UzA | Расмий канал
296K subscribers
99.4K photos
5.96K videos
12 files
79.8K links
🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.
@uza_uz
@uzauzlot
@uzauzilmfan
@uzauzenglish
@uzasport
@uzauzrus
•Тезкор: @uzauz
facebook.com/uzauz
instagram.com/uza.uz
twitter.com/uzauz
https://www.youtube.com/c/UzAuzb

@uzareklama
Download Telegram
Кун тарихи: Амир Темур вафоти олдидан кимни ўзининг валиаҳди деб эълон қилган эди?

Ватанимиз тарихидаги 30 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651657

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Олтин куз таровати (видео)

Табиатнинг ҳар фасли ўзига хос гўзал ва бетакрор. Тилларанг жилоси билан кўзни қамаштирувчи кузнинг таровати ўзгача.

🎥 https://youtu.be/7M99HUJZDBM

Батафсил: https://uza.uz/posts/651679

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Шахмат: Бразилияда Италияда эришилган натижа такрорланадими?

Бразилиянинг Флорианополис шаҳрида 18 ёшгача бўлган дунёнинг энг яхши шахматчилари иштирокида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бошланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651700

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолида ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651708

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Олий суд ахборот хизмати “фейк” маълумотларга ишонмасликка чақирди

Айрим манбаларда “3 ёшли боланинг қотили умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди” мазмунида хабарлар тарқалган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651728

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Бизнесни ривожлантириш банки молиявий кўмагида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар кўпаймоқда

Батафсил: https://uza.uz/posts/651753

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Қозоғистонда Марказий Осиё ёшлари форуми бўлиб ўтди (+видео)

Олмаотадан мухсус репортаж

🎥 https://youtu.be/y9LxFX-ere0

Батафсил: https://uza.uz/posts/651755

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
31 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 31 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.


Батафсил: https://uza.uz/posts/651744

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Қонун лойиҳаси: 2025 йил учун Давлат бюджети даромадлари 308,5 триллион сўм миқдорида белгиланмоқда

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳақида сўз юритилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651796

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Фарғонада электр қувватлари “омбори” бунёд этилмоқда(+видео)

Газ омборлари бор, сув омборлари ҳам мавжуд. Аммо электр қуввати омборлари-чи? Яқин орада Ўзбекистонда биринчи марта электр қувватлари омбори пайдо бўлади. У Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида бунёд этилмоқда.

🎥 https://youtu.be/uHn3io98w0c

Батафсил: https://uza.uz/posts/651786

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Олтин қаламли журналистлар” китобининг илк-намуна нусхаси нашрдан чиқди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг яна бир янги лойиҳаси – “Олтин қаламли журналистлар” китобининг илк намуна нусхаси нашрдан чиқди. Ушбу китобга 50 нафарга яқин устоз журналистларнинг айни кунда матбуотимизда камайиб кетаётган фельетон, очерк, журналистик суриштирув, эссе каби 8 та журналистик жанр бўйича энг сара материаллари киритилган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651809

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
2025 йилда солиқ тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

2025 йил учун Давлат бюджети бўйича қонун лойиҳасида қайд этилишича, мамлакатимизда 2025 йилда маҳаллий бюджетлар мустақиллигини ошириш учун улар ихтиёрида қоладиган солиқ тушумларини кўпайтириш режалаштирилмоқда. Бу юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи, айланмадан солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобига амалга оширилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651757

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Иккита АЁҚШнинг биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди

Яқинда Ангрен шаҳридаги "А.C.И." МЧЖга тегишли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида назорат тадбири ўтказилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651799

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Таркибида шакар бўлган барча алкоголсиз ичимликларга акциз солиғи жорий этилиши таклиф этилмоқда

2025−2027 йилларга мўлжалланган бюджетнома лойиҳасида қайд этилишича, 2025 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда таркибида шакар бўлган барча алкоголсиз ичимликларга акциз солиғи жорий этилиши таклиф этилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651819

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Испанияда сув тошқини сабаб 50 киши қурбон бўлди

29 октябрь куни Испания шарқидаги Валенсия провинциясида кучли ёмғир туфайли сув тошқинлари юзага келди. Испания матбуотига кўра, айрим ҳудудларда бир кун ичида бир ойлик ёғингарчилик миқдоридан кўпроқ ёмғир ёққан. Тошқин сабаб, шаҳарда электр, алоқа, темир йўл ва кўплаб тармоқлар ишдан чиққан. Минтақавий ҳукумат раҳбари Карлос Мейсон журналистлар билан суҳбатда вазиятни мисли кўрилмаган деб баҳолади. Ҳозирда воқеа жойида қутқарувчилар туну-кун иш олиб боришяпти. Бедарак йўқолганлар дронлар ёрдамида қидирилмоқда. Табиий офат ҳудудидаги аҳоли эвакуация қилинмоқда.
Испания давлат метеорология агентлиги Валенсия ва сув тошқинидан зарар кўрган бошқа ҳудудлар учун қизил огоҳлантириш эълон қилди. У ердаги мактаблар ёпилди ва муҳим бўлмаган хизматлар тўхтатилди.
Валенсия фавқулодда вазиятларни мувофиқлаштириш маркази маълумотларига кўра, табиий офат қурбонларининг тасдиқланган сони 51 кишига етди.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Жаҳон криминологиясининг етук мутахассислари Тошкентда тажриба алмашмоқда

Пойтахтимизда «Жаҳон криминологиясининг илғор тажрибалари» мавзусида I халқаро форум бўлиб ўтмоқда.

🎥 https://youtu.be/xzDl2hyIp_s

Батафсил: https://uza.uz/posts/651734

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Европа Иттифоқи – Марказий Осиё: Барқарор сув сиёсати бўйича ҳамкорлик қанчалик муҳим?

Бугун пойтахтимизда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё ёш етакчилари конференцияси: Барқарор сув ҳаракати парадигмасини ўзгартириш” мавзусида минтақавий форум бошланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651854

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе