QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
15.2K subscribers
27.6K photos
2.84K videos
7 files
10.3K links
O‘zbekiston Respublikasi Qishloq xo‘jaligi vazirligi

🔗 Rasmiy sahifalarimizning manzillari: https://taplink.cc/uzagroministry

📍Manzil: Toshkent viloyati, Qibray tumani, Universitet ko‘chasi, 2-uy

☎️ Ishonch telefoni: 1243
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (664-сон, 12.08.2019й.)

Низом билан, мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг янги ташкил этилган боғ ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи технологияларини жорий қилишга кетган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди.

2019 йил ва ундан кейинги йиллардаги харажатларини қоплаш бўйича қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:
👉 томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий қилинган 1 гектар майдон учун бир марталаик 6 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;
👉 майдони 35 гектардан зиёд боғларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда.

Субсидия маблағлари 2019 йилда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги жамғарма ҳисобидан, 2020 йилдан бошлаб эса жамғарма ҳамда давлат бюджетидан тенг улушларда ажратилади.

Харажатларнинг бир қисмини қоплаш истагини билдирган ишлаб чиқарувчилар ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
👉 суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича ваколатли лойиҳа институтининг лойиҳаси;
👉 тижорат банки билан тузилган кредит шартномаси ҳамда кредит ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
👉 пудрат ташкилотлари билан тузилган шартнома нусхаси;
👉 амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили 1 майга қадар келгуси йилда суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг якуний рўйхатини шакллантириб Ҳукуматга тақдим этади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарор билан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК тугатилмоқда.

Қарорга кўра:

🔰Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва инфратузилмани ривожлантириш бошқармаси (4та штат) негизида бошқарув ходимларининг чекланган сони 12та штат бирлигидан иборат Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси ташкил этилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича қўшимча вазифалар юкланди.

⚡️Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

✔️озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича илк маротаба ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

✔️озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича илк маротаба ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини таъминлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

✔️озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш белгиланди.

@uzagroministry

Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиалида 2020/2021 ўқув йили учун бакалаврлар ва магистрлар тайёрлашнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича қабул квотаси

Facebook
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“2021 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (304-сон, 17.05.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, ички бозорда дон ва нон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун 2021 йил ҳосилидан давлат ресурсларига товар ва уруғлик дон харид ҳажми белгиланди.

Шунга кўра, жорий йил ҳосилидан давлат ресурсларига жами 2 млн 434 минг 425 тонна товар ва уруғлик дон (шундан 2 млн 150 минг тонна товар дон, 284 минг 425 тонна уруғлик дон) харид қилиш назарда тутилган.

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web
l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳоли томорқалари ва хонадонларида майдони камида 10 сотих бўлган иссиқхоналар барпо этилади

“Давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5138-сон, 07.06.2021 й.) қабул қилинди

🔘 Қарорга кўра:

иссиқхона хўжалигига эга бўлиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш истагини билдирган аҳоли (ташаббускор аҳоли) томорқалари ва хонадонларида майдони камида 10 сотих бўлган иссиқхоналар барпо этилади;

қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари, захирадаги ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган бўш ер майдонларида ҳар бирининг майдони камида 20 сотих бўлган турар жой мажмуасини ҳам қамраб олган иссиқхоналар (уй-иссиқхона мажмуалари) ташкил қилинади.

☑️ Уй-иссиқхона мажмуалари давлат-хусусий шериклик тамойили асосида қурилади.

➡️ Ташаббускор аҳолини танлаш инвесторлар ва туман ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.

👉 Уй-иссиқхона мажмуаларини қуриш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган йиғиладиган алоҳида қисмлардан иборат тайёр ҳолдаги замонавий иссиқхоналар 2021 йил 31 декабргача божхона божидан озод қилинади.

👉 Шунингдек, иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуаларини ишлаб чиқариш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган материаллар, хомашёлар ва бутловчи қисмлар 2023 йил 31 декабргача божхона божидан озод қилинади.

Иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуалари учун ер солиғи ставкалари ҳамда уй-иссиқхона мажмуалари таркибидаги турар жойлар учун мол-мулк солиғи ставкалари улар фойдаланишга топширилган санадан бошлаб уч йил давомида 50 фоиз миқдорида ўрнатилади.

🎓 Қарорга кўра, соҳадаги олий таълим ва профессионал таълим муассасаларида замонавий иссиқхона хўжалигини ташкил этиш, уларда касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишнинг самарали усулларини ўқитиш йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, ҳар йили ўтказиладиган “Ташаббус” кўрик танлови доирасида “Энг илғор иссиқхона хўжалиги” номинацияси жорий этилади.

https://t.iss.one/uzagroministry