⚡️⚡️⚡️Автомобиллар учун шартнома тузиш вақтинча тўхтатилди — «UzAuto Motors»
«Бугун, 4 январдан бошлаб «UzAuto Motors SAP» ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш ва маҳсулот инвентаризацияси ўтказилаётгани муносабати билан, ушбу муддатда контрактация шартномасини тузиш, барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.
Бундан ташқари, дастурий таъминотни ишга тушириш тадбирлари ўтказилиши муносабати билан «UzAuto Motors» иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.
Дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.
2022 йил, янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва 7 кун ичида олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобиль учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин.
Шу билан бирга, улар томонидан автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади.
«UzAuto Motors» компанияси истеъмолчилардан 4-5 кун давом этиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликларни тушунишларини сўраб қолади».
Каналга уланиш:
➖@uzauz

⚡️⚡️⚡️Тошкент ислом институтига янги ректор тайинланди
Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Тошкент ислом институти ректори лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Ўзбекистон халқаро ислом академиясида кафедра мудири лавозимида ишлаган.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Тошкент ислом институти ректори лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Ўзбекистон халқаро ислом академиясида кафедра мудири лавозимида ишлаган.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон мусулмонлар идораси раисига ўринбосарлар тайинланди
Жалолиддин Ҳамроқулов Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари лавозимига;
Уйғун Ғофуров Мусулмонлар идорасида раиснинг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Жалолиддин Ҳамроқулов Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари лавозимига;
Уйғун Ғофуров Мусулмонлар идорасида раиснинг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
⚡️⚡️⚡️Ғаниев Шухрат Мадаминович Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Каналга уланиш:
➖@uzauz
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси ошди
Марказий банк 2023 йил 5 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.
1 АҚШ доллари +16,60 сўм ошди — 11 263,41 сўм;
1 Евро курси -29,62 сўм тушди — 11 952,73 сўм;
1 Россия рубли +3,98 сўм ошди — 158,05 сўм.
Каналга уланиш:
➖ @uzauz

⚡️⚡️4 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали Россия Президенти Владимир Путин билан мулоқоти қилди.
Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
⚡️⚡️Тошкент шаҳрининг бош имом-хатиби тайинланди
Абдуқаҳҳор Юнусов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бунга қадар у «Абу Сахий» жоме масжидида имом-хатиб вазифасида ишлаб келаётган эди.
2021 йилдан буён Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритиб келаётган Раҳматуллоҳ Сайфуддинов ўз аризасига биноан ишдан бўшаган.

⚡️⚡️⚡️Кейинги ҳафта Ўзбекистонда -27 даражагача совуқ об-ҳаво кузатилади
Жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.
9-11 январда Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
9-10 январда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
10-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари -12-17 совуқгача, кундуз кунлари -5-8 даража совуқгача;
шимолда кечалари -17-22 совуқгача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда -25-27 даража совуқгача, кундуз кунлари 7-10 даража совуқгача;
жанубда ва Фарғона водийсида кечалари -5-10 совуқгача, кундуз кунлари -2-5 даража совуқгача пасаяди.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.

⚡️Тошкент вилоятида «ДОК-1 МАКС» дорисидан ўлим ҳолати кузатилмаган, бироқ 4 нафар бола шифохонада даволанмоқда
Ижтимоий тармоқларда «Тошкент вилоятида (Ўртасаройда) »Док-1 Макс« дори воситасини истеъмол қилган 2 ёшли бола вафот этди», деган мазмундаги ёлғон хабар тарқалди.
Ушбу хабар юзасидан Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди:
➖Ҳозирги кунгача Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиалига «ДОК-1 МАКС сиропи» истеъмоли натижасида заҳарланиш белгилари билан 9 нафар бола олиб келинган. Улардан 5 нафари соғайиб, уйига қайтарилди, 4 нафарининг аҳволи эса барқарор ҳолатда, уларга тегишли стандартлар асосида муолажалар давом эттирилмоқда.
Шуни қайд этиш керакки, Тошкент вилоятидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида шу пайтгача «ДОК-1 МАКС» препаратидан заҳарланиш туфайли ўлим ҳолати кузатилмаган.

❗️Расмий хабар: қишки таътил узайтирилди
Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.
Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.

⚡️Боғчаларда ҳам навбатдан ташқари таътил эълон қилинади
Об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида мавсумий грипп касаллиги, шамоллашнинг кескин кўпайишига йўл қўймаслик учун 2023 йил 10-18 январь кунлари навбатдан ташқари таътил эълон қилинади.

ДХХ: «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан «Quramax Medikal» МЧЖ ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-
Таъкидлаш лозимки, Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситаларининг ножўя таъсири оқибатида, ҳозирга қадар «ўткир буйрак етишмовчилиги» ташхиси билан даволанган бемор болалар ҳаётдан кўз юмган.
«Quramax Medikal» МЧЖ томонидан мамлакатимизга импорт қилинган ушбу препаратлар «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ томонидан лаборатория синовларидан ўтказилган ҳамда уларга мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул ходимлари томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат талаблари қўпол равишда бузилиб, ушбу дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаганлиги натижасида, сифатсиз препаратларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилган.
Жиноят иши доирасида «Quramax Medikal» МЧЖнинг 2 нафар раҳбар ходимлари ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖнинг 2 нафар масъул ходимлари гумонланувчи шахслар сифатида ДХХ Тергов ҳибсхонасига тегишли тартибда жойлаштирилган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида «Quramax Medikal» МЧЖ томонидан Ҳиндистон давлатидан Ўзбекистонга импорт қилинаётган дори воситаларининг божхона назоратидан ўтказилиши тўхтатилди ҳамда мамлакатимиз дорихоналаридаги бундай препаратлар йиғиб олинди. Ҳозирда бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
«Quramax Medikal» МЧЖга тегишли дори воситаларини Ўзбекистонда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидаги мутасадди ходимларнинг ушбу ҳолат бўйича амалга оширган ҳаракатларини текшириш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, шу ўринда, эҳтимолий салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, мазкур мавзуга оид текширилмаган ёки асоссиз маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраймиз.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан «Quramax Medikal» МЧЖ ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-
3
-моддаси 4-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Таъкидлаш лозимки, Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситаларининг ножўя таъсири оқибатида, ҳозирга қадар «ўткир буйрак етишмовчилиги» ташхиси билан даволанган бемор болалар ҳаётдан кўз юмган.
«Quramax Medikal» МЧЖ томонидан мамлакатимизга импорт қилинган ушбу препаратлар «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ томонидан лаборатория синовларидан ўтказилган ҳамда уларга мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул ходимлари томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат талаблари қўпол равишда бузилиб, ушбу дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаганлиги натижасида, сифатсиз препаратларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилган.
Жиноят иши доирасида «Quramax Medikal» МЧЖнинг 2 нафар раҳбар ходимлари ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖнинг 2 нафар масъул ходимлари гумонланувчи шахслар сифатида ДХХ Тергов ҳибсхонасига тегишли тартибда жойлаштирилган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида «Quramax Medikal» МЧЖ томонидан Ҳиндистон давлатидан Ўзбекистонга импорт қилинаётган дори воситаларининг божхона назоратидан ўтказилиши тўхтатилди ҳамда мамлакатимиз дорихоналаридаги бундай препаратлар йиғиб олинди. Ҳозирда бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
«Quramax Medikal» МЧЖга тегишли дори воситаларини Ўзбекистонда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидаги мутасадди ходимларнинг ушбу ҳолат бўйича амалга оширган ҳаракатларини текшириш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, шу ўринда, эҳтимолий салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, мазкур мавзуга оид текширилмаган ёки асоссиз маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраймиз.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси ошди
Марказий банк 2023 йил 7 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.
1 АҚШ доллари +30,70 сўм ошди — 11 319,14 сўм;
1 Евро курси -98,69 сўм тушди — 11 894,15 сўм;
1 Россия рубли -0,56 сўм тушди — 157,62 сўм.

⚡️Ўзбекистон армияси дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида 62-ўринни эгаллади
Global Firepower'нинг 2023 йилги дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида Ўзбекистон 145 та давлат орасида 62-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон ҳаво кучлари таркибидаги самолётларнинг умумий сони 197 та: 58 та қирувчи самолёт, 20 та ҳужумчи самолёт, 13 та ҳарбий транспорт самолёти, 7 та ўқув самолёти, 99 та вертолёт ва 33 та ҳарбий вертолёт. Шунингдек, армияда 420 та танк, 197 та ўзиюрар артиллерия мосламаси ва 143 та ёппасига ўқ узиш тизимлари мавжуд.
Ўзбекистонда хизматни ўташга яроқли инсон ресурсларининг умумий сони 13,5 миллион кишини ташкил қилади. Ҳар йили ҳарбий чақирув 622 минг кишига тўлдирилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон қуролли кучларида 65 минг киши хизмат қилмоқда.
Рейтингда кучли учликни АҚШ, Россия ва Хитой эгаллади.
Қўшниларимиз Қозоғистон 63-ўрин, Туркманистон 82-ўрин, Қирғизистон 107-ўрин, Афғонистон 114-ўрин, Тожикистон 120-ўриндан жой олди.

⚡️Тошкент шаҳрида ҳар қандай йиғилишлар ўтказиш тақиқланди
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутилаётган аномал совуқ муносабати билан тегишли чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқ берди.
Унга кўра, 9 январдан 18 январгача пойтахтдаги ҳокимликларда, бошқармалар ва уларнинг туман бўлимларида ҳар қандай мажлислар (жумладан Зоом шаклида), тадбирлар, масъулларни асосий фаолиятидан чалғитувчи бошқа йиғилишларни ўтказиш тақиқланади.
Шунингдек, кўчада хизмат қилаётган йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва ободонлаштириш ходимларини иссиқ чой ва егулик, ихчам термос идишлари билан таъминланади.

⚡⚡⚡«Қамбарота-1 ГЭС»ининг қурилиши бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди
6 январь куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари томонидан «Қамбарота-1 ГЭС»нинг қурилиш лойиҳаси бўйича «йўл харитаси» имзоланди.
Ҳужжат билан томонлар лойиҳани амалга оширишнинг асосий шартлари ва зарур чора-тадбирларини белгилаб олди. Мазкур ГЭС Марказий Осиё мамлакатларининг электр ва сув таъминотида муҳим ўрин тутиши таъкидланди.
Лойиҳа доирасида 5,4 млрд куб метрга тенг сув омбори ва 1860 МВт қувватли гидроэлектр стансияси ишга туширилади. Натижада йилига ўртача 5,6 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

⚡️⚡️Қорақалпоғистон ички ишлар вазири: қидирувда юрган 132 нафар шахс қўлга олинди
Қорақалпоғистонда ўтказилган «Антитеррор» тозалаш тадбирлари доирасида 2022 йил 11 ойи давомида 18 минг 200 объект ҳамда 89 минг хонадон жамоатчилик фаоллари билан бирга кўздан кечирилган.
Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Бахтияр Торебековнинг ЎзАга маълум қилишича, текширувлар тавомида қидирувда юрган 132 нафар шахс топилиб, ушланган ва тергов бўлимларига топширилган.
Бундан ташқари, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида фуқаролар ўз ихтиёри билан 344 ов қуроли, 170 ўқ-дориларни ички ишлар органларига топширган. 12 нафар бедарак йўқолган шахс аниқланиб, улар ўз уйларига қайтарилган.
Ўз навбатида, 57 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, айбдорлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мамлакат иқтисодий хавфсизлигига таҳдид
ДХХ катта миқдордаги қалбаки пулларни муомалага киритаётган гуруҳни қўлга олди
ДХХ томонидан Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро “Кобальт”ида 100.000 сўмлик банкнотлардан иборат 221 млн. 100 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар борлиги аниқланди.
Тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериклари бўлган Навоий ва Бухоро вилоятларида яшовчи 5 нафар шахс ҳам қўлга олинди. Улардан жами 139 млн. 800 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар олинди.
Тезкор тадбир натижасида умумий қиймати 360 млн. 900 минг сўм бўлган қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди.

⚡️ТАЙИНЛОВ: Президент Администрациясида янги тайинлов амалга оширилди
Президенти Администрацияси спичрайтер хизматига етакчи консультант лавозимига Улуғбек Алишерович Ибодинов тайинланди.
Улуғбек Ибодинов бунга қадар "Маҳалла" газетасида бўлим бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

⚡️⚡️⚡️Бугун Тошкентда қор ёғади — «Ўзгидромет»
9 январь куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +2+7 даража илиқ, шимолда -5-10 даража совуқ бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин, туман тушади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +4+6 даража илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5 даража совуқ бўлади.

⚡️ ⚡️Бугун чет тилидан имтиҳон натижалари эълон қилинади
2022 йил 22-30 декабрь кунлари чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовлари ўтказилган эди.
Давлат тест марказининг маълум қилишича, тест натижалари бугун, 9 январь куни эълон қилинади.
Қайд этилишича, натижалар кун якунига қадар my.gov.uz сайтига жойлаштирилади. Талабгорлар «Mening arizalarim» бўлими орқали ўз натижаларини билиб олишлари мумкин бўлади.