UzA | Расмий канал
272K subscribers
93.1K photos
5.38K videos
12 files
74.8K links
🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.
https://uza.uz
facebook.com/uzauz
instagram.com/uza.uz
twitter.com/uzauz
https://www.youtube.com/c/UzAuzb
•Тезкор: @uzauz

@uzareklama,
Мурожаат учун, 712361256
@uzasport
@uzauzrus
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚖️ЮРИДИК МАСЛАҲАТ

Давлат томонидан бериладиган моддий ёрдам миқдори қанча ва кимларга берилади?

Ушбу саволга юқоридаги видеода жавоб берилган.👆🏻

Сизни қизиқтирган юридик саволларингизни @yuridikmaslahatuza_bot орқали юборинг.

Сизга фойдали бўлган бўлса бошқаларга ҳам улашинг.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизга обуна бўлинг👇🏻

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Ўзбекистон Президенти Тожикистон Президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 февраль куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

📍
https://uza.uz/posts/454971

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
#Тезкор

⚡️Қамчиқ довони автотранспорт воситалари учун қайта очилди

15 февраль куни соат 22:40 да қор кўчкиси хавфи туфайли Қамчиқ довони автотранспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди. 16 февраль 21:00 дан бошлаб автотранспортлар ҳаракати тикланди.

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Ўзбекистон ва Россия Президентлари икки томонлама ҳамкорлик кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

📍 https://uza.uz/posts/454983

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
#Муносабат

Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалда

Бугун Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти сафида янада мустаҳкам ўрнига эга бўлиб бормоқда. Мамлакатдаги ҳар бир соҳага замонга хос ва мос тарзда эътибор қаратилиб, янгиланиш нафаси уфурмоқда.

📍 https://uza.uz/posts/454769

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
#Президент_ташрифидан_сўнг...

Энергетика соҳасидаги йирик лойиҳалар электр таъминотида барқарорликни таъминлайди

Электр энергияси мамлакат иқтисодиёт тармоқлари учун ҳам, аҳоли учун ҳам энг зарур манбалардан бири саналади. Унинг барқарор таъминоти бир қатор омилларга боғлиқ.

📍 https://uza.uz/posts/454986

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
БМТ Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси вакили билан учрашув бўлиб ўтди

📍
https://uza.uz/posts/454992

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Украина ва Қозоғистон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Тоқаев «Украина – Россия» масаласида ўз позициясини билдирди. Бугун, 16 февраль куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Украина етакчиси Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди «Казинформ».

📍 https://uza.uz/posts/454996

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍
https://uza.uz/posts/455003

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Президент қарори

2023 йил 1 апрелдан бошлаб умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғи ҳамда юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини тўлашдан улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан уч йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – ўн йил муддатга озод этилади;

2023 йил 1 мартдан бошлаб ягона электр энергетика тизимига уланиш учун берилган техник шартларда кўрсатилган қувватдан юқори бўлмаган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини электр тармоқларига улашда қўшимча техник шарт олиш талаб этилмайди.

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Президент қарори

Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвесторларга:

қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат органига ва (ёки) ҳудудий электр тармоқларига ўрнатилган тарифларда, бошқа истеъмолчиларга ўзаро келишилган нархларда тўғридан-тўғри тузилган, шу жумладан, узоқ муддатли шартномалар асосида сотишга;

бошқа шахсларга тегишли объектларда ижара ҳуқуқи асосида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиб, ушбу қурилмаларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотишга рухсат берилади.

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Президент қарори

Марказий банк ва тижорат банкларининг тадбиркорлик субъектларининг қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олиш ва ўрнатиш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларининг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини молиялаштириш учун 2023 йил 1 мартдан бошлаб «яшил энергия» банк молия продуктини амалга киритиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланади.

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
#ФОТОРЕПОРТАЖ

Соябонин тутиб турганлар...

Қиш ажойиб фасл. Унинг бош сарпоси қор бўлишига қарамай, мана икки кундирки Навоийда ёмғир ёғмоқда. Бугун ана шундай гўзал ёмғирли кунлардан бири.

📍
https://uza.uz/posts/454915

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
17 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 17 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 3-5, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.

📍
https://uza.uz/posts/454689

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тоғай Муроднинг ҳар бир ижодида халқимизнинг дарди, ҳақиқати бор (+видео)

🎥
https://youtu.be/Ji6smOzFctk

📍 https://uza.uz/posts/454955

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Ташрифдан ташрифгача: кўҳна ва боқий Бухоро янгиланмоқда

📍https://uza.uz/posts/455069

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе