UzA | Расмий канал
280K subscribers
95K photos
5.57K videos
12 files
76.5K links
🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.
@uza_uz
@uzauzlot
@uzauzilmfan
@uzauzenglish
@uzasport
@uzauzrus
•Тезкор: @uzauz
facebook.com/uzauz
instagram.com/uza.uz
twitter.com/uzauz
https://www.youtube.com/c/UzAuzb

@uzareklama
Download Telegram
#Saylov2024

Бош прокурор ўринбосари иштирокида брифинг бўлиб ўтди (+видео)


Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

📽 https://youtu.be/2intYK5nNUU

Батафсил: https://uza.uz/posts/650949

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Жамшид Қўчқоров ИҲТ бош котиби билан учрашди

Яқинда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Асад Мажид Хон ўртасида учрашув ўтказилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/650978

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон U17 терма жамоаси Осиё кубогига йўл олди

U17 ёш тоифасида футбол бўйича 2025 йилнинг 3-20 апрель кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё кубогига чиқиш учун саралаш баҳсларида Ислом Исмоилов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U17 терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/650896

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
29 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/650941

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Saylov2024

МДҲ миссияси сайлов демократик тамойиллар асосида ўтганини эътироф этди (+видео)


Юртимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови юқори даражада ташкил этилди. Сайлов натижаларига кўра, парламент қуйи палатасига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 64 нафар, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 29 нафар, “Адолат” СДПдан жами 21 нафар, Халқ демократик партиясидан 20 нафар, Ўзбекистон Экологик партиясидан 16 нафар депутат сайланди.

📽 https://youtu.be/nh5MhrQ7Bas

Батафсил: https://uza.uz/posts/651003

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ҳудудларда йўл инфратузилмасини яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда

Автомобиль йўллари миллий иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Шу боис мамлакатимизда бу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, иш кўлами ва сифати ошириб борилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/650991

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мономарказда ўқишнинг кўплаб афзалликлари бор (+видео)

Бугунги кунда республикамизда 30дан ортиқ мономарказларда фуқароларимизга 70дан ортиқ замонавий касб-ҳунар сирлари ўргатиб келинмоқда. Биргина Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида халқ хўжалиги учун долзарб бўлган 30дан ортиқ касб сирлари ўргатилади.

📽 https://youtu.be/RTa1CuBU_XY

Батафсил: https://uza.uz/posts/651011

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Марказий банк фуқароларни онлайн фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантирди

Марказий банк ижтимоий тармоқлар орқали регулятор номидан фирибгарлик ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида огоҳлантирди. Таъкидланишича, фирибгарлар мессенжерлар орқали фуқароларга Марказий банкнинг рамзий белгилари туширилган сохта ҳужжатлар юбориб, уларнинг мобил қурилмаларига зарарли иловаларни ўрнатишга уринмоқда.

📽 https://youtu.be/E9F13qxs8hY

Батафсил: https://uza.uz/posts/651039

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Огоҳ бўлинг! Telegram’да сoхта раҳбарлар (+видео)

Фирибгарлар навбатдаги янги жиноий схемани ўйлаб топишди. Бу схема шундай тузилганки, мақсад — бевосита вазирлик, корхона ва бошқа ташкилотлар раҳбарларини чув туширишга қаратилган.

📽 https://youtu.be/a6tan4CfSPQ

Батафсил: https://uza.uz/posts/651056

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Saylov2024

ТуркПА кузатувчилари сайлов адолатли ўтганини эътироф этди (+видео)

Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Туркий давлатлар Парламент Ассамблеяси миссияси вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

📽 https://youtu.be/YHBZBXxJ7P8

Батафсил: https://uza.uz/posts/651052

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилишда халқаро ҳамкорлик муҳим масала

Мамлакатимиз туризм салоҳиятини халқаро майдонларда кенг тарғиб қилиш ва туристик оқимни ошириш — иқтисодий ривожланишнинг муҳим омилларидан биридир. Ички туризм нафақат мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, балки Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651025

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Saylov2024

Сергей Хоменко: Ўзбекистон фуқаролари сайловда юқори даражада фаоллик кўрсатди


Беларусь Республикаси ва Россия иттифоқи парламент ассамблеяси раиси ўринбосари Сергей Хоменко Ўзбекистоннинг Чирчиқ шаҳридаги сайлов участкаларида бўлиб, фуқаролар овоз беришда юқори фаоллик кўрсатганини қайд этди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651033

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ҳамкорлик кўлами кенгаяди

Қирғиз Республикасининг “Кабар” Миллий ахборот агентлиги директори Медербек Шерметалиев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида бўлди.

Учрашувда икки мамлакат етакчи ахборот агентликлари ўртасидаги алоқаларни замон талабларига мос тарзда ривожлантириб бориш зарурлиги қайд қилинди.

Суҳбат чоғида ахборот алмашиш кўламини кенгайтириш, ходимлар тажриба ва малакасини тизимли ошириб бориш чораларини кўриш мақсадга мувофиқлиги маъқулланиб, янгиланган Англашув меморандуми имзоланди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651117

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Ўзбекистон маҳсулотларини қайси давлатларга экспорт қилиши мумкин?

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг таҳлилига кўра, 2024 йилнинг III чорагида Буюк Британия, Ҳиндистон, Канада, АҚШ, Таиланд ва Австралия каби мамлакатларда мева-сабзавотлар ҳамда улардан тайёрланган турли хил шарбатларга бўлган талаб юқори экани кузатилган.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651099

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Мактаб ўқувчилари учун чоракнинг сўнгги куни жорий йил 2 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь кузги таътилнинг илк куни саналади. Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 11 ноябрдан бошланади.

🎥 https://youtube.com/shorts/WIOuhKfZM-0

Батафсил: https://uza.uz/posts/651132

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
“Кексалар туризм ойлиги”: Қандай имтиёзлар татбиқ этилмоқда?

Юртимизда ноябрь ойи “Кексалар туризм ойлиги” муносабати билан ушбу ойда кексаларимизнинг дам олиш вақтларини мароқли ва мазмунли ташкил этиш, ҳудудлар бўйлаб ички туризм йўналишида саёҳатларга жалб этиш мақсадида бир қатор чегирмалар жорий қилинди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651128

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Томорқасидан хазина топган хонадон (+видео)

Томорқа – иш билганга битмас-туганмас хазинадир. Тошкент вилоятининг Пискент тумани деҳқончилик учун қулай ҳудуд ҳисобланади. Ҳар бир маҳалла бирор-бир маҳсулотга ихтисослашган. “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили бу ерда аллақачон йўлга қўйилган. Масалан, 500 дан ортиқ хонадони бўлган “Мингтепа” маҳалласининг қишлоқ хўжалигидаги драйвер соҳаси узумчиликдир. Томорқа эгаларининг тасарруфида 144 гектар унумдор ер майдони мавжуд ва бу имкониятдан улар тўлақонли фойдаланиб келмоқда. Шу боис бу ерлар ишсизликдан ҳоли ҳудуд ҳисобланади.

📽 https://youtu.be/0YdiNyGvH6A

Батафсил: https://uza.uz/posts/651122

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Норбўтабий мадрасасидан фоторепортаж

Фарғонадаги тарихий ёдгорликлардан бири Норбўтабий мадрасаси Қўқон хони Норбўтабий ҳукмронлиги даври (XVIII аср охири)да қурилган. Халқ орасида Мадрасаи Мир жоме масжиди номи билан ҳам юритилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/651101

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе