KADASTR AGENTLIGI - RASMIY
26.7K subscribers
5.55K photos
1.05K videos
4 files
3.31K links
Rasmiy sahifalarimiz:

🌐 veb-sayt:
www.kadastr.uz

📌Instagram:
www.instagram.com/uz_kadastr/

📌Facebook:
www.facebook.com/kadastr.uz

☎️ Ishonch telefoni:
1097

📍Manzil:
Ул. Чопонота, Квартал "Ц", Tashkent, Uzbekistan

Pochta:
[email protected]
Download Telegram
#Prezident #Surxondaryo

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи:

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.
🟢 Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг сессияси бўлиб ўтди.
🟢 Президент Шавкат Мирзиёев Термиз туманидаги “Termez National Carpets” корхонаси фаолияти билан танишди ва шу ернинг ўзида олтита янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширди.
🟢 Президент Шавкат Мирзиёев Жарқўрғон туманидаги “Камола Камолбек Қуюн” фермер хўжалигида бўлди.
🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг Сурхондарё вилоятидаги взводларидан бирига ташриф буюрди.
🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи “Термиз” дала ўқув майдонида Мудофаа вазирлиги қўшинларининг бригада тактик ўқувини кузатди.
🟢 Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейида Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг оила аъзолари билан учрашди.
🟢 Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев "Термиз" дала ўқув майдонида қўшинларнинг ўқувини кузатди.
🟢 Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига амалий ташрифини якунлаб, Тошкент шаҳрига қайтиб келди.

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Prezident

‼️ Қорақалпоғистонда 🌟кадастри йўқ 38 минг уй-жой ва кўчмас мулклар бўйича тегишли ҳужжатлар қилиб берилади.

🌏 Бу ҳақда Президентимиз Кегейли туманида Қорақалпоғистон Республикасини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилишда таъкидлади.

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Prezident #Qoraqalpogiston_Respublikasi

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи:

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига келди.

🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи Кегейли туманидаги “Ақтуба текстил” корхонасидан бошланди.
🟢 Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширди.
🟢 Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Қорақалпоғистон Республикасини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди.
🟢 Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида миллатлараро тотувликка бағишланган маданий тадбир бўлди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
🟢 Президент Шавкат Мирзиёев Нукус ёшлар технопаркини бориб кўрди, у ерда амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар билан танишди.
🟢 Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Алтин жағис маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишди.

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Prezident

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мамлакатимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар 19 миллиондан ортиқ ёки аҳолининг 55 фоизини ташкил қилади. Меҳнат бозорига ҳар йили 600 минг ёшлар кириб келаётган бўлса, келгуси 10 йилда бу рақам 1 миллионга етади.

Йиғилишда, аввало, ишсиз, норасмий секторда банд бўлган ва чет элга ишлагани кетган ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Бугунги кунда юртимизда 722 минг нафар расман ишсиз ёшлар бор.

Бу соҳадаги ишларни янада аниқ ва манзилли ташкил этиш мақсадида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 9 миллион нафар ўғил-қиз алоҳида эътиборга олинди. Бунда биринчи марта 25 та вазирлик ва идора маълумотлари ўзаро уйғунлашган электрон базага жамланди. Барча ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, “маҳалладан вазирликкача” тизимида ишлаш чоралари белгилаб олинган.

Ҳозирда 103 мингдан ортиқ ташкилотларда 254 минг бўш иш ўрни бор. Лекин, ўтган йили олий таълимни битирган 6 мингдан ортиқ, коллеж ва техникумни тамомлаган 30 минг нафар йигит-қиз иш топа олмаган.

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Prezident #forum_2023

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент халқаро инвестиция форумидаги иштироки:

➡️ Халқаро конгресс марказида иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимидаги нутқи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимидаги нутқи
➡️ Иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади. Форумнинг ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги янги имкониятларни кўрсатиб ўтди.
➡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассирни қабул қилди.

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#prezident #xalqaro_tashrif

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан Берлинга ташрифи.

🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан ташриф билан Берлинга келди.
🟢 Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Берлинга ташриф буюрди.
🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи ушбу мамлакат Федерал Канцлери Олаф Шольц билан музокаралардан бошланди.
🟢 Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи Федерал Канцлер Олаф Шольц билан музокаралардан бошланди.
🟢 Берлин шаҳридаги Бельвю саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг музокаралари бўлиб ўтди.
🟢 Берлиндаги Бельвю саройида Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва рафиқаси самимий кутиб олди. Президентларнинг музокаралари бўлиб ўтди.
🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германияга ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Берлин шаҳридаги жаҳонга машҳур Жеймс Симон галереясида “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача” номли ноёб кўргазмани очдилар.
🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга икки кунлик ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Prezident

🇺🇿 Президент аҳолининг турмуш шароитлари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига ташриф буюрди.

Ҳозир кўп тадбиркорлар фаолиятини кенгайтирмоқчи, ҳаммага малакали ишчи керак. Мақсадимиз - корхоналар амалий мономарказга айланиб, соҳага мутахассис тайёрласин. Бунинг учун давлат инфратузилма, молия, солиқ бўйича енгилликлар беради. Иш ўринлари кўпайгани, аҳолининг харид қобилияти ошгани ҳисобидан бу пул пировардида иқтисодиётга қайтиб тушади. Энг муҳими, бу амалиёт ёшлар учун фақат иш ўрганиш эмас, ҳаёт мактаби бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев
.

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#prezident #xalqaro_tashrif

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 🇨🇳Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан ушбу мамлакатга ташрифи.

🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига келди.
🟢 Хитойга давлат ташрифи билан келган Президент Шавкат Мирзиёев Сиань шаҳрида тантанали кутиб олинди.
🟢 Президент Шавкат Мирзиёев Сиань шаҳридаги “Шэньси” қароргоҳида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказди.
🟢 Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди. Олий даражадаги учрашувдан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
🟢 Олий даражадаги музокаралар якунлангач, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
🟢 Сиань шаҳридаги Тан сулоласи боғида “Марказий Осиё – Хитой” биринчи саммитида иштирок этаётган давлатлар раҳбарларини расман кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
🟢 Президент Шавкат Мирзиёев Сиань шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой саммити доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.
🟢 Хитойга давлат ташрифининг биринчи куни: олий даражадаги тадбирлар ва "Марказий Осиё - Хитой" саммити иштирокчиларини қутлаш маросими.
🟢 Президент Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё - Хитой” биринчи саммитида иштирок этди ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
🟢 Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Марказий Осиё – Хитой" саммитидаги нутқи.
🟢 Президент Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифининг иккинчи куни тадбирлари доирасида Сиань шаҳрида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзинь Лицюнни қабул қилди.

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #Prezident_qarori

🇺🇿O‘zbekiston musulmonlari idorasi Ulamolar kengashi tomonidan qabul qilingan qaroriga muvofiq Qurbon hayitining birinchi kuni joriy yilning 28-iyun – chorshanba kuniga to‘g‘ri kelishi munosabati bilan, O'zbekiston Respublikasi Prezidentining "Qurbon hayitini nishonlash to‘g‘risida"gi qarori qabul qilindi.

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#prezident #xalqaro_tashrif

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 🇮🇷 Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан расмий ташрифи.

🟢Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Теҳрон шаҳрига келди.

🟢Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Теҳронга келди

🟢Теҳрондаги “Саадобод” мажмуасининг “Жумҳури” саройида Эрон Ислом Республикасига расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

🟢Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Иброҳим Раисийнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди
🟢Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди.

🟢Олий даражадаги музокаралар якунлангач, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Теҳрон шаҳрида инновациялар ва технологиялар ихтисослаштирилган кўргазмасига ташриф буюрди.

🟢Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф доирасида Эрон Ислом Республикаси Олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманеий билан учрашди.

🟢Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эрон Ислом Республикасига расмий ташрифи якунига етди. “Меҳробод” аэропортида давлатимиз раҳбарини Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири Аббос Алиободий ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Президентимиз Тошкентга қайтиб келди.

🟢 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эронга расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни янги - кенг қамровли ҳамкорлик даражасига кўтариш сари муҳим қадам бўлди

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти ўз лавозимига киришишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев қасамёд қилди ва нутқ сўзлади.

На совместном заседании Законодательной палаты и Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан состоялась торжественная церемония вступления в должность избранного Президента Республики Узбекистан. Шавкат Мирзиёев принес присягу и выступил с инаугурационной речью.

#Mirziyoyev #marosim #inauguratsiya #Prezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Prezident

Бош прокуратура, Кадастр агентлигига
бир ой муддатда Фарғона вилоятида сўнгги беш йилда саноат зоналари ва бўш турган ишлаб чиқариш майдонлари тоифасини якка тартибдаги уй-жой қуришга ўзгартириш ҳолатларини текшириб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

Бундан буён, саноат мақсадлари учун мўлжалланган ерлар тоифасини ўзгартириш бўйича қарорлар фақат Ҳукумат комиссияси розилиги билан амалга оширилиши белгиланди.

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#prezident #Kadastr_agentligi

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун амалий ташрифи.

🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Бишкек шаҳрига жўнаб кетди.

🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бишкек шаҳрига келди.

🟢 Президент Шавкат Мирзиёев Бишкекдаги МДҲ саммитига келди.

🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида ўтаётган МДҲ саммити доирасида Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди.

🟢 Давлатимиз раҳбари Беларусь Президенти билан икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди.

🟢 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Prezident #Kadastr_agentligi

Сўнгги йилларда бу соҳада катта ишлар амалга оширилди. Жумладан, топографик ўлчовлар учун Кадастр агентлиги махсус самолёт ва аэрофотокамера, 112 та дрон билан таъминланди. Соҳани рақамлаштириш учун 6 та ахборот тизими ва маълумотлар маркази ишга туширилди.

Буларнинг ҳисобига, ўтган уч йилда 96 фоиз ерларнинг электрон харитаси яратилди. 40 миллион гектар ер рўйхатга олиниб, солиқ билан боғланди. Аввал ҳисобланмаган 790 мингта янги ва 520 мингта қўшимча қурилма тизимга кирди. Булар орқали бюджетга 1,1 триллион сўмлик қўшимча манба яратилди.
Шунингдек, захирадаги 1,2 миллион гектар қишлоқ ерларига кадастр қилингани ҳисобига 675 минг аҳоли ва фермерларга 425 минг гектар ер бўлиб берилди.

🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев 27 октябрь куни ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Prezident #Kadastr_agentligi

Шу билан бирга, соҳада ҳали қилинадиган ишлар ҳам кўп. Хусусан, 146 минг километр ички йўллар ва атрофидаги ерларнинг ҳужжати йўқ.

Сув хўжалигида ҳам шу аҳвол. Сув ҳавзалари, канал ва коллекторлар атрофидаги бўш ерларни аукцион орқали аҳоли ва тадбиркорларга бериш мумкин. Лекин бугунги кунда 827 минг гектар сув фонди ерларидан фақат 380 минг гектарининг кадастр ҳужжатлари бор.

Шу боис йўл ва сув фонди ерлари кадастрини якунлаб, улардан фойдаланишга шароит яратиш бўйича кўрсатма берилди. Бу орқали 1 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш мумкинлиги таъкидланди.

🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев 27 октябрь куни ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Prezident #Kadastr_agentligi

Республикада 2,4 миллионта хонадоннинг эгалик ҳужжати йўқ. Уларнинг қадастр ҳужжати қилинса, одамларга ҳуқуқий, иқтисодий замин бўлади.

Шу боис ҳужжатсиз уй-жойларга эгалик ҳуқуқини бериш бўйича қонун лойиҳасини якунига етказиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, аҳоли узоқ йиллардан буён уй-жой сифатида фойдаланиб келаётган, лекин ҳужжатда қишлоқ хўжалиги ерлари бўлиб қолаётган 817 минг гектар ерни хатловдан ўтказиб, ер тоифасини ўзгартириш таклифи билдирилди.

🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев 27 октябрь куни ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM