UzA | Расмий канал
270K subscribers
90.6K photos
5.13K videos
12 files
72.8K links
🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.
https://uza.uz
facebook.com/uzauz
instagram.com/uza.uz
twitter.com/uzauz
https://www.youtube.com/c/UzAuzb
•Тезкор: @uzauz
@UzA_admin_bot
@uzareklama,
Мурожаат учун, 712361256
@uzasport
Download Telegram
ХОТИРА: мустақил Ўзбекистон пойтахтининг биринчи ҳокими ким эди?

➡️ https://bit.ly/3kC693P

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
Саноат кўрсаткичлари таҳлил қилинди

➡️ https://bit.ly/2PKKF6N

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: пойтахтга булутли об-ҳаво яқинлашмоқда

➡️ https://bit.ly/3ajuiYh

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
ПОЙТАХТИМИЗДАГИ 7 ТА ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА ЯНГИ РАҲБАРЛАР ИШ БОШЛАДИ

Тошкент шаҳридаги Шайхонтоҳур, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Олмазор, Учтепа ва Сергели туман тиббиёт бирлашмалари(ТТБ)га янги раҳбарлар тайинланди.

Хусусан, Шайхонтоҳур ТТБга пойтахтимиздаги 24-сонли оилавий поликлиника бош шифокор муовини Гули Холиқова, Бектемир ТТБга Миробод туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси мудири Зебинисо Умарова, Мирзо Улуғбек ТТБга “Ўзавтосаноат” АЖга қарашли “CLINIC PRO” ТДМ бош шифокори Муяссар Муҳаммедова, Яккасарой ТТБга Тошкент шаҳар 3-сонли клиник шифохонаси бош шифокори Дилфуза Мухсимова, Олмазор ТТБга Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бош мутахассиси Азизбек Низомов, Учтепа ТТБга 32-сонли оилавий поликлиника бош шифокори Нигорахон Саидова, Сергели ТТБга эса 12-сонли оилавий поликлиника бош шифокори Тожибой Юлдашов бошлиқ этиб тайинланди.

@uza_uz
Халқаро форум иштирокчилари диққат марказида – дунё ёшлари муаммолари

➡️ https://bit.ly/30Qb3lX

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
Дунёда коронавирус тарқалишига оид вазият қандай?

➡️ https://bit.ly/3fSaEUz

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
Гулистон шаҳрида «Гуллар фестивали» кўрик-танлови ўтказилади. Олий мукофот – «Дамас» автомобили

➡️ https://bit.ly/2PMN0yg

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


➡️ https://bit.ly/31K9Xrh

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
«Ўзбeкистон-АҚШ-Афғонистон» шакли доирасида хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди

➡️ https://bit.ly/2PIWNVZ

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
Кислородли концентраторлар нархи нега турлича?

➡️ https://bit.ly/3gQyKA9

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: санитария-гигиена талабларига сўзсиз амал қилишимиз, илгари йўл қўйган хатоларни такрорламаслигимиз керак

@uza_uz
Покистон ташқи ишлар вазири билан музокаралар тўғрисида

➡️ https://bit.ly/2FiMea9

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

➡️ https://bit.ly/3kFYX75

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


➡️ https://bit.ly/31NTiTw

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
Бош прокуратура Бобомурод Абдуллаев ҳақида расмий баёнот берди

➡️ https://bit.ly/2DCThKs

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
⚡️РАСМАН

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

15 августдан бошлаб:

👉 автотранспорт воситаларининг кун давомида тўлиқ ҳаракатланиши;

👉 маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатнови.

👉 очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти. Бунда, ушбу объектлар учун:

банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш талаб этилади.

👉 нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолияти. Бунда, ушбу ташкилотлар фаолияти учун:

машғулотлар вақтини олдиндан келишиш (таълим марказлари ва тўгараклар учун);
ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;
ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш чоралари кўрилиши лозим;

👉 санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, пляжлар, хостеллар, ижарага бериладиган дала ҳовлилар ва бошқа дам олиш масканлари фаолияти.

👉 музейлар фаолияти;

👉 гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар фаолияти учун – хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда телефон ёки онлайн навбатга ёзилган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ишлаши талаб этилади;

👉 оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш (бунда ушбу тадбирларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда).


➡️ @uzauz
2020 йил 17 августдан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:

👉 ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тикланади;

👉 жамоат транспорти, шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус қатнови (метрополитен фаолияти бундан мустасно);

👉 диний ташкилотлар фаолиятига (ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда). Бунда, диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилади.


➡️ @uzauz
2020 йил 20 августдан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:

👉 буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолияти (санитар тозалаш ишларини ўтказиш учун ҳафтада бир марта санитар кунини эълон қилган ҳолда).

👉 спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар фаолияти.


➡️ @uzauz
✈️ Ўзбекистонга хорижий давлатлардан кириш бўйича қуйидаги тартиб амал қилиши белгиланди:

🟢 санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар)
– (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди;

🟡 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар) – (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади;

🔴 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейслар – эвакуация рейслари) – Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди.Мазкур рўйхатга асосан:

а) яшил рейслар сифатида – Хитой Халқ Республикаси, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония;

б) сариқ рейслар сифатида – Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно), Озарбайжон;

в) қизил рейслар сифатида бошқа барча давлатлар белгиланди.


➡️ @uzauz
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
Чорвоқда чўмилишга рухсат берилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида 15 августдан карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича берилган топшириқлар доирасида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида аҳолига чўмилиш ва кўнгилочар воситалар борасида барча чекловлар ечилиб, улардан фойдаланишга рухсат берилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Республика махсус комиссияси аъзоси – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ЎзАга маълум қилди.


➡️ @uzauz