UzA | Tezkor xabarlar
30.8K subscribers
10.1K photos
1.11K videos
34 files
1.62K links
Ushbu kanalda O‘zbekiston Milliy axborot agentligining tezkor xabarlari berib boriladi

Asosiy telegram kanal: @uza_uz

Sayt: www.uza.uz

facebook.com/uzauz

instagram.com/uza.uz

twitter.com/uzauz

•lotin yozuvida: @uzauzlot
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Афғонистонга электр етказиб беришни қайта тиклайди

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, 25 январдан бошлаб Ўзбекистон Афғонистонга электр энергия етказиб беришни қайта тиклашни режалаштирмоқда.

Таъкидлаш жоизки, январь ойи ўрталарида Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида истеъмолчилар ва иссиқлик электр станциялари ёқилғи таъминотида муаммолар вужудга келганди.

Ўзбекистон ушбу форс-мажор ҳолат ҳақида Афғонистон энергетика ташкилотини олдиндан огоҳлантириб, 14 январдан ушбу мамлакатга электр етказиб беришни вақтинча тўхтатган эди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 2023 йил 24 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари -19,67 сўм тушди — 11 290,27 сўм;

1 Евро курси +70,14 сўм ошди — 12 319,94 сўм;

1 Россия рубли -0,16 сўм тушди — 164,55 сўм.

Каналга уланиш:
   @uzauz
⚡️⚡️Бош вазир маслаҳатчиси лавозимидан озод қилинди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ Мехриддин Акмалович Хайриддинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаментининг бошлиғи лавозимидан озод этилди. 

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан айни пайтда Бош вазир Абдулла Арипов раислигида Ўзбекистонда давом этаётган аномал совуқ ҳаво шароитида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлмоқда.

Бугунги кунда республика бўйича жами 40 мингта кўп қаватли уй-жой мавжуд бўлса, шундан 31 мингга яқини 1991 йилгача қурилгани маълум қилинди.

Шу боис, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда ушбу 31 мингта уйларнинг фасад қисмини реновация асосида босқичма-босқич базальт қопламага ўтказиш ҳамда муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда иссиқ сув ва электр билан таъминлашни назарда тутувчи дастур лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши топширилди.

Шу билан бирга, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги эндиликда янгидан қуриладиган кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларига энергия самарадорлик даражаси юқори бўлган қурилиш материаллари ва жиҳозлардан фойдаланишни мажбурий тартибда киритиши топширилди.

Бу борада энергиятежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ҳам эътибор қаратиш кераклиги қайд этилди.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда республикамизда жами 13,2 минг тонна базальт хом ашёси ишлаб чиқарилмоқда. Бу эса йиллик эҳтиёж (5 млн м кв ёки 36 минг тонна) 30 фоизини ҳам ташкил этмайди.

Шу боис, «Ўзсаноатқурилишбанк» «Ўзсаноқурилишматериаллари» уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда жойларда базальт хом-ашёси ишлаб чиқариш лойиҳаларини кўпайтириш бўйича алоҳида дастур тайёрлаб, йил якунига қадар камида 5 минг тонналик қувват яратиши кераклиги таъкидланди.

«Ўзэлтехсанот» уюшмаси ҳам икки ой муддатда трансформаторлар, кабеллар, қуёш панеллари ва сув иситиш коллекторларини ишлаб чиқариш қувватларини ошириш бўйича алоҳида дастур тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Бош вазир раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Таъкидланганидек, бу йилги қиш мавсумида йўл қўйилган камчиликлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда кейинги куз-қиш мавсумига тайёргарликни мутлақо янгича ёндашувда бугундан бошлашимиз керак.

Бугунги кунда жами тармоқларнинг қарийб 42 фоизи, шундан электр узатиш тармоқларининг 39 фоизи, подстанцияларнинг 51 фоизи ҳамда трансформатор пунктларининг 35 фоизи ишга тушган муддатлари 40 йилдан ошган.

Шунинг учун, Президент топшириғига асосан ҳукумат томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар электр тармоқларини барқарор ва узлуксиз ишлаши учун 299 та трансформатор, 124,7 км турли хил кабеллар, 186 тонна трансформатор мойи етказиб бериш учун тезкор равишда қарор қабул қилиб, ишлар бошлаб юборилди.

Бу ишларни давом эттириш учун Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги электр энергияси билан барқарор таъминлаш, энергетика хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида 2023-2024 йилларга мўлжалланган паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастурини молиявий манбаларни аниқ белгилаган ҳолда, бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш топширилди.

Шу билан бирга:
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 2023 йилда 817 км магистрал, 11 минг км паст кучланишли тармоқлари ва 2 минг 840 та трансформатор пунктларини янгилаш, магистрал подстанцияларнинг қувватларини қўшимча 1 минг 325 Мега вольт амперга оширилишини таъминлаш;

«Ўзтрансгаз» АЖ 2023 йилда 86 та газ ҳайдаш агрегатларини ҳамда 10 та газ турбинали двигателларни капитал таъмирлаш;

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ 2023 йилда 151 км газ қувурларини мукаммал таъмирлаш, 114 та электркимё ҳимоя қурилмаларини модернизация қилиш, 2,5 мингта газ тақсимлаш пунктларини янгилаш ишларини амалга ошириш топширилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда жамоат транспорти, коммунал соҳа ва чиқинди ташиш махсус техникалари, қолипли нон ишлаб чиқарувчи корхонларнинг махсус транспорт воситалари учун ҳозирдан алоҳида газ қуйиш шохобчаларини бириктириб бериши кераклиги таъкидланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилда табиий газ қазиб олиш ҳажмини 56,3 млрд куб метрга етказиб (2022 йилда 51,7 млрд куб метр), ўтган йилга нисбатан 4,6 млрд куб метрга ошириш имконияти бор.

Шунингдек, қайта тикланувчи энергия жорий этиш ва энергия самарадорлигини ошириш хисобига 1,6 млрд куб метр газ иқтисод қилишимиз  мумкин.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ жорий йилда табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини 32,8 млрд куб метрга етказиш учун қиймати 5,7 трлн сўмга тенг 744 та геологик-техник тадбирларни амалга ошириши зарурлиги қайд этилди.

Энергетика вазирлиги жорий йилда табиий газ ва электр энергияси, кўмир ва мазут импорти билан боғлиқ масалаларни қайта кўриб чиқиши, бошқа муқобил ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиши, келишувларга эришиш бўйича олдиндан барча зарур тадбирларни амалга ошириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
 
Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан, 23-27 январь кунлари республиканинг аксарият ҳудудларига нисбатан совуқ хаво массаси кириб келиши ва бунинг натижасида ҳаво ҳарорати жойларда кечаси -5...-18 даража совуши башорат қилинмоқда.

Шунинг учун, ўтган 15 кун давомида амалга оширилган тадбирларни янада кучайтирган ҳолда штаблар фаолиятини давом эттириш топширилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️ 24 январдан бошлаб Сурхондарё вилоятидаги барча мактабларда дарс машғулотлари анъанавий шаклда олиб борилади

Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, маҳаллий ҳокимликлар томонидан онлайн таълим шаклига ўтган мактабларнинг иситиш тизимидаги муаммолар бартараф этилиб, ўқув хоналари дарс машғулотлари ўтиш учун шай ҳолатга келтирилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️ Ўзбекистонга 2022 йилда 5,2 млн нафар турист келди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонга жами 5,2 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.

Ўзбекистонга келган туристларнинг 2 647,0 минг нафари аёллар, 2 585,8 минг нафари эркаклар бўлди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев икки кунлик давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 26-27 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Икки мамлакат етакчиларининг учрашувлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 2023 йил 25 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

1 АҚШ доллари -19,59 сўм тушди — 11 270,68 сўм;

1 Евро курси -78,85 сўм тушди — 12 241,09 сўм;

1 Россия рубли -0,53 сўм тушди — 164,02 сўм.

Каналга уланиш:
   @uzauz
⚡️⚡️⚡️24 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Тошкент шаҳри аҳолисига тегишли енгил автомобиллар сони ярим миллиондан ошди

2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 562,1 мингтани ташкил этмоқда.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2022 йилнинг 1 январь ҳолати билан солиштирилганда 94,9 мингтага ошган.

Каналга уланиш:

@uzauz
⚡️⚡️⚡️24 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён бошчилигидаги делегацияни, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Хусрав Нозирийни ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиевни қабул қилди.

Каналга уланиш:
@uzauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️ДХХ икки вилоятда ноқонуний наркотик айланмасига чек қўйди

Фарғона вилояти Бешариқ туманида фуқаро бошқарувидаги «Damas» автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 1 кг 329 гр «гашиш» моддаси борлиги маълум бўлди.

ДХХ вилоят бошқармаси томонидан аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик моддаси Тожикистондан контрабанда йўли билан Бешариқ туманига ўтказилган.

Сирдарё вилоятидаги ҳолатда эса «Фарғона – Сирдарё» йўналишида ҳаракатланаётган «Cobalt» русумли автомашина Гулистон шаҳрига кириш қисмида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, ундаги йўловчидан 274 дона «Регапен» ва 33 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

ДХХ вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тадбир давомида ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан олиб келингани маълум бўлди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz
⚡️⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев давлат ташкилотларида штат бирликларини қисқартириш бўйича ҳужжатни имзолади

Ўзбекистон Президентининг 25 январдаги фармони билан вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда (умумий сонга нисбатан 24 фоиз).

Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга қисқартирилмоқда.

Мазкур чора-тадбирлар натижасида:
— штатлар сонини қисқартириш ҳисобига 1,5 триллион сўм;
— автотранспорт воситалари сонини қисқартириш ҳисобига (шу жумладан, ёқилғи-мойлаш, шиналарни алмаштириш харажатлари) 70 миллиард сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинмоқда.

Вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий чекланган сони 56 573 нафар этиб белгиланмоқда.

❗️Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиш қатъий тақиқланмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz