Usmon Sharifxodjayev
650 subscribers
180 photos
32 videos
4 files
62 links
Sharifxodjayev Usmon Ulfatovich - O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirining birinchi o'rinbosari telegram kanaliga xush kelibsiz!

www.facebook.com/usmansharifxodjayev/

@usmonsharifxodjayev_bot
Download Telegram
Forwarded from Eco-schools Uzbekistan
🌱В рамках проекта Фонда Zamin «Eco-schools Uzbekistan» с 4 по 9 ноября в Специализированной IT-школе имени Мухаммада аль-Хорезми в гибридном формате проходит Эко-IT-лагерь. В работе лагеря примут участие школьники и педагоги из 22 школ со всего Узбекистана.

🍃Программа Эко-IT-лагеря разнообразна: лекции международных экспертов, практические семинары о влиянии человека на природу, проведение самостоятельных исследований, разработка smart-решений по экономии воды в бытовых условиях и в условиях теплицы посредством «умного полива», мастер-классы по переработке бумаги и пластика, выездные экскурсии на водоочистительный объект, станцию мониторинга воздуха, мусорный полигон и многое другое.

🌍Большое внимание будет уделено обучению школьников рациональному использованию водных ресурсов Узбекистана сквозь призму загрязнения воздуха и почвы, проблеме чрезмерного потребления, приводящее к образованию мусорных полигонов, грамотному озеленению.

♻️В рамках Эко-IT-лагеря экоактивисты будут принимать действия для решения вышеуказанных проблем.

🙌Партнерами Эко-IT-лагеря выступили: МНО, Агентство президентских образовательных учреждений, Агентство по делам молодежи, ПРООН, ФАО.

@zamineco

Zamin | Facebook | Instagram
“Leader online” дастури йўлга қўйилмоқда.

Юртимизда Ўзбекистон нодавлат таълим ташкилотлари уюшмаси бор. Унинг раҳбари Фируза Наримановна Вахабовани таълим тизимида алоҳида ўринлари бор. Улар турли лойиҳалар ва ташаббуслар билан кўпчиликка яхши танишдирлар.

Фируза Наримановна, мана бир неча йилдан бери жамоаси билан “Лидер онлайн” лойиҳаси устида ишламоқдалар.

Лойиҳа жорий ўқув йилининг
2-чорагидан бошланмоқда. Бунда масофавий таълим олишга мўлжалланган ҳар бири
30 нафар, жами 60 нафар ўқувчидан иборат 2 та синф ташкил этилади. Мазкур таълим шакли келгусида, мактабга бора олмай, уй таълимидаги ўқувчиларга таълим беришда кўплаб имкониятларни очиши мумкин.

Лойиҳа тўғрисида батафсил маълумотни Вазирликнинг сайтидан олишингиз мумкин.

“Leader online” жамоасига омад тилайман.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Финляндия таълим тажрибаларини апробациядан ўтказиш учун танлаб олинган мактаб жамоаси аъзолари учун малака ошириш курслари бошланган.

Курсларнинг мақсади ва биринчи кун тавсилотлари билан
А.Авлоний миллий-тадқиқот институти томонидан тайёрлаган видеодан танишиш мумкин.
🌍 Замин фондининг "Eco-schools Uzbekistan" лойиҳаси доирасида 4-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида
"Eco-IT оромгоҳ” фаолият олиб боради. Оромгоҳда Халқ таълими вазирлиги ва Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 22 та мактаб ўқувчилари иштирок этмоқда.

♻️ Оромгоҳ доирасида ўқувчилар экологик билимларини кенгайтириб, табиатга таъсир этаётган жараёнлар, ҳаво ва тупроқ ифлосланиши, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, чиқинди полигонлари ва ҳаддан зиёд истеъмолнинг экологияга таъсири каби йўналишлар бўйича халқаро экспертларнинг маърузалари ва мастер-классларидан баҳраманд бўлишади.

🙌 Экологик масъулиятни ўқувчиларда шакллантириш масаласи ўта долзарблигини инобатга олиб, мактаб таълим дастурлари ва бир қатор фанларга экологик маданият масалалари интеграциялашган ҳолатда киритиб борилмоқда.

Бош мақсад – ўқувчиларда табиатни асраш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантиришдир.

Оромгоҳ ишига омад тилаймиз


#Eco_Schools_Uzbekistan
#Эко_IT_Лагерь
#Eko_IT_Oromgohi
#Tashkent
Давлат тест маркази томонидан миллий сертификация бўйича имтиҳонларда барча иштирок этиши мумкинлиги юзасидан ахборот берилди.

Шу ўринда, Халқ таълимини ривожлантириш Миллий дастурига мувофиқ Давлат тест марказининг миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга 20 фоиз миқдорида устама берилиши (чет тили бўйича сертификатлар бундан мустасно) белгиланганлигини эслатиб ўтмоқчиман. Халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларда 50 фоиз миқдорида устама олиш имконияти ҳам мавжуд.

Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигига ҳар йили сертификатлар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини ҳамда ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг энг кам даражасини тасдиқлаб бориш топширилган. Сертификатлар ва уларнинг даражалари билан ХТВ веб-сайтида танишиш мумкин.

https://t.iss.one/usmonsharifxodjayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро таълим тажрибалари бизга нима беради?

Ўқувчига "2" баҳо қўйиш қанчалик тўғри?

Халқаро тажрибаларнинг айнан қайси методлари таълим ривожида самарали бўлади?

Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти томонидан педагогларга янги методикаларни ўргатиш жараёнларига бағишланган малака ошириш курси тўғрисида тингловчиларнинг фикрлари тўғрисида репортаж тайёрланди.

Репортажда малака ошириш курси тингловчиларининг бир қатор масалалар бўйича фикрларини тинглаш мумкин.

Мазкур малака ошириш курсларида барча бошланғич синф ўқитувчилари ҳудудий педагогика марказларида ўқиш имкониятига эга бўладилар.

https://t.iss.one/usmonsharifxodjayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги дарсликлар апробациясида иштирок этадиган мактаб жамоаларини халқаро методикаларга ўқитиш курсларининг биринчи босқичи якунига етди.

Малака ошириш курсида 200 нафарга яқин устозлар иштирок этди. Эндиликда курслар ҳудудларда давом эттирилади.

Шунингдек, 2023 йил давомида республикамизнинг ҳар бир ҳудудида “Замонавий жамият учун замонавий таълим” шиори остида йирик анжуманлар ташкил этиб борилиб, ушбу анжуманларда халқ таълими тизимига жорий қилинаётган янгиликлар тўғрисида ўқитувчиларга, ота-оналарга ва кенг жамоатчиликка ахборот бериб борилади.

https://t.iss.one/usmonsharifxodjayev
Forwarded from Eco-schools Uzbekistan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ziroat Mirziyoyeva Eko-IT oromgohi ishtirokchilariga: "Sizlar tabiatni muhofaza qilishdek muhim missiya elchilarisiz"

Зироат Мирзиёева - участникам Эко-IT-лагеря: "Вы - послы такой важной миссии, как защита природы"


#Eco_IT_oromgohi
#Эко_IT_Лагерь_2022

@zamineco

Zamin | Facebook | Instagram
Тошкент давлат педагогика университетида таълим жараёнини трансформация қилиш ишлари бошланган. Жорий йилда бу бўйича алоҳида Президент қарори ҳам қабул қилинди.

Албатта бошланган кўп ишларнинг натижаси дарҳол кўринмаслиги, ўзгаришлар секин-аста бўлиши мумкин.

Лекин мактаб таълимини ислоҳ қилиш учун биринчи навбатда педагогика йўналишидаги олий таълимга эътиборни қаратиш вақти келганини барча тушуниб турибди.

Университетда 4 та йўналиш бўйича “Олтин фонд” гуруҳлари ташкил этилмоқда.

Мақсад – иқтидорларни манзилли тайёрлаш. Бунда, талабалар белгиланган ўқув дастури билан бир қаторда индивидуал ривожланиш дастури бўйича ҳам тайёрланади. Талабадан изланиш ва ўқиш талаб этилади. Университет эса буларни барчасини қўллайди.

https://t.iss.one/usmonsharifxodjayev
Шу кунга қадар кўзи ожиз ўқувчилар таълим жараёнини брайл дарсликлари асосида олиб боришлари анъанага кирган. Афсуски, брайл алифбосига матнларни ўгириш ва уларни чоп этиш амалиёти юртимизда ҳали жуда кенг ривожланмаган, бу эса кўп маҳсулотларни яратиш имкониятини чеклайди.

Ҳозирги кунга келиб, дунёда борган сари кўзи ожиз фуқароларнинг таълимини аудиокитоблар орқали амалга ошириш амалиёти кенгайиб бормоқда.

Вазирлик 2022 йилдан бошлаб, дарсликларни аудиокитоб форматини босқичма-босқич жорий этишни бошлади.

Умид қиламанки, анъанавий матнларни ўқишда қийналадиган ўқувчилар аудиокитоблар орқали билимларини ошириб борадилар.


https://t.iss.one/usmonsharifxodjayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари таълимга Финляндия тажрибасининг жорий этилиши ҳақида

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Shu kunlarda Gender asosidagi zo‘ravonlikka qarshi 16 kunlik davom etmoqda. Mazkur kampaniya sababli, joriy yilda bir qator tashabbuskorlar bilan birgalikda amalga oshirgan loyihamizni esga solmoqchi bo‘ldim.

Afsuski, zo‘ravonlik holatlari jamiyatimizda mavjud bo‘lgan katta muammo. Ota-onalarning o‘zaro munosabati va jamiyat a'zolarining ayrim holatlarda befarqligi bolaning taqdiriga salbiy ta'sir ko‘rsatishi mumkin.

Jamiyatdagi ko`p muammolarni maktabdagi tarbiyaning oqsashi bilan bog`lashga ko`pchilik o`rganib qolgan. Vaholanki, ayrim ota-onalar har kuni yosh avlodga o`z ishlari va harakatlari bilan namuna bo`lishlari kerakligini esdan chiqaradilar.

Sahar guruxining «Ayol» qo`shig`iga olingan mazkur videoklipdan hamma o`zi uchun tegishli xulosa chiqaradi deb umid qilaman.

Videoklipni yaratish loyihasi Xalq ta'limi vazirligi, «UNICEF» jamg‘armasi, “НеМолчи.Уз” internet resursi, GGC UNNO agentligi, Tashxis markazi tashabbusiga asosan yaratilgan.

https://t.iss.one/usmonsharifxodjayev
3-dekabr – Xalqaro nogironlar kuni.

Alohida e'tibor va ehtiyojga ega bo‘lgan imkoniyati cheklangan bolalar ta'limiga e'tibor oxirgi yillarda doimo diqqat markazida turmoqda. Bu yo‘nalishda bir qator ishlar boshlangan bo‘lib, ularni bugungi sana bahonasida e'lon qilishni joiz deb topdim.

100 dan ortiq maktablarda inklyuziv ta'lim sinflari tashkil etilgan bo‘lib, u yerda alohida ta'limga ehtiyoji bor 500 nafarga yaqin o‘quvchilar o‘z sog‘lom tengqurlari bilan birgalikda ta'lim olmoqdalar.
Inklyuziv sinflarning tashkil etilishi, oldinlari ayrim kattalar tomonidan “nogiron” deb belgilangan bolalar uchun o‘z tengdoshlari bilan an'anaviy maktabda ta'lim olish imkoniyatini ochib berdi. Qayd etilayotgan natijalar esa, bunday sinflarning kelajagi katta ekanligini ko‘rsatmoqda. Bunday format barchamiz uchun yangilik, aynan shunday kichik sinfdagi jarayon va muhit orqali jamiyatimizda yillar davomida shakllangan stereotiplarni yo‘q qilishimiz mumkin.

Eshitishda nuqsoni bo‘lgan bolalar
uchun ham maxsus dastur yo‘lga qo‘yildi. Bolalarga zamonaviy eshitish apparatlari tarqatilmoqda. Natijalar o‘zini tezda ko‘rsata boshladi.
O‘quvchilarning bu moslamalar orqali nutqidagi o‘zgarishlarini keltirilgan videodan ko‘rish mumkin. Shu o‘rinda loyihada yordam berayotgan «Zamin» xalqaro jamoat fondi va Tibbiy-ijtimoiy xizmatlarni rivojlantirish agentligiga alohida minnatdorchilik bildirish kerak, deb o‘ylayman.

Ko‘zi ojiz bolalar uchun darsliklar masalasi ham muhim masala. Brayl alifbosidagi darsliklar ta'minoti bosqichma-bosqich yechimini topmoqda, 2022 yilda 41 ming nusxa darslik chop etildi, bu 2021 yilga nisbatan 4 karra ko‘proq (2021 yilda – 10 ming).
Maktabdan so‘ng ko‘zi ojiz shaxslar oliy o‘quv yurtida yoki har kungi hayotida mutolaa qila oladigan kitoblar masalasi dolzarbligi saqlanib qolmoqda. Respublikada bunday texnologiyalar asosida ishlab chiqarish quvvatlarining cheklanganligi sababli oliy o‘quv yurtlari uchun darsliklar, badiiy va publitsistik adabiyotlarning Brayl alifbosidagi nusxalarini ko‘paytirish imkoniyatlari cheklangan.

Shu o‘rinda joriy yilda boshlangan yana bir muhim yo‘nalish bo‘lgan, darsliklarning audiokitob shakllarini yaratilishi haqida to‘xtalmoqchiman. Bu ham yangi tajriba. Audiokitoblar orqali ko‘zi ojiz bolalar uchun ta'lim olish imkoniyatlarini yanada kengaytirish maqsad qilingan.

Umuman olganda nogironligi bor bolalar uchun ta'lim olish sharoitlarini kengaytirib borish va ularni jamiyatning to‘laqonli a'zosi bo‘lishlari uchun imkoniyat berish ishlari hech qachon to‘xtab qolmagan. Bugunga o‘xshash sanalar esa, sarhisob uchun bir sababdir.

https://t.iss.one/usmonsharifxodjayev