UzA | Расмий канал
260K subscribers
89.5K photos
5.01K videos
12 files
71.8K links
🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.
https://uza.uz
facebook.com/uzauz
instagram.com/uza.uz
twitter.com/uzauz
https://www.youtube.com/c/UzAuzb
•Тезкор: @uzauz
@UzA_admin_bot
@uzareklama,
Мурожаат учун, 712361256
@uzasport
Download Telegram
Мулк эгаси бўлмоқчимисиз, унда шошилинг!

“NBU Bunyodkor Invest” МЧЖ томонидан Жиззах вилояти, Фориш тумани, Боғдон МФЙ, Файзобод кўчаси манзилида жойлашган “Фориш деҳқон бозори” МЧЖ 3-типдаги замановий савдо мажмуаси кўчмас мулк тайёр супермаркет хамда енгил конструкцияли очиқ раста павильонлари сифатида “Кўчмас мулк савдо хизмати” МЧЖ (kmsx.uz) орқали аукцион савдосида сотилмоқда.

📍 https://uza.uz/posts/295644

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Давлатимиз раҳбари ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб ушбу ҳудуд учун мос бўлган дарахт кўчатларини кўпайтириши зарурлигини таъкидлади.

Мисол учун, Андижон, Пахтабод ва Марҳамат туманларида 30 дан зиёд павловния етиштирувчи хўжаликлар ташкил этилган ва ҳозирда улар 5 миллион дона кўчатлар экишга тайёр.

Бундай хўжаликларни қўллаб-қувватлаш учун ҳамда аҳолини сифатли кўчатлар билан таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳудудда “Яшил замин” жамғармалари ташкил этилади.

Вилоят ҳокимларига октябрь-ноябрь ойларида “Яшил замин” жамғармаси маблағлари ҳисобидан камида 5 миллион туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатиш топшириғи берилди.

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ҳар бир шаҳар ва туман марказида камида 2 тадан “яшил майдон” ва жамоат парклари ташкил этилади - Президент Шавкат Мирзиёев.

"Республикадаги 300 га яқин истироҳат боғи турли вазирлик ва идораларга қарашли бўлиб, уларнинг аксарияти қаровсиз, десак бу ҳам ҳақиқат", - деди давлатимиз раҳбари.

Вилоят ҳокимларига йил якунига қадар истироҳат боғларида аҳоли учун “сокин ҳудуд”ларни ташкил этиш топширилди. Бунда, мазкур боғларнинг камида 60-70 фоизи “яшил ҳудуд” бўлиши керак ва ушбу ҳудудларда бино-иншоотлар қурилишига рухсат берилмайди.

Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 1 тадан сайилгоҳ (жами – 12 та), “яшил майдон” ва аллея (жами – 25 километр), кўп қаватли уйлар жойлашган маҳаллаларнинг ҳар бирида “яшил майдон”лар ташкил этиш лозим.

Шу билан бирга, пойтахтнинг 60 километр канал бўйлари, 250 километр пиёда йўлаклари атрофига манзарали дарахтлар экиш керак.

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Тошкент шаҳрида экиладиган дарахт ва экинларни табиий иқлимдан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилади.

"Шаҳарнинг ҳамма жойида кўп сув талаб қиладиган арча ва “газон” кўпайиб кетди. Наҳотки, ўзимизнинг шароитга мос кўчат навлари билан таъминлаш ҳақида ҳеч ким бош қотирмайди? Мисол учун, "газон" ўрнига 12 ой кўм-кўк турадиган манзарали буталар, каштан, қайин, заранг (клён), лола дарахти экиш мумкин-ку?" - деб савол қўйди давлатимиз раҳбари.

Шу муносабат билан қуйидаги вазифалар белгиланди:

- икки ҳафта муддатда илмий асосланган ҳолда пойтахтнинг қайси кўчасида қандай дарахт ва экинларни жойлаштириш бўйича тақдимот қилиш;

- йил якунига қадар Бўзсув сув иншоотининг бўш турган 40 гектар майдонида “яшил ҳудуд” ташкил этиш;

- икки ой муддатда пойтахтга янги қўшилаётган ҳудудларнинг 1,5 минг гектарида дарахтзорлар ташкил этиш ишларини бошлаш;

- ҳудудларда йил якунига қадар аҳоли массивларида 855 гектар майдонга эга “яшил майдон” ҳамда 585 гектар майдонда жамоат паркларини ташкил этиш. Бунда ушбу ҳудудларни ер ва мулк солиғидан озод қилиш;

- дарахтларни бино ва иншоотлар мулкдорларига бириктириш ва кадастр паспортини тақдим этиш тизимини жорий этиш.

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади ва жавобгарлик кескин кучайтирилади.

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ўтган 6 ойда мораторий даврида 316 минг дона қимматбаҳо дарахтлар асраб қолинган. Бироқ, шунга қарамасдан, ўтган даврда 2,8 мингта қимматбаҳо ва 2 мингдан зиёд кам қимматли дарахтлар ноқонуний кесилган.

Шу боис, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилади.

Унинг зиммасига экология соҳасидаги қонунбузарликлар, жумладан дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконьерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши профилактика вазифалари юклатилади.

Экология полицияси Ички ишлар тизимида фаолият юритади.

Шу билан бирга, экология соҳасида қўлланиладиган жарималар миқдори 5 баравар, етказилган зарар учун компенсация миқдори 2 баравар оширилади.

"Барча раҳбарлар бир нарсани аниқ эшитиб олсин. Бундан буён бирорта “яшил ҳудуд” ва жамоат паркида ҳар қандай дарахтларни кесиш қатъиян тақиқланади", - деди Президент.

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Йиғим тўланган бўлса-да, шу кунга қадар уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқи белгиланмаган (+видео)

📍 https://uza.uz/posts/295664

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Ўзбекистонда яшил майдонлар 8 фоиздан камайиб кетган

📍 https://uza.uz/posts/295688

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Экология қўмитасининг долзарб вазифалари белгилаб берилди

📍 https://uza.uz/posts/295693

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Президент Шавкат Мирзиёев чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича йўл қўйилган қолоқликларни йил якунига қадар бартараф этиш шартлигини таъкидлади.

Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Мингбулоқ ва Наманган туманларида хусусий шериклик тизими тўлиқ ўзини оқлаган. Жумладан, ушбу ҳудудларда аҳолини санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олиш даражаси ўтган 6 ойда 79 фоиздан 92 фоизга етиб, тушумлар 2 бараварга ошган.

Фарғонада ҳам хусусий шериклар томонидан 7 миллиард сўмлик инвестиция жалб қилиниб, водийда илк бор чиқиндиларни саралаш заводи ишга туширилган.

Вилоят ҳокимларига 1 октябрга қадар хусусий шериклик асосида 30 та, йил якунига қадар яна 24 та лойиҳани бошлаш, келгуси йилда соҳада хусусий сектор улушини 60 фоизга етказиш ва 6,5 мингта янги иш ўрни яратиш топширилди.

Тиббиёт чиқиндиларини қайта ишлашга ҳам хусусий шерикларни жалб қилиб, хавфли тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Президент Шавкат Мирзиёев экология соҳасида илм ва инновацияларни ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Бунинг учун Экология қўмитаси ҳузуридаги илмий-тадқиқот институти таянч илмий муассаса сифатида ва давлат буюртмалари бўйича асосий ижрочи этиб белгиланади.

Институтда экология ва атроф муҳит муҳофазаси бўйича илмий даражаларни берувчи Илмий кенгаш ташкил этилади.

Институт моддий-техника базаси яхшиланиб, зарур лаборатория ускуналари билан жиҳозланади, докторантурага квоталар 2 баравар оширилади.

Мутасаддиларга бир ой муддатда илмий-тадқиқот институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Тошкент шаҳри, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Қашқадарё вилоятлари ҳокимлари ҳисобот берди.

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Яшил майсазорлар бизга тўғри келмаяпти – Президент

📍 https://uza.uz/posts/295707

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Дарахтларни сақлаш бўйича гуруҳлар ташкил этилади

Туман ва шаҳар ободонлаштириш бўлимларига ажратилаётган 10 мингта штат доирасида ҳар бир туман (шаҳар) ҳудудидан келиб чиқиб, 5 та ишчидан иборат дарахтларни сақлаш бўйича гуруҳлар ташкил этилади. Ушбу гуруҳлар ҳудудлардаги дарахтларнинг хатлови, парвариш қилиниши ва сақланиши билан шуғулланади.

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Вилоят ҳокимларига “Ўзавтойўл” АЖ билан бирга 1,3 минг километр магистрал йўллар бўйларида ҳудудларнинг иқлимидан келиб чиқиб, сентябрь-декабрь ойларида 480 минг дона ҳамда келгуси йил баҳор ойларида 330 минг дона чинор, эман, жийда терак ва бошқа дарахт кўчатларини экиш бўйича топшириқ берилди.

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Шавкат Мирзиёев: Экология – ҳаёт-мамотимиз. Битта қўмита эмас, жамиятимиз ўзгариши керак

📍 https://uza.uz/posts/295715

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
“Яшил замин” жамғармалари ташкил этилади

📍 https://uza.uz/posts/295724

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти 24 08 2021

📹 https://youtu.be/9TxNw_P66xQ

📍https://uza.uz/posts/295722

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Истироҳат боғларида аҳоли учун сокин ҳудудлар ташкил этилади

📍 https://uza.uz/posts/295735

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Футзал. Испания ва Аргентинага мағлубиятга учрадик, аммо шарманда бўлмадик

📍 https://uza.uz/posts/295739

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилгача узайтирилди

📍 https://uza.uz/posts/295749

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор