⚡️⚡️⚡️Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолини кучли шамол ва ёмғирдан огоҳлантирди
«Тошкентда кучли шамол ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Сиздан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишингизни, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарингизни қўймаслигингизни сўраймиз», — дейилади ҳокимлик хабарида.
Кучли шамол ва ёғингарчиликлар билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига мурожаат қилиб боғланиш мумкин.
Шунингдек, мурожаатларни «Xalq Nazorati» портали ва иловаси орқали ҳам юборса бўлади.
Каналга уланиш:
➖@uzauz

⚡️⚡️⚡️«Аномал совуқда алкоголь ва тамаки истеъмол қилишдан воз кечган маъқул» — ССВ
Ўзбекистонда 10-15 январь кунлари аномал совуқ кузатилиши, ҳаво ҳарорати кечалари -12-17 даража, шимолда тунда -17-22 даража, Устюрт ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида эса -25-27 даража совуқ бўлиши кутиляпти.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханованинг билдиришича, қаттиқ совуқда инсон организмидаги қон томирлар кескин тораяди. Айниқса, гипертония, бош мия қон томирлари атеросклерози, инсульт ва инфарктдан кейинги ҳолат, стенокардия каби касалликлар билан оғриган беморларга бундай ноқулай об-ҳаво салбий таъсир кўрсатади. Уларни бош ва юрак соҳасидаги оғриқлар безовта қилади.
«Шунингдек, бронх ва ўпка хасталиклари, хусусан, бронхиал астмага чалинган беморларда касалликнинг фаол давридаги асоратлар зўраяди. Яъни, уйдан кўчага чиққанда, бронхоспазм ёки стенокардиянинг хуруж қилиш хавфи ортади. Шу сабабли бундай инсонлар шифокор тавсияси билан ёнида доимий ичиб юрадиган дориларини олиб юриши шарт», — дея қайд этади вазир ўринбосари.
Унинг қўшимча қилишича, аномал совуқ тери ва буйрак касаллиги бор беморларнинг умумий ҳолати ёмонлашувига ҳам сабаб бўлиши мумкин. «Чунки бундай шароитда тана аъзоларининг музлаб қолиш эҳтимоли юқори. Шу боис совуқ қотишнинг олдини олиш учун кўчага чиққанда иссиқ ва қалин кийимлар кийиш лозим», — дея тушунтиради у.
Бунда, қўлқоп ва жун пайпоқлардан фойдаланиш жуда муҳим. Айниқса, бош ва йирик қон томирлари жойлашган бўйин қисмини иссиқ тутиш талаб этилади. Сабаби бўйиндаги томирлар инсон бош миясини қон билан таъминлайди.
Вазир ўринбосарига кўра, аномал совуқда алкоголь ва тамаки истеъмол қилишдан воз кечган маъқул. «Боиси бу зарарли одатлар қон томирларини кескин торайтириб, қўл ва оёқнинг қисқа муддатда музлашига сабаб бўлиши мумкин», — дея таъкидлайди Баситханова.
Қаттиқ совуқ ҳаво инсон терисини ҳаддан ортиқ қуритиб юборади. Шу боис кўчага чиқишдан аввал таркибида сув бўлган дори воситаларини терига суртмаган маъқул. Аксинча, ёғли кремларни қўллаш тавсия этилади.
Совуқ кунлари эрталаб, албатта, нонушта қилиш керак. Оч қолиш тананинг тез музлаши ва иммунитет заифлашишига сабаб бўлади. Истеъмол қилинадиган таомлар калорияси иссиқ кунларга нисбатан 25-30 фоизга оширилиши мақсадга мувофиқ. Бунда, иссиқ ва суюқ овқатлар жуда фойдали.
«Аномал совуқ кунлари очиқ ҳавода камроқ бўлиш, болалар ва кексаларнинг кўчага чиқмаслиги тавсия этилади», — дея қайд этади Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова.

UzA | Tezkor xabarlar
⚡️⚡️⚡️Автомобиллар учун шартнома тузиш вақтинча тўхтатилди — «UzAuto Motors» «Бугун, 4 январдан бошлаб «UzAuto Motors SAP» ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш ва маҳсулот инвентаризацияси ўтказилаётгани муносабати билан, ушбу муддатда контрактация шартномасини…
⚡⚡⚡Автомобиллар учун шартнома бериш яна бир неча кунга тўхтатилди — «UzAuto Motors»
«UzAuto Motors» компанияси «SAP» ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириши ва маҳсулотларни инвентаризация қилиши муносабати билан барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилиш яна бир неча кунга тўхтатилди.
Компания хабарига кўра, дастурий таъминотни ишга тушириш тадбирларининг ўтказилиши сабабли «UzAvtoSavdo» иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.
Дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.
Қўшимча қилинишича, 2022 йил, янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва вақтинчалик чеклов учун олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобиль учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин.
Шу билан бирга, автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади.

⚡️⚡️Долларнинг расмий курси тушди
Марказий банк 2023 йил 10 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.
1 АҚШ доллари -15,26 сўм тушди — 11 284,75 сўм;
1 Евро курси +14,22 сўм ошди — 12 044,21 сўм;
1 Россия рубли +6,24 сўм ошди — 162,10 сўм.
Каналга уланиш:
➖ @uzauz

⚡️⚡️«Uzbekistan Airways» 10 январдан бошлаб «Тошкент – Пекин – Тошкент» йўналиши бўйича парвозларни тиклайди.
Компаниянинг маълум қилишича, Хитойга кириш учун йўловчиларга виза ва амал қилиш муддати 48 соатдан кўп бўлмаган ПЦР-тест натижаси керак бўлади.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Компаниянинг маълум қилишича, Хитойга кириш учун йўловчиларга виза ва амал қилиш муддати 48 соатдан кўп бўлмаган ПЦР-тест натижаси керак бўлади.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
⚡️⚡️⚡️Бугун аксарият ҳудудларда қор ёғади
10 январь куни Ўзбекистон бўйича қор ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, Сурхондарё вилоятида, Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5 даража совуқ, шимолда -7-12 даража бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, қор ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -2-4 даража совуқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат -3-8 даража совуқ бўлади.

⚡️⚡️⚡️Бир қатор маҳаллий ва халқаро парвозлар жадвалига ўзгаришлар киритилди
«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси «Андижон — Самарқанд — Андижон» йўналиши бўйича HY049/HY050 рейслари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бекор қилинганини маълум қилди.
Шунингдек, «Бухоро — Наманган — Бухоро» йўналиши бўйича HY73/74 рейслари ҳам ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бекор қилинган.
HY091/HY092 «Тошкент — Андижон — Тошкент» рейси эса ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. Тошкентдан учиш маҳаллий вақт билан соат 13:00 да амалга оширилади, Андижон аэропортига етиб келиш соат 14:00. Қайтиш рейси маҳаллий вақт билан соат 16:20 га белгиланган.
Бундан ташқари, «Uzbekistan Airways» HY9605 «Самарқанд — Москва», HY639 «Самарқанд — Санкт-Петербург» йўналишидаги рейсларни об-ҳаво шароити туфайли соат 15:00 га қолдирди.
Шунингдек, «Flydubai» авиакомпаниясининг «Самарқанд — Дубай» йўналиши бўйича FZ770 рейси соат 19:00 га кўчирилди.
Компания хабарига кўра, ҳозирда Самарқанд аэропортида учиш-қўниш йўлагини тозалаш ишлари муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш/жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилган.

⚡️⚡️⚡️Расмий хабар: 11 январдан университетлар, техникум, коллеж ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланади
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни билан ОТМ, техникум, коллеж, касб ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқув жараёнини маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ташкил этиш тавсия этилди.
Таълим муассасалари раҳбарлари ва тегишли маҳаллий ҳокимликлар талаба-ўқувчиларни хабардор қилиш, уларни ОТМ жойлашган ҳудудга етиб келишини таъминлаш ҳамда мазкур жараёнларни шахсан назоратга олади.
Ўқув жараёнини ташкил этишда зарурият туғилганда ўқув графигига ўзгартириш киритиш рухсат берилади. 20 январга қадар якуний назорат ишлари ташкил этилмайди.
❗️Об-ҳаво шароитлари туфайли ўқишга келолмаган талабаларга тегишли масофавий дастурлар таклиф қилинади.

⚡️⚡️Долларнинг расмий курси ошди
Марказий банк 2023 йил 11 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.
1 АҚШ доллари +20,53 сўм ошди — 11 305,28 сўм;
1 Евро курси +104,44 сўм ошди — 12 148,65 сўм;
1 Россия рубли +0,65 сўм ошди — 162,75 сўм.

⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимизга кириб келган совуқ ҳаво таъсирини беталафот ўтказиш масаласига тўхталиб ўтди.
Барча туман ва ҳудудларда ташкил этилган штаблар узлуксиз ишлаши кераклиги, аҳоли эҳтиёжлари тезкор ҳал этиб борилиши шартлиги таъкидланди.
Ижтимоий соҳа объектларини энергия ва иссиқлик билан таъминлашни алоҳида назоратга олиш зарурлиги қайд этилди.
Барча даражадаги ҳокимларга тегишли идора ва ташкилотлар билан биргаликда йўлларни тозалаш ишларини ташкил этиш, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш топширилди.
Барча серқатнов йўналишларда жамоат транспортининг узлуксиз ҳаракати таъминланиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти олдига ҳар бир вилоят, туман ва шаҳардаги аҳвол бўйича кунлик назорат ўрнатиб, жойлардаги муаммоларни тезкор бартараф этиш вазифаси қўйилди.

⚡️⚡️⚡️7 та вилоятда қор кўчиши хавфи эълон қилинди
11-16 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Аҳолидан «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмаслик, тоғли ва тоғ олди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эса эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.

⚡️⚡️⚡️2023 йилда Ўзбекистонда 100 та микро-ГЭС қуриш бўйича лойиҳалар бошланади.
Мазкур микро-ГЭСлар учун 10 миллион долларлик ускуна зарур. Уларни маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Мазкур микро-ГЭСлар учун 10 миллион долларлик ускуна зарур. Уларни маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
⚡️⚡️2023 йилда саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари инфратузилмаси учун 1,7 трлн сўм йўналтирилади.
Шунингдек, «Ғиждувон» ва «Қўқон» эркин иқтисодий зоналари ҳудуди кенгайтирилади.
Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда «Ургут» эркин иқтисодий зонасининг филиаллари ташкил этилади.
Мутасаддиларга:
— 1 июлга қадар саноат зоналарига ажратилган маблағлар ҳисобига инфратузилма масаласини ҳал этиш;
— йил якунига қадар саноат зоналарида 1 минг 264 та лойиҳани ишга тушириб, қўшимча 3 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришни таъминлаш топширилди.

⚡️⚡️⚡️Чарм-пойабзал саноатида божхона имтиёзлари 3 йилга узайтирилади
Президент Шавкат Мирзиёев 10 январь куни гиламчилик, уй текстили, чарм ва заргарлик саноатида янги имкониятлар яратиш бўйича қарорни имзолади.
Унга кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда тўқимачилик лойиҳаларига қўшимча 300 миллион доллар йўналтирилади. Шунингдек, чарм-пойабзал саноатида 200 дан ортиқ турдаги импорт хом-ашё бўйича божхона имтиёзлари уч йилга узайтирилади.
Бугун имзоланган яна бир ҳужжат билан заргар тадбиркорларга хом-ашёни чегирма билан сотиб олиш имконияти ҳамда солиқ, божхона ва банк имтиёзлари берилмоқда.
Бу орқали ушбу тармоқларда 2,6 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириб, қўшимча 4,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш зарурлиги қайд этилди.

⚡️⚡️⚡️2023 йил 1 сентябрга қадар Жиззах вилоятида электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Автомобилсозлик тармоғида ўсишни таъминлаш учун хусусий инвесторлар жалб қилинади.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Автомобилсозлик тармоғида ўсишни таъминлаш учун хусусий инвесторлар жалб қилинади.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
⚡️⚡️⚡️Владимир Норов Марказий Осиё халқаро институти директори бўлди
Ўзбекистон Президентининг тегишли фармойиши билан Владимир Имомович Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
Ўзбекистон Президентининг тегишли фармойиши билан Владимир Имомович Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди.
Каналга уланиш:
➖@uzauz
⚡️⚡️⚡️Қишки таътилни узайтириш ваколати ҳудудий раҳбариятларга берилди
Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати ҳудудий раҳбариятларга берилди.
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни тасдиқланди.

⚡️⚡️⚡️Бугун айрим ҳудудларда қор ёғади, ҳарорат -17 даражагача пастлайди
11 январь куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади.
Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида айрим жойларида баъзида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат -5-10, баъзи жойларда -17 даражагача пастлайди.
Тошкент шаҳрида кечга томон бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -7-9 даража бўлиши кутилмоқда.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларида баъзида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат -10-15 даража совуқ бўлади.

Марказий банк 2023 йил 12 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.
1 АҚШ доллари +16,82 сўм ошди — 11 322,10 сўм;
1 Евро курси +12,42 сўм ошди — 12 161,07 сўм;
1 Россия рубли +1,18 сўм ошди — 163,93 сўм.

⚡️⚡️Муножат Йўлчиева номидаги стипендия жорий этилди
Ўзбек миллий мусиқа санъати институти талабалари учун Ўзбекистон Қаҳрамони Муножат Йўлчиева номидаги стипендия таъсис этилди.
Ушбу стипендия институтнинг 2-курсни тугатган бакалавриат ҳамда 1-курсни тугатган магистратура талабаларига танлов асосида берилади.