UzA | Расмий канал
285K subscribers
97.9K photos
5.81K videos
12 files
78.6K links
🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.
@uza_uz
@uzauzlot
@uzauzilmfan
@uzauzenglish
@uzasport
@uzauzrus
•Тезкор: @uzauz
facebook.com/uzauz
instagram.com/uza.uz
twitter.com/uzauz
https://www.youtube.com/c/UzAuzb

@uzareklama
Download Telegram
Хусусий тиббиёт: тезкор, сифатли хизмат ва саломатлик гарови

Мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби тиббиётда ҳам кенг кўламли ижобий ишлар амалга оширилди. Бу орқали аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш имкониятлари янада кенгайди. Айниқса, Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун!” эзгу тамойилини татбиқ этишда давлат соғлиқни сақлаш муассасалари билан бир қаторда хусусий сектор вакиллари ҳам муносиб ва фаол иштирок этмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/743469

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
Ислоҳотлар самараси: Нурли йўл сари шиддатли қадам таълиму илм биландир

Ватан учун, миллат учун, халқ учун!

Батафсил: https://uza.uz/posts/743360

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
Шарифа Давронова “Универсиада-2025” ғолибига айланди

Германияда ўтаётган XXXII Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида енгил атлетикачимиз Шарифа Давронова олтин медални қўлга киритди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/743483

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
Француз бокси "Сават": жаҳон чемпионатида спортчиларимиз 11 та медалли бўлди

Пойтахтимизда жойлашган “Универсал” спорт саройида француз бокси "Сават" бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва кубоги мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумий ҳисобда 11 та медални қўлга киритди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/743486

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
Энергетика вазирлиги: Мўйноқдаги қудуқдан газ чиқиш ҳолати аҳоли учун хавф туғдирмайди

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг расмий баёнот беришича, жорий йил 26 июль куни Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган “Учсой” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Мўйноқ” кон майдонида олиб борилаётган бурғилаш ишлари давомида 5000 метр чуқурликка мўлжалланган 1-сонли қудуқда 4707 метр чуқурликдан газ чиқиши кузатилган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/743479

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
Шавкат Мирзиёевни дунё лидерлари табриклади (+видео)

Бўш иш ўринларини яширганлик учун жавобгарлик бекор қилинмоқда

Самарқанд шаҳрининг ёши 3000 йил деб қайта баҳоланди

ДХХ раиси Афғонистон расмийлари билан учрашди

Шу ва хориж саҳнида рўй берган муҳим воқеалар "Ҳафта тафсилоти" дастурида


📹 https://youtu.be/nmUYP458k6Q

Батафсил: https://uza.uz/posts/743489

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
Шахмат: Жавоҳир Синдоров Ар-Риёд турнирида қатнашади

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион 550 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи “Esports World Cup Chess” турнирининг саралаш баҳслари ортда қолди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/743476

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
Аргентиналик спорт мутахассислари Ўзбекистонда фаолият бошлади (+видео)

Миллий гвардия Чавандозлар мактабида хорижлик мутахассислар томонидан поло бўйича ўтказилган навбатдаги ўқув-машғулот йиғини аввалгиларидан тубдан фарқ қилди

📹 https://youtu.be/C89QrvinL-o

Батафсил: https://uza.uz/posts/743503

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
28 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 28 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 12-14 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/743447

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
Бухорода солиқ инспекторига жиноят иши қўзғатилди

Бухоро шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ томонидан 2024 йил ноябрь-декабрь ҳамда 2025 йил январь-февраль ойлари учун жамиятни айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи ва даромад солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлиги учун МЧЖ раҳбарига нисбатан Бухоро шаҳар солиқ инспекцияси томонидан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорга асосан МИБ Бухоро шаҳар бўлими томонидан ижро иши қўзғатилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/743510

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
Маърифатпарвар жадид Каримбек Норбеков (+видео)

Каримбек Норбеков ўзбек маърифатпарвар бойларидан бўлган. У 1884 йил Тошкентда Муҳаммадаминбекнинг хонадонида туғилган. Муҳаммадаминбекнинг дастлабки аёли Марзиябиби Мўминбой қизидан Долимбек исмлик фарзанди бўлган. Ушбу аёли вафот этгач, Умринисо исмлик аёлга уйланган ва ундан уч ўғил ва бир қиз кўрган. Улар Комилбек, Тожихон, Каримбек, Абдураҳмонбек.

📹
https://youtu.be/dgRXRXxRTXI

Батафсил: https://uza.uz/posts/743514

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари Жиззах вилояти ривожи билан танишди. Бандлик идоралари ислоҳоти: назоратдан иш берувчилар билан ҳамкорликка ўтиш.

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
Тошкент босқинининг иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари (+видео)

XIX асрнинг иккинчи ярмида Туркистон халқлари ҳаётида Россия империясининг ҳарбий юришлари натижасида ўлканинг забт этилиши, янги ҳокимият ўрнатилиши билан аҳоли турмуш тарзи аста-секин ўзгариб, янги ҳуқуқий, сиёсий, маънавий ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар гирдобига тортилди.

📹 https://youtu.be/EK0ElOkrfu0

Батафсил: https://uza.uz/posts/743512

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
Британия депутатлари Стармерни Фаластинни тан олишга чақирмоқда

Буюк Британия парламентининг 200 дан ортиқ аъзоси мамлакат Бош вазири Кир Стармерга Фаластин давлатини тан олиш учун чоралар кўришга чақирди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/743536

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
Замон билан ҳамнафас касблар

Замонавий дунё ўзгарувчанлиги ва тезкорлиги билан ажралиб туради. Ҳар бир соҳадаги инновациялар, технологик ютуқлар ва ижтимоий эҳтиёжлар натижасида меҳнат бозори кескин янгиланмоқда. Ҳозирги даврда замонавий касблар жамиятнинг барча қатламларига чуқур таъсир кўрсатаётганини инкор этиб бўлмайди. Бу касблар фақатгина пул топиш воситаси эмас, балки шахсий салоҳиятни рўёбга чиқариш, жамиятда ижтимоий ўзгаришлар қилиш ва глобал муаммоларга ечим топиш воситасига айланган. Энди мутахассисликлар нафақат бозор талаби, балки ижтимоий онг билан ҳам ўзаро чамбарчас ҳолда шаклланмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/743552

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
АҚШ ва Европа Иттифоқи савдо келишувига эришди

Трамп мазкур муросани “ҳамма учун фойдали” деб баҳолаб, уни АҚШ тарихидаги энг катта савдо битими сифатида таърифлади. Фон дер Ляйен эса “қийин музокаралар”га қарамай, келишув минтақалар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашига ишора қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/743556

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
29 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 29 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/743519

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
Яна 6 та метро бекати ёпилади

Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар беришича, режали профилактика ишларини амалга ошириш мақсадида 2 августдан бошлаб 6 та "Технопарк-Янгиобод" бекатидан иборат метро йўналишида поездлар ҳаракати тўхтатилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/743582

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
Президент ташрифидан сўнг...

Жиззах вилоятида имкониятларни тўла ишга солиш чоралари кўрилмоқда

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида имкониятларни тўла ишга солиш чоралари кўрилмоқда. Бу эса аҳоли даромадини ошириб, тадбиркорлик салоҳияти кенгайишига замин яратмоқда. 2024 йил 31 декабрда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича Президент қарори қабул қилиниб, зарур масалалар ҳал этиб берилган эди. Жумладан, унда 2025 йилда 2 миллиард доллар инвестиция жалб этиш, экспортни 285 миллион долларга етказиш, 168 минг кишини ишли қилиш чора-тадбирлари белгиланганди.

📹
https://youtu.be/5zc8ZZY5__k

Батафсил: https://uza.uz/posts/743578

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе
Экстремал об-ҳаво қуёш панелларига салбий таъсир кўрсатади(ми)?

“Ember Global Electricity” халқаро энергетика таҳлил маркази томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, қуёш панеллари орқали электр энергияси ишлаб чиқариш 2024 йилда 474 тераватт-соатга ўсиши тахмин қилинган, бу ўтган йилга нисбатан 29 фоизга кўп. Бу ўсиш қуёш энергиясини кетма-кет учинчи йил глобал ишлаб чиқаришда энг катта тоза энергия манбаига айлантиради ва унинг глобал электр энергияси ишлаб чиқаришдаги улушини 6,9 фоизга етказади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/743596

Телеграм каналларимиз

Facebook | Instagram | YouTubе