UYG'UN G'AFUROV | TII Rektori
296 subscribers
3.07K photos
383 videos
1 file
967 links
Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti rektori UYG'UN G'AFUROVning telegram kanaliga xush kelibsiz!
Download Telegram
#Қабул_2025

📚Диний таълим муассасаларига кириш синовлари бошланди

▫️ Бугун, 29 июль куни Тошкент шаҳридаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2025-2026 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди.

▪️Мазкур жараёнда Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул раҳбарлари, диний таълим муассасалари мутасаддилари, имтиҳон олувчи педагог-ўқитувчилар, абитуриентлар иштирок этмоқда.

▫️Дастлаб абитуриентлар тартиб билан киритилиб, мутасаддилар томонидан тест имтиҳонини ўтказилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тушунтирилди. Шундан сўнг тест синовларига старт берилди. 

▪️Ушбу жараён адолатли ўтиши учун соҳа мутахассислари билан бир қаторда турли ташкилот вакиллари жалб этилган. 

▫️Маълумот ўрнида, жорий йил олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига кириш учун 6749 нафар абитуриент ҳужжат топширди. 

▪️Аввалроқ 2025-2026 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари ҳамда Тошкент ислом институти Модуль таълим шакли учун кириш имтиҳонлари санаси ва манзиллари ҳақида маълумот берган эдик. 

▫️Жорий йилги имтиҳон жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни @qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

👍 @uygun_gafurov

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🚀 Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ТИЛ НАЖОТ ЁКИ ҲАЛОКАТ ОМИЛИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

👍 @uygun_gafurov

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🚀 Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Qabul_2025 #Abituriyent_2025 #imtihonlar

📚 Модуль таълим тизими имтиҳонлари бўлиб ўтди

🗣 30 июль куни пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидида Тошкент ислом институтининг Модуль таълим тизимига 2025-2026 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди.

🔂Мазкур таълим йўналишига ўрта махсус ислом таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлаган, шунингдек, 4 йил ва ундан ортиқ муддат давомида диний соҳада фаолият юритган имом-хатиб ва имом ноиблари ҳужжат топширган.


💻Имтиҳон олди мутасаддилар томонидан тест имтиҳонини ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари батафсил тушунтирилди.

👮‍♂️ Aсосий эътибор адолат ва шаффофликни таъминлашга қаратилган бўлиб, имтиҳон жараёнига соҳа мутахассислари билан бир қаторда турли ташкилотлар вакиллари ҳам жалб этилган.

🕌 Модуль таълим тизимига кириш истагида бўлган номзодлар қуйидаги иккита асосий йўналиш бўйича ўз билимларини синовдан ўтказади:

Ихтисослик фанлар мажмуаси: Қуръони карим ва тажвид, ҳадис, фиқҳ, ақоид каби муҳим фанлар;

Ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуаси: Ўзбекистон тарихи, Маънавият асослари, Миллий ғоя каби фанлар бўйича.

📝 Маълумот ўрнида мандат натижалари барча олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ўтказилгандан сўнг 3 иш кунида эълон қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

👍 @uygun_gafurov

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🚀 Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Zikr qilish afzal vaqtlar

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

👍 @uygun_gafurov

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🚀 Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🍀 Гўзал феъл-атворнинг нишонаси ўн нарсадир:

🔢 –  яхшилик,

🔢 – инсофли бўлиш,

🔢– бошқа одамдан айб  қидирмаслик,

🔢 – бирор кишида ножўя ҳаракат кўрса,
уни яхши  йўлга бошлаш,

🔢 – бир одам ўз айбига иқрор бўлиб узр айтса,  узрини қабул қилиш,

🔢 – бошқалар учун машаққатни ўз устига олиш, 

🔢 – фақат ўз манфаатинигина кўзламаслик,

🔢 – очиқ юзли,  ширин сўзли бўлиш,

🔢 – муҳтожларнинг ҳожатини чиқариш, 

🔢🔢 – мулойим ва тавозеъли бўлишдир.

📌 Ҳусайн Воиз Кошифий

👍 @uygun_gafurov

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🚀 Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1👏1
#Жума

🤲 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума куни ўн икки соатдир. Ундан қайси соатда мусулмон Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ таоло унга ўша нарсани берур. Уни асрдан кейинги охирги соатда изланглар", дедилар.

Солиҳлардан бири айтади: "Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Роббим дуоларимни ижобат қилаверди. Ҳатто Роббимдан бирон нарса сўрашга уяладиган бўлиб қолдим".

Фазл ибн Фазола раҳимаҳуллоҳ жума куни аср намозини ўқигач то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.

👍 @uygun_gafurov

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🚀 Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎉2
#жума

Жума куни ушбу 9 амални бажаришни унутманг!

#sunnat #juma #namoz #infografika
MUSLIM.UZ

👉 @uygun_gafurov

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🚀 Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM