UzA | Расмий канал
278K subscribers
92.9K photos
5.35K videos
12 files
74.7K links
🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали.
https://uza.uz
facebook.com/uzauz
instagram.com/uza.uz
twitter.com/uzauz
https://www.youtube.com/c/UzAuzb
•Тезкор: @uzauz

@uzareklama,
Мурожаат учун, 712361256
@uzasport
@uzauzrus
Download Telegram
Банклардаги маблағлар сақланиши ҳамда кафолатланиши бўйича янги тизим яратилмоқда

Мамлакатимизда молиявий барқарорликни таъминлаш, банк соҳасида бизнесни юритиш учун рақобат муҳитини ривожлантириш, шунингдек, халқаро стандартларга мос келадиган ҳуқуқий асосларни яратиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/681098

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Мактаблардан бирида сил касаллиги аниқлангани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги умумтаълим мактабларидан бирида сил касаллиги аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/681140

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Т.Норбоева: йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид янги меъёрлар инсон ҳаётини асрашга қаратилган

Сенат ялпи мажлисида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/681142

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Экологик экспертиза жараёнлари такомиллаштирилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/681146

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
#Инфографика

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Муҳайё Расулова: мақсадим квант тизимлар назариётчиларини тайёрлаш (+видео)

“Ўзбек олималари” лойиҳасининг бу галги меҳмони физика-математика фанлари доктори, профессор Муҳайё Расуловадир.

📽 https://youtu.be/KZajd5eC2UI

Батафсил: https://uza.uz/posts/681126

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
“Тошкентда "Euronews" медиа холдинги раҳбари Педро Варгас Давид билан яна бир бор учрашиб, ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан мазмунли фикр алмашдик.

Мамлакатимизда "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йили" мақсадларини амалга ошириш доирасида "Euronews" билан ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантиришдан манфаатдормиз”, — деб ёзади Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram каналида.

Батафсил: https://uza.uz/posts/681126

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
#Муносабат

Табиатни муҳофаза қилиш ва экологик барқарорликни таъминлаш барчамизнинг устувор вазифамиз

Батафсил: https://uza.uz/posts/681150

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Сенат: озиқ овқат хавфсизлиги – глобал муаммолардан биридир (+видео)

2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом озиқланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегияси қабул қилинган.

📽 https://youtu.be/OdaBJCLjVYI

Батафсил: https://uza.uz/posts/681174

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Нуфузли халқаро брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислар учун йиғим ундирилмайди

Батафсил: https://uza.uz/posts/681164

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Ногиронлиги бўлган фуқаролар учун спорт билан шуғулланиш мутлақо бепул (+видео)

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 8 ноябрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишини йўлга қўйиш, спорт иншоотларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш ва уларга зарур шарт-шароитларни яратиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берилган.

📽 https://youtu.be/46og2eMDOVs

Батафсил: https://uza.uz/posts/681169

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
#Президент_фармонига_батафсил_шарҳ

Пахта бозорида янги механизмлар жорий этилади


Энди пахта хомашёсининг бошланғич нархи Нью-Йорк биржасидаги фьючерс котировкаларидан келиб чиқиб белгиланади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/681179

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Корхона ва ташкилотлар диққатига!

“Агробанк” АТБ банк пластик карталари харид қилиш мақсадида корхона ва ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/681274

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Вояга етмаган ва 60 ёшдан ошган шахслар паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилмайди

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/681188

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Корхона ва ташкилотлар диққатига!

“Агробанк” АТБ Бош офиси учун клининг хизматларини харид қилиш мақсадида корхона ва ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/681256

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Микромолиявий хизматларга оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида “Микромолиялаштириш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/681227

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Зўравонликдан жабрланган аёл яна ўша хонадонда қолдирилмайди

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ишларга қарамай, афсуски, жамиятда оилавий-маиший зўравонлик жиноятидан жабрланаётганлар ҳам бор. Зўравонликка учраган аёлларга ҳимоя ордери берилади, аммо аёл яна зўравоннинг уйида қолишга мажбур бўларди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/681206

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Сувда сузадиган, ҳавода учадиган дрон (+видео)

Хитойлик олимлар сувости кемасидан учириладиган, сув остида ҳаракатланадиган ҳамда ҳавода учадиган дунёдаги биринчи дронни ишлаб чиқди. Бу ҳақда “South China Morning Post” нашри хабар берди.

📽 https://youtu.be/WBfSJKdwkNo

Батафсил: https://uza.uz/posts/681213

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Прописка билан боғлиқ муаммолар одамларимизда узоқ йиллар норозичилик туғдирган

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига фуқароларнинг доимий рўйхат (прописка)га ўтиши яқин ўтмишда жуда қийин масала эди. Бунинг оқибатида мутахассислар ўзлари хоҳлаган ташкилотда ишлаш, ўзлари истаган жойда яшаш ҳуқуқини амалга ошира олмай сарсон бўлгани сир эмас. Кейинчалик давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан бундай чекловлар барҳам топди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/681223

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе
Александр Македонский акс этган танга топилган манзил туристик масканга айлантирилади

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган қадимий Узундара манзилгоҳи юнон ва маҳаллий меъморчилик анъаналарини ўзида мужассам этган ноёб ёдгорликдир.

Батафсил: https://uza.uz/posts/681181

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе