Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
134K subscribers
1.07K photos
649 videos
1.86K files
3.87K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
⚡️Тавсияномали абитуриентлар учун ўтиш баллари пасайиши кутилмоқда

Хабарингиз бор, бир неча йилдан буён эҳтиёжманд хотин-қизлар учун 2 мингта грант квотасига тавсиянома асосида имтиёз берилади. Жорий йилда Президент фармойиши асосида ушбу квоталар сони 2 баробар кўпайтирилган ҳолда, 4 мингта етиб белгиланди. Демак, катта эҳтимол билан тавсиянома олган хотин-қизлар учун ўтиш баллари жорий йилда пасайиши кутилмоқда.

Шунингдек, тест натижалари чиқишни бошлагач, "Хотин-қизларнинг тавсияномаси нега ҳисобланмади, бизга балл қўшилмади-ку" деган саволларга ҳам дуч келяпмиз.

Биринчидан, бу имтиёз (тавсиянома) ҳеч қанақа балл қўшиб бермайди.

Кўпчилик 4% балл қўшилиши керак эди, нега шу қўшилмаяпти, деб хато тушунган. Кутиб ўтирманг, сизга ҳеч қанақа балл қўшилмайди.

Иккинчидан,
хотин-қизлар тавсияномаси бор абитуриентлар 100% ўқишга киради, дегани эмас. Бунинг учун етарли балл ҳам олиш керак эди.

Тавсиянома олган хотин-қизлар учун 2024 йилги ўтиш бали қуйидаги суратда кўрсатилган. Мана шу баллдан кам олганларга имтиёз қўлланмайди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.iss.one/ustoz
⚡️2025 йил 1 августдан педагоглар қуйидагича оширилган миқдорда ойлик маош оладилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги 02.06.2025 йилдаги ПФ-91-сон фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилди.

Фармонга мувофиқ педагоглар 1 августдан қуйидагича оширилган миқдорда ойлик маош оладилар:

Мактаб директори:
• 5 млн 166 минг 485 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 516 минг 559 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 849 минг 691 сўм (881-1600 ўқувчигача);
• 6 млн 187 минг 933 сўм (1600дан ортиқ);


Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)   
• 4 млн 825 минг 345 сўм (400 ўқувчигача);
• 5 млн 166 минг 485 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 5 млн 516 минг 559 сўм  (881 -1600 ўқувчигача);
• 5 млн 849 минг 691 сўм (1600дан ортиқ);


Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
• 1 млн 957 минг 858 сўм (400 ўқувчигача);
• 2 млн 233 минг 302 сўм (401-880 ўқувчигача);
• 2 млн 322 минг 127 сўм (881 -1600 ўқувчигача);
• 2 млн 515 минг 091 сўм (1600дан ортиқ);


Психологлар:
• Олий маълумотли психолог – 3 млн 356 минг 916 сўм;
• Иккинчи тоифали психолог – 3 млн 594 минг 851 сўм;
Биринчи тоифали психолог – 3 млн 838 минг 851 сўм;
Олий тоифали психолог – 4 млн 72 минг 508 сўм;


Ўқитувчилар:
• Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 млн 468 минг 585 сўм;
Олий маълумотли ўқитувчи – 3 млн 729 минг 906 сўм;
Иккинчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 175 минг 834 сўм;
Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 млн 653 минг 151 сўм;
Олий тоифали ўқитувчи – 5 млн 142 минг 053 сўм;


Кадрлар бўйича менежер:
1 млн 758 минг 372 сўм;


Кутубхона мудири:
Ўрта махсус маълумотли – 2 млн 349 минг 447 сўм;
Олий маълумотли – 2 млн 563 минг 442 сўм;


Кутубхоначи:
• Ўрта махсус маълумотли – 2 млн 37 минг 317 сўм;
• Олий маълумотли – 2 млн 144 минг 548 сўм.


Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.iss.one/ustoz
⚡️TЎГАРАК ҲУЖЖАТЛАРИ ҚУЙИДАГИ ТАРТИБДА ЮРИТИЛИШИ КЕРАК

Тўгаракларга 1-11 синф ўқувчилари қамраб олинади. Тўгаракларнинг ўқув йили учун мўжжалланган ўқув режасини ёзишдан олдин яъни тўгарак машғулотлари журналига 5-15 сентябргача ташкилий ишлар ёзилади. Ўқувчиларни тўгаракка қабул қилишда уларни ёшларини, қизиқишларини ҳисобга олинади. Ҳар бир тўгарак аъзоси ўқув йили мобойнида тўгаракдан чиқиб кетиши, бошқа тўгаракка аъзо бўлиши ва хоҳиши бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта тўгаракда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Тўгарак раҳбари қуйидаги ҳужжатларни юритиши мумкин:

— Тўгаракнинг йиллик тақвим режаси (паст ўзлаштирувчи ва иқтидорли ўқувчилар учун)
— Тўгарак машғулотлар журнали
— Ўқувчилар ота-онасининг аризаси

Ихтиёрий равишда:
— Машғулотлар ишланмаси
— Тўгарак тадбирларидан лавҳалар
— Кўргазмали қуроллар.

❗️Мактабда тўгараклар ва спорт секцияларининг фаолият юритишини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари таъминлайди. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари доимий равишда тўгарак журнални тўғри олиб борилишини назорат қилиб туради.

Журналдаги ёзувлар аниқ, тартибли ва мунтазам олиб борилиши керак. Журнал ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарида сақланади. Журналга тўгарак раҳбари ўзи олиб борадиган тўгарак номини, муасаса раҳбари томонидан тасдиқланган машғулот жадвалини, тўгарак раҳбарининг исми ва фамилиясини, отасини исми, тўгарак сардорини тўлиқ исми фамилиясини ёзиб қўяди.

Жадвалдаги ўзгаришлар ўқув ишлари бўйича жавобгар шахс билан келишилган холда журналнинг иккинчи бетида қайд қилинади. Тўгарак ишини ҳисобга олиш учун журналда бетлар ажратилган бўлиб, унда тўгарак аъзолари таркиби исми фамилияси тўлиқ, машғулотлар мавзуси, тўгарак ишининг бажарилган соати ва муддати жадвалга мувофиқ кўрсатилади.

Тўгарак раҳбари аъзоларнинг давоматини журналда машғулотларга ажратилган кунлар ва соатлар устида мунтазам белгилаб боради ва сабабсиз келмаганларга “-” белгиси, сабабли қатнашмаганларга “+” белгиси қўйилади. Тўгарак раҳбари тўгарак ташкил топган кундан 10 кун муддатда тўгарак аъзоларини рўйхатини тузади ва тегишли устунларни тўлдиради.

Тўгарак машғулотлар жадвали мактабнинг ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига кўриниб турадиган жойига илиб қўйилади. Фан ўқитувчилари томонидан тўгарак ҳужжатлари тўғри юритилиши мунтазам равишда назорат қилиб борилади. (c)Xalq ta’limi info

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Янги ўқув йили бошланишидан олдин синфларни янги ўқув йилига ўтказиш керак

Янги ўқув йили бошланишидан олдин Тизимда синфларни эски ўқув йилидан янги ўқув йилига ўтказиши керак.

Синфларни ўтказиш мактабдаги тизим маъмури томонидан амалга оширилади. Ўтказаётганда, ўтказиш ҳақида қарорларни киритиш тавсия этилади.

Синфни янги ўқув йилига кўчириш учун:

1⃣ “Таълим” бўлимига ўтинг ва экраннинг ўнг томонидаги “Маъмурият” бўлимини босинг;
2⃣ “Ўтказиш” бўлимини очинг ва кейинги ўқув йилига кўчириладиган синфларни кўрсатинг;

Эслатма: олдинги синфдаги аъзоликни тугатиш ва янги синфга аъзоликни бошлаш саналари автоматик равишда белгиланади (мос равишда 31 июль ва 1 август).


Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
O'zbekistonda samarasiz dori vositalari chiqarib tashlanmoqda: sog'liqni saqlashning yangi standartlari.

Protokollarni qayta ko'rib chiqish — kelajakka qadam. Endi milliy tavsiyalarga faqat samaradorligi isbotlangan dori vositalari kiritilmoqda.

Синупрет — O'zbekiston Respublikasining Milliy klinik protokoliga kiritilgan sinusitni davolash uchun tabiiy vosita.

👉 Bir marta bosish orqali yetkazib berish bilan buyurtma qilish mumkin.
❗️Талаба синф раҳбар бўлиши мумкин эмас

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 27 июньдаги 190-сонли буйруғига кўра синф раҳбарлари ўқитувчилар орасидан таълим муассасаси директори томонидан тайинланади ва озод этилади.

Синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади:

➡️ камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
➡️ мактабда асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган (умумтаълим муассасаларида меҳнатини соатбай (шу жумладан ўриндошлик) асосда фаолият олиб борувчи ўқитувчиларнинг синфга раҳбарлик қилишига йўл қўйилмайди);
➡️ бошқарувчанлик қобилиятига эга бўлган;
➡️ ўқувчилар билан ишлаш жараёнида масъулият билан ёндаша оладиган.

Бошланғич синфларда синф раҳбарлиги бошланғич синфга бириктирилган ўқитувчиларга юклатилади. Бошланғич синфга тайинланган синф раҳбари 1-синфдан бошлаб 4- синфгача ўқувчиларга ягона раҳбар ҳисобланади.

Мазкур мезонларга жавоб бермаганлик учун талабага синф раҳбарлик бериш мумкин эмас.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ўқитувчи ва шифокорлар ҳамон энг кам маош олувчилар бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб ўртача расмий иш ҳақи 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича 5,98 млн сўмни ташкил қилди.

Роппа-роса бир йил аввал мамлакатда ўртача расмий маош 5,1 млн сўм эди.

Энг юқори ўртача иш ҳақи 10,1 млн сўм билан Тошкентда бўлса, энг ками 4,1 млн сўм билан Қашқадарёда бўлиб турибди.

Соҳалар бўйича банк ва молия ҳодимлари 16,3 млн сўмлик маош билан етакчиликни сақлаб турибди.

Ахборот ва алоқа ходимлари 14,8 млн сўм билан кейинги ўринда бўлса, учинчи ўриндаги логистика ходимлари 9 млн сўм ўртача расмий иш ҳақи олмоқда.

Ўқитувчи ва шифокорлар эса ҳамон энг кам маош олувчилар бўлиб қолмоқда. Уларнинг моаши мос равишда 4,1 млн сўм ва 3,7 млн сўмни ташкил қилди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸📸
Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди

Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 2025 йил 25 июлдан 8 августга қадар 15 кун давомида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари лозим.

Бунинг учун my.uzbmb.uz платформасининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлимига кириб, “Хизматдан фойдаланиш” тугмаси босилади ва “ОТМ танлаш” бўлимига ўтилади.

➡️ Дастлаб абитуриент “Танлов устуворлиги” ва “Мақсадли қабул” бўйича ўз танловини амалга оширади.

➡️ Шундан сўнг абитуриент тест топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос  бўлган бештагача олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини таълим шакли билан бирга танлайди.

➡️ Бунда таълим йўналишларини бир олий таълим муассасаси ёки турли олий таълим муассасалари доирасида танлаш мумкин.

📱Таълим йўналишларини танлаб, “Сақлаш” тугмаси босилгандан сўнг маълумотларни тасдиқлаш учун абитуриентнинг телефон рақамига СМС хабар юборилади. СМС хабардаги кодни дастурга киритиш орқали маълумотлар тасдиқланади.

🖥 Маълумотлар тасдиқланганидан сўнг, “Абитуриент қайд варақаси” шаклланади. Қайд варақада абитуриент танлаган танлов устуворлиги, таълим шакллари, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари акс этган бўлади. Юклаб олиш тугмаси орқали абитуриент қайд варақасини юклаб олиши мумкин.

🔁Абитуриентлар таълим йўналишларини танлаш муддати якунлангунга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва қайд варақасини қайта юклаб олишлари мумкин.

📆Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки етилмагани тўғрисидаги якуний танлов натижалари таълим йўналишларини танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025-2026 ўқув йили таянч ўқув режа.pdf
5.2 MB
⚡️Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа тасдиқланган

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг «Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2025-2026 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида»ги 121-сонли буйруғи тасдиқланди.

Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа БУЙРУҒИ ва унга ИЛОВАЛАР билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

Янги ўқув йилида дарс тақсимоти шу ўқув-режа асосида амалга оширилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.iss.one/ustoz
❗️Оғир сумкалар мактаб ўқувчиларининг ўсиши ва ривожланишига жиддий таъсир қилади

Ёшликда узоқ вақт оғир сумка кўтариб юриш сколиозга, умуртқа поғонасининг эгрилигига ва оёқларнинг қийшайиб ривожланишига олиб келади.

Сумка вазни стандартлари:
👉 1-2 синфлар — 1,5 кг дан ортиқ эмас;
👉 3-4 синфлар — 2 кг дан ортиқ эмас;
👉 5-6 синфлар — 2,5 кг дан ортиқ эмас;
👉 7-8-синфлар — 3,5 кг дан ортиқ эмас;
👉 9-11 синфлар — 4 кг дан ортиқ эмас.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 DTM BALINGIZ BILAN IMTIHONSIZ TALABA BO'LING!

🔵Nufuzli universitetning 8 ta fakulteti hamda 50 dan ortiq yo‘nalishida professorlardan sifatli ta’lim oling!
_________________

— Bakalavriat ta’lim yo‘nalishlari
Magistratura mutaxassisliklari

Rasmiy qabul platformasi: qabul.afu.uz
Qabul boti: @AfuQabulBot

☎️ +99878 122 75 57
🌐 @Alfraganus_callcenter

📌 Lokatsiya

😁 AFU | Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Abituriyentlar diqqatiga!

💰 Buxoro innovatsiyalar universiteti 31-iyul kuni 3 MILLIARD SO'MLIK grantlar uchun test sinovlari tashkil etmoqda.

Test o'tkazilish sanasi: 31.07.2025 soat 08:30
— Test o'tkazilish hududi: Buxoro innovatsiyalar universiteti asosiy binosi (Buxoro shahar, Alpomish ko'chasi, 1-uy)
Testda qatnashuvchilar: kunduzgi ta'lim abituriyentlari
Testda ishtirok etish bepul!

Test natijalariga ko'ra, eng yuqori ball to'plagan abituriyentlar 100% gacha grant hamda Rektor stipendiyasiga ega bo'ladilar.

Talabgorlar 31-iyul kuni soat 08:30dan kech qolmay shaxsni tasdiqlovchi hujjat bilan universitet binosiga kelishlari so'raladi.

🎓🎓🎓🎓🎓🎓🎓

Hoziroq ro'yxatdan o'ting: qabul.buxiu.uz
Batafsil: 55-307-50-00 | @BUI_admin

Bizning rasmiy sahifalarimiz:
Telegram | Instagram | Web sahifa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб формасини сотиб олишда нималарга эътибор бериш керак?

Мактаб формаси қандай бўлиши кераклиги ҳақида 5 та муҳим саволга жавоблар:

Янги ўқув йилидан ягона мактаб формаси мажбурийми?

👉 Йўқ, ўқувчилар учун ягона мактаб формаси мажбурий эмас;
👉 Ҳукумат қарори билан ягона мактаб формаси шакллари тасдиқланган. Мазкур форма амалиётга босқичма-босқич жорий этилиши белгиланган, бироқ ҳали аниқ муддат кўрсатилмаган.

Мактаб формасини сотиб олишда нималарга эътибор бериш керак?

👉 Ўқувчилар учун ягона мактаб формаси мажбурий бўлмасада, мактабда кийиладиган кийимлар учун умумий талаблар барча учун мажбурий;
👉 Ўқувчилар мактаб формасини кийишда қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим;
👉 кийимлар ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;
👉 қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан камида 5 – 15 см пастда бўлиши;
👉 ўғил болалар учун шимнинг узунлиги оёқ тўпиғидан пастда бўлиши;
👉 оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги;
👉 кўйлакнинг энг юқоридаги фақат битта тугмасидан ташқари бошқа тугмаларнинг қадалган бўлиши;
👉 кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши.

Қизлар шим кийиши мумкинми?

Мактабларда қуйидагилар тақиқланади:
👉 ўғил болалар мактабга танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, соқол қўйган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган ва ёрқин рангларга бўяган ҳолда келишлари;
👉 қиз бола ўқувчилар мактабга танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, сочини ёрқин рангларга бўяган, юзини кўзга ташланадиган даражада макияж қилган, қулоғига биттадан ортиқ сирға таққан, бармоқларига узук таққан, қўл тирноқларини бўяган ва узун қилиб ўстирган ҳолда келишлари;
👉 Об-ҳаводан келиб чиқиб, ўқувчилар мактаб формасининг нимчасини ёки костюмини, кўйлакнинг енги узун ёки калта шаклини ихтиёрий равишда кийишлари мумкин.
👉 Қишда қизларга шим кийишга рухсат берилади.

Мактаб формаси талабларига риоя этмаслик учун қандай чоралар қўлланилади?

Ўқувчиларнинг мактаб формаси талабларини бузганлиги учун қуйидаги чоралар қўлланиши мумкин:
👉 огоҳлантириш;
👉 кундалик дафтарига қайд этиш;
👉 тушунтириш олиб бориш учун ота-онасини хабардор қилиш;
👉 маҳалла ва мактаб йиғилишларда ота-оналар иштирокида муҳокама қилиш.

Мактаб формаси сотиб олишда кимларга ёрдам кўрсатилади?

👉 “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларнинг ўқувчи фарзандларига мактаб формаси ҳамда ўқув қуроллари сотиб олиш учун йилига бир марта субсидия берилади;
👉 Мазкур субсидияни олиш учун Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат қилиш лозим;
👉 Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларига ҳар йили ёшлар масалалари бўйича ҳудудий идоралараро кенгашлар томонидан мактаб формаси сотиб олишда ёрдам кўрсатилади. Бу ёрдамни олиш учун ҳокимиятга мурожаат қилиш керак.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
📢 Vakansiya: Tajribali o‘qituvchilar izlanmoqda!

Online maktabimizga Milliy sertifikatga tayyorlovchi o‘qituvchilar kerak!

🔎 Yo‘nalishlar:
– Ingliz tili
– Matematika
– Ona tili va adabiyoti
– Kimyo
– Biologiya
– Rus tili
– Turk tili

Talablar:
– Milliy sertifikatga tayyorlash bo‘yicha tajriba
– Mavzuni oddiy, tushunarli tilda tushuntirish ko‘nikmasi
– Mas’uliyat, natijaga ishlash va o‘z ustida ishlashga tayyorlik

💰 Oylik: 2000$ gacha (ish hajmiga qarab belgilanadi)

📥 Ro‘yxatdan o‘tish: Bu yerga bosing!

📱 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram 📱 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Таълим муассасасининг биноси ва унинг ҳудудида ўқувчиларга қўйиладиган талаблар

👉 дарс жадвалида кўрсатилган фанлар бўйича барча дарсликлар ва ўқув қуроллари сиғадиган ўқувчи учун мос бўлган сумкадан фойдаланиш;

👉 таълим муассасасига машғулотлар бошланишидан 10-15 дақиқа олдин, мактаб уставида белгиланган ўқувчилар либосида келиш;

👉 тоза ва ораста кийиниш, сочларни озода ва тартибга келтирган ҳолда тутиш;

👉 таълим муассасасининг барча хоналари, зина ва йўлаклари, шунингдек, спорт ва фаоллар залларини тоза тутиш, турли хил чиқиндилар ташламаслик;

👉 чиқиндиларни муассасанинг биноси ва ҳудудидаги махсус белгиланган идишларга ташлаш;

👉 таълим муассасасининг мулки (парта, стол, стул, доска, ўсимликлар, ҳайвонот дунёси ва ҳоказолар) ва ўқув жиҳозлари (компютер техникаси, лаборатория жиҳозлари, синфхоналардаги стенд ва баннерлар)га зарар етказмаслик;

👉 ўзидан кичикларга нисбатан иззатда бўлиш, катталарга эса ҳурмат кўрсатиш;

👉 ўқитувчилар ва таълим муассасасига келган меҳмонлар билан учрашганда салом бериш;

👉 таълим муассасаси йўлакларида тинчликни сақлаш.

Асос: Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сонли буйруғи

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.iss.one/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Kerakli hujjatni yuklab olish uchun matn ustiga bosing.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
📖 Ona tili fanidan to‘garak hujjatlari

📚 Adabiyot fanidan to‘garak hujjatlari

📕 Kutubxona to‘garak hujjatlari

🇷🇺Rus tili fanidan to‘garak hujjatlari

🇺🇸Ingliz tili fanidan to‘garak hujjatlari

🇺🇿O‘zbek tili fanidan to‘garak hujjatlari

💻Informatika fanidan to‘garak hujjatlari

🔢Matematika fanidan to‘garak hujjatlari

🚀Fizika fanidan to‘garak hujjatlari

🎶Musiqa fanidan to‘garak hujjatlari

⚽️Jismoniy tarbiya fanidan to‘garak hujjatlari

📊Kasb-hunar to‘garak hujjatlari

🔵Texnologiya boshlang‘ich to‘garak hujjatlari

🛞Texnologiya og‘illar to‘garak hujjatlari

✂️Texnologiya qizlar to‘garak hujjatlari

⚖️Huquq fanidan to‘garak hujjatlari

✳️Tarix fanidan to‘garak hujjatlari

🎨Tasviriy san’at va Chizmachilik to‘garak hujjatlari

🔰Tarbiya fanidan to‘garak hujjatlari

🔆Tabiiy fanlar to‘garak hujjatlari

💊Kimyo fanidan to‘garak hujjatlari

🦠Biologiya fanidan to‘garak hujjatlari

🌏Geografiya fanidan to‘garak hujjatlari

💵Iqtisod va Tadbirkorlik fanidan to‘garak hujjatlari

🅰️Alifbe va chiroyli yozuv to‘garak hujjatlari

🔤O‘qish savodxonligi to‘garak hujjatlari

📙Ona tili boshlang‘ich to‘garak hujjatlari

Matematika boshlang‘ich to‘garak hujjatlari

Matematika 1-4-sinf konspekt

🟡Ona tili 1-4-sinf konspekt

❇️O‘qish savodxonligi 1-4-sinf konspekt

🗂Tabiiy 1-4-sinf konspekt

🎵 Musiqa savodxonligi konspekt

📝Tarbiya fanidan konspektlar

📊Tasviriy san’at fanidan konspektlar

🧭Texnologiya fanidan konspektlar

📚Darsliklarning electron varianti boshlang'ich

📙 Darsliklarning electron varianti yuqori

Sinf soati 1-11-sinflar uchun 2024-yil 23-avgustdagi 273-sonli buyrug‘i 7-ilovasi asosida tayyorlangan

Классные часы 1-11 класс 2024-yil 23-avgustdagi 273-sonli buyrug‘i 7-ilovasi asosida tayyorlangan

🧰Maktab rahbarlarining ish hujjatlari

💼Metodbirlashma hujjatlari

💼Методбирлашма хужжатлари рус мактабларга

💰Ustama hujjatlari

💢5-tashabbus hujjatlari

📕Sinf rahbar daftari 1-11-sinflar 2024-yil 23-avgustdagi 273-sonli buyrug‘i asosida tayyorlangan

📕Тетрадь классного руководителя 23-avgustdagi 273-sonli buyrug‘i asosida tayyorlangan

🌀#Veb-sayitimiz: 👉Zokirjon.com

Murojaat qilish:
Телеграм: @nza445
📞Телефон: +998905300068

👤Admin bilan bog’lanish uchun
👇👇👇👇👇
👉@nza445👈 shuni ustiga bosing.
⚡️Японияда 60 ёшли ўқитувчи қўшимча иш билан шуғуллангани учун ишдан ҳайдалди

Ўқитувчи бирор марта дарс қолдирмаган ва виждонан дарс ўтган бўлса ҳам, у дўконда қўшимча иш қилгани учун ишдан олинган.

Ўқитувчи болалар ва ота-оналар олдида қилгани “гуноҳи” учун кечирим сўраган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.iss.one/ustoz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Tezkor: Abituriyentlar uchun cheksiz imkoniyatlar taqdim etilmoqda!

Navoiy va Surxondaryo viloyatlarida faoliyat yuritayotgan
Navoiy Innovatsiyalar Universiteti sizga ta’lim olish uchun IMKONIYAT va IMTIYOZLAR taqdim etadi.

2 milliard so‘mlik grant va stipendiyalar;
Bir oila a’zolari uchun 10% chegirma;
Bir maktab bitiruvchilari uchun 10% chegirma;
Ijtimoiy reyestrga kiritilgan xotin-qizlarga 10% chegirma;
Rasmiy ish joyiga ega bo‘lganlarga 10% chegirma;
Til sertifikatiga ega abituriyentlarga 10% chegirma.

🔈 Kelajagingizga investitsiya qilish uchun ayni fursat!

Agar siz ham davlat namunasidagi diplom, sifatli ta’lim va grant qo‘lga kiritmoqchi bo‘lsangiz — hoziroq qo‘ng‘iroq qiling!

📞 Call-markaz: +998555000043
📲 Ro'yxatdan o'tish: https://niuedu.uz/uz/cv

Bakalavriat ta'lim yo'nalishlari
Magistratura mutaxassisliklari

Litsenziya ( № 755472 06.08.2022 ))

Bizning manzillar:

📍Navoiy viloyati, Karmana tumani, Toshkent ko'chasi 39-uy
📍Surxondaryo viloyati, Sho'rchi tumani, "Oqkamar" MFY, Mustaqillik ko'chasi 64-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
✈️Telegram | 📷Instagram | 📷Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Эслатма: 1 августдан педагоглар ойлик маошини оширилган миқдорда олишади

Президентнинг 2025 йил 2 июндаги ПФ-91-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилади.


Педагог кадрлар учун янги маош миқдори қуйидагича белгиланди:

👉 Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 3 468 585 сўм;
👉 Олий маълумотли ўқитувчи – 3 729 906 сўм;
👉 Иккинчи тоифали ўқитувчи – 4 175 834 сўм;
👉 Биринчи тоифали ўқитувчи – 4 653 151 сўм;
👉 Олий тоифали ўқитувчи – 5 142 053 сўм.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉
https://t.iss.one/ustoz
❗️Имтиҳон натижалари эълон қилинди!

Жорий йилнинг 7-, 8-, 9-, 10-, 11 ИЮЛЬ кунлари Таянч ва ҳудудий ихтисослаштирилган мактабларга ўтказилган имтиҳон натижалари эълон қилинди.

Имтиҳон натижаларини қуйидаги махсус telegramботлари орқали билишингиз мумкин:


@natijalar_piima_1_2025_bot
@natijalar_piima_2_2025_bot
@natijalar_piima_3_2025_bot
@natijalar_piima_4_2025_bot
@natijalar_piima_5_2025_bot

❗️ДИҚҚАТ! Натижаларни билиш истагида бўлган юз минглаб талабгорларнинг бир вақтда сўров юборишлари натижасида telegramбот секин ишлаши мумкин.

❗️ЭСЛАТМА! Жорий йилнинг 31 июль куни имтиҳон натижалари бўйича ўқувчилар рўйхати тегишлилиги бўйича Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда эълон қилинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.iss.one/ustoz