O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.22K subscribers
27.8K photos
3.09K videos
154 files
8.8K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#учрашув

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Иркиновна Баситханова ва Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоевалар Ўрта Чирчиқ тумани “Қорасув” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида пахта йиғим теримида фаол иштирок этаётган туманимиз опа-сингиллари билан пахта даласида дилдан суҳбатлашиб, уларга пахта йиғим теримида фаол қатнашаётганлари учун қимматбаҳо совғалар улашдилар. Шунингдек, Бош вазир ўринбосари Ўрта Чирчиқ тумани пахтакорлари Тошкент вилоятида илғорлардан бўлиб пахта хом-ашёси топшириш шартнома режасини бажарганини алоҳида таъкидлаб, жонкуяр аёлларимизга иш фаолиятларида улкан зафарлар тиладилар.!

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#учрашув

🤝 Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Худайберганов Ўрта Чирчиқ тумани 1-сектори ҳудудидаги маҳалла раислари билан учрашди.

🌙 Учрашув аввалида вилоят ҳокими ўринбосари йиғилганларни Рамазон ҳайити табриклаб, халқимизни синовли кунларни бошидан ўтказаётганини, лекин давлатимиз томонидан пандемияга қарши ўз вақтида кўрилган кескин чоралар натижасида республикамиздаги юз минглаб аҳоли ҳамда бир қанча ҳудудлар коронавирус хавфидан сақлаб қолинганлигини айтиб ўтди.

🗒 Шунингдек, Президентимизнинг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарорига кўра бу йилги Рамазон ҳайити байрами карантин талабларига мувофиқ ўтказилишини инобатга олган ҳолда, туман 1-сектор ҳудудидаги маҳалла раисларига байрам кунлари ёши улуғ кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш, ҳайит билан табриклаш, миллий урф-одатларимиз билан боғлиқ анъаналаримизни карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш кераклиги, асосийси кенг жамоатчиликни ҳайит кунлари хонадонларда ташкил этиладиган маърака маросимларга қатнашмаслик бўйича шахсий намуна кўрсатишларини айтиб ўтди. Бунда маҳаллалардаги нуроний отахону онахонларнинг, маҳалла фаолларининг ўрни катта эканлигини ва улар билан ҳамкорликда ишлар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар бериб ўтди.

👉@urta_chirchiq_hokimligi
#учрашув

📌Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг 2020 йил 28 августдаги 64-Б-сонли “Фуқаролар йиғинларида иш ҳужжатлари ва уларни юритишни вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги йўриқномаси ижросини таъминлаш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари А.Икромов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Ўрта Чирчиқ туманидаги 65 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва ўринбосарлари билан "Муҳаббат кошонаси" тантаналар саройида учрашув ўтказди.

🤝👏Учрашувда Республика ишчи гуруҳи туманидаги 65 та маҳаллаларнинг иш ҳужжатлари билан бирма-бир танишиб чиқдилар. Ўрганишлар натижаси бўйича барча маҳаллаларнинг иш ҳужжатларини юритиш тартиби юксак баҳоланиб, ишчи гуруҳи маҳалла ходимларини бирдамликда юқори натижаларга эришишларини, келгусида ҳам иш фаолиятларида улкан чўққиларни забт этишларини тилади.

urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ташморе”да дам олиш маскани бунёд этилади

Даврон Ҳидоятовнинг Хитой Халқ Республикасининг “LINYI INVESTMENT GROUP” компанияси раҳбари Чен Мин Чи билан бўлиб ўтган учрашувида учта лойиҳа муҳокама қилинди.

1️⃣Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган, халқ тилида “Ташморе”, яъни “Тошкент денгизи” деб аталувчи Туябўғиз сувомборида ташкил этилиши кўзда тутилган дам олиш масканини яратиш;

2️⃣Қибрай туманидаги 36 гектар боғда экотуризм лойиҳасини ишга тушириш;

3️⃣Юқори Чирчиқ туманида газобетон ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.

🎞Батафсил "O'zbekiston 24"лавҳасида.

#учрашув
#келишув

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#учрашув

Тадбиркорлар мурожаатлари ўрганилмоқда

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#нуронийлар_билан
#учрашув

⚡️⚡️⚡️Ўрта Чирчиқ туманидаги "Ҳалқобод" маҳалла фуқаролар йиғинида "Бир нуронийга ўн нафар ёшлар" дастури бўйича мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.

🔗Жумладан, маҳаллада волонтёр ёшлар гуруҳини шакллантириш мақсадида, нуроний отахон ва онажонларнинг хонадонларига уларнинг ҳолидан хабар олиш учун борилди.

📌"Ҳалқобод" МФЙ раиси Ш.Низамуддинов ва ёшлар етакчиси З.Ғофуровлар бошчилигида уюштирилган мазкур учрашувда кекса нуронийлар ёш авлод эгаларига ўзларининг ҳаёт тажрибалари мисолида тарбиявий-мулоҳазали ўгитларини айтдилар.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi