UzA | Расмий канал
287K subscribers
98.2K photos
5.82K videos
12 files
78.8K links
🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.
@uza_uz
@uzauzlot
@uzauzilmfan
@uzauzenglish
@uzasport
@uzauzrus
•Тезкор: @uzauz
facebook.com/uzauz
instagram.com/uza.uz
twitter.com/uzauz
https://www.youtube.com/c/UzAuzb

@uzareklama
Download Telegram
Малайзия делегацияси сайлов муваффақиятли ўтганини эътироф этди (+видео)

Малайзия парламенти Сенати раиси ўринбосари Нур Жазлан Бин Муҳаммад бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига ташриф буюрди.

🎥 https://youtu.be/q8EsH5u2DS0

Батафсил: https://uza.uz/posts/651250

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
29 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/650941

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
БРИКС атрофидаги баёнотлар

Яқинда Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган BRICS XVI саммитида 13 мамлакат тузилмага ҳамкор мақомини олди: Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Жазоир, Беларусь, Боливия, Куба, Индонезия, Малайзия, Нигерия, Таиланд, Уганда ва Вьетнам.

Анжуман доирасида Озарбайжон ва Арманистон етакчилари учрашди

“Bild” газетаси: Ҳиндистон Туркиянинг БРИКСга аъзо бўлишига қарши

Индонезия БРИКСга қўшилмоқчи

Эрон Президенти БРИКСни санкция, уруш ва геноцидсиз дунё қуришга чақирди

Европа кенгаши раиси Шарль Мишель БРИКС ҳақида...

Чжан Мин: Қозон – жуда чиройли шаҳар

Украина Президенти БМТ Бош котибини БРИКС саммитига ташрифи учун танқид қилди

Батафсил: https://uza.uz/posts/651279

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистонда ижобий ўзгаришлар, қонунчиликдаги ислоҳотлар юқори баҳоланди

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Бош котиби Сергей Лебедев бошчилигидаги делегация Сенатга ташриф буюрди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651303

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Тошкент халқаро аэропортида олтинларни четга олиб кетаётган фуқаро фош этилди

Божхона қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетаётган фуқаронинг қўл сумкаси божхона ходимлари томонидан кўздан кечирилганда, унинг ичида божхона назоратига тақдим этилмаган, умумий оғирлиги 187 грамм бўлган 6 дона олтин қуймаси ҳамда 7 дона хитой иероглифлари туширилган тангалар уддабуронлик билан косметика креми ичига яширилгани аниқланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651309

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Андархон қовунларидан бир татиб кўринг

Юртимиздаги ҳар бир ҳудуд ўз деҳқончилик анъаналари, ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Мисол учун, Олтиариқ бодринг ва узумлари, Риштон қандак ўриги, Қува анори билан машҳур. Бешариқ туманининг Андархон қишлоғи эса куз-қиш ойларида қовун сақлаш анъанаси билан эътиборга тушган.


Батафсил: https://uza.uz/posts/651323

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Дўстлигимиз абадий бўлсин

Ўзбекистон ва Тожикистон халқларининг ўзаро дўстлик ва адабий алоқалари ҳар томонлама ривож топаётир


Батафсил: https://uza.uz/posts/651342

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Фирдавс Абдухолиқов: “Халқаро маданий мерос ҳафталиги барчамизга фойдали ва ёрқин дақиқаларни бахш этди”

Тошкентда “Шарқ ренессанси феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва цивилизациялар” мавзусида Халқаро маданий мерос ҳафталиги ўтказилди. Ушбу ноёб лойиҳанинг натижалари қандай?

Батафсил: https://uza.uz/posts/651362

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Магистратурага қўшимча қабул қилиш учун рухсат берилди

Давлат қабул комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул жараёнида талаб даражасидаги хорижий тил сертификатига эга бўлиб, қабул квотаси доирасида талабаликка тавсия этилмаган талабгорларни олий таълим муассасалари томонидан белгиланадиган базавий тўлов-контракт миқдорининг 2 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов-контракт асосида қабул қилишга рухсат берилди.

Қўшимча қабул асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар бевосита олий таълим муассасаси қабул комиссиясига мурожаат қилишлари сўралади.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан мулоқотидан сўнг қандай тартиб ва имтиёзлар жорий этилади?

Батафсил: https://uza.uz/posts/651374

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш янада кучайтирилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Энди йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш янада кучайтирилади.

🎥 https://youtu.be/ElApAZ_1fi4

Батафсил: https://uza.uz/posts/651378

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
30 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 30 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-6, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651344

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Ақлли қишлоқлар” рақамли трансформациянинг келажаги

Дунё тажрибасида “Ақлли қишлоқлар” концепцияси мавжуд бўлиб, бугунги кунда бу борада яхши натижаларга эришилмоқда. Шу сабабли, мазкур халқаро тажрибани Ўзбекистонда татбиқ этиш имкониятлари ҳар жиҳатдан ўрганиляпти. Ҳатто юртимизда бу бўйича илк қадамлар ҳам бошланган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651370

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Кун тарихи: Бурҳониддин Марғинонийнинг қабри қаерда?

Ватанимиз тарихидаги 29 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651401

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Saylov2024

МСК мажлисида сайлов натижалари расман тасдиқланди


2024 йил 27 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар юқори даражада ташкил этилди. Давлатимиз тарихида биринчи маротаба аралаш сайлов тизими асосида ўтган парламент сайловлари халқаро кузатувчилар томонидан ҳам алоҳида эътироф этилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651430

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Жадидлар изидан” Республика танловида иштирок этиш учун 365 мингга яқин ариза келиб тушган

АОКАда “Жадидлар изидан” Республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651426

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Saylov2024

“Дебат Холл”да сайлов натижалари таҳлил қилинди


Шу йил 27 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтган сайлов, айниқса, аралаш сайлов тизими асосида ташкил этилган парламент сайлови сиёсий партиялар ўртасидаги рақобатни янада кучайтирди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651433

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе