Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Очилов Хуршид Абдурашидович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Х.Очилов тайинловга қадар вилоят ҳокими ўринбосарининг котибияти мудири вазифасида фаолият олиб борган.
➡️ @uzauz

Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Хожиматов Абдуғаффор Тиллабоевич тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
А.Хожиматов шу кунга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган.
➡️ @uzauz
А.Хожиматов шу кунга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган.
➡️ @uzauz
⚡️РАСМАН: Асосий фоиз ставкаси 14 фоиз этиб белгиланди
Бу ҳақида Марказий банкда бошланган матбуот анжуманидан ЎзА мухбири хабар қилмоқда.
Марказий банк бошқаруви асосий фоиз ставкани бир фоиз пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилади.
— Ушбу қарор инфляциянинг янада секинлашиши, пандемия шароитида инфляцияни пасайтириш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайди, – дейди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов. – Биз 2023 йилга қадар инфляциянинг беш фоизлик доимий кўрсаткичга эришиш чораларини кўрамиз.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси очилиши тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси 2020 йил 11 сентябрь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди.
Ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.

Боғчалар қачон очилиши маълум қилинди
7-14 сентябрь кунлари Тошкент ва Тошкент вилояти туманларида биттадан 5-7 ёшли болалар учун мактабгача таълим ташкилотларининг тайёрлов гуруҳлари очилмоқда. 14 сентябрдан бошлаб ушбу жараён мамлакат бўйлаб босқичма-босқич амалга оширилади. 4-5 ёшли болалар учун ўрта гуруҳлар очилиши октябрь ойига, 3 ёшли болалардан иборат кичик гуруҳлар очилиши эса ноябрь ойига режалаштирилмоқда.
Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказилган анжуманда маълум қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА мухбири.
– Очилиш муддатлари мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга қараб ўзгариши мумкин, – деди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин. – Электрон навбат фаолияти жорий йилнинг ноябрь ойигача ишламай туради.
Ҳар бир гуруҳда тарбияланувчиларнинг максимал сони 15 нафар этиб белгиланмоқда.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти филиали раҳбари лавозимига Қобилов Рустам Ражаббоевич тайинланди.
Р.Қобилов ушбу тайинловга қадар вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

UzA | Tezkor xabarlar
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси очилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси 2020 йил 11 сентябрь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз…
Айни пайтгача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисида кўрилган масалалар:
“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги;
“Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги;
“Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилиб, маъқулланди.

2020 йил биринчи ярим йили якунига кўра, ялпи ички маҳсулот ҳажми жорий нархларда 255,3 трлн. сўмни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 % ни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджет 2020 йил биринчи ярим йили даромадлари 71,6 трлн. сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 28,8 фоиз, ҳаражатлари эса 80,5 трлн. сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 32,4 фоизни ташкил этган.
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида Давлат бюджетининг 2020 йил 6 ойлик даромадлари 58,2 трлн. сўмга ёки тасдиқланган йиллик параметрларга нисбатан 45,3 фоизга ижро этилган. Ҳисобот даврида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга кўп маблағ туширилишига эришилган.
Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йиллиги ҳаражатлари 64,9 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ошган. Натижада 23,1 трлн. сўм миқдоридаги иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда 5,0 трлн, сўм миқдоридаги иш ҳақига нисбатан ажратмалар тўлиқ ва муддатида молиялаштирилган.
Ўтган 6 ой давомида иқтисодиёт ҳаражатларига Давлат бюджетидан 9,0 трлн. сўм ёки жами ҳаражатларнинг 13,9 фоизи, инвестиция харажатларига эса 6,0 трлн, сўм ёки жами ҳаражатларнинг 9,2 фоизи сарфланган.
Олий Мажлис Сенатининг еттинчи ялпи мажлисида молия вазири Тимур Аминжанович Ишметовнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисида ахборотидан.
Мажлис давом этмоқда...

Сенатнинг еттинчи ялпи мажлисида “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама марказида бўлди.
Мазкур Қонун билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига киритилаётган ўзгартишга кўра, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий-техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига ўтказилмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Сенатнинг ялпи мажлисида кун тартибидаги “Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.
Мазкур қонунда инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик асосида қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерлар, шунингдек, лалми ерлар ва ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини ижарага беришнинг аниқ механизмлари белгиланмоқда.
Қонунда ерни ижарага бериш шартномаси муддатидан илгари бекор қилинса, ижарачи шартномада назарда тутилган муддат якунига қадар ердан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши мустаҳкамланмоқда.

Бугундан бошлаб Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун давлат тилини билиш шарт бўлади
Бугун, 15 сентябрдан бошлаб «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун кучга кирди. Қонун 2020 йил 13 март куни имзоланган ва орадан 6 ой ўтгач кучга кириши белгиланган эди.
Қонунга биноан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишнинг қуйидаги турлари мавжуд:
👉 умумий тартиб;
👉 соддалаштирилган тартиб;
👉 алоҳида тартиб.
Мазкур қонунда аввалгисидан фарқли ўлароқ «ватандош» деган тушунча киритилган бўлиб, унга кўра чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошга нисбатан Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланади.
❗️Шунингдек, қонун билан Ўзбекистон фуқаролигига умумий тартибда қабул қилишнинг асосий шартларидан бири сифатида ариза топширган шахснинг давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билиши ҳам киритилган.
Бундан ташқари қонунда Ўзбекистон фуқаролигига алоҳида тартибда қабул қилиш, фуқароликни тиклаш ва тугатиш, фуқароликдан чиқиш ҳамда фуқароликни йўқотиш асослари ҳам белгилаб қўйилган.
Каналга уланиш:

Депутатлар янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди
Қонун лойиҳаси юзасидан адлия вазири Руслан Давлетовнинг ва масъул қўмитанинг маърузалари эшитилди.
Диний ташкилотларнинг давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб таомиллари енгиллаштирилиб, амалда бўлган қонундаги бир қатор чекловлар олиб ташланмоқда. Шу билан бирга диний ташкилотларга бир қатор қўшимча кафолатлар ўрнатиш қонун лойиҳасида ўз аксини топган. Жумладан, қонун бузилишга йўл қўйган диний ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб туриш фақат суд тартибида амалга оширилиши ва уларга камчиликни бартараф этишга 6 ойгача имконият бериш каби қўшимча кафолатлар белгиланмоқда.
Депутатларнинг сўзларига кўра, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, мамлакатимизда динлараро бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатликни таъминлашга, шунингдек, фуқароларнинг диний ҳуқуқлари ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга ҳамда жамиятда виждон эркинлиги ва диний бағрикенглик тамойилларининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Маҳаллий кенгашлар фаолиятига оид қонунчиликка ўзгариш киритилди
Шавкат Мирзиёев “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонунга кўра:
👉 маҳаллий Кенгашлар фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш тегишли Котибият томонидан таъминланади;
👉 Котибият юридик шахс ҳисобланади ва унинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджетлар ҳисобидан молиялаштирилади;
👉 Котибият тузилмаси, низоми, штатлари ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ишлаши учун зарур харажатлар тегишли маҳаллий Кенгашлар томонидан тасдиқланади;
👉 Котибият ходимларининг меҳнатга оид муносабатлари маҳаллий Кенгашларнинг ваколат муддатига боғлиқ бўлмайди (бундан Котибият мудири мустасно);
👉 Котибият мудири тегишли маҳаллий Кенгаш депутатлари орасидан маҳаллий Кенгаш томонидан унинг ваколат муддатига тайинланади;
👉 Котибият Давлат герби ва ўз номи туширилган муҳрига ҳамда бланкига эга бўлади.

Хорижда меҳнат қилаётганлар масалалари бўйича Ўзбекистон делегацияси Россияга боради
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига биноан, хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш бўйича чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2020 йил 16-29 сентябрь кунлари Россия Федерациясига юборилади.
Делегация таркиби қуйидагича:
1. Хайриддинов Мехриддин Акмалович - Бош вазир маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғи;
2. Мухитдинов Эркин Мадорбекович - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари;
3. Эгамбердиев Абдужаббор Хусанович - Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш иқтисодий масалалари бўйича биринчи ўринбосари;
4. Пардаев Рустам Убодуллаевич - Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш иқтисодий масалалари бўйича биринчи ўринбосари;
5. Ураков Жамшед Ражабович - Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш иқтисодий масалалари бўйича биринчи ўринбосари;
6. Саъдуллаев Алишер Зафарович - Ёшлар ишлари агентлиги директори;
7. Умаров Хайрулла Сайдуллаевич - Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари;
8. Ботиржонов Отабек Ботиржонович - Вазирлар Маҳкамасининг Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бош мутахассиси.
Ҳукуматнинг тегишли фармойиши билан, Молия, Транспорт, Ташқи ишлар вазирликлари, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси ҳамда бошқа масъул идораларга делегация сафарини ташкил қилиш бўйича топшириқлар белгиланди.

Пискент туманига янги ҳоким тайинланди
Айни пайтда Тошкент вилояти Пискент туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари 12-сессияси бўлиб ўтмоқда.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, сессияда Рихсиев Раҳимжон Миркадирович Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Р.Рихсиев меҳнат фаолияти давомида иқтисодиёт ва бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда фаолият юритган.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Раҳимжон Рихсиев Тошкент вилояти ҳокимининг ёрдамчиси лавозимида фаолият кўрсатган.

Пискент туманига янги ҳоким тайинланди Айни пайтда Тошкент вилояти Пискент туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари 12-сессияси бўлиб ўтмоқда. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, сессияда Рихсиев Раҳимжон Миркадирович Пискент…
Шунингдек, сессияда Пискент тумани прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, солиқ инспекцияси бошлиғи ҳам лавозимидан озод этилиб, янги таркибда иш бошлаган сектор раҳбарлари таништирилмоқда.
Пискент туманининг янги "тўртлиги" билан танишинг:
Рихсиев Раҳимжон Мирқодирович - Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи
Джураев Алишер Ашуралиевич - туман прокурори
Милиев Шуҳрат Акмалович - туман ИИБ бошлиғи
Сайфиев Жасур Равшанович - ДСИ бошлиғи.

Тайинловлар:
👉 Ҳукуматнинг тегишли қарори (№552, 15.09.2020й) билан Баходир Пулатович Каримов Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди.
👉 Ҳукуматнинг тегишли қарори (№553, 15.09.2020й) билан Нодира Мелибаевна Эгамбердиева Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг директори этиб тайинланди.

Forwarded from UzA | Расмий канал
«2023 йилга бориб Ўзбекистонда кредит фоиз ставкалари 5-10 фоизга тушиши мумкин» — Марказий банк бошқаруви раиси
➡️ https://bit.ly/33tzp5f
Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw

⚡️Тезкор хабар
Республика махсус комиссияси баёнига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосланиб дезинфекция туннеллари тақиқланмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Воқеалар тафсилоти билан батафсил таништириб борилади.

❗️Дезинфекция туннеллари ўрнига антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатилади
Республика махсус комиссияси баёнига кўра, эндиликда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида дезинфекцион туннеллардан фойдаланиш тўхтатилиб, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, жамоат жойлари, бино ва иншоотларга кириш жойида тана ҳароратини контактсиз ўлчаш, ташриф буюрувчиларни зарур ҳолатларда ти66ий ёки бир марталик ниқоблар билан таъминлаш, шунингдек, кириш қисмида ташкил қилиш учун қулай жойда тери учyн антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатиш амалиёти жорий этилади.

Қонликўл туманига ҳоким тайинланди
Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими лавозимига Ибрагимов Абу-Бакир Абдинаимович тайинланди.
А.Ибрагимов бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, Қонликўл туманининг собиқ ҳокими Д.Толибаев коронавирус инфекцияси асоратлари натижасида оламдан ўтган эди.