Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
137K subscribers
1.02K photos
625 videos
1.77K files
3.63K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
Аёл педагог ходимларнинг таълим муассасаси ҳудудида рўмол ўраб юришига тақиқ борми?

Ўқитувчилар кийим-бошига қўйиладиган талаблар мактаб педагогик кенгаши томонидан мустақил белгиланиши мумкин. Яъни, кийиниш маданиятига бўлган талаблар таълим муассасаси уставида акс эттирилади.

Агар мактаб уставида ўқитувчилар кийиниш маданиятига бўлган талаблар белгиланмаган бўлса, бу "Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари" билан тартибга солинади.

Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларида эса аёл педагогларга таълим муассасаси ҳудудида рўмол ўрашга тақиқ қўйилмаган.

Демак, ушбу тартиб бўйича педагог ходимларга ҳеч қандай чеклов белгилаб қўйилмаган.

© Улуғбек Пўлатов

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбомизни ислоҳ қилиш бўйича конференция бўлмоқда

Тилчи олимларимиз бир тўхтамга келиб, олдинги сафаргидек, ноқулайлик келтириб чиқараётган 4 та ҳарфни ўзгартириш таклиф қилишмоқда:

O‘ o‘ ➡️ Õ õ
G‘ g‘ ➡️ Ğ ğ
Sh sh ➡️ Ş ş
Ch ch ➡️ C c

Олдинги сафаргидан фарқи “Ч ч” ҳарфи учун Ç ç эмас, 1928–1940 йилларда жадид боболаримиз таъсис этган лотинча алифбода ҳам “Ч” товуши учун “C c” ҳарфлари тайинланган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препарати истеъмоли тўхтатилди

Ота-оналар диққатига, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатмасига асосан, барча мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препарати истеъмоли тўхтатилди.

Вазият ойдинлашиб, ушбу дориининг соғлиқ учун хавсизлиги тўлиқ таъминлангунга қадар ота-оналар ушбу дори воситасини дорихоналардан ҳам сотиб олмай турганлари маъқул.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Асосий фан олимпиадасининг мактаб босқичи натижаларини oo.uzedu.uz тизимига киритиш 25 сентябр куни очилади.

Ахборот хавфсизлигини кучайтириш мақсадида тизимдаги барча пароллар янгиланган. Янги логин паролингизни билиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишингиз сўралади.

🌐 oo.uzedu.uz тизимига 9-10-11-синф кесимида ҳар бир фандан туман(вилоят) босқичида иштирок этувчи ўқувчиларингиз ҳақида маълумотларни киритишингиз етарли.

🎓 Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Мактабга киришда ўқувчи ва бошқа фуқаролар мобил телефонларни мактаб маъмуриятига топшириш тартибини йўлга қўйиш тавсия этилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 август кунги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари"да мактаб ҳудудида мобил телефонлар фойдаланиш бўйича бир қанча тавсиялар берилди.

Унга кўра, таълим муассасаси ҳудудида ҳар бир таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ҳамда ташриф буюрувчи бошқа фуқаролар шахсий мобил алоқа воситаларини овозсиз ҳолатга келтиришлари, мактаб ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда (мактаб фойеси, маънавият хонаси, синф хоналари ва бошқа қулфланадиган жойларда) қулфли қутилар ташкил этилиши лозим бўлади.

Бунда таълим муассасасининг биносига кирилганда мобил алоқа воситаларини топшириш ва дарс жараёнлари тугагандан сўнг қабул қилиб олиш тартибини йўлга қўйиш тавсия этилади.

Таълим муассасасида педагог ва техник ходимлар ҳамда ташриф буюрувчи бошқа шахслар томонидан мобил телефондан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини мактаб раҳбарияти назорат қилади.

Ўқувчилар томонидан мобил телефондан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини эса барча педагоглар, жумладан синф раҳбарлари шахсан назорат қилади.

Ўқитувчи томонидан огоҳлантирилишига қарамай дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этганда фан ўқитувчиси, синф раҳбари, директор ўринбосари, психолог (инспектор-психолог) иштирокида ўқувчининг телефони (смартфон, планшет ва бошқа қурилмалар) олиб қўйилади ва ҳолат юзасидан мактаб директори ҳамда ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари огоҳлантирилади.

Шундай ҳолат ўқув йили давомида бир ўқувчи томонидан икки ва ундан ортиқ маротаба такрорланганда ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаси асосида маъмурий жавобгарликка тортилади, ўқувчи ички ишлар органларининг профилактик рўйхатига олинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Сертификатга эга бўлмаган мутахассисларни иккинчи хорижий тил ўқитувчиси сифатида ишга қабул қилишга рухсат берилди

Миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган мутахассисларнинг жорий ўқув йилида истисно тарзида иккинчи хорижий тил ўқитувчиси сифатида ишга қабул қилинишига рухсат берилди.

Белгиланган талаблар асосида иккинчи хорижий тил ўқитувчиларини ишга қабул қилиш кейинги 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб амалга оширилиши белгиланди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ММТВнинг_қўшма_қарори_Йилнинг_энг_яхши_ўзбек_тили_230923_194012.pdf
4.4 MB
⚡️"Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси" танлови ўтказилади, соврин 25 миллион сўм

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда "Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси" танловини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди.

Қарорга кўра:

👉 Танлов 2023 йил 22 сентябрдан 20 октябрга қадар 3 босқичда ўтказилади.

👉 Танлов ғолиблари 25 миллион сўмлик пул мукофоти билан тақдирланади.

👉 Шунингдек, 2-ўрин соҳибларига (2 нафар) моноблок, 3-ўрин соҳибларига (2 нафар) ноутбук ҳамда номинациялар ғолибларига турли хил эсдалик совғалари тадқим этилади.

Қарор матни ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️«Ўқитувчилар маълум бир тўловлар эвазига қайта тайёрлаш жараёнларига умуман қатнашмай сертификат олиб кетаверган» — Ҳилола Умарова

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова билан Абдулла Авлоний илмий-тадқиқот институтига кутилмаган ташриф амалга оширди.

«Афсуски, ўқитувчиларни малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнлари аянчли ҳолга келиб қолган, ачинарли томони ўқитувчилар маълум бир тўловлар эвазига қайта тайёрлаш жараёнларига умуман қатнашмай сертификат олиб кетаверган. Сифат қаердан бўлсин. Энг асосий бўғинимиз саналган Авлоний илмий-тадқиқот институти фаолиятини тубдан ўзгартиришимиз шарт.

Бу муассаса ҳудудий малака ошириш институтларига локомотив бўлиши лозим» - дея қайд этди Ҳилола Умарова.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Фарзандининг таълим олишига бефарқ бўлган ота-оналарга нисбатан қандай чора кўриш мумкин?

Ота-оналар дарс вақтида фарзандининг бошқа ишлар билан машғул бўлишига йўл қўймаслиги, аниқроғи фарзандининг таълим олишида ўз масъулиятини ошириши лозим. Шу сабабли ота-оналар фарзандининг мунтазам равишда мактабга келишини таъминлаши шарт.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунининг 3-моддасига мувофиқ умумий ўрта таълим мажбурийлиги ҳамда 30-моддасига кўра вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари зарур ҳамда уларнинг тарбияси, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишлари учун жавобгарлиги белгиланган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши ва бундан ҳолатларнинг содир этилиши ота-онага нисбатан қонунчиликда белгиланган миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Эндиликда аттестация имтиҳонлари икки босқичда амалга оширилади

1️⃣ Биринчи босқичда педагогнинг билими дастлабки имтиҳонда баҳоланиб, 70 фоиздан кўп балл тўплаганлар иккинчи босқичга ўтади.

2️⃣ Иккинчи босқичда илғор педагогик технологияларни қўллаши, ўқувчилар билан ишлаш методикаси ва баҳолашдаги ёндашувлари текширилади, билим ва маҳорати натижаларига қараб, муаллимга малака тоифаси берилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги йил якунига қадар янги тажрибани ўқитувчиларнинг билим даражаси паст бўлган 20 та туманда синовдан ўтказиши белгиланган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Илтимос, йўлларда бизни уриб кетманг...»

Мактаб болалари ҳайдовчиларга мурожаат билан чиқишибди.

Афсуски содир бўлаётган кўплаб ЙТҲлар орасида мактаб болалари иштирокида бўлаётганлари ҳам учрамоқда.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Биласизми

❗️Бошланғич синф ўқитувчиларининг иш вақти ҳафтасига 18 соатдан ошмаслиги керак

1-4 синф ўқитувчилари, мактаблар, барча тур ва номдаги мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари, ўқитувчи-дефектологлари, гимназиялар, лицейларнинг ўқитувчилари, логопедлик хоналари мудирларининг ҳафталик иш соати 18 соатдан ошмаслиги керак.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Қандай ҳолатда синф иккига бўлиб ўқитилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумтаълим мактаби тўғрисида»ги низомнинг 29-бандига мувофиқ малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни ИККИ ГУРУҲга бўлиб ўқитишга рухсат этилади:

Ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг:

👉 1-11 синфларида «Чет тили» фани

👉 айрим фанларга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасаларида ихтисослашган фанлар

👉 5-11-синфларда «Информатика ва ахборот технологиялари»,

👉 8-11-синфларда «Жисмоний тарбия»

👉 5-9- синфларда «Технология»

👉 10-11-синфларда «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фанлари

👉 таълим тили ўзбек тили бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг 2-11 синфларида «Ўзбек тили» фани ҳамда таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасаларининг 2-11 синфларида «Рус тили» фани.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Айрим ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациядан ўтказилмасдан берилади

Қуйидаги педагог кадрларга малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан рўйхати тасдиқланадиган спорт мусобақаларининг:

👉 туман (шаҳар) босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

👉 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

👉 халқаро ҳамда республика босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

🔴 белгиланган тартибда тасдиқланадиган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика, ҳудудий ва жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари календарь режаларига киритиладиган спорт мусобақаларининг:

👉 туман (шаҳар) босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

👉 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибини (1-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

👉 халқаро ҳамда республика босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

🔴 жисмоний тарбия фан олимпиадасининг, шунингдек, “Беш ташаббус олимпиадаси”, олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларининг:

👉 туман (шаҳар) босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

👉 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);

👉 халқаро ҳамда республика (финал) босқичи ғолиби ва совриндорларини (1 — 3-ўрин) тайёрлаган умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

халқаро математика (IMO), физика (IPhO), кимё (IChO), биология (IBO) информатика (IOI) олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль (биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин) совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими);

олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг олий малака тоифасини (бош ўқитувчи лавозимини) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрларга — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2025 йил 1 сентябрга қадар барча мактабларга назорат камералари ўрнатилиб, биометрик идентификация тизими жорий қилинади

Умумий ўрта таълим муассасалари ҳудудининг хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчилар давоматини доимий равишда мониторинг қилиш мақсадида «Хавфсиз мактаб» тизими жорий қилинади. Бу ҳақда «2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур»да назарда тутилган.

Дастлаб умумий ўрта таълим муассасаларига «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси доирасида назорат камералари ва биометрик идентификация тизимларини ўрнатиш билан боғлиқ молиялаштириш манбалари аниқланади.

2024 йил 1 январга қадар «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси камида 130 та умумий ўрта таълим муассасасида жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрга қадар «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси босқичма-босқич барча умумий ўрта таълим муассасаларида жорий этилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Эндиликда аттестация учун синовлар 1 йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади

“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023-й.) қабул қилинди.

Унга кўра, 2024-йил 1 январдан давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

Бунда малака тоифаси учун синовлар 1 йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
Сертификатлар рўйхати 2023-2024.pdf
1 MB
⚡️2023-2024 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган сертификатлар рўйхати тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-2024 ўқув йилида устама тўланадиган Сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор тасдиқланди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️2 октябрь — душанба куни ҳам дам олиш куни бўлади

Янги Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Илгари бунақа қоида йўқ эди, масалан, Наврўз байрами якшанба кунига тўғри келиб қолса, унда 2 та дам олиш куни биттада ўтиб кетарди. Энди бундай бўлмайди ва дам олиш куни байрамга тўғри келса, унда кўчирилади.

Ўзбекистондаги биринчи ана шундай амалиёт 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига тўғри келмоқда. Яъни ушбу байрам якшанба кунига тўғри келгани учун, 2 октябрь — душанба куни ҳам дам олиш куни сифатида белгиланди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мактабларга компьютер жамланмалари хариди учун 100 млрд. сўм ажратилган

Умумий ўрта таълим муассасаларида ахборот технологияларини ривожлантириш мақсадида 557 тўпламдаги компьютер жамланмалари хариди учун 100 млрд. сўм ажратилган бўлиб, шундан 98,5 млрд. сўмлик компьютер тўпламлари харид қилинган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун қанча тўланади?

Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (980 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади:

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (258 720 сўм);
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (309 680 сўм);
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (361 620 сўм);
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (412 580 сўм);
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (517 440 сўм);

Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (86 627 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (173 254 сўм).

Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (173 254 сўм).

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM