QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
15K subscribers
28.9K photos
2.88K videos
7 files
10.6K links
O‘zbekiston Respublikasi Qishloq xo‘jaligi vazirligi

🔗 Rasmiy sahifalarimizning manzillari: https://taplink.cc/uzagroministry

📍Manzil: Toshkent viloyati, Qibray tumani, Universitet ko‘chasi, 2-uy

☎️ Ishonch telefoni: 1243
Download Telegram
#кунмавзуси #Президент #селектор (20 июнь)
🇺🇿Президент Шавкат Мирзиёев:

“Ўйлайманки, Конституцияга киритиладиган барча тузатиш ва қўшимчалар мамлакатимизнинг 14 та ҳудудий бирлигидан иборат ягона давлатни, миллати ва элатидан қатъи назар, ягона ва қудратли Ўзбекистон халқини янада жипслаштиради ҳамда улуғвор мақсадлар сари сафарбар этади.

Ҳеч қачон унутмайлик, бу жараёндаги иштирокимиз билан ўзимиз, оиламиз, фарзандларимиз мана шу муқаддас заминда янада эркин ва фаровон яшаши учун мустаҳкам пойдевор яратамиз.

Қадрли ватандошларим!

Бу янгиликлар аниқ қонун ва кодекслар, амалий дастурлар ва режалар билан ҳаётимизда, албатта, ўз аксини топади. Ҳар бир конституциявий норма ижросини таъминлаш бўйича аниқ ижтимоий, иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий чора-тадбирлар кўрилади".

👉🏻Манба: ЎзР Президенти матбуот котибининг расмий канали
#кунмавзуси #Президент #селектор (20 июнь)
🇺🇿Президент Шавкат Мирзиёев:

“Биз ишлашга – иши, яшашга – уйи бўлган, фуқаролари тинч ва эркин, ҳаётдан мамнун, дастурхони тўкин, оиласи бахтиёр яшайдиган давлат қуришни мақсад қилганмиз.

Кучли иқтисодиёт барпо этиб, дунёда муносиб ўрнимизни эгаллашимиз, халқимизга юксак шароитлар яратиш учун ҳам жуда кўп ишларни биргаликда амалга оширишимиз керак.

Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси бўладиган янгиланаётган Конституциямизга таяниб, Янги Ўзбекистонни албатта биргаликда барпо этамиз.

Орадан йиллар, асрлар ўтади, лекин ғоят мураккаб шароитда бундай улкан ислоҳотларни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшган инсонларни келгуси авлодлар ҳеч қачон унутмайди.

Ана шундай буюк бахт ва шараф барчамизга ёр бўлсин!”, деди Президент сўзининг якунида.

👉🏻Манба: ЎзР Президенти матбуот котибининг расмий канали
#кунмавзуси #Президент #селектор (28 июнь)

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига пахта ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда пахтани чуқур қайта ишлаш асосида тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам наращивания объема производства хлопка за счет научно обоснованного семеноводства и агротехнологий, а также увеличения экспорта текстильной продукции на основе глубокой переработки хлопка.

👉🏻Манба: ЎзР Президенти матбуот котибининг расмий канали
#кунмавзуси #Президент #селектор (28 июнь)

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда:

- илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига пахта ҳосилдорлиги ва ҳажмини камида 30 фоизга ошириш;

- пахтани чуқур қайта ишлаб, соҳанинг экспортини камида 2 бараварга кўпайтириш муҳокама қилинмоқда.

“Биз соҳада тўлиқ кластер тизимини жорий этдик. Пахта толасини ўзимизда 100 фоиз қайта ишлаш йўлга қўйилди (беш йил аввал 40 фоиз тола қайта ишланган).

Сўнгги уч йилда тўқимачилик кластерларига 23 трлн сўмдан зиёд имтиёзли маблағлар ажратилди. Кластерларнинг ўзлари ҳам қарийб 7 трлн сўм хусусий инвестициялар йўналтирдилар. Натижада 350 га яқин йирик фабрикалар ишга туширилди.

Ишлаб чиқариш ҳажми 5 баробарга ошди, экспорт эса 4 баробарга ўсиб, қарийб 3 млрд долларга етди”
, деди Президент.

👉🏻Манба: ЎзР Президенти матбуот котибининг расмий канали
#кунмавзуси #Президент #селектор (28 июнь)

Бугунги кунда толани қайта ишлаш қувватларимиз 1 миллион 300 минг тоннага етгани, лекин 1 миллион тонна тола ишлаб чиқарилаётгани таъкидланди.

Яъни, ҳозирнинг ўзида 300 минг тонна тола етмаяпти. Келгуси беш йилда бу эҳтиёж яна 600 минг тоннага ошади. Шундан 300 минг тоннаси сунъий тола бўлса, яна камида 300 минг тонна пахта толаси зарур.

“Нима учун Туркиянинг пахта майдони биздан 2 карра кам бўлсада, толани деярли тенг ҳажмда ишлаб чиқаради? Бунинг асосий сабаби - ҳали илмга, замонавий технологияларга жойлардаги раҳбарларнинг эътибори ва масъулияти паст”, деди Президент.

Давлатимиз раҳбари қайта ишлаш борасидаги ишлар аҳволига тўхталди.
Ип-калавани тайёр маҳсулотгача қайта ишлаш даражаси мамлакатимизда 23 фоизни ташкил этади.

Бунинг оқибатида йилига 9 миллиард доллар даромад бой берилмоқда.

👉🏻Манба: ЎзР Президенти матбуот котибининг расмий канали
#кунмавзуси #Президент #селектор (28 июнь)

Президент топшириғига кўра тармоқ корхоналари, кластерлар, олимлар билан бир неча бор учрашувлар ўтказилди. Уларда билдирилган фикр ва таклифлар асосида аниқ ечимлар белгилаб олинди.

Биринчиси – пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизим жорий қилинади.

Мисол учун, Тўрткўлдаги “Агро Тўрткўл текстиль” ҳамда Элликқалъадаги “Бўстон” кластерлари бир гектарга ўртача 4-5 миллион сўм сарфлаб, ҳосилдорликни 2019 йилдаги 23 центнердан 2021 йилда 40 центнерга кўпайтирган. Бу йил эса Қорақалпоғистон шароитида гектаридан 33 центнердан ҳосил олади.

Лекин ўтган йили республика бўйича 121 та пахта-тўқимачилик кластеридан 18 тасида ҳосилдорлик 25 центнердан кам бўлган.

Атиги 21 та кластерда уруғчилик цехлари мавжуд. Чигитни тайёрлаш (протравка) ҳам саноқли кластерларда йўлга қўйилган.

Ер сифатини яхшилаш, уруғчилик бўйича бор-йўғи 6 та кластер замонавий лаборатория ташкил қилган.

👉🏻Манба: ЎзР Президенти матбуот котибининг расмий канали
#кунмавзуси #Президент #селектор (28 июнь)

Олимларимиз яратган 100 центнергача ҳосил берадиган пахта кластерларга етказилмаяпти, деҳқон ва фермерларимиз қайси ҳосилдор уруғларни экишни ва уларни қаердан олишни билмаяпти.

Шу боис Президент ҳузурида Инновация вазири И.Абдурахмонов бошчилигида Пахтачилик кенгаши ташкил этилиши белгиланди. Кенгаш:

- ҳар йили ҳосилдор ва эртапишар навларни ҳудудлар кесимида кўпайтириш ва экишни ҳар бир кластер бўйича белгилаб беради;

- иқлим ва ҳарорат ўзгаришларига мос бўлган ўғитлаш схемасини ишлаб чиқади, гербицид ва пестицидлар қўллашни тартибга олади;

- кейинги йилларда ҳашоратларга қарши курашиш бўйича ҳар бир ҳудудга мос агротехнологияларни ишлаб чиқади.

👉🏻Манба: ЎзР Президенти матбуот котибининг расмий канали
#кунмавзуси #Президент #селектор (28 июнь)

🌱Уруғчилик, тупроқ таҳлили ва биолабораториялар ҳамда уруғ тайёрлаш цехларини ишга тушириш

💦 Томчиталиб суғоришни жорий этиш соҳасида

⚖️ Кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш

☁️ Пахта хом ашёси ва ип-калавани қайта ишлашни тизимли ташкил этиш

🤝 Хорижий бренд ва йирик компаниялар маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик қилишга, миллий маҳсулотларга катта қизиқиш билдирмоқда

💎 Брендларни жалб қилиш соҳасида

📈 Экспортчиларни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш

🚛 Тўқимачилик корхоналарини пахта толаси ва ип-калава билан узлуксиз таъминлаш

🏢 Солиқ ва божхона маъмурчилигини енгиллаштириш

👨🏻‍🎓 Тўқимачилик соҳасида мутахассислар тайёрлаш, илм ва изланиш

🚗 “Тонировка” масаласига доир

1 июлдан бошлаб “тонировка” борасидаги ўзгаришлар

👉🏻Манба: ЎзР Президенти матбуот котибининг расмий канали
#prezident #selektor

Birozdan so‘ng Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida mahallalarni obod qilish va “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida amalga oshirilgan ishlar hamda kelgusidagi ustuvor vazifalar yuzasidan videoselektor yig‘ilishi boshlanadi.

***********

#президент #селектор

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по проделанной работе и дальнейшим приоритетным задачам в области благоустройства махаллей и реализации общенационального проекта «Яшил макон».

https://t.iss.one/Press_Secretary_Uz/2557
#prezident #selektor

Аyni paytda Prezident Shavkat Mirziyoyev kuz-qish mavsumida aholi, ijtimoiy soha va iqtisodiyot tarmoqlarini energiya resurslari bilan uzluksiz taʼminlash masalalari yuzasidan yigʼilish oʼtkazmoqda.

#президент #селектор

В настоящее время Президент Шавкат Мирзиёев проводит совещание по вопросам бесперебойного обеспечения населения, социальной сферы и отраслей экономики энергоресурсами в осенне-зимний сезон.

https://t.iss.one/Press_Secretary_Uz/2595