адабиёт – чет тили" фанлари уларнинг танлови асосида чуқурлаштириб ўқитилади.

Касб-ҳунар эгаси бўлиш истагидаги ўқувчилар эса мактабнинг ўзида тайёр мутахассис бўлиб етишиб чиқиш имконияти яратилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сентябрдан бошлаб бу тажрибани салоҳияти ва тайёргарлиги бор 135 та мактабда йўлга қўйиш топширилди. Келгуси ўқув йилидан камида 1 мингта мактаб ушбу тизимга ўтказилади.

Дарсларнинг мазмуни ҳам ўзгариши таъкидланди. Бунда 1-синфдан компьютер саводхонлиги, юқори синфларда молиявий саводхонлик дарслари жорий этилади.

Бу йил мактаб дарсликларига бюджетдан 920 миллиард сўм ажратилди, бошланғич синфлар учун тўлиқ янги дарсликлар ишлаб чиқилди.

Бошланғич синфлар учун тайёрланган дарсликларнинг иккинчи қисмини ҳам тўлиқ ҳажмда чоп этишга топшириқ берилди.

@uzauz
⚡️Президент мактаб ўқувчиларига йод перепаратларини бепул тарқатишга топшириқ берди

Жорий йилда ҳам мактаб ўқувчиларига йод препаратларини бепул тарқатиш давом эттирилади. Масъулларга сентябрь ойидан бу ишларни тизимли ташкил қилиб, ота-оналар ва ўқувчилар орасида йод истеъмолининг фойдали хусусиятларини кенг тарғиб қилиш топширилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
ПРЕЗИДЕНТ: Мактаб директорлари ва ўринбосарларининг ойлиги оширилади

Энди мактаб директорлари ва ўринбосарлари ҳар беш йилда бир марта сертификациядан ўтади.

Сертификациядан ўта олмаган директорлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинади.

Келгуси йилдан сертификациядан ўтган директорлар ойлиги 50 фоизга, ўринбосарлар иш ҳақи эса 30 фоизга оширилади.

Каналга уланиш:
 
@uzauz
Бундан буён ўқитувчиликка қабул қилиш танлов асосида бўлади

Илк бор қабул қилинган номзодлар 1 йил ўқитувчи-стажёр бўлиб ишлайди ва йил якуни билан касбий сертификат олиши лозим бўлади.

Келгусида бу тизим барча ўқитувчилар учун босқичма-босқич жорий қилинади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Сингапур ва Бирлашган Араб Амирлиги тажрибаси асосида педагог кадрларга касбий сертификат бериш тартибини ишлаб чиқиш топширилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Билим кўрсаткичлари паст бўлган ўқитувчилар бўйича ўзлари ўқиган олийгоҳга эътироз юборилади

Ўқитувчиларнинг малакаси табақалашган ҳолда оширилади.

Яъни, малака оширишдан олдин ўқитувчининг билими диагностикадан ўтказилади ва натижасига кўра индивидуал касбий ривожланиш йўналишлари белгиланади.

Бунда муаллимнинг билим кўрсаткичлари баҳоланади ва паст натижа олганлари бўйича ўзи ўқиган олийгоҳга рекламация (эътироз) юборилади.

Бу натижалар педагогик олийгоҳлар фаолиятига учун ҳам баҳо бўлади. Паст натижа кўрсатган ўқитувчилар анъанавий усулда, юқори натижага эришганлари онлайн шаклда малака оширади.

Вилоят ҳокимларига 14 та малака ошириш марказини таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича дастур қабул қилиб, амалий ишларни бошлаш топширилди. Йил якунигача ҳудудий марказлар бошқарувига хорижий мутахассислар олиб келинади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Олий таълим вазирлигида педагогик таълимга масъул вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилади

Педагогика йўналишидаги олийгоҳлар алоҳида ёндашув асосида ривожлантирилади.

Бунинг учун Олий таълим вазирлигида педагогик таълимга масъул вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилади.

Вазирликда педагогик таълим бўйича алоҳида Кенгаш тузилиб, унга педагогика олийгоҳлари ректорлари киритилади.

Тошкент ва Чирчиқдаги педагогика университетларида ўқитувчилар Президент мактаби дастури асосида тайёрланади. Бу олийгоҳлар педагогика йўналишидаги институтлар учун “таянч олийгоҳ” бўлади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Ўқитувчиларни тайёрлаш тўлиқ давлат грантига ўтказилади

Мақсадли буюртма асосида ўқитувчиларни тайёрлаш тўлиқ давлат грантига ўтказилади. Келгуси ўқув йили учун педагогика олийгоҳларининг қабул квоталарини белгилашда ушбу янги тартиб назарда тутилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Инвестиция дастури доирасида мактаблар қурилишига 3 триллион сўм ажратилади

Келгуси йилда Инвестиция дастури доирасида мактаблар қурилишига 3 триллион сўм ажратилади. Бунинг ҳисобига 150 минг янги ўқувчи ўрни яратилади.

Бунда асосий эътиборни 2 коэффициентдан юқори қувватда ишлаётган 595 та мактабни кенгайтиришга қаратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, кам қувватда ишлаётган 61 та коллеж биноси ўрнида мактаблар ташкил қилинади. Бу ҳам қўшимча 42 минг ўқувчи ўрни, дегани.

Хусусий шериклик асосида келгуси йилда 50 та (35 минг ўқувчи ўрни) мактабни барпо этиш ишлари бошланади.

Хусусий секторга қўшимча шароитлар яратиш орқали йилига камида 25 минг ўқувчи ўрни ташкил қилинади. Бунинг учун тадбиркорларга хусусий мактаб ташкил қилиш учун кредитнинг 7 фоиз қисми бюджетдан қоплаб берилади.

Янги мактаб қуриш учун ер майдонлари фақат мактаб қуриш учун мақсадли аукционга чиқарилади.

Умуман, бу ишлар орқали келгуси йилнинг ўзида 250 минг ёки ўтган йилга нисбатан 2 карра кўп ўқувчи ўрни яратилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: мактаб ўқувчиларига йод препаратларини бепул тарқатишни жорий йилда ҳам давом эттирамиз

Каналга уланиш:
@uzauz
Бош прокурор ўринбосари Самадов Салом Исматовичга Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи лавозимини вақтинча бажариш юклатилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️1 сентябрдан ички ишлар ходимлари «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича ўқитилади

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича узлуксиз ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш орқали уларнинг соҳада самарали хизмат олиб боришдаги шахсий масъулияти оширилади.

Бунда, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган дастур асосида ходимлар ҳар уч йилда бир марта ўқитилиб, махсус синовдан ўтказилади ҳамда синовларни муваффақиятли топширган ходимларга келгусида ушбу соҳада хизмат қилиш ҳуқуқини таъминлайдиган сертификат берилади.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️Бугун долларнинг расмий курси кўтарилган

Марказий банк 29 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади.

1 АҚШ доллари 12 072,21 (+2,11) сўм;

1 евро — 13 047,64 (+24,00) сўм;

1 Россия рубли — 126,56 (-1,61) сўм.

Каналга уланиш:
@uzauz
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири лавозимга Элмурод Эргашович Турсунов тайинланди.

У бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz