“Меҳрли мактаб” ўқитувчилари ва тарбиячиларининг малакаси оширилди.
Жорий йил 11-17 август кунлари “Меҳрли мактаб”,
шунингдек педагогика соҳасидаги олий таълим,
малака ошириш муассасалари педагоглари учун
билим ва кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган
ўқувлар ўтказилди.
Малака ошириш жараёнлари Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Zamin халқаро жамоат фонди ҳамда Россиянинг “Учим Знаем” мактаби томонидан ташкил этилди.
Ўқувлар доирасида “Меҳрли мактаб” ва “Учим Знаем” мактаблари ўртаси ҳамкорлик келишуви имзоланди.
“Меҳрли мактаб”- Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида ташкил этилган таълим муассасаси бўлиб, унда Марказга келган болалар учун боғча ва мактаб фаолияти йўлга қўйилган.

Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Одил Аҳмедов “Меҳрли мактаб” болалари мактубига жавобан ўқувчилар билан суҳбатлашгани келди
Болалар гематология, онкология ва клиник иммунологияси марказида ташкил этилган Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси ўқувчиларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, таътил даврида болажонларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида кўплаб тадбирлар ташкил этилиб, ўғил-қизларга хуш кайфият улашилмоқда.
Мана шундай тадбирларнинг бирида Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи Одил Аҳмедов иштирок этди.
Таниқли спортчи ўқувчилар мактубига жавобан "Меҳрли мактаб"га келиб, марказда даволанаётган болалар билан яқиндан суҳбатлашди. Қизиқарли суҳбатдан сўнг ўғил-қизларга ўз совғаларини тақдим этди.
Бундан ташқари, куни кеча болажонлар билимини синаш ҳамда вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида "Заковат" ўйинлари ҳам ўтказилди.
Батафсил:👉 https://uzedu.uz/y3/news/673
@uzedu

2022 йил мактаб битирувчилари ОТМга киришда қандай натижа кўрсатди?
Давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонида иштирок этган 1 миллион нафардан ортиқ абитуриентнинг салкам ярми ўтиш балини тўплай олмаганлиги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг асосий муҳокама масаласига айланди. Кўпчилик умумий абитуриентларнинг натижалари орқали мактаб битирувчилари билимига баҳо беришга уринмоқда.
Хўш, барча абитуриентларнинг кўрсатган натижаси айнан жорий йилдаги мактаб битирувчиларининг натижаси билан мутаносибми?
Абитуриентларнинг умумий натижасига қараб мактаб битирувчилари бўйича хулоса чиқариш қанчалик тўғри?
Буни аниқлаш учун Халқ таълими вазирлиги ва
Давлат тест маркази, бевосита 2022 йилдаги битирувчиларнинг натижаларини жами абитуриентларнинг, шунингдек ўтган йилдаги ҳолатларга нисбатан қиёсий таҳлил қилди.
Сўз аввалида, албатта мактабларда таълим сифатини ошириш кераклигини инкор қилмаган ҳолда, бу жараён ва энг асосийси ишларнинг натижаси бир кунда амалга ошмаслигини айтиб ўтиш жоиз деб ҳисоблайман.
Ўртача балл
Жами абитуриентларнинг ўртача бали 65ни ташкил этган бўлса, айнан жорий йилда мактабни битирганларнинг кўрсаткичи эса, 76 баллни ташкил этган
2020 йилда мактаб битирувчилари ўртача 70, 2021 йилда эса 74 баллни тўплай олган.
Яъни, 2 йил ичида мактаб битирувчиларининг ўртача натижалари 9 фоизга ёки 6 баллга юқорилаган.
Юқори натижа кўрсатган абитуриентлар (142 баллдан ортиқ)
Жорий йилда 32 минг абитуриент юқори натижа қайд этган бўлса, шуларнинг 65 фоизи (салкам 20 минг нафари) айнан 2022 йилда мактабни битирган.
Таққослаш учун, 2021 йилда юқори натижа кўрсатган 29 минг нафар абитуриентларнинг 53 фоизи (салкам 15 минг нафари) мактабни тест ўтказилган йилда битирган.
Умуман олганда эса, 142 баллдан ортиқ тўплай олган мактаб битирувчиларининг ҳам салмоғи ҳам сони йилдан-йилга ошмоқда – 2021 йилда 5 фоиз, 2022 йилда эса 7 фоиз.
Ўтиш балидан паст натижа кўрсатган абитуриентлар (56 баллдан паст)
Барчани эътиборини қаратган асосий кўрсаткич, яъни ўтиш баллини тўплай олмаган 514 624 нафар абитуриент ичида жорий йил мактаб битирувчилари салмоғига эътибор қаратсак. Улар ичида 108 минг нафар абитуриент жорий йил битирувчилари ҳисобланади, яъни ҳар беш нафардан бири.
Умуман олганда, охирги 2 йилда ўтиш баллини тўплай олмаган мактаб битирувчилари салмоғи пасайганини кузатиш мумкин, яъни 2020 йилда жами мактаб битирувчисининг 43 фоизи ўтиш балидан паст натижа қайд этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 35 фоизни ташкил этди.
Хулоса ўрнида мактаб таълими сифатини ошириш бўйича амалга оширилиши керак бўлган ишларнинг кўлами кенг эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
Сўнгги йиллар давомида мактаб таълимига янги замонавий методикаларни олиб кириш, педагогларнинг билимини ошириш бўйича тизимли ишлар бошланган.
Мазкур ишларда ва мактаб таълими сифатини оширишда барчани, жамоатчилик вакиллари, педагоглар ва айниқса ота-оналарни фаол бўлишга даъват қиламиз.
Зеро сифатли таълим фақатгина педагогларнинг меҳнати билан чекланмай, мактабда берилган билимларни мустаҳкамлашда ҳамда фарзандини билим олишга ундашда ота-оналарнинг ҳам ўрни муҳим.

Ustozlar Milliy forumida o`tkazilgan o`quvlardan barcha pedagoglarimiz foydalanishlarini so`rab qolamiz.
Pedagoglar o`z bilimi va malakasini oshirmas ekanlar, ta`lim sifatini oshirishimiz qiyin bo`lishini barchamiz yaxshi tushunib turibmiz.
Ustozlar Milliy forumi taqdimotlari👇
📌Til va adabiyot sho'basi:
🔹Tilni oʻqitishda kommunikativ yondashuv (Barno Tursunaliyeva);
🔹 Yozma nutq ko‘nikmalarini rivojlantirish usullari (Klaraxon Mavlonova);
🔹Adabiyot fani orqali ijodkorlik ko'nikmalarini rivojlantirish (Xurshid Ibrohimov);
🔹Til ta’limida mantiqiy mushohadaning o‘rni (Mansur Siddiqov);
🔹Adabiyot hayot darsligi (Zulxumor Mirzayeva);
🔹Ona tili darslarida o‘qib tushunish malakasini rivojlantirish (Iroda Azimova);
🔹O'zbek tili darslarida baholash strategiyalari (Dilafro‘z Xidoyatova);
🔹O'zbek tilini davlat tili sifatida o'qitishda zamonaviy usul va yondashuvlar (Dilafro‘z Xidoyatova);
🔹 O'zbek tili darslarida hayotiy ko'nikmalarni rivojlantirish (Iroda Bakirova, Fayoza Raxmatova);
📌Boshlang'ich ta'lim sho'basi:
🔹 Boshlang‘ich ta’lim meto dikasida zamonaviy yondashuvlar va tajribalar( Muzaffar Shirinov, Nilufar Xamedova);
🔹Ona tili va o‘qish savodxonligi fani orqali o‘quvchilarda ijodkorlikni rivojlantirish metodlari (Shokir Tursun);
🔹Bolalar tilni qanday o‘zlashtiradi? (Shokir Tursun);
🔹Baholashning ta’lim jarayoniga ta’siri (Oysuluv Musurmonqulova, Azizbek Xudoyberdiyev);
🔹Kelajak o'qituvchisi kim va u qanday ko'nikmalarga ega bo'lishi kerak? (Zamira Sangirova, Nodirabonu Muminova, Zebo Tillayeva);
📌Aniq fanlar sho'basi:
🔹О‘quvchilarda tanqidiy fikrlash ko‘nikmasini rivojlantirish (Xolmirza Yusupov, Abbos Akmalov);
🔹Matematika fanini o‘qitishda ilg‘or xoriy tajribalar (Ra’no Hamrayeva, Xolmirza Yusupov);
🔹Raqamli dunyo uchun kerakli ko‘nikmalar (Arabboy Abdullajonov, Muattar Tilovova);
📌Amaliy fanlar sho'basi:
🔹Arxitektura muhitida graffiti kompozitsiyasi (amaliy loyiha) (Sаkinа Muxаmedjаnovа);
🔹Ranglar jilosida: flyuid art, pop-art yo‘nalishi (Dilnoza Mirxakimova);
🔹Texnika asrida robototexnika (Oʻktam Toxirov);
🔹Texnologiyada zamonaviy loyiha ishlari (Fatima Nasrullayeva);
📌Chet tillari sho'basi:
🔹Boshlang‘ich sinflarda ingliz tilini o‘qitish metodikasi (Dostonbek Siddiqov);
🔹Chet tillari orqali o‘quvchilarda madaniy xabardorlik ko‘nikmasini rivojlantirish (Dilfuza Yusupova);
🔹Chet tillari bo'yicha Milliy o'quv dasturi va yangi darsliklarda kompetensiyaga o'rgatish (Guliston Jo'rayeva);
🔹Maktablar uchun zamonaviy ta’lim resurslari (Azima Toyirova);
📌Tabiiy fanlar sho'basi:
🔹Biologiya darslarida innovatsion o‘qitish usullari (Zebo Tillayeva, Ma’mura Umaraliyeva);
🔹O‘quvchilarda amaliy ko‘nikmalarni rivojlantirishda fanlararo integratsiya (Jahongir Ismatov);
🔹Kelajak o‘qituvchisi kim va u qanday ko‘nikmalarga ega bo‘lishi kerak? (Zamira Sangirova);
🔹Tabiiy fanlar vositasida o‘quvchilarda tadqiqotchilik ko‘nikmalarini rivojlantirish (Dilnoza Hasanova, Esongul Nazaraliyeva);
🔹Tabiiy fanlarni o‘qitishda barqaror rivojlanish (Baxtiyor Sheraliyev);
🔹Ta’limda STEM yondashuvi (Dilek Erduran Avci).
📌Ijtimoiy fanlar sho'basi:
🔹Yaponiyada huquqiy fanlarning o‘qitilish tajribasi o‘qitilish tajribasi (Axadjon Xakimov, Oybek Shernayev);
🔹Tarbiyada diniy bag‘rikenglik va vijdon erkinligi tamoyillari: diniy qadriyatlarning o‘qitilishi (Nargiza Ismatova);
🔹Tarix fani orqali tahlil qilish ko‘nikmasini shakllantirish (Nurhayot Xakimov, Akbar Zamonov);
🔹Tarbiya fani orqali hayotiy ko‘nikmalarni rivojlantirish (Saodat Shermuhamedova, Saodat Akkulova);
📌Direktorlar sho'basi:
🔹Zamonaviy dunyoda maktab direktorining qiyofasi; XXI asrda zamonaviy maktab muhitini tashkil etish (Bill Kralovek);
🔹Maktabda ta’lim sifatini oshirish: maktab direktorlari e’tibor qaratishi lozim bo‘lgan jihatlar (Feruza Vahobova).

Дарсликлар таъминоти юзасидан махсус бот ишга туширилди.
Ўқув йилининг бошида мактабларнинг контингентидаги ўзгаришлар, яъни бир мактабдан бошқа мактабга ўтиш туфайли ўқувчи сонининг ўзгариши, ўқувчилар таълим олиб келган мактабида ҳам, келаётган мактабида ҳам ўқувчилар сони, айрим ҳолатларда ҳаттоки таълим тилини ўзгартириши ҳолатларини кузатамиз.
Ўқувчи сони ўзгариши (кўпайиши ва камайиши) мактабда мавжуд бўлган дарслик фондини ҳам қайта тақсимлаш заруриятини юзага келтиради.
Маълумки, дарсликлар ҳар йили чоп этилмайди ва чоп этилган йилда, мактаб буюртмасига қараб, фойдаланиладиган ижара даври учун мактабда таълим оладиган ўқувчилар сонига ҳамда таълим тилига қараб тақсимланади. Мактаб контингенти ўзгариши ўз-ўзидан аввалдан ўқувчи сони ўзгариши динамикасини аниқлаш имконияти йўқлиги сабабли, юзага келган етишмовчиликни бартараф этиш мақсадида бошқа ҳудудда сақланаётган дарсликларни қайта тақсимот қилишга ва эҳтиёж юзага келган мактабга етказишга олиб келади.
Мисол учун ўтган 2021 йилнинг сентябрида мамлакатимиз бўйича минглаб ўқувчиларнинг мактабини ўзгартириши сабабли шунча сонга мос равишдаги дарсликларни қайта тақсимлаш зарурияти юзага келган.
Албатта, юзага келадиган вазиятда халқ таълими вазирлигидан бошлаб, бевосита ҳудудларда ва мактабларда дарсликни тақсимотига масъулларнинг бошқа ҳудуд (мактаб)лардан керак бўладиган дарслик комплектларини етказиб беришда тезкорлик билан ҳаракат қилишлари ўта муҳим.
Шу билан бирга ҳурмали ота-оналарнинг ҳам бевосита Вазирликнинг ботига мурожаат қилиб, муаммоли ҳолат бўйича маълумот беришлари орқали ўз фарзандлари учун керак бўладиган комплектларни етказиб берилишида ёрдам беришлари мумкин.
Бунинг учун, махсус телеграмм-ботга - @bookedu_bot мурожаат юборишингизни сўраймиз.
Мурожаатда аниқ қилиб, мактабни, юзага келган масалани баён этиш сўралади.
Шу ўринда, айрим манбаларда 3-, 6-, 7-, 10-синф янги дарсликларни ўқув йили бошидан берилиши ёки берилмаслиги бўйича турли талқинлар ва фикрлар юзага келганлигидан келиб чиқиб, бу масалага ҳам ойдинлик киритсак. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-134-сон Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларда Халқ таълимини ривожлантириш бўйича Миллий дастур”га асосан дарсликларни халқаро экспертлар иштирокида яратиш ва босқичма-босқич жорий этиш вазифаси белгиланган.
Фармонга асосан, 2022 йил якунига қадар дарсликларни янгилаш вазифаси 4 та синфни қамраб олиши белгиланган. Бундан ташқари, 2022 йилда инглиз, немис ва рус тилларидан Кембридж, Клетт нашриётлари ва Герцен номидаги Россия Давлат Педагогика университетининг юртимиз таълим тизими талабларига мос равишда маҳаллийлаштирилган дарсликларини жорий қилиш белгиланган.
Ҳозирга қадар, қатор янги дарсликлар мактабларга чоп этилиб, ўқувчилар учун фойдаланишга тайёр қилиб қўйилган.
Барча синф ўқувчиларига мактаб кутубхонасида мавжуд тегишли синф дарсликларидан комплектларни шакллантириш бўйича кўрсатмалар берилган. Бу борада 6-, 7- ва 10-синф дарсликларини янгилаш жараёни муддати дастлаб белгиланганидек йил якунига қадар эмас, балки октябрь ойи якунига қадар таъминланади.

Forwarded from Zamin Foundation
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Zamin" fondi, Xalq ta’limi va Maktabgacha ta’lim vazirliklari "УчимЗнаем" loyihasi bilan hamkorlikda Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti va "Mehrli Maktab" gospital maktabida kasbiy amaliy seminarlar o‘tkazdi.
Intensiv shakldagi amaliy seminarlarda Nizomiy nomidagi TDPU, Puchon universiteti filiali, Gersen nomidagi RDPU va boshqa oliygohlardan 100 nafarga yaqin o‘qituvchi ishtirok etdi.
"УчимЗнаем" loyihasi pedagoglari uning rahbari Sergey Sharikov boshchiligida uzoq muddat davomida davolanayotgan bolalar bilan mashg‘ulot o‘tkazish va gospital maktabda ta’lim muhitini yaratishga bag‘ishlangan uchrashuvlar, mahorat saboqlari va seminarlar o‘tkazdi.
Gospital pedagogika sohasidagi ilmiy bazani barqaror rivojlantirish maqsadida oliy ta’lim muassasalarida magistrlik dasturlarini yo‘lga qo‘yish, shuningdek, bakalavriat dasturlariga gospital pedagogika bo‘yicha modul kiritish rejalashtirilmoqda.
Zamin | Facebook | Instagram

#МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқлар орқали 15 йилдан ортиқ меҳнат стажига эга олий тоифали педагогларнинг жорий йил ўтказилган аттестация жараёнларида иштирок этмаганлиги натижасида мавжуд малака тоифасини йўқотганлигига доир тарқалган хабарларга МУНОСАБАТ
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарорига киритилган тегишли ўзгартиришга кўра, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган.
Жорий йил март-май ойларида малака тоифаси олиш учун ўтказилган аттестация даврида амалда бўлган тартибга асосан, 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифага эга педагогларнинг аттестациядан ўтиши мажбурий бўлмаган ва уларнинг олий тоифа малакаси умрбод сақлаб қолиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунига асосан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмаслиги белгиланганлиги муносабати билан, 2022 йил март-май ойларида ўтказилган аттестация даврида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали ўқитувчиларнинг мавжуд тоифалари умрбод сақланиб қолинишини маълум қиламиз.
Қўшимча маълумот: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан белгиланган, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслик тартиби 2022 йил 2 августдан бошлаб амалиётга жорий этилади.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Ижтимоий тармоқлардаги айрим муносабат ва постларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунига асосан “норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас”лигини эслатиб ўтмоқчиман.
1. 2022 йил баҳорида ўтказилган аттестация даврида
15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган ва мажбурий аттестацияга кириши керак бўлган олий малака тоифали ўқитувчиларнинг тоифалари умрбод сақланади.
2. 2022 йил июль ойига қадар мактаблардаги Ишчи гуруҳлар томонидан Директор жамғармасидан белгиланган 100 фоизлик устамалар белгиланган муддат давомида ўз кучидадир.

2,5 ойда 8000 нафардан ортиқ фуқаро шаҳодатнома дубликатини масофадан давлат хизматидан фойдаланиб олди.
Мактаб ва у ерда кечаётган ҳар бир жараён барчани бирдек қизиқтириши, табиий.
Зеро, деярли ҳар бир хонадонда мактабда таҳсил оладиган ўқувчи ёки шу соҳада меҳнат қиладиган ходим бор.
Шундай экан, халқ таълими тизими соҳасида аҳолига кўрсатиладиган давлат хизматларини имкон қадар шаффоф, тезкор ва сифатли амалга ошириш жуда муҳимдир.
Ана шундай хизматлардан бири бу жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб йўлга қўйилган шаҳодатнома дубликатини масофадан туриб олиш хизматидир.
Янги хизмат доирасида қатор қулайликлар жорий этилмоқда.
Жумладан:
шаҳодатнома дубликати энди 5 кунда берилади (аввал ойлаб кутилган);
шаҳодатнома дубликатини олиш учун ариза бевосита my.gov.uz портали орқали юборилади ва дубликат электрон шаклда портал орқали берилади (аввал ариза бериш учун ҳам, ҳужжатни олиб кетиш учун ҳам мактабга келинган);
ариза онлайн шаклда, инсон омилисиз қабул қилинади, шахсий маълумотлар автоматик тарзда бошқа тизимлар билан интеграция қилинади ва бошқа ҳеч қандай ҳужжат сўралмайди (аввал мактабга 5 тагача ҳужжат тақдим этилган: ариза, ҳужжат йўқолгани ҳақида газета эълони, топилмалар идорасидан маълумотнома, паспорт нусхаси, фамилия ўзгаргани ҳақида ФҲДЁ бўлимларидан маълумотнома).
Бугунги кунга қадар 8 мингдан ортиқ фуқаролар мазкур хизматдан фойдаланиб шаҳодатнома дубликатини масофадан олишга улгурди.
Эслатма: шаҳодатнома дубликати электрон шаклда берилгач, мактабдан берилган аттестат ўз кучини йўқотади.
Халқ таълими тизимида давлат хизматларини янада кенгайтириш “инсонлар эмас, ҳужжатлар ҳаракат қилиши керак” тамойилини кенгроқ жорий қилиш мақсадида жорий ўқув йилида яна 3 та хизмат йўлга қўйилади.
Булар ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига ўтказиш, хорижий фуқаро фарзандларини мактабга қабул қилиш, экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини топшириш учун ариза бериш хизматларидир.
Албатта, халқ таълими тизими ходимлари учун ҳам янги услубда, инсон омилини минималлаштириш орқали давлат хизматини кўрсатиш янгилик саналади. Шу боис дастлабки даврда бу борада айрим камчиликлар бўлиши ҳам мумкин.
Шунинг учун, Халқ таълими тизимига оид давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида кўмак бериш ҳамда тегишли саволларга жавоб бериш мақсадида махсус бот фаолияти йўлга қўйилди @Xtv_davlatxizmatlari_bot.
Юртдошларимиз Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали халқ таълимига оид муаммоларга дуч келишган тақдирда мазкур ботга мурожаат қилишлари мумкин бўлади.