UzA | Расмий канал
274K subscribers
93.1K photos
5.37K videos
12 files
74.8K links
🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.
https://uza.uz
facebook.com/uzauz
instagram.com/uza.uz
twitter.com/uzauz
https://www.youtube.com/c/UzAuzb
•Тезкор: @uzauz

@uzareklama,
Мурожаат учун, 712361256
@uzasport
@uzauzrus
Download Telegram
Марғилонда 12 сотих ер майдони кадастр ҳужжатларини ноқонуний равишда расмийлаштириб олган кадастр ходими қўлга олинди

📍
https://uza.uz/posts/364335

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Сурхондарёдаги Боботоғ ҳақида эшитганмисиз?

📍
https://uza.uz/posts/364333

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Кегeйлида “Янги Ўзбекистон” массивининг тамал тоши қўйилди

Қорақалпоғистон Республикаси Кегайли тумани “Ақтуба” овул фуқаролар йиғини “Янги Ўзбекистон” массивининг тамал тоши қўйилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

📍 https://uza.uz/posts/364408

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик: Тошкент вилоятида аҳвол қандай?

Уйимиз атрофидаги дўконлар бироз узоқроқда жойлашган. Доим ўзим чиқишимга тўғри келади.
Чунки 4-синфда ўқийдиган қизимни юборишга хавотир оламан.

📍 https://uza.uz/posts/364406

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Пойтахт мактаблари кутубхоналарида бадиий китоблар етарли эмас

📍
https://uza.uz/posts/364424

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Экологик муаммоларни бартараф этиш инсонлардан якдилликни талаб этади

📍
https://uza.uz/posts/364153

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади. Кун тартибидан иккита масала ўрин олган - озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча шароитлар яратиш.

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Япония ва АҚШ денгиз машқларини ўтказди

📍
https://uza.uz/posts/364447

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Об-ҳаво маълумоти: 16 апрель куни айрим жойларда 30-35 даража иссиқ бўлади

📍
https://uza.uz/posts/364440

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Исроил Дамашқ яқинидаги Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа иншоотларини ракета билан ўққа тутди

📍
https://uza.uz/posts/364462

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Дунёда содир бўлаётган воқеалар сабаб жаҳон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўтган асрнинг 80-йилларидагидан ҳам юқори даражаларда ўсаётгани таъкидланди.

Хусусан, март ойида дунё бўйича озиқ-овқат нархлари 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга ошди.

Айниқса, йил бошидан жаҳон бозорларида буғдой нархи20 фоиз, маккажўхори – 19 фоиз, озуқа донлари – 20 фоиз ва ўсимлик ёғи – 23 фоизга кўтарилди.

Жорий йилда ёғингарчилик ҳисобига, водий, Тошкент вилояти ва Самарқандда сув захираси 20 фоизга кўпайгани билан, Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразмда сув таъминоти бўйича қийинчиликлар бўлади.

Жаҳон бозорида минерал ўғитлар ва ёқилғи нархлари 2 бараварга ошгани, албатта, кластер, фермер ва деҳқонларнинг етиштираётган маҳсулотларининг таннархига ҳамда молиявий аҳволига таъсир қилади.
Йиғилишда мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиб, 2022 йилда 7,7 млн тонна буғдой ҳамда 23 млн тонна мева-сабзавот етиштириб, 1,5 млрд доллар экспортни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш учун янги қўшилаётган 300 минг гектардан зиёд ер майдонларидан самарали фойдаланиш зарур.

“Ҳозирги кунда 80 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, 254 минг нафар аҳолига очиқ танлов асосида берилди.

Бу – озиқ овқат етиштириш учун ҳар бир туманда қўшимча 500 гектар экин майдони, дегани.

Бу ислоҳотни ўз вақтида ва тўғри бошлаганимизни ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Шунинг учун бу ерлар фақат ва фақат озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун база бўлиши шарт”, деди Президент.

Мутасаддиларга икки ҳафта муддатда:

- ҳосилдор уруғ навларини жойларга етказиб, дала ярмаркаларини ўтказиш;

- ер майдонларида “бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида экинлар экишни ташкил қилиш;

- маҳсулотни кафолатли харид қилиш бўйича шартномалар тузиш ишларини жадал ташкил қилиш топширилди.
Вақт жуда кам қолди, деҳқончиликда баҳорнинг ҳар бир куни, ҳар бир соати муҳим”, деди давлат раҳбари йиғилишда ва деҳқон ва фермерларимизни энг кўп қийнайдиган масалаларни санаб ўтди:

- ҳосилдор ва ишончли уруғ ва кўчат навларининг камлиги,

- пешона тери эвазига етиштирилган маҳсулот кафолатли харид қилинмаслиги.

Шу сабабли, ҳосилдор уруғ ва кўчат навларини жойларга етказиш ва маҳсулотни сотиб олишга Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан Боғдорчилик агентлигига қўшимча 300 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, янги сув омборлари атрофидаги 100 минг гектардан ортиқ ерларга тадбиркорларни жалб этиб, инфратузилма яратишга ёрдам бериб, мос келадиган экинлар экишни ташкил қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда:

- ўз ҳудудидаги сув омборлари атрофидаги янги ерларнинг харитасини тузиш;

- ерларни контурларга ажратиб, уларга ирригация тармоғини лойиҳалаш;

- ушбу майдонларда озиқ-овқат ва озуқа экинларини экишга тайёр инвесторларни жалб қилиш бўйича лойиҳа тўпламларини тайёрлаш топширилди.
Йиғилишда фойдаланишдан чиққан ерларни қайта тиклаш ҳам озиқ-овқат етиштиришга қўшимча имконият экани қайд этилди.

“Лекин барча ҳудудларда ҳам ишлар аҳволини қониқарли деб бўлмайди. Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразмда суст кетаяпти”, деди Президент.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳокимликлар билан бирга бир ҳафта муддатда 135 минг гектар оборотдан чиққан ерларни ўзлаштириш ва уларда озиқ-овқат маҳсулотларини жойлаштириш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш учун республика бюджетидан 170 миллиард сўм ажратилади.

Томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланиш масаласига тўхталар экан, Президент Фарғона, Наманган, Андижон ва Самарқанддан 600 нафар тажрибали томорқа эгалари Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Хоразм ва Тошкент вилоятига бориб, 1,5 мингта маҳаллада аҳоли томорқаларида экинларни тўғри экишни ўргатаётганини мисол қилиб келтирди.

Бу тажрибани 2,5 мингта маҳаллада жорий этиши вазифаси қўйилди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлиги таъминланади

📍
https://uza.uz/posts/364472

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Деҳқончиликда баҳорнинг ҳар бир куни, ҳар бир соати муҳим

📍
https://uza.uz/posts/364476

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Шошилинч ахборот: Гидрометеорология хизмати маркази 18-20 апрель кунлари Ўзбекистон бўйлаб кучли ёмғир ва шамол бўлишидан огоҳлантирмоқда

📍
https://uza.uz/posts/364485

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор